Бугунги кунда ўқитувчи ва мураббийларга қўйилаётган муҳим талаблардан бири илғор педагогик ва ахборот технологияларидан ўқув-тарбия жараёнида фойдалана олишни билишлари ва эгаллаган билимлари орқали ёшларни мустақил фикрлашга ўргатишдан иборатднр. Ўқитиш услубларини танлаш ва ундан таълим-тарбия жараёнида фойдаланиш асосида уларнинг таълимда бажарадиган мос компетенция ва функцияларнинг тузилиши ётади.
Замонавий таълим турли-туман технологиялардан, шу жумладан, фаол ва интерфаол ўқитиш услублардан фойдаланишни кўзда тутади. Шундай технологияларидан бири кейс технологиясидир. «Операцион тизим ва лаборатория» курсининг айрим бўлимларини ўқитишда ана шу технологиядан фойдаланиш дарс самарадорлигини ошириши мумкин.
Кейс технологиясининг моҳияти шундан иборатки, ўқувчиларга реал ташкилотнинг фаолиятида дуч келинадиган ёки реалга ўхшаш моделлаштирилган аниқ бир вазиятнинг тавсифи берилади. Ўқувчилар дарсдан олдин муаммо билан танишиб чиқишлари ва унинг ечиш усулларини ўйлаб қўйишдари лозим. Гуруҳда амалиётдан келтирилган ҳолатни жамоавий муҳокамаси амалга оширилади.
Ҳар бир кейс ишлаб чиқариш вазиятлари асосида ишлаб чиқилган, ўқувчиларда ишлаб чиқариш масалаларини ечими алгоритмини мустақил равишда конструкция қилиш кўникмаларини шакллантирадиган ўқув-услубий материалларнинг тўлиқ комплектини ифодалайди. Кейс ўқувчиларни фаоллаштиради ва уларни реал вазиятлар билан «бирга-бир» қолдириб, таҳлилий ва коммуникатив қобилиятларини ривожлантирган ҳолда амалий ишни бажаришга имконият беради.
Операцион тизимларини ўрганишда кейслардан фойдаланиш объектларни текширишни ташкил этиш, кириш ва чиқиш маълумотлари билан ишлаш, уларни тушуниш, яратиш, таҳлил қилиш ва қайта ишлашни, шунингдек, структураланмаган ахборотлар билан ишлаш – уни излаш, текшириш, расмийлаштириш, қайта ишлаш ва сақлашни билишга имконият беради. Ўқувчиларда ўзларининг амалий фаолиятларида дуч келадиган операцион тизимлари соҳасидаги ҳаракатлар ва процедураларни амалга ошириш имкониятини беришга зарур бўладиган кўникмаларини тез ривожлантиради.
Ўқитишнинг кейс услуби – реал вазиятлар асосида фаол ўқитиш услубидир. Кейсларнинг устуворлиги назария ва амалиётни мақбул бирлаштириш имконияти бўлиб, y талабаларни тайёрлашда етарлича муҳим ҳисобланади. Операцион тизимлар ва лаборатория курсини ўқитиш жараёнида кейс – ўқитиш объекти (уларнинг мультимедиалик турларини талабаларнинг ўзлари ишлаб чиқадилар) ва унинг самарали воситаси сифатида намоён бўлади [1, 2].
Ҳақиқий ҳаётдан олинган далиллар асосида муаммолик вазият яратиш, ушбу услубнинг бошқа услублардан фарқли томонидир. Кейс услуб нафақат муаммони ифодалаш, балки уни самарали ечиш, шунингдек, ифодаланган муаммони ташувчиси сифатида чиқиши мумкин бўлган аниқ вазиятни танлашни ҳам кўзда тутади.
Кейс технологиясининг мақсади. Кейс технологиясининг мақсади талабаларни яккама-якка ва жамоада: ахборотни таҳлил қилиш; берилган масалани ечиш учун уларни ажратиш; асосий муаммоларни аниқлаш; ечишнинг муқобил йўлларини генерация қилиш ва уларни баҳолаш; муқобил ечимни танлаш ва ҳаракат дастурини шакллантириш ва ш.к.
Кейс услубининг дидактик вазифалари. Ўқитишнинг кейс услубига қуйидаги дидактик вазифалар юклатилади: ноаниқсизлик шароитларида тўғри ечимни қўллаш; вазиятни тадқиқ қилиш кўникмаларини эгаллаш; мўлжалланган ечимга эришиш бўйича ҳаракат режасини ишлаб чиқиш; қарор қабул қилиш алгоритимини ишлаб чиқиш; олинган назарий билимларни амалий масалаларни ечишга, шу жумладан, бошқа фанларни ўрганишда қўллаш.
Кейс услуб асосида ётган дидактик тамойиллар: Ҳар бир талабага яккама-якка ёндашув; Ўқитишда максимал эркинлик тақдим этиш; Талабаларни етарлича сондаги масалаларга тегишли (нашрдаги мақола, видео-аудиокассеталар ва СД-дисклар, фаолияти таҳлил қилинаётган ташкилот ва компаниялар маҳсулоти) кўргазмали материаллар билан таъминлаш ва бошқалар.
Кейс услубни фойдаланишда ўқитувчининг фаолияти [1]:
1. У кабинетдан ташқарида амалга оширилади ва ўзига ўқитувчининг илмий тадқиқот, услубий ва конструкция қилиш фаолиятларини олади. Лекин самарали машғулот ўтказиш учун яхши тайёрланган кейслар йўқ. Бундан ташқари, талабаларнинг мустақил ишлари учун ҳам, мўлжалланган машғулотга ҳам услубий таъминот тайёрланиши зарур.
2. Ўқитувчининг аудиториядаги фаолияти кириш ва якуний сўзлар билан чиқиш, кичик гуруҳлар ва мунозара ташкил этиш, аудиторияда ишчан муҳитни қўллаб-қувватлаш, ўқувчиларнинг вазиятни таҳлилига қўшган ҳиссасини баҳолаш кабилардан иборат.
Кейсларни шакллантиришнинг биринчи манбалари: Ижтимоий ҳаёт; Таълим ва тарбия; Фан; Амалиёт.
Кейсларни шакллантиришнинг иккинчи манбалари: Бадиий ва очиқ адабиёт; Маҳаллий материал; Статистик материаллар; У ёки бу муаммоларга бағишланган илмий мақолалар, монография, ҳисоботлар; Интернет ашёлари.
Кейсларни тақдим этиш турлари: чоп этилган кейс; мультимедиали кейс; видео кейслар. Кейс ҳажми: бир бетдаги бир неча гапдан тортиб кўплаб бетгача бўлиши мумкин. Кейсларнинг кўринишлари: амалий, ўргатувчи ва илмий тадқиқот кейсларига ажратиш мумкин.
Кейс технологияни фойдаланилган машғулот структураси қуйидаги босқичлардан иборат: Тайёргарлик. Танишув. Олиб борувчининг тушунтириши;
1.1. Муҳокаманинг биринчи раунди – кичик гуруҳларда муаммолик онларни муҳокама қилиш, далил ва ечимни излаш.
1.2. Муҳокаманинг иккинчи раунди – таҳлил натижаларини тақдим этиш, умумгуруҳий муҳокама ва топилган ечимларга якун ясаш.
Шу тарзда Операцион тизим ва лаборатория курсини ўқитишда кейс услубни жорий этиш амалиётда операцион тизимнинг услубий тизимини ривожлантириб, компетентлик ёндашувни амалга ошириш имкониятини беради, таълим предметининг мазмунини бойитади. «Операцион тизим ва лаборатория» предмети доирасида кейс технологияларини «Операцион тизим тушунчаси», «Операцион тизимларда жараён ва ресурс тушунчаси», «Операцион тизимларда хотирани бошқариш», «Тармоқ операцион тизимлари», «Операцион тизимлар хавфсизлиги» ва ш.к. бўлимларда фойдаланиш мумкин.
Энг юқори самарага ўқитишнинг инновацион технологияларни танлашда тизимли ёндашилса, уларни тўғри бирлаштирилса, бир-бирларини тўлдирсагина, ҳамда гуруҳий ва гуруҳлараро мунозараларни тўғри раҳбарлик қилинсагина эришиш мумкин.
Кейс услуб талабаларнинг операцион тизим ва лаборатория дарсларида фаоллаштириш, билиш имониятларини ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга имконият беради. Мисол тариқасида битта мавзуни кўриб чиқамиз.
Дарс мавзуси: Операцион тизимларда ресурс тушунчаси.
Жиҳоз ва дидактик материалар: компьютерлар, локал тармок, Internet тармоғи, мультимедиа – проектор, экран, “Операцион тизимлар ва лаборатория” предметидан кейс ва билимларни назорат қилиш (ёки тест синов ўтказиш) дастури.
Тарқатма материал: Операцион тизимлар ва лаборатория предмети бўйича маъруза матни, ишчи дафтар.
Дарс мақсадлари: Таьлимий: операцион тизимлар ҳақидаги билимлар, операцион тизимларни ривожланиши ва қуриш тамойиллари, операцион тизимларда ресурс тушунчаси, ресурслар синфлари тавсифи, белгилар бўйича ресурмсларни синфларга ажратишни билиш.
Ривожлантирувчи: ўқув муаммоларни ҳал этишда кузатувчанлик, мустақилликни ривожлантириш; таққослаш, умумлаштириш, хулоса қилиш усулларидан фойдалана билишни ривожлантириш; ўргатиш операцион тизимлар билан ишлаш кўникмаларини ривожлантириш; талабаларда зарур ахборотни олиш, уни қайта ишлашни билишини ривожлантириш.
Тарбиявий: талабаларда ўрганилаётгшан материалга шахсий муносабатини, таълим жараёнида ўзининг ўрнини билишни шакллантириш; мақсадга эришишда сабот ва қатъийликни тарбиялаш.
Дарс тури: аралаш, янги материални ўрганиш ва билимларни дастлабки мустаҳкамлаш.
Режалаштирилаётган натижалар: мавзуни ўзлаштириш мобайнида талабаларда қуйидаги компетентликни шакллантириш тавсия этилади: оладиган таълим учун ўзига маъсулиятни қабул қила олиш; шахсий таълим олиш усул ва йўлларини танлаш; ахборот олиш ва ўзида қайта ишлаш; вазифанинг алоҳида қисмларини фойдаланиш ва бир бутунликка боғлаш. Операцион тизимларда ресурс тушунчасини таърифлаш ва тушунтириш, ресурс параметрларини аниқлаш, ресурсларни синфларга ажратиш ва уларни тавсифини келтира олиш, таққослаш, умумлаштириш, хулоса қилиш усулларидан фойдаланиш; ўзининг билимларини мустақил тўлдириш ва тизимга солиш; ўргатиш ва билимларни назорат қилиш компьютер дастурлари билан мустақил ишлаш. “Операцион тизимлар ва лаборатория” мавзуси бўйича машғулотнинг технологик харитаси (90 дақиқа) қуйида келтирилган:
№ |
Дарснинг бориши |
Вақт |
Фаолият кўриниши |
Изоҳ |
1 – дарс (45 – дақиқа) |
||||
1. |
Ташкилий он |
2 дақиқа |
||
2. |
Машғулотни фаоллаштириш |
4 дақиқа |
Ўқитувчи сўзи |
|
3. |
Операцион тизим дунёсига саёҳат |
6 дақиқа |
Кроссворд ечиш |
Мустақил иш натижалари муҳокама қилинади |
4. |
Операцион тизимларда ресурс тушунчаси |
6 дақиқа |
Тақдимотни кўриб чиқиш |
Ўқитувчи изоҳлари, асос-ий онларни танлаш ва уларни ишчи дафтарда акс эттириш |
5. |
Ресурсларни синфларга ажратиш |
14 дақиқа |
Видеороликлар (агар бўлмаса, плакатлар) кўриш |
Видеоролик кўрилгандан сўнг, муҳокама қилинади ва ишчи дафтарга белгилаб қўйилади |
6. |
Оғзаки машқлар |
5 дақиқа |
Масалани ечиш |
Машқлар кейсда берилади |
7. |
Амалий вазифа |
4 дақиқа |
Ребус ечиш |
Ребус ишчи дафтарда тақдим етилади |
8. |
Глоссарий билан ишлаш |
4 дақиқа |
Мустақил таьрифни ёзиш |
Таьрифлар инглиз тилида ҳам номга эга бўлиши лозим |
2-дарс (45 дақиқа) |
||||
9. |
Ўргатиш дастури билан мустақил ишлаш |
16 дақиқа |
Ўргатиш компьютерда ишлаш |
Ўқитиш тартибида |
10 |
Янги материални ўрганиш мотивацияси |
6 дақиқа |
Кейс мурожаатлари бўйича Internet тармоғида ишлаш |
Эслатмага қаранг |
11 |
Тест |
10 дақиқа |
Билимларни назорат қилиш дастури билан ишлаш |
Имтиҳон тартибида |
12 |
Кейинги дарсга вазифа танлаш |
4 дақиқа |
Кейсдан фойдаланиш |
Мустақил иши учун вазифалар |
13 |
Адабиёт танлаш |
4 дақиқа |
Зарур адабиётлар ажратилади |
|
14 |
Билимларни баҳолаш |
2 дақиқа |
Назорат дастури-ни кўриб чиқиш |
Электрон журнал |
15 |
Дарснинг якуний қисми |
3 дақиқа |
Ўқитувчи сўзи |
Дарс материалини умумлаштириш |
Талабалар глобал интернет тармоғидан фойдаланилган ҳолда «Операцион тизимларда ресурс тушунчаси» мавзусини мустақил ўрганадилар. Бунинг учун, интернет тармоғидан: операцион тизимлар, ресурс, операцион тизимларда ресурс тушунчаси, ресурсларни синфларга бўлиш бўлимларига мос сайтлар топадилар, мазмуни билан танишадилар ва дафтарларига қисқача ёзиб қўядилар.
Эслатма: бу бўлимларга мос сайтларни ўқитувчи аввалдан топиб, уларнинг рўйхатини талабаларга тақдим этса, шунингдек, талабалар томонидан «Операцион тизимларда ресурс тушунчаси» мавзуси бўйича назарий билимларни мустақил ўзлаштириш ва мустаҳкамлаш учун керакли маълумотларни тайёрлаб ишчи дафтарга ёзиб қўйилса машғулот самараси янада кўпроқ бўлади.
Хулоса. Таълимда мавжуд муаммони амалга ошириш учун, кўп ўқитувчилар талабаларни эски схема бўйича ўқитадилар. Бундай услубда дарс ўтилганда талабаларнинг билиш фаолиятларини етарлича даражада фаоллаштириш мумкин эмас. Компьютер кейс технологиясидан фойдаланиб машғулот ўтказиш, талабаларнинг ҳозирги замон техника ютуқларига қизиқишини қўллаб – қувватлашга имкон беради. Талабалар замонавий техникани эгаллашга, ривожлантирувчи дастурлар билан танишишга ҳаракат қиладилар ва натижада уларни касбга тайёрлаш соҳасида аниқ бир ишлар амалга оширилади.
Адабиётлар:
- Абдқодиров А. А., Каримов Қ. М., Юлдошев И. А. Аниқ фанларни ўқитишда кейс технологиясидан фойдаланиш услубиёти. Тошкент 2015 йил.
- Абдуқодиров А. А., Пардаев А. Х. Таълим ва тарбияда замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш услубиёти. Т.: Таффакур қаноти. 2014 йил.