Талабанинг билимини назорат қилишда нейрон тўрларидан фойдаланиш | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Библиографическое описание:

Юсупов, Д. Ф. Талабанинг билимини назорат қилишда нейрон тўрларидан фойдаланиш / Д. Ф. Юсупов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2016. — № 29.3 (133.3). — С. 68-71. — URL: https://moluch.ru/archive/133/37294/ (дата обращения: 19.12.2024).



Таълим соҳасидаги интеллектуаллаштириш йўналишларидан биттаси, даставвал таълим жараёнида билим олишни жадаллаштириш, талим сифатини фаоллаштириш, ўқув дастурларининг таркибини янада такомиллаштириш, тузатишлар киритиш мақсадида ўқув жараёнидаги талабаларнинг ўзлаштириш, билим олиш даражаларини назорат қилиш, таҳлил қилиш жараёнини автоматлаштиришдан иборатдир. Амалиётда нейротармоқ тизимлари жуда кенг қўлланилиши мумкин, чунончи инсоннинг мия фаолиятини моделлаштириш учун, яъни ахборотни қабул қилиш, уни қайта ишлаш ва самарали ечим қабул қилиш.

Интеллектуал тизимларни яратишда шундай имкониятлар мавжудки, айрим жиҳати инсонни, мутахассисни ўзига жалб қилувчи ғояси мавжуд, яъни бирорта алоҳида педагогга хос бўлган билим олиш жараенининг даражасини, ўқувчининг олган билимининг салоҳиятини сифатини баҳолашнинг ноананавий услубларини, методикаларини касбдош педагоглар оммасига нусхалаб, кўпайтириб тарқатиш фойдаланиш мумкин. Бундан келиб чиқадиган мақсад, асосан, новатор педагогларнинг инновацион ишланмаларини ўқувчининг мустақил таълим олиш, амалий, лаборатория машғулоларида, назарий машғулотларни ўзлаштиришида самарали фойдаланиш, худди шундай гуруҳларни, алоҳида олинган индивидларни (иқтидорли, истедодли талабаларни) ўқитиш стратегиясига тузатишлар ва ўзгартиришлар киритиш натижасида ўқув жараёнини янада фаоллаштиришдан иборат. Шу боисдан ҳам мазкур ишда Информатика ва ахборот технологиялари фанининг Алгоритмлаш ва дастурлаш асослари бобининг ўқув материалларини мантиқли граф схемасини ишлаб чиқиш методикасини яратдик [1, 2]. Бу, таянч тушунчаларга асосланган методика нейротармоқ тизимнинг асосий элементларини ташкил қилади. Чунки ўқитишнинг, талабани билимини назорат қилишнинг нейротармоқ тизими мантиқий тугалланган тушунчалар, модуллар асосида ишлаб чиқилган мантиқий қонун қоидалар мажмуаси асосида фаолият кўрсатади.

Билимни назорат қилишни автоматлаштириш масаласини ечиш учун мўлжалланган суний нейрон тўрларини ўрганишда, таҳлил қилишда шунга эътибор бериш керакки, яни инсонларни ўқитиш тажрибасини умумлаштириш, биологик нейрон тўрлари эгаллаган имкониятлар, на фақат таълим тизимида қўлланиладиган суний нейрон тўрларини ўқув жараёнига қўллашнинг жуда кўп аналогларини келтириш мумкин. Шуни таъкидлаш жойизки, ҳозирги босқичда, ахборот коммуникация технологияларининг жадал ривожланиш босқичида, жуда муҳим деб ҳисобланади – ўқитишнинг психологик-педагогик жабҳаларининг янги қирраларини ўрганиш, изланишлар олиб бориш.

Билимни баҳолашнинг мумтоз тизими доимо жамиятнинг турли қатламларининг жуда катта эътиборида бўлган, бу шахснинг жуда кўп сифатларини баҳолашнинг ўлчов бирлиги бўлиб ҳисобланган, мансаб поғоналарига кўтарилишга таъсир қилган, тағдирлаш ўлчови, мезони бўлиб хизмат қилган (айниқса болалар учун). Маълумоти ҳақидаги расмий ҳужжат, дипломга ўқиш даврида олган баҳолари кўрсатилган илова берилган.

Илмий нуқтаи назардан ҳозирги пайтдаги ўқувчининг билимни баҳолаш тизими узоқ йиллар давомида шаклланган ва ривожланган кўп критериялик тизим ҳисобланади. Шу боисдан ҳам мазкур баҳолаш тизими ўқувчининг билимини баҳолашда унинг касбий фаолиятга тайёргарлиги, ишбилармонлик ва маънавий сифатлари, ҳамда унинг комил инсон бўлиб ривожланиш даражалари ҳисобга олинади. Мазкур баҳолаш тизимини таҳлил қилиш натижасида, унда ўқувчининг олган билимини даражасини баҳолаш учун бир қанча амалий критерияларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Ўқувчи томонидан бажариладиган ҳар бир топшириқ, ечиладиган масала бирорта нисбатан тақрибий ёндашиш натижасида жуда кўп майда, содда топшириқлар тўпламига ажратилиш мумкин. Натижада уларни баҳолаш (содда топшириқлар мажмуи бўйича) учун бинар усуллардан ёки бошқа бирорта кўп критерияли усуллардан фойдаланиш имконияти туғилади. Ўқувчининг умумий, якуний баҳоси ҳар бир содда топшириқларнинг вазн коэффициентларини ҳисобга олган ҳолда баҳоланган барча баҳолаларнинг умумий йиғиндиси кўринишида тавсифланади.

Масалан, мутахассис тайёрлашда асосий умумтаълим дастурларини ўзлаштириш натижаларига боғлиқ, яъни битказувчи умуммаданий компетенциялари бўйича қуйидагиларни эгаллаши зғарур: Ўзбекистон республикаси конституциясига биноан ҳаракат қилмоғи, ўзининг гражданлик ва касбий фаолият бурчларини сўзсиз амалга оширмоғи, касбий фаолияти доирасида ечим қабул қилишга маъсул эканлигини англаб етиши, маъсулиятни сезабилиши, ностандарт ҳолатларда ечим қабул қила олиш имкониятларини намоён қилиши зарур ва бошқалар. Информатика ва ахборот технологиялари соҳсидаги мутахассисларга умумкасбий маданияти фаолияти бўйича қуйидаги талаблар қўйилади: техникавий-эксплуатация, ташкилий-техникавий ва лойҳа-конструкторлик фаолиятидаги салоҳиятлари.

Касбий фаолият салоҳиятининг шаклланишига қуйидагилар таъсир кўрсатади: муаммонинг табиий илмий моҳиятини аниқлаш, алгоритмик тиллардан, дастурлаштиришнинг инструментал воситаларидан тизимларидан самарали фойдаланиш, замонавий ахборот коммуникация технологияларини ютуқларини амалиётга тадбиқ қилиш имкониятлари ва бошқалар. Мутахассиснинг техникавий-эксплуатация (хизмат кўрсатиш) фаолиятидаги салоҳияти ҳар хил турдаги, типдаги техникавий тизимларни ва агрегатларни, қурилмаларни, дастурий пакетлар, тизимларни ва бошқаларни эксплуатация қилабилиш ва ундан унумли фойдалана олишида шаклланади.

Юқорида келтирилган мулоҳазалардан кўриниб турибдики, демак амалиётда қўлланилаётган оддий баҳолаш тизими ҳақиқатан ҳам мутахассиснинг кўп қиррали салоҳиятини, сифатий жиҳатларини мураккаб тизим кўринишида акс эттиради.

Умуман олганда, мутахассиснинг билим даражасини баҳолаш бўйича барча ишлар ҳар бир йўналиш ва турли ҳолатлар бўйича тестлаш натижасида олинган ахборотларни таҳлил қиқлишдан бошланади, буларнинг ҳаммаси ўқувчининг фаолияти билан боғлиқ ёки унга қандайдир таъсир кўрсатади. Бир қатор мутахассисликларда яна шундай ахборотларни ҳисобга олишади, яъни яшаш жойидаги ҳатти-ҳаракатларини характерловчи, олдинги ишлаган жойидаги характеристикаларини, оилавий муносабатларини, махсус тестлаш натижаларини. Кейинчалик, мутахассисни бирор муддатдаги фаолиятини махсус тестлаб бориш натижасида ахборотлар оқими ортиб боради. Ахборотлар турли манбалардан турлича ахборот каналларидан келабошлайди, ахборотлар қарама-қаршилиги, бир-бирини истисно қилиш, чекланганлиги, ишончлилиги, ҳақиқийлик даражаси билан характерланади.

Ўқувчининг билим даражасини аниқлаш мақсадида барча ахборотларни жамлаштириш ва таҳлил қилиш жуда мураккаб масала ҳисобланади, чунки тестланаётган мутахассис бўйича барча жамланган ахборотларни ифодаловчи модель аниқ эмас. Тажриба статистик корреляцион таҳлил, эҳтимоллик методлари бундай масалани тўлиқ ечимини олишга қодир эмас. Мавжуд бўлган барча тажрибалар (мавжуд ахборотлар) асосидатестланаётган мутахассиснинг ҳолатини ифодаловчи модель нейрон пакетларидан фойдаланиш ҳисобига амалга оширилиши мумкин. Нейрон дастурларининг амалий пакетларидан фойдаланишда асосан нейрон тўрининг архитектурасини ва ўқитиш процедурасини танлаш муҳим ҳисобланади. Нейрон тўрини ўқитиш процедурасини амалга оширишда ўқитьишни танлашни шакллантиришни ажратиб кўрсатишимиш мумкин, чунки таклиф қилинаётган нейрон пакетларида созлаш ва вазн коэффициентларига тузатишлар киритиш процедураси ўқитиш босқичида расмийлаштирилган бўлади.

Нейрон тўрлари (тармоқлари) деганда инсон миясида кечадиган ассоциатив жараёнларни, оддий биологик жараёнларни моделлаштирувчи ҳисоблаш структуралари тушунилади. Нейрон тўрлари тақсимланган параллел тизимлар кўринишида бўлиб, ижобий ва салбий таъсирларни таҳлил қилиш йўли билан адаптив ўқитишга мослашган. Бундай тўрлардаги элементар ўзгартиришларни амалга оширувчини, биологик ўхшашлик нуқтаи назаридан, суний нейрон ёки одатда нейрон деб аташади.

Нейрон тўрининг структурасини танлаш билимни назорат қилиш масаласининг мураккаблиги ва хусусиятларига мос равишда олиб борилади. Агар ечиладиган масала мавжуд бўлган нейрон тўрларининг бирортасининг конфигурациясига мос келмаса, у ҳолда бундай мураккаб масала учун нейрон тўрининг янги конфигурацияси синтез қилинади. Бундай ҳолатларда қуйидаги асосий қоидаларга, ҳолатларга эътиборни қаратмоқ зарур:

- Тўрдаги нейронларнинг сонини кўпайиши, улар орасидаги боғланишларнинг зичлиги ва қатламлар сонининг ортиши билан, тўрнинг имкониятлари ортади;

- Тўрнинг имкониятларини ортиши билан боғлиқ ҳолда тескари боғланишларни киритиш тўрнинг динамик турғунлиги масаласини келтириб чиқаради;

- Тўрнинг фаолиятини ифодаловчи алгоритмнинг мураккаблиги, бир қанча типдаги синапсларнинг киритилиши нейрон тўрининг қувватини, имкониятларининг ошишига сабабчи бўлади.

Дастлабки интеллектуал тизимлар асосан классификация масалаларини ечиш учун бинар шкала, яъни иккита ҳолатли қарама-қарши тарқалган нейрон тўрлари асосида қурилган. Қарама-қарши тарқалган нейрон тўрлари Кохонен ва Гроссберг деб аталувчи нейронлар қатламидан ташкил топган бўлиб, ўзининг характеристикалари бўйича битта яширин қатламли нейронлар тўрининг имкониятларидан жуда юқори бўлади. Демак, образларни англаш ва кластеризация масалаларини ечишни ўқитиш вақти тескари тарқаладиган нейрон тўрида шунга ўхшаш масалаларни ечишни ўқитиш вақтига қараганда кўпи билан юз марта камдир.

Билимни назорат қилиш учун яратилган интеллектуал тизимнинг амалий қийматини юксаклиги билан бир қаторда, инсонни шундай ўхшаш масалаларни ечишга ўргатишдаги барча ўзаро боғланишларни ҳисобга олган ҳолда суний тизимларни ўқитиш процедураларини амалга оширувчи барча жабҳаларини илмий ўрганиш, изланишлар олиб бориш жуда муҳим методик масала ҳисобланади. Педагогика илмида ўқитиш ўз ўрнини топган ва жуда кенг ишлатиладиган терминдир. Ўқитиш деганда таълим олишнинг асосий йўлини, педагоглар, мастерлар (усталар), устозлар ва бошқалар раҳбарлигида билимларни, бажараолишни ва кўникмаларни эгаллаш жараёни тушунилади. Таълим олиш мобайнида ўқувчи ижтимоий тажрибани ўзлаштиради, объектив борлиққа бўлган қимматли-эмоцияли муносабатлари шаклланади. Индивидуал, шахсий имкониятларининг ривожланиши, ўқувчиларнинг қизиқишлари дифференциалланган ўқитиш жараёнида амалга оширилади ва бу тарбия билан чамбарчас боғланган.

Худди шундай “ўқитиш” термини суний интеллект тизимларини қуриш амалиёти ва назариясида ҳам ўз ўрнини топган ва ундан фойдаланишмоқда. Педагогика фанининг тажрибаларини умумлаштириш суний интеллектли тизимларни ўқитиш назариясининг илмий-методологик аппаратини жуда ҳам кўп бойитиши мумкин.

Суний нейрон тўрларининг ривожланишидаги янги резонанс (жонланиш) 1984 йилда яратилган янгилик, ихтиро нейрон тўрларини созлаш методи – хатоликнинг тескари тарқалиш методи. Метод жуда самарали ҳисобланди ва халқ хўжалигининг турли соҳаларида нейрон тўрларини қўллаш бўйича оммавий илмий изланишларни олиб боришга асос солди [3, 4].

Барча манбаларда, жумладан 1945 йилда оддий тўрларни ўрганишдан бошлаб, СНТ нинг вазн коэффициентларини созлаш (аниқлаш) жараёни ўқитиш жараёни сифатида қаралади. “Ўқитиш” термини СНТ бўйича мутахассислар томонидан амалиётга кенг тадбиқ қилинмоқда, бунга ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ. Шундай қилиб, биологик ва суний нейрон тўрларининг методологик базасини ўқитиш процедураси ташкил қилади. Нейрон тўрларини амалий илмий-техникавий иловаларга тадбиқ қилиш хусусиятларини ўрганиш тажрибаси суний нейрон тўрларини ўқитиш процедурасини амалга ошириш ва педагогика илмининг асосларига мос равишда ўқувчиларни ўқитиш процедурасининг ўхшашлигини намоён қилмоқда. Ўхшашлик шундан иборатки, ўқитиш процедурасини амалга ошириш учун шундай бир мисолларни махсус танлаш услубини ишлаб чиқиш зарур, ўқитиш алоҳида мисолларни босқичма-босқич ўзлаштириш билан амалга оширилади. Натижада ўқитиш сифати на фақат мисолларнинг сонига, балки уларнинг таркибига, мазмунига кўпроқ боғлиқ, таълим жараёнида такрорлашларга кўп ўрин ажратилган, ҳар бир босқичда вазн коэффициентларининг қийматлари, ўқитиш тизимининг структураси ва даврийлиги ўзгаради.

Кўп жиҳатдан педагогнинг устамонлиги, мисолларнинг асосий боғланишларини аниқлашга ёки ечимга олиб борадиган асосий ёндашувларга йўналтирилган ўқитишнинг қандай қурилганлигига, ташкил этилганлигига, мисолларни танлаш ва ўзлаштириш даражасини назорат қилишга боғлиқлиқ. Маълумки, айрим ҳолларда юқори натижаларга эришиш учун тажрибали педагогнинг бир нечта машғулоти етарлича ҳисобланади. Кўриниб турибдики, тажрибали педагог ўқувчига шундай таълим берадики, материални ўргатадики, натижада ўқувчида мисоллардаги асосий боғланишларни аниқлаб олиш кўникмаси ҳосил бўлади. Ўқув материалини мустаҳкамлаш эса мустақил тарзда ёки тажрибаси анча паст бўлган педагог раҳбарлигида амалга оширилиши мумкин.

Хулоса. Педагогика илмида, фанида йиғилган тажрибаларни умумлаштириш асосида суний нейрон тўрларини ўқитиш процедурасини амалга оширишда психологик-педагогик ишланмаларни деталлаштирилган тарзда қайта ишлаш зарур.

Адабиётлар:

  1. Барский А. Б. Нейронные сети: распознавание, управление, принятие решений. - М.: Финансы и статистика, 2004. - 176 с.
  2. Юсупов Д.Ф. Логико-структурированное представление учебного материала по теме организация циклических вычислительных процессов на языке С++ [Текст]/Д.Ф.Юсупов, У.Сапаев//Молодой учёный. – 2016. - № 9.5 (113.5). – 77-82 с. (Спецвыпуск Ургенчского филиала Ташкентского университета информационных технологий).
  3. Юсупов Ф., Раззаков Б., Юсупов Д.Ф. Повышение эффективности изучения курса информатики на основе структрурно-логической граф-схемы дисциплины// М.: Высшее образование сегодня. № 11. 2011. – с. 46-49.
  4. Юсупов Ф. Повышение эффективности обучения курса «основы программирования» на основе структуризации дисциплины. [Текст]/Ф.Юсупов, И.И.Шамуратова, Н.Х.Сапаева //Молодой учёный. – 2016. - № 9.5(113.5). – 73-75 с.(Спецвыпуск Ургенчского филиала Ташкентского университета информационных технологий).
Основные термины (генерируются автоматически): нейрон, билима, Ташкентский университет.


Похожие статьи

Бошланғич синф ўқувчиларида мустақил ўқиш кўникмасини инновацион технологиялар асосида шакллантириш

Бошланғич синфларда эртаклардаги мажозий образларни ўргатиш

Фанларни мантиқли структуралаштириш асосида интеграллашган ўқитишнинг ахборот тизимини яратиш

Немис тили сўзлашув нутқида модал юкламаларни қўллаш хақида

Бир ва кўп ўлчовли полинимиал сплайнлар ёрдамида ҳисоблаш усуллари

Соғлом авлодни шакллантиришда ўқув – услубий мажмуаларнинг интеграллашган ахборот базасини яратиш

Tармоқ трафигини қайта ишлашни ахборот коммуникация технологияларда қўлланилиши

Глобал муаммоларни ҳал этишда қадриятларнинг ўрни

Кўп процессорли ҳисоблаш тизимларида коммуникация схемаларининг характеристикаларини аниқлаш методлари

Банк-молия терминларини француз тилидан ўзбек тилига таржима қилиш муаммолари

Похожие статьи

Бошланғич синф ўқувчиларида мустақил ўқиш кўникмасини инновацион технологиялар асосида шакллантириш

Бошланғич синфларда эртаклардаги мажозий образларни ўргатиш

Фанларни мантиқли структуралаштириш асосида интеграллашган ўқитишнинг ахборот тизимини яратиш

Немис тили сўзлашув нутқида модал юкламаларни қўллаш хақида

Бир ва кўп ўлчовли полинимиал сплайнлар ёрдамида ҳисоблаш усуллари

Соғлом авлодни шакллантиришда ўқув – услубий мажмуаларнинг интеграллашган ахборот базасини яратиш

Tармоқ трафигини қайта ишлашни ахборот коммуникация технологияларда қўлланилиши

Глобал муаммоларни ҳал этишда қадриятларнинг ўрни

Кўп процессорли ҳисоблаш тизимларида коммуникация схемаларининг характеристикаларини аниқлаш методлари

Банк-молия терминларини француз тилидан ўзбек тилига таржима қилиш муаммолари

Задать вопрос