В настоящее время загрязнение объектов окружающей среды, в частности, питьевой воды, имеет в большинстве антропогенный характер. В связи с этим, нами было исследовано качество питьевой воды и установлено, что гигиенические показатели качества употребляемой воды в 2014 году были несколько лучше в сравнении с 2013 годом.
Ключевые слова: питьевая вода, водоснабжения, распредлительный сеть, источники водоснабжения,бактериологические показатели, гигиенческие требования, контрольные точки, урбанизация, окружающая среда, предельно допустимая концентрация.
At present, pollution of environmental objects, in particular, drinking water, is mostly of anthropogenic nature. In this regard, we have studied the quality of drinking water and found that the hygienic quality of drinking water in 2014 was slightly better than in 2013.
Keywords: drinking water, water supply, distribution network, water supply sources, bacteriological indicators, hygiene requirements, control points, urbanization, environment, maximum permissible concentration.
Сув ҳамма озиқ-овқат маҳсулотларининг доимий ва жуда мухим таркибий қисми хисобланади. Хайвонот ва ўсимликларнинг янги маҳсулотлари ўзига кўп миқдорда: гўшт – 60-70%, сабзавот ва мевалар – 80-90%, картошка – 70-80%, сут – 87% сув сақлайди. [1, 3].
Одам организмига кун мобайнида тушаётган сув хужайралар, органлар, системалар таркибига қўшилади. Организмдаги деярли барча жараёнлар сув иштирокида ўтади. Инсон сувсиз 5-6 кун ҳаёт кечириши мумкин, бу эса орагнизмнинг 65% сувдан ташкил топгани билан тушунтирилади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг берган маълумотларига кўра ер юзидаги аҳолининг 3 млрд. га яқини сифатсиз ичимлик сувидан фойдаланади. Бунинг натижасида аҳоли ўртасида юқумли ва ноюқумли касалликлар тарқалмоқда. Айниқса юқумли касалликлардан қорин тифи, вабо, гепатит А, колиэнтерит, айрим ҳолларда эса сил касалликлари, ринит, Ку- иситмаси, эхинококкоз ва бошқалар тарқалиши мумкин. Юқумли бўлмаган касалликларни келиб чиқишида сув таркибидаги кимёвий моддаларга боғлиқ бўлиб микроэлементлар (натрий, калий, кальций ва бошқалар) ва микроэлементларга ҳам боғлиқ. Хозирда сув таркибида 65 та микроэлементлар (темир, мис, рух, фтор, йод ва бошқалар) аниқланган.
Сувнинг кимёвий таркибига боғлиқ бўлган касалликларга: флюороз, эндемик кариес, сув-нитратли метгемоглабинэмия, эндемик бўқоқ, селеноз, борли энтерит, эндемик нефропотия, Уров касаллиги ва бошқалар киради.
Текшириш материаллари ва усуллари
Юқоридан келиб чиққан ҳолда шуни қайд этиш мумкинки ҳозирда мустақил Ўзбекистон Республикасида аҳолининг тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида кучли қонунчилик яратилган, яъни Ўзбекистон Республикасининг қонуни “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги” қонунлар, ДавСТ 950-2011 “Ичимлик суви”, ДавСТ 951-2000 ”Марказлаштирилган хўжалик-ичимлик суви билан таъминлаш”, СанҚваМ №0256-08 “Ўзбекистон шароитида аҳолининг марказлаштирилган хўжалик-ичимлик суви билан таъминлаш тизимлари сув тайёрлаш жараёнида гигиеник талаблар”, СанҚваМ №0170-04 “Ўзбекистон шароитида сув тайёрлаш тизимида қўлланиладиган реогентларни гигиеник бахолаш” ва бошқалар [2].
Натижалар ва мухокамалар
Юқоридагиларган келиб чиққан ҳолда биз Тошкент вилояти аҳолисининг марказлаштирилган ичимлик суви таъминоти сувнинг 2013-2014 йиллар динамикасида бактериологик кўрсаткичларини текширдик. Хаммаси бўлиб вилоятнинг 4 та шаҳар ва 15 та туманлардан олинган намуналар сони 2013 йил 19727 тани ташкил этади. Намуналар ер ости сув таъминоти маънбаларидан (1797,9%), очиқ сув таъминоти (116,5%) манбаларидан, назорат нуқталаридан (9549 та) тармоққа узатишдан аввал (2329 та) ва тармоқдаги назорат нуқталаридан (7220 та), болалар муассасаларидан (1509 та), ДПМ (675 та), мактаблар (855 та) ва бошқалардан (4196 та) намуналар олинди. Умумий олинган намуналарнинг 19727 тадан 116 таси очиқ сув таъминоти манбасидан олинган бўлиб, шулардан 1 та намунада мусбат натижа олинган, ер ости сув таъминоти манбаларидан 1797 та бўлиб, шулардан 64 таси (35%), тармоқа узатишдан аввал 81 таси (3,4%), назорат нуқталарида 538 таси (7,4%), болалар муассасаларида 131 таси (8,6%), ДПМ 83 таси (12%), мактабларда 137 таси (16%) бактериологик кўрсаткичлар бўйича гигиеник талабларга жавоб бермайди.
2014 йилдан тахлил натижалари шуни кўрсатади. Умумий олинган намуналар сони – 3725 та бўлиб, шуларда очиқ сув манбаларидан 30 та (10%), ер ости сув таъминоти манбаларидан 296 та (7,9%), тарқалиш тармоғидан 1890 та (50,7%), тармоққа узатишдан аввал 540 та (14,4%), назорат нуқталаридан 1350 та (36,2%), болалар муассасаларидан 348 та (9,3%), ДПМ 192 та (5,1%), мактабларда 172 та (4,6%) намуналар олинди. Умумий намуналарни 237 таси (6,31%) бактериологик кўрсаткичлар бўйича гигиеник талабларга жавоб бермайди.
Хулосалар
Юқоридаги олинган натижалардан шуни хулоса қилиш мумкинки 2013 йил умумий намуналарнинг 9,1%, 2014 йилда – эса 6,3% бактериологик кўрсаткичлар бўйича гигиеник талабларга жавоб бермайди, яъни 2014 йилда бактериологик кўрсаткичларга жавоб бермайдиган намуналар сони 2,8% камайган, бу эса санитар эпидемиологик вазиятнинг яхшиланаётганлигини кўрсатади.
Фойдаланилган адабиётларнинг рўйхати:
- Воронов Ю.В. Водоотведение. – М., 2013. – 413 c.
- СанҚваМ №0179-04 “Ўзбекистон Республикаси худудидаги аҳоли яшаш жойларидаги атмосфера ҳавосидаги ифлослантирувчи моддаларнинг рухсат этилган концентрацияси РЭК рўйхати”. – Тошкент, 2004.
- Солиходжаев З.Т. Живая вода. – Ташкент, 2000. – 118 с.