Изучение показателей заболеваемости с временной утратой трудоспособности на производстве пластмассовых изделий показало, что условия труда влияют на структуру заболеваемости, что позволило разработать профилактические мероприятия по сохранению здоровья работающих.
Ключевые слова: гигиена труда, производство пластмассовых изделий, заболеваемость, показатели заболеваемости с временной утратой трудоспособности, условия труда, структура заболеваемости.
The study of incidence rates with temporary disability in the production of plastic products showed that working conditions affect the structure of morbidity, which allowed the development of preventive measures to preserve the health of workers.
Keywords: occupational health, production of plastic products, morbidity, morbidity rates with temporary disability, working conditions, morbidity structure.
Пластмасс маҳсулотлар ҳар бир инсонни кундалик маиший ҳаётида кенг қўлланибгина қолмай, балки ишлаб чиқариш саноатида ҳам кенг қўлланилмоқда. Ҳозирги кунда пластмасс маҳсулотларидан ҳар хил хажмдаги уй жихоз маҳсулотлари, болалар ўйинчоқлари, тиббий анжомлар, қурилиш материаллари ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Пластмасс маҳсулотлар иқтисодий томондан арзонлиги ва қўлланилиши томонидан оддийлиги билан ажралиб туради. Пластмасс маҳсулотларнинг технологик жараёни қизиқарили жараён бўлиб, асосий хом ашё – этилен. У полистерол, полиэтилен ва поливинилхлорид олишда манба ҳисобланади. Полистерол ва полиэтиленни юқори ҳароратда эриши натижасида қолибга тушади ва пластмасс идтшлар ҳосил бўлади [3, 4].
Пластмасс маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқариш муҳитида зарарли кимёвий омиллар ташқи муҳитга чиқиши натижасида умумий касалликлар келиб чиқишига сабаб бўлади. Вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотилиши (ВМҚЙ) бўйича касалланиш кўрсаткичларини ўрганиш натижасида эса ишлаб чиқариш омиллари ва даражаси орасидаги боғлиқликни касалланиш натижасида юзага келадиган иқтисодий зарарни аниқлашга ва касалланишни камайтиришга қаратилган профилактик чора тадбирларни ишлаб чиқишга сабаб бўлади [1, 2].
Текшириш материаллари ва усуллари
Ишловчиларда саломатлик кўрсаткичлари ишчиларни ВМҚЙ бўйича йиллик касалланиш кўрсаткичлари даволаш профилактик муассасаларига (ДПМ га) мурожаатлар асосида ўрганилди. Бирламчи хужжат касаллик варқаси бўлиб, асл нусха тушириш йўли билан ВМКЙ бўйича касалланиш кўрсаткичлари таҳлил қилинди. Ҳисобот бирлиги қилиб, йил давомида бир ёки бир неча маротаба касалликни ҳодисалар сони олинди.
Текширув давомида ВМҚЙ билан касалланишни мукаммал ўрганиш бўйича услубий тавсиялардан фойдаланилди. Ишловчиларда касалланиш кўрсаткичлари стажи, касби ва жинси бўйича мукаммал тахлил қилинди. Касалланиш бўйича олинган натижалар статистик тахлил қилиниб, касалланишни ўртача миқдори аниқланди.
Вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотилиши (ВМҚЙ) бўйича таҳлил қилишда иккита гуруҳ танлаб олинди. Биринчи гуруҳга ноқулай ишлаб чиқариш шароити таъсирида ишловчи ишчилар киритилди. Иккинчи гуруҳ назорат гуруҳи бўлиб, булар ишлаб чиқаришдаги зарарли омиллар билан бевосита мулоқатда бўлмайдиган ходимлардир, бунга корхонанинг маъмурий бўлим хизматчилари киради.
Натижалар ва мухокамалар
Касалланиш структурасини ишчиларни ёш бўйича таҳлил қилганимизда 35 ёшгача бўлган эркакларда – 42,7%, 35-50 ёшдаги эркакларда – 65,9%, 50 ёшдан катта бўлган эркакларда – 43,9% ни ташкил этди. Худди шу кўрсаткич аёлларда қуйидаги натижаларни кўрсатди: 35 ёшгача бўлган аёлларда 16,1%, 35-50 ёшдаги аёлларда – 26,3%, 50 ёш ва ундан катталарда – 13,3%. Иккинчи гурухдаги хизматчиларнинг аёлларида ҳам эркакларида ҳам 35 ёшгача ва 50 ёшдан юқори бўлган хизматчиларида касалланиш кўрсаткичи 12% ни, 35-50 ёш ўртасидаги ходимларда эса қолган касалликларни тахминан бир хилда тарқалиши кузатилади.
Ишловчиларда касалланиш ҳолатини меҳнат стажи бўйича таҳлил қилганимизда энг кўп касалланишлар ҳолати меҳнат стажи 15 йилдан ортиқ бўлган ишчиларда (74,8%) учраши аниқланди. Бу кўрсаткич эркаклар учун ҳам аёллар учун ҳам бир хил даражадалиги маълум бўлди. Меҳнат стажи 5-15 йил бўлган ишчиларда касалланиш ҳолати 13,6% ни, меҳнат стажи 1-5 йил бўлган ишчиларда эса 12,6% эканлиги ва бу кўрсаткичлар эркаклар учун ҳам аёллар учун ҳам амалий жиҳатдан бир хилда эканлиги аниқланди, аммо ҳар бир гуруҳдаги касалланганлар сони меҳнат стажи 15 йилдан ортиқ бўлганлар гуруҳидан 2 марта кам кўрсаткичларни ташкил этди.
Пластмасс маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ишловчиларнинг 76,9% да умумий касалланишлардан нафас олиш тизими касалликлари, периферик асаб тизими касалликлари, суяк-мушак тизими касалликлари кузатилди.
Аёлларда репродуктив тизим жинсий орган касалликлари кузатилган бўлиб, хомиладорликни кечиш асоратлари, эндометрит касалликлари йил стажининг олтинчи йилидан бошланади. Бу касаллик кўрсаткичлари умумий касалланишни 32% дан 48% ни ташкил этганлиги аниқланди.
Хулоса
Шундай қилиб, пластмасс маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхоналарида касалланиш кўрсаткичлари ишлаб чиқаришдаги ҳар хил зарарли омиллар билан узвий боғлиқ. ВМҚЙ бўйича касалланиш кўрсаткичлари йиллар динамикасида ноқулай меҳнат шароитига касаллик турига меҳнат жараёнини нотўғри ташкиллаштирилганлигига, тиббий профилактик чора тадбирларнинг пастлигига боғлиқ бўлиб, ВМҚЙ бўйича касалланишни ўсишига ва кўпайишига сабаб бўлади ва соғломлаштириш чора-тадбирларини тадбиқ этишга ундайди.
Фойдаланилган адабиётларнинг рўйхати:
- Гигиена и токсикология пластмасс. Сборник научных трудов Киевского медицинского института. – Киев. 1983. – С. 174-180.
- Догле Н.В., Юркевич Л.Я. Заболеваемость с временной утратой трудоспособности. – М.: Медицина, 1984. – 183 с.
- Измеров Н.Ф. Охрана здоровья рабочих и профилактика профессиональных заболеваний на современном этапе // Гигиеническая наука и практика на рубеже XXI века: сб. науч. тр. – М., 2001. – Т. 2. – С. 25-31.
- Измеров Н.Ф., Халепо А.И., Родионова Г.К. Профессиональный риск при воздействии химического фактора // Медицина труда и пром. экология. – М., 2002. – №1. – С. 1-7.