1. Хоразм вилоятида худудий ижро хокимияти органларини ахборотлаштиришнинг жорий холати [1]. Хоразм вилояти таркибида 10 та қишлоқ тумани (Боғот, Гурлан, Урганч, Хива, Хонқа, Шовот, Янгиариқ, Янгибозор, Қўшкўпир, Хазорасп), 3 шаҳар (Урганч, Хива, Питнак) 7 шаҳарча (Гурлан, Чалиш, Хонқа, Шовот, Янгибозор, Қўшкўпир, Хазорасп) 100 та қишлоқ фуқаролар йиғини мавжуд. Туман хокимликларида ахборот технологияларини тадбиқ қилиниши ходимларни компьютер билан таъминланганлигини ва тўлиқ шакллантирилган электрон коммуникация инфраструктурасини мавжудлиги билан тавсифланади. Электрон коммуникация инфраструктурасини хокимият даражасида ходимлар ва бўлимларни ўзаро ахборот алмашишини таъминловчи локал хисоблаш тармоқлари ҳамда бошқа давлат идоралари ва ташкилотлари билан маълумот алмашиши учун Интернет тармоғи ташкил этади.
Туман марказларида АТ-мутахассислари кам ёки етишмаганлиги учун туманда ташкилотларнинг бундай электрон коммуникация инфраструктурасини яратиш ва ишчи холатида сақлаб туриши туман хокимликлари имконияти доирасида эмас. Энг яхши холатларда фойдаланувчилар маълумоти АТ-мутахассис бўлмаган ходимлардан иборат. Улар мустақил равишда туман доирасида ижро хокимияти органларининг ахборот тармоғини ишлашини ва хафвсизлигини таъминлаш имкониятига қодир.
Аҳоли сони 100 нафардан 3000 нафаргача бўлган Қишлоқ ва маҳаллар фуқаролар йиғинларида одатда компьютерда 2–3 та дастурни ишга тушириш малакасига эга бўлган ва қўшимча қурилмаларни улаш ва ростлаш бўйича етарлича билимга эга бўлмаган ходимлар ишлайди.
Шунинг учун ижро органлари ва давлат хокимиятининг юқори поғоналарида АКТ ни жорий этиш натижалари (ўзларига республикадаги потенциал АТ-мутахассисларини жалб қилган холда) хусусий хол хисобланади ва бу эришилган тажрибаларни туман ва қишлоқ даражаларида қўллаш имконияти мавжуд эмас.
Бу шуни англатади, яъни юқори поғонадига давлат органларидаги мутахассисларни ва инсон ресурсларини жалб қилмасдан маҳаллий бошқарув органларининг электрон коммуникациясини туман инфраструктурасини шакллантириш ва барқарор фаолиятини таъминлашни кафолатлаш имкони йўқ.
Мавжуд холатдан чиқишнинг тизимли усули йирик вилоят марказларида туман ва қишлоқлардаги махаллий давлат органларининг ахборот тармоқлари ва тизимларини қўллаб-қувватловчи худудий ахборот марказларини яратишдан иборат.
Бундай ахборот марказларини айнан худудий вилоят марказларида яратишга қуйидагилар асос бўлади:
1. Бу зарур АТ-персоналларни тўплаш ва қайта тайёрлаш мумкин бўлган минимал даражадир;
2. Бу транспорт харажатининг минимал қиймати, шунингдек монтаж ва таъмирлаш ишларида ҳамда худудий корпоратив ахборот тармоқлари ва ресурсларини шакллантириш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлар харажатларинин минималлаштиришга замин яратади;
3. Буларнинг барчаси “Вилоят — туман — маҳалла” даражаларида бошқариш, режалаштириш, хафвсизлик ва қўлланиладиган технологияларнинг ўзаро мослигини, ҳамда худудий ахборот тизимида қўлланиладиган дастурий таъминот, хизмат кўрсатиш ва талабларнинг бир хилигини таъминлашга имконият яратади;
4. Юқорида келтирилган вазифаларнинг барчаси вилоят марказида коммунал унитар давлат корхонасини шакллантиришни талаб этади. Унинг вазифалари ва ваколатларига худудий бошқарув органларининг корпоратив ахборот тармоғи ва тизимларини яратиш ва унга хизмат кўрсатиш ҳамда бу орқали давлат органлари ходимларини корпоратив тармоқдаги ахборот маконидан барқарор фойдаланишини таъминлаш, пировардда реал вақт режимида худудда ихтиёрий бошқарув субъекти бўйича интеграциялашган маълумотлар билан таъминлаш киради.
Ижро хокимияти органларининг ахборот тармоқларининг ривожаланиши, шаклланиши ва хизмат кўрсатиши худудий ижро органларининг компьютерларига ва бу компьютерларда сақланаётган маълумотларга турли даражадаги мурожаат шаклларини мавжудлигини тақоза этади. Бу эса ахборот тармоқлари ва ресурслариа хизмат кўрсатувчиларни танлашда чекланишларни юзага келтиради.
Бундай холда хизмат кўрсатувчиларни танлаш молиявий мезонлар асосида амалга ошиирилмайди, чунки давлат бошқарувининг тармоғи ва ахборот ресурсларига ташқи талабгор — ташкилот ташқи молиялаш хисобига энг паст нархни таклиф этиш холатларини истисно этиш ёки назорат этиш имконсиз бўлиб қолади.
Юқоридагидан келиб чиққан холда келтирилган хизматларни махаллий бошқарув органлари томонидан ўзларига тегишли ахборот тизими ва тармоғини яратадиган худудий махсус ташкилотни таъсис этилиши мақсадга мувофиқ.
2. Методология асослари. Худудий ахборот тизимлари ҳақида сўз юритилган улар табиий тизимлардан фаолият мақсади (вазифаси) ва бошқарув усули [2] билан фарқланувчи ҳамда таркибига бошқа объект ва ресурслар кирувчи мураккаб объект эканлигини эслатиш лозим.
Хозирги вақтда худуд ва худудий ахборот тизимларини бошқаришнинг иқтисодий масалаларига тегишли атамалар ва ўзаро алоқадор аниқланмалар билан боғлиқ муаммо мавжуд.
Иқтисодиёт назарияси ва менежмент мактабида қачон “Объект” тушунчасини қачон “Ресурс” тушунчасини ишлатиш керак, улар ўртасиги фарқ, ҳамда “Бизнес-процедура” ва “технология, “Бизнес –жараён” ва “технологик-жараён” тушунчалари ўртасида фарқ хақидаги тушунчалар мавжуд эмас [3]. Бунинг оқибатида битта одам ҳамда худуд (мамлакат) даражасида бир хил тарзда бошқарув масалаларини расмийлаштириш имконини берувчи бошқарув даражаларининг ягона структураси шаклланмаган.
Худудий ахборотлаштриш жараёнларининг аниқ позицияси ва объектив моделини қуриш учун ыуйидаги янги тушунча ва таърифларни киритиш зарур:
1) Бизнес худуд — худуд ва ун амалга ошрилаётган фаолият худудда яшаётган аҳолининг жамоавий бизнес кўриниши хисобланади. Худуд бизнесини бошқариш давлат хокимияти органлари томонидан амалга оширилади. Худуд бизнесини бошқариш ваколати худудий давлат органига жорий худудда яшовчи аҳоли томонидан берилади ёки юқори давлат хокимияти томонидан (у ёки бу механиз орқали) тайинланади.
2) Худудий давлат хокимияти органларининг бошқарув объектларига бу солиқ тўловчи ҳамда жисмоний (ахоли) ва юридик шахслар (ташкилот ва идоралар) раҳбарлиги остида фаолият юритувчи индивидуал ёки жамоавий юридик “хўжалик юритувчи субъектлар” киради [4].
3)Ресурс (иқтисодий) — объектларнинг иқтисодий амалларни бажаришда қўлланиладиган миқдорий характердаги хоссалари (бир хил тарзда ихтиёрий: моддий, меҳнат ва табиий аниқлашга имкон яратади).
4)Технология — бирор хом-ашёни қайта ишлаб тайёр махсулот холига келтириш. Ишлаб чиқариш жараёнида бирор товарни бошқасига ўзгариши қўлланилган технологияси билан фарқланувчи бир қатор усуллар ёрдамида амалга оширилиши мумкин “Технология” тушунчаси «бизнес-процедура» тушунчасига яқин. Фарқи шундаки, “бизнес-процедура” дунёда энг яхшиси деб айтиш қийин, лекин танланган технологияни қаралаётган “бизнес-процедура” ни амалга оширишда қўлланилган бошқа технологияларга нисбатан эффективлигини сифат ва миқдор жихатдан бахолаш мумкин [3].
5) Технологик жараён — ташкилотда ишлаб чиқариш жараёни сифатида қабул қилинган технологиялар кетма-кетлиги. Бундай ташкилий технология фақат жараён тузилиши ва фаолият соҳасин аниқлаб берувчи “бизнес-жараён” тушунчасидан фарқли равишда сифат характеристкалари хақида сўз юритиш мумкин бўлган “технологик жараён” тушунчасига мос келади. Конкрет ишлаб чиқариш жараёнини технологик занжирини ташкил қилувчи технологиялар миқдори ихтиёри, катта бўлиши мумкин, бироқ чекланган сонли бўлади [3].
Тушунчаларнинг бу тарздаги таърифлари бошқарувнинг 6 та даражасида уларнинг ўзаро алоқасини таъминлашга имкон яратади.
Бошқарув даражалари:
1. Мақсадлар. 2. Объектлар. 3. Методлар. 4. Ресурслар. 5. Технологик жараёнлар. 6. Технологиялар.
Олтита даража табиий шаклда бошқариш масаласини қўйиш ва ечишнинг қадамба-қадам алгоритмини шакллантиришга имконият яратади:
Агар объектлар тўғри ва тўлиқ (миқдор жихатдан) аниқланган, ўзаро алоқа методлари эса объектларнинг барча турдаги ўзаро алоқаларини тавсифлаш етарли бўлса, у холда ахборот дараждасида тизимнинг моделини (макет) яратиш имкони пайдо бўлади.
Объектларнинг мавжуд барча ресурсларини аниқлагандан кейин тизимнинг иқтисодий моделини аниқлаш (таъвсифлаш) мумкин.
Қўлланиладиган технологик жараёнлар ва технологиялар тизимнинг сифат характеристкаларини ва ўзаро алоқа методларини амалга ошириш усулларини аниқлайди.
Юқорида келтирилган бошқарув даражаларининг изчиллиги иқтисодиётда мавжуд менежмент мактабларини қўлланилиши сохаларини тартиблашга имконият яратади:
Бошқарув даражаси |
Фаолият турлари бўйича бошқару даражалари |
Менеджмент мактаблари |
Фаолият масштаби бўйича бошқарув даржалараи |
|
1. |
Мақсадлар |
Мақсадларни бошқариш |
Тизимли менеджмент |
Давлат Худуд Корпорация Ташкилот |
2. |
Объектлар |
|||
3. |
Методлар |
Ресурсларни бошқариш |
Ситуацион менеджмент |
|
4. |
Ресурслар |
|||
5. |
Технологик жараёнлар |
Сифатни бошқариш |
Жараёнлар менеджменти |
Бўлим |
6. |
Технологиялар |
Шахс |
Қадамларнинг жорий кетма — кетмалиги фақат виртуал ахборот ва иқтисодий тизимлар учун эмас, балки табиий фанлардаги (физика, математика, химия ва б.) масалалар қўйилиши ишлаб чиқишга замин яратади. Бунда мақсад масаладаги саволдан, объект ва методлар таърифлари масалани умими холда ечишга, ресурс ва қўлланиладиган тенологияларни билиш эса масалани сонли кўринишда ечишга имконият яратади.
Мақсадлар. Ихтиёрий худудий ахборот тизимини яратиш мақсади (Буюртмачи назарида) ихтиёрий бошқарув объекти (юридик ва жисмоний шахс) бўйича оператив ва тўғри интеграциялашган маълумотларни бошқарув объекти холатини автоматик тахлил қилишни таъминлайдиган форматларда кафолатли олиш хисобланади.
Интеграллашган маълумот — бу барча маълумотлар сақланадиган умумий маълумотлар базаси эмас. Жорий холатда “интеграллашган маълумот” деганда ахборот тизими буюртмачи сўровига кўра олиб тақдим қиладиган худуд ресурслари хақидаги умумлашган маълумотлар тушунилади. Бунда маълумотлар қуйидагича умумлаштирилади:
— горизонтал бўйича — маълумот манбалари тўпламидан битта объект ҳақида;
— вертикал бўйича — битта маълумот манбасидаги (вазирлик ва маҳкама) бирор турдаги объектлар (ресурслар) тўплами ҳақидаги маълумотлар.
Объектлар. Таркибида бирор объект етишмаган ихтиёрий объект фаолият юритолмайди ва қўйилган мақсадларни бажаралишини таъминла олмайди.
Худудий ахбороттизимини яратиш учун барча маълумот манбаларига алоқа каналларини етказиш етарли эмас. Масалан, шундай ўхшатиш келтирамиз, деталлари турли худудларда бўлган автомабилни харакатланиш мумкин бўлган автомобил деб хисобланмайди.
Расмий жихатдан — барча деталларнинг мавжудлиги асосий объектнинг мавжудлигини билдирмайди, яъни деталлар тўплами ва автомобил бу турли таркиби турлича бўлган объектлар хисобланади. Автомобилда харакатланиш имконига бoлиш учун кимдир уни деталлардан йиғиши, бошқариши ва хизмат кўрсатиши керак.
Юқоридагилардан келиб чиққан холда худудий (региональ) ахборот тизими таркибига қуйидаги объектлар тўплами киради:
1) худудий ахборот тизими;
2) маълумотларнинг манбаси ва эгаси (худудий ижро хокимимяти органларининг бўлимлари ва ходимлари; худудий, республика ва халқаро ташкилотларнинг хужжатлари ва маълумотлар базаси);
3) ахборотлар алмашиш, сақлаш ва химоялаш учун зарур ахборот коммуникацион инфраструктура;
4) интеграллашган маълумотлар;
5) интеграллашган маълумотлар эгаси;
6) интеграллашган маълумотлар ва ахборот — коммуникацион тармоқни шакллантирувчи ва хизмат кўрсатиш ваколати берилган ижро хокимияти органларининг худудий (регионал) ахборот маркази (ХАМ).
2.4. Методлар. Худудий ахборот тизимини яратишнинг мақсади ихтиёрий бошқарув объекти бўйича оператив ва ишончли интеграциялашган маълумотларни кафолатли олишдан иборат бўлганлиги сабабли худудиф ахборот тизимини яратишда асосий эътибор маълумотлар ва технологий инфраструктурани бошқаришнинг қуйидлаги усулларига қаратилиши лозим.
Маълумотларни сақлаш методлари. Объектлар ҳақидаги маълумотлар ушбу объектлар бошқариладиган бошқарув даражаларида тўпланиши ва сақланиши ва ечим қабул қилиш учун очиқ бўлиши керак.
Қоидага кўра худудни бошқарувчи бирламчи даража вилоят маркази, туман маркази ва махаллий қишлоқ фуқаролар йиғинлари хисобланади. Демак аҳоли ва ташкилотлар ҳақидаги ва бу ташкилотлар фаолиятида шаклланадиган маълумотлар электрон кўринишда вилоят маркази, туман маркази ёки махаллий қишлоққа тегишли компьютерларда жойлашиши лозим.
Маълумотларни киритиш методлари. Ижро хокимияти органларининг худудий ахборот тизимига маълумотлар бир марта маълумот эгаси томонидан киритилиши керак. Бирор маълумотлан такрорий қўлланилганда у маълумотни сўраган ахборот тизимига автоматик холда метамаълумотлар асосида автоматик киритилиши керак.
Маълумотларга мурожаат методлари. Маълумотларга мурожаат худуднинг корпоратив ахборот тизими (КАТ) шаклидаги ягона ахборот маконини шакллантириш орқали амалга ошиши керак ва қуйидагиларни таъминлаб бериши лозим:
а) ижро хокимияти органларининг ҳар бир ходимининг реал вақт режимида мурожаатини;
б) ижро органларининг корпоратив ахборот тизимда шаклланган алоқа каналларидан худудни бошқариш билан боғлиқ кўп сонли масалаларини ечишда фойдаланишини;
в) ҳар бир ходимнинг бир қийматли авторизациядан ўтишини;
г) ижро органлари ходимларини реал вақт режимида ўзининг ваколат доирасида мурожаат ва худуд даражасида маълумотларга мурожаат имкониятини;
д) маълумот ва хужжатларни авторлиги назоратини таъминлаш;
е) тизим коммуникацион инфраструктурасини унда сақланаётган маълумотлар хафвсизлигини таъминлаш.
Адабиётлар:
1. Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида” қонуни. Тошкент ш.,2003 йил 11 декабрь.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий географик ахборот тизимини ташкил этиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 25 сентябрдаги ПҚ-2045-сон қарори;
3. Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида” ги қонуни. 2004 йил 29 апрель
4. Войцехович СВ. «Информационные ресурсы для управления территорией. Информация о технологиях и инновации» // Наука и инновации. 2005, № 6. С 42–53.
5. Концепция стандартизации программного обеспечения www.elrussia.ru/files/61381/spo2005.doc
6. А. В. Данилин Технологии интеграции государственных информационных систем и организации межведомственного взаимодействия. Представительство Microsoft в России и СНГ, 2003 г. //https://msdb.ru/Downloads/docs/government/analytics/integration.doc