В работе, речь идет о формировании личности студента нового типа, умеющего адекватно ориентироваться и действовать в изменяющейся социокультурной ситуации, т. е. студент вуза должен быть гуманным, гуманно образованным, способным менять себя и социум, быть способным активно решать насущные проблемы профессиональной деятельности.
Ключевые слова: личность студента, инновация, педагогическая технология, учебный процесс, воспитательный процесс, социальная культура студента, профессионализм.
In job, the speech goes about formation of the person of the student of a new type able adequately to be guided and to work in varied By sociological culture of a situation, i.e. the student of high school should be humane, Humanely formed (humanely educated), capable to change itself and социум, be capable actively to decide (solve) essential problems of professional activity.
Keywords: Personality of the student, innovation, pedagogical technology, educational process, educational process, student social culture, professionalism.
Республикамизда ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳолатларнинг жадал суръатларда ривожланиши педагоглар, чунончи тиббиёт соҳасидаги олий таълим педагоглари олдига педагогик нуқтаи назардан қуйидагиларни қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштиришни тақозо этади [1, 2, 3]:
Олий таълим муассасаларидаги талабаларни тарбиялаш технологияларини;
Баркамол авлодни тарбиялашнинг интеграллашган, босқичма-босқич таълим-тарбия механизмини ишлаб чиқиш ва уни бевосита амалиётга, таълим тизимига жорий қилиш;
Ёш авлодни тарихий, миллий, умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш;
соғлом ижтимоий муҳитни шакллантириш орқали миллий истиқлол ғоясини уларнинг қалби ва онгига сингдиришга эришиш;
яхши тайёргарликга эга бўлган, сифатли мутахассис тайёрлашда асосий эътиборни нафақат мутахассис тайёрлашга эмас, балки ақли расо комил инсонни, миллий ғоя билан тарбияланган, ижодий фикрлайдиган ва ахборотларга танқидий нуқтаи назардан ишлов берадиган, ватвнимизда бўлаётган турли ўзгаришлар ва ҳодисаларни ўз қалбида ҳис қиладиган, бунинг равнақи учун жон куйдирадиган, ҳаётий муаммоларни ҳал қилишда узоқни кўрабиладиган профессионални тарбиялашга қаратмоқ зарур.
Мамлакатимизда барча соҳалар бўйича жадал ривожланиш, модернизация қилиш кечаётган бир пайтда, худди шундай тиббиёт ходимларини тайёрлайдиган олий таълим муассасаларида ҳам, таълим тарбия жараёнига янгича ёндошишни, шахсни ҳар томонлама (маънавий баркамол, ижодий фикрлайдиган, ҳаётнинг барча кўринишларида муваффақиятли ечим қабул қилаоладиган) ривожлантиришни тақозо этади. Таълим жараёнидаги мақсадларининг замонавий шароитларга мос равишда ўзгариб бориши тарбиянинг моҳиятини янгича талқин қиладиган интеграллашган таълим тарбия тизимини такомиллаштиришни олға суради.
Тарбиявий фаолиятнинг замонавий концепцияларида тарбиянинг моҳиятини очиб берувчи бир қанча тушунчалар мавжуд:
тарбия шахсни ривожланишини мақсадли йўналтирилган бошқариш жараёни кўринишида (Л. И. Новикова, В. А. Караковский, Н. Л. Селиванова);
тарбия шахсни ривожланиши учун шарт-шароитларни яратиш кўринишида (С. И. Григорьев, Б. Т. Лихачев);
тарбия шахсни ижтимоий шаклланиш жараёнини бошқариш кўринишида личности (А. В. Мудрик, Д. И. Фельдштейн);
тарбия шахсни ривожланишини қўллаб-қувватловчи психологик-педагогик жараён кўринишида (О. С. Газман);
Алҳосил, тарбия бизлар учун ё ҳаёт – ё момат, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир[1];
Таълим-тарбия жараёни индивиднинг фақатгина билим, кўникма ва малакаларини шакллантириб қолмасдан, балки тарбияланувчи шахсига комплекс равишда таъсир этувчи ижтимоий муҳит доирасида амалга ошади[2];
Таълимни тарбиядан, тарбияни эса таълимдан ажратиб бўлмайди – бу шарқона қараш, шарқона ҳаёт фалсафасидир[3];
Тарбия билан бир болани олтин этмоқлик мумкин, тупроқ ҳам қилмоқ ҳам қилмоқ мумкин[4].
Барча келтирилган тушунчалар тарбиянинг асосий бош ғоясини акс эттиради – шахснинг потенциал имкониятларини ва долзарб ривожланиш йўналишларини, унинг касбий имкониятлари ва талабларини, ўзини-ўзи англаб етишга, ўзини-ўзи бошқара олишга тайёргарлигини. Тарбия қандай қилиб шахсни ижтимоий шаклланиш жараёнига таъсир кўрсатади? Шахснинг ижтимоий шаклланиши муваффақиятли, ватанига содиқ бўлиши учун тарбия конкрет тарзда нималарни таъминлаши мумкин? Шахсни ижтимоий шаклланиш жараёнини бошқариш бўйича тарбиянинг функциялари қандай? Бу саволлар, кўриниб турибдики изланишларни, унинг ечимларига ижодий ёндашишни, назарий жиҳатдан асослашни ва амалиётда уни амалга оширишнинг усуллари, методларини аниқлашни талаб қилади.
Олиб борилаётган амалий-илмий изланишлар доирасида ёш авлодни баркамол руҳда тарбиялаш, комил инсонни вояга етказишдаги изчиллик, инсон қалбида Ватанга садоқат руҳини шакллантиришда миллий-маънавий ва умуминсоний қадриятларнинг ўрни ва роли қай даражада эканлигини таҳлил қилиб, келажак авлодни, хусусан ахборот технологиялари ва тиббиёт соҳасидаги талабаларни, муносиб тарбиялашнинг ўқув-услубий тизимини яратиш кўзда тутилган. Маълумки, биринчи Президентимиз И. А. Каримов таъбири билан айтганда: «Агар иқтисодий ўсиш, тараққиёт- жамиятимизнинг танаси бўлса, маънавият- маърифат ва сиёсий онг етуклиги унинг руҳи, ақли ва жонидир. Буюк давлат, буюк келажагимизга эришиш учун оқил, маърифатли, айни пайтда ўзининг ўтмиши, улуғ қадриятлари, миллати билан фахрланадиган ва келажакка ишонадиган инсонларни тарбиялашимиз керак».
Тошкент ахборот технологиялари Урганч филиали, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филили профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда талабаларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш ва ёшларнинг сиёсий шаклланишини бошқариш бўйича масалаларни ижодий ва ностандарт ёндашиш бўйича изланишлар олиб борилмоқда. Биз олдимизга тарбия соҳасини янада такомиллаштириш бўйича конкрет масалаларни қўймоқдамиз:
на фақат рақобатбардош мутахассисларни (тиббиёт, ахборот технологиялари);
бозор иқтисодиёти талабига мос келадиган;
шахсий мақсадларига эришаоладиган ва манфаатларини мухофаза қилаоладиган мутахассисни тайёрлаш эмас.
Бизнинг бош мақсадимиз ижодий салоҳиятга эга бўлган, илмий дунё қараши шаклланган, юқори маданиятли ва фуқоролик маъсулиятини англаб етган, замонавий касбий фаолиятни пухта эгаллаган, келажагимизнинг порлоқ маънавий тамойиллари билан суғорилган, ҳақиқий руҳан тетик мутахассисни тайёрлаш.
Бугунги кунда инсон онги ва қалби учун кураш кескин тус олаётган экан, хилма-хил қарашларнинг мафкура майдонида ҳукмронлик қилишга интилиши табиий, албатта. Шу боис эътиқод умумийлигига асосланган ҳолда якка мафкура ҳукмронлигини таъминлаш орқали жаҳон майдонларини мафкуравий жиҳатдан ўзига қарам қилишга турли хатти-ҳаракатлар содир бўлмоқда. Бундай ҳаракатлар қаторига диний ақидапарастлик, экстремистик курашларни киритиш мумкин. Улар ижтимоий, миллий хусусияти, қайси давлатга мансублигидан қатъий назар, барча мусулмонларнинг маънавий бирлиги ҳақидаги тасаввурларга таяниб, уларни ягона халифалик остида сиёсий бирлашуви ғоясини асослашга ҳаракат қилади. Бу эса узоқ йиллар мобайнида ёшлар онги ва қалбини заҳарлашга, кези келганда, ўз давлатига қарши бош кўтаришига сабаб бўлди. Шу боис маънавий тарбияни кучайтириш зарурати туғилди. Президентимиз ҳар доим тарбия ҳақида фикр юритганда, Абдулла Авлонийнинг «Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир», – деган ўгитларини эслаб ўтадилар. Бу фикр Президентимиз таъбири билан айтганда, асримиз бошида миллатимиз тақдири учун қанчалар муҳим ва долзарб бўлган бўлса, ҳозирги кунда биз учун ҳам шунчалик, балки ундан ҳам кўра муҳим ва долзарбдир [1]. Унинг долзарблиги турли зарарли мафкураларнинг хавфини бартараф этиш зарурлиги билан белгиланади. Зеро, уларга қарши ғоя ва маърифат йўли билан курашиш лозим.
Ҳозирги пайтда талаба ёшларни тарбиялашнинг муҳим жиҳатларидан биттаси шундан иборатки, тарбиядаги объектив жараён жамоавий тарбиядан шахсни ўзини-ўзи тарбиялайдиган ва ўзини-ўзи ривожлантирадиган томонга қараб ўзгариши керак. Бу жамиятдаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган инновацион жараён бўлиб ёшларни янги ижтимоий кўникмаларни эгаллаши, фуқоролик ҳолатларнинг мустаҳкамланиши ва такомиллашиши тушунилади. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, бу ерда ижтимоий-маданий ҳолатларнинг ўзгариб бориши жараёнида мос равишда тўғри, адекват йўлни топаоладиган ва ҳаракат қилаоладиган янги типдаги талабанинг шахсини шакллантириш тўғрисида бораяпти. Таълим ва тарбияда инновация, даставвал, комил тинсон типидаги шахсни яратишга йўналтирилган бўлиши зарур, бироқ бу муваффақият ҳар қандай усуллар, воситалар билан амалга оширилмаслиги керак. Замонавий ёш авлод, олий таълим муассасаси талабаси, маънавий баркамол таълим олган, ўзини қайта тарбиялай оладиган, ўзгартираоладиган, мавжуд муаммоларни ечаолиш имкониятига эга бўлган ва бу муаммоларни ечишни хоҳлайдиган касбий фаолият эгаси бўлмоғи зарур.
Таълим тарбияда инновация – бу янги, доимий узликсиз ривожланишни, системанинг янада такомиллашувини, унинг янги сифат ҳолатига ўтишини таъминловчи спиралсимон, эволюцион ривожланиш жараёнидир.
Шундай қилиб таълимда инновацион жараён тарбия парадигмасини ўзгартиришдан бошланиши зарур. Таълим ва тарбия жараёнига инновацияларни киритиш давр талабига мос келмоғи даркор. Таълимда инновацияни тадбиқ этиш деганда ўқув жараёнида педагогик технологияларни, ўқитиш методлари мажмуасини, билимни ўзлаштиришнинг усул ва воситаларини такомиллаштиришни, янги сифат даражасига олиб чиқишни тушунамиз. Айнан инновацион фаолият на фақат олий таълим муассасасини ва уни битирувчиларини таълим хизматлари бозорида рақобатбардошликнинг мустаҳкам асосини яратиш учун эмас, балки ҳақитатан ҳам мутахассисларнинг шахсий ривожланишига яқиндан кўмак беради. Демак, инновациялардан максимал муваффақиятга эришиш ва унинг таркибини таълим ва тарбия жараёнларини ташкил қилиш методларини мос равишда ўзгартиришни тақозо этади: универсал педагогик технологияларни, гуманитар технологияларни, педагогик амалиёт жараёнига тадбиқ этиш, булар ичида муҳим ролни интерфаол методикалар, кичик гуруҳли ишлаш методикалари эгаллаши зарур.
Фаол ўқитиш методлари ичидан асосий ўринни эгаллаши мумкин, билим олиш ва уни таҳлил қилиш имкониятларини ривожлантирадиган, мақсадли йўналтираоладиган, олган билимларини амалиётда қўллай олиш кўникмасини таъминлайдиган, ностандарт ҳолатларда маъсулиятли ечимларни қабул қилаоладиган ва қабул қилган ечимларнинг маъсулиятини ўзида мужассамлаштираоладиган методлар. Бунинг учун қуйидаги фаол методлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ – илмий изланиш, ижодий изланиш, лойихалаш, ролли ва ишбилармон методлар. Айнан шу методлар репродуктив фаолиятдан продуктив фаолиятга ўтишни таъминлайди, яъни фаол фуқоролик муносабатларини.
Таълим ва тарбиянинг янги шакл ва методларини излаш эски ананавий методлардан воз кечиш дегани эмас, балки уларни янада такомиллаштириш асосида таълим ва тарбия жараёнини замонавий даражага олиб чиқиш ва талабаларнинг ўзида мутахассисликга бўлган қизиқишларини фаоллаштириш, давр талаблари даражасидаги касабий фаолитя мутахассисларини тайёрлаш. Бу келтирилган барча инновациялар ўз самарасини беради, агар талабаларнинг имкониятлари ва қизиқишлари, ижодий қобилиятлари, мутахассисликга бўлган талаблар, баҳолаш ва шу каби аргументлари жуда яхши ўрганилган бўлса.
Таълим ва тарбия жараёнида инновацион ёндашувларни самарали амалга ошириш учун Тошкент ахборот технологиялари Урганч филиали билан Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида ўзаро ҳамкорликда мақсадли равишда гуруҳ мураббийлари, деканатлар, талабалар кенгашлари, уюшмаси, ОТМ раҳбарияти ишлар олиб бормоқда. Инновацион таълим-тарбия бўйича концепция ишлаб чиқилган. Бу иккала ОТМда замонавий глобал ривожланиш шароитларида талабаларда яшаш, ишлаш, жараенларга мослашиш ва бошқа шахсий сифатларини шакллантириш ва такомиллаштириш учун барча шароитлар яратилган. Бу талабаларнинг ижодий фаоллигида, ўзаро толерантлик маданиятида, ўз ватанини чин дилдан севишида, халқ миллат равнақи учун жон куйдиришида, сиёсий баркамоллигида ва бошқа сифатларида ўз аксини топади деб ишонамиз.
Шундай қилиб, юқорида келтирилган мулоҳазалар талабани давр талаби даражасида тарбиялашга йўналтирилган бўлиб, унга тўғри йўлни кўрсатади, аниқ керакли технологияларни танлашни, инсон фаолиятининг чексиз имкониятларини ҳарактга келтиришни тақозо этади.
Адабиётлар:
- Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш – мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти. Халқаро конференция материаллари (февраль; 2012; Тошкент). – Тошкент: O’zbekiston, 2012. – 184 бет. Тит. в. ва текст ўзб., рус тилларда.
- Орлов К. А. Особенности формирования гуманности на отдельных этапах развития личности//Совершенствование учебно-воспитательного процесса в образовательном учреждении: сб. науч. трудов. – М.: МГГУ им. М. А. Шолохова, 2007. – С. 162-165.
- Хажиева И. А., Юсупов Ф. К проблеме воспитания образованного и интеллектуально развитого студента в современной социокультурной ситуации //Илм сарчашмалари, УрДУ, Урганч. – 2012, №11. – 86-89 с.
- Слободчиков В. И. Инновационные процессы и социальное партнерство в образовании: Тезисы Международной научно-практической конференции 2002 г. в г. Новосибирске. – Новосибирск, 2002.
[1] Абдулла Авлоний. Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ. Т. Ўқитувчи. 1992. – 14 б
[2] Ибрахимов А. Ватан туйғуси. Т. Ўзбекистон. 1996. – 110 б.
[3] Каримов И. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т. Маънавият. 2008. – 68 б.
[4] Юсупов Э. Инсон камолатининг маънавий асослари. Т. Университет. 1998. – 120 б.