Соғлом авлодни шакллантиришда ўқув – услубий мажмуаларнинг интеграллашган ахборот базасини яратиш | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Библиографическое описание:

Абдуллаева, Г. Х. Соғлом авлодни шакллантиришда ўқув – услубий мажмуаларнинг интеграллашган ахборот базасини яратиш / Г. Х. Абдуллаева. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2017. — № 16.2 (150.2). — С. 25-27. — URL: https://moluch.ru/archive/150/42583/ (дата обращения: 18.12.2024).



Ахборот технологиялари соҳасида мутаҳассисларни, яъни соғлом авлодни шакллантириш кейинги пайтларда илмий-амалий ҳарактерга эга бўлмоқда, бу эса олий таълим муассасида битказувчилар кўникмасига, билимига квалификация талаблари асосида ўқув жараёнига жуда катта маъсулиятни юкламоқда, айниқса халқ хўжалигининг турли соҳа корхоналари учун автоматлаштирилган ахборот тизимларини лойиҳалаш, амалий масалаларини самарали ечишга доир. Соғлом авлодни шакллантиришда дастлаб ишни мактаб, КХКларидан бошлаш керак. Соғлом авлод деганда нафақат жисмонан соғлом, балки ақлан ривожланиши ҳам соғлом бўлиши лозим. Мактаб, КХКлардан иқтидорли ўқувчиларни танлаб олиб, улар билан алоҳида ишлар олиб борилиши керак. Улар учун турли хил ўқув – услубий мажмуалар яратилиши лозим.

Ўқув – услубий мажмуаларнинг интеграллашган ахборот базасини яратиш учун бир қатор масалалар ечилиши лозим.

 Вилоятда ёш дастурчиларни тайёрлаш бўйича ташкилий ишларни амалга ошириш; ОТМда Ёш дастурчилар WEB саҳифасини ташкил қилиш;

 Ёш дастурчилар учун масофавий таълимни ташкил қилиш;

 Ёш дастурчилар учун ўқув-услубий материаллар тайёрлаш, кўпайтириш, чоп қилиш; Ёш дастурчилар мактабини шакллантириш.

Ўқув – услубий мажмуаларнинг интеграллашган ахборот базасини яратиш тизимнинг имкониятлари қуйидагилардан иборат:

 Ёш дастурчиларга ўқув-услубий мажмуаларни тайёрлаб бериш;

 Интернет муҳитида масалалар ечиш ва консультациялар бериш;

 Дастурчиларнинг имкониятларига қараб масалалар таклиф қилиш;

 Қийинлик даражаси бўйича ечиш методлари ва алгоритмларини ўргатиш ва мустақил ишлаш.

Ўқув – услубий мажмуаларнинг интеграллашган ахборот базасини яратиш мазмуни асосан ахборот технологиялари соҳасида келажак мутаҳассисларини тайёрлашда, касбий билим, кўникмаларни шакллантириш мақсадида турли қийинчиликдаги турли соҳаларга тааллуқли масалаларнинг алгоритмик ва педагогик имкониятлари таҳлил қилинади. Масаланинг қўйилишида асосий манба бўлиб муаммоли вазиятларнинг келиб чиқиши ҳисобланади. А.Ф.Эсаулов буни қўллаб қувватлайди, унинг фикрича масала – бу анча мунча аниқланган, бир-бири билан мослашмаган ёки қарама қарши муносабатлардаги ахборотларга бўлган талаблар ва уларни ўзгартиришга, қайта ишлов беришга йўналтирилган ахборот жараёнлари тизимидир.

Касбий фаолият информатикларни тайёрлашда иккита масалани фарқлаш мумкин: ўқиш-ўрганиш ва касбий фаолият масалалари.

Ностандарт масалаларни ечиш мутахассисдан муаммонинг туб моҳиятини кўра билиш, таҳлил қилиш, ҳамда масаланинг қўлланилиш соҳаси бўйича чуқур билимга, мантиқий фикрлаш ва алгоритмик амалга ошириш салоҳиятига эга бўлишни талаб қилади. Бундай масалалар тўплами талабаларни мутахассислик фанларини фаол ўзлаштиришга йўналтирилган бўлмоғи лозим. Оддийдан мураккабга қараб, қийинлик, мураккаблик даражасини ҳисобга олган ҳолда тушунтириш керак.

Ўрганувчи талаба мураккаб алгоритмлардан фойдаланиш борасида ечимларни ишлаб чиқишда, яратишда ҳамда катта ҳажмдаги тезкор ва доимий маълумотлар массиви устида амаллар бажаришда ташкилий технологик, алгоритмик, дастурий ва бошқа талабларни ўзлаштирган бўлмоғи лозим. Талабанинг бундай фаолиятини қисман илмий ижодий изланиш характерига эга бўлган ҳолат деб қараш мумкин.

Л. М. Фридманнинг фикрича «ностандарт масала – бу шундай масалаки, бунинг учун математика курсида уларни ечишни амалга оширувчи алгоритмни танлайдиган умумий қоидалар ва ҳолатлар мавжуд эмас».

«Ижодий ёки эвристик (ностандарт) масала – бу шундай масалаки, уни ечиш усуллари, методлари, алгоритмлари субъект учун ноаниқ, ундаги билимлар захираси бундай усулларни топиш учун етарли емас». Билим олиш жараёнида бундай типдаги масалалардан мунтазам фойдаланиш, айниқса ўқувчиларда эвристик тизимнинг, фикрлашнинг, ижодий изланишнинг шаклланишига асос солади, ривожлантиради. Талабада масаланинг ечимини мақсадли тарзда излашни амалга оширишга кўмаклашадиган айрим характердаги қоидалар тизими пайдо бўлади.

Биз ҳам «эвристик масала» ва «ностандарт масала» тушунчасини бир-бирини тақозо этадиган масала деб қараймиз, чунки одатда ностандарт масала талабадан ўзлаштирган билимларга ва тажрибаларига таянган ҳолда топшириқни амалга ошириш жараёнида унинг ечимини олиш принципларини мустақил равишда расмийлаштиришни амалга оширишни тақозо этади.

Ностандарт масалалар – ўқувчида бирданига қизиқишни, эътиборни уйғотадиган ва англаб етишни фаоллаштирадиган, янгиликни ихтиро қилиш имкониятини яратадиган энг яхши усул ҳисобланади.

Тўлалигича қўйилган ностандарт масала айрим кўникмаларни билишни талаб этади: масаланинг шартларини таҳлил қилишни; асосий муаммони бош мақсадга бўйсунувчи бир қатор хусусий муаммолар йиғиндисига айлантиришни; изланишни хар хил йўналишларини синтезлашни (ишлаб чиқишни); ечимни текшириш усуллари ва бошқалар.

Ўрганишга мўлжалланган ностандарт масала иккита параллел, ёнма-ён кечадиган жараён билан характерланади: ташқи муҳитдан ахборотлар асосида масаланинг мазмунини қайтадан расмийлаштириш ва масалани ечиш услубларини, методларини излашдан иборат.

Юқоридаги мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда, ҳамда дастлабки маълумотларга асосланиб ностандарт масалаларни классификациялаш мумкин. Биринчи гуруҳ – ностандарт масала, бунда дастлабки маълумотлар берилган, савол расмийлаштирилган. Бироқ, бошланғич қадамда масаланинг ечимини танлаш очиқ-ойдин маълум эмас, ёки қийинлик даражаси билан фарқланадиган бир қанча ечиш усуллари мавжуд бўлиб улардан энг яхшисини, самаралисини, яъни оптимал усулни танлаш талаб қилинади.

Иккинчи гуруҳ–ностандарт масала, масала аниқ расмийлаштирилган, дастлабки маълумотлар очиқ-ойдин аниқланмаган, яъни масалани назарда тутилган ечиш услубининг шартларига мос равишда дастлабки маълумотларни йиғиш ва бошланғич шартларни танлаб олиш.

Бу класифиқация асосида келажак дастурчилари учун ностандарт масалалар мажмуаси ишлаб чиқилади.

Ностандарт масалалар тўпламини қийинлик даражаси бўйича ўрганиш, амалий кўникмалар ҳосил қилиш натижасида ўқув жараёнида талабаларда фаолликни сезиларли даражада ошганлигига; ижодий фикрлашнинг ривожланишига, самарали ишлаш кўникмасининг пайдо бўлишига амин бўламиз. Натижада талабалардан кутилаётган натижалар: талабаларда масалалар ечишда критик фикрлашни шакллантириш; – Ноаниқ бир қийматли бўлмаган жовоблар ечимларини таҳлил қилиш; – Масаланинг ечимини излашнинг бир қанча усулларини, ёндашувларини таҳлил, синтез қилишни мустақил фикрлаш; – Мантиқий фикрлаш кўникмаларини рувожланиши; – Амалий дастурлаш бўйича касбий маҳорат учқунларининг шаклланишини беради.

Адабиётлар:

  1. Лернер И. Я. Дифактические основы методов обучения.
Основные термины (генерируются автоматически): WEB.


Задать вопрос