Результаты гигиенических исследований позволяют сделать заключение о том, что загрязнение атмосферного воздуха в 2014 году было выше, чем в 2013 и 2015 годах. Особенно это отмечалось в Бойсунском, Кумкуғонском и Шерободском туманах (районах) Сурхандарьинской области.
Ключевые слова: атмосферный воздух, уровень загрязнения, урбанизация, окружающая среда, средносуточная концентрация, предельно-допустимая концентрация, источники загрязнения, гигиеническая требования, пробы, химические вещества, экологическая ситуация.
The results of hygienic studies allow us to conclude that air pollution in 2014 was higher than in 2013 and 2015. This was especially noted in the Boysun, Kumkun and Shorobod areas of the Surkhandarya region.
Keywords: atmospheric air, pollution level, urbanization, environment, average daily concentration, maximum permissible concentration, sources of pollution, hygiene requirements, samples, chemicals, ecological situation.
Ўзбекистоннинг ўзига хос табиий иқлим шароитларига кўра атмосфера ҳавосини мухофаза қилиш ва оқилона фойдаланишга айниқса мухтож. Атмосфера ҳавосини мухофаза қилишга қаратилган қонунчиликни бузиш табиат, жамият, инсон учун жуда оғир ва хилма-хил оқибатларига олиб келиши мумкин. Шу боисдан ифлосланган атмосфера ҳавосидан бахраманд бўлган, унинг натижасида турли хил кўнгилсиз ҳолатларга дучор бўлган объектлар жуда кўплаб учраб туради. Атмосфера ҳавосини ифлослаш ва заҳарлашда кимёвий моддалар ниҳоятда кенг ўрин тутади [3].
Атмосфера ҳавосининг табиий таркибини сақлаш ва турли техноген ифлосланишларнинг олдини олишда Ўзбекистонда кучли қонунчилик ишлаб чиқилган ва амалиётга тадбиқ этилмоқда, яъни энг аввало 2015 й. 26 августда қабул қилинган “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида” ги, “Атмосфера ҳавосининг мухофаза қилиш тўғрисида” қонунларидир [1, 2].
Хусусан 1997 йилда қабул қилинган “Атмосфера ҳавосини мухофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасида асосий вазифалар белгилаб қўйилган, яъни атмосфера ҳавосининг табиий таркибини сақлаш, атмосфера ҳавосига зарарли кимёвий, физикавий, биологик ва бошқа хил таъсир кўрсатилишининг олдини олиш ҳамда камайтириш. Юқоридагилардан ташқари СанҚваМ №0147-04 “Ўзбекистон Республикаси аҳоли яшаш жойлари атмосфера ҳавосида микроорганизмлар ва уларни махсулотлари РЭК”, СанҚваМ №0179-04 “Ўзбекистон Республикаси худудидаги аҳоли яшаш жойлари атмосфера ҳавосидаги ифлослантирувчи моддаларнинг РЭК рўйхати” ва бошқалар мавжуд [4].
Текшириш материаллари ва усуллари
Атмосфера ҳавосининг эколого-гигиеник холатини бахолашда биз Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида” ги, “Атмосфера хавосини мухофаза килиш тўғрисида” қонунлари, ҳамда СанҚваМ №0179-04 “Ўзбекистон Республикаси худудидаги аҳоли яшаш жойларидаги атмосфера ҳавосидаги ифлослантирувчи моддаларнинг рухсат этилган концентрацияси РЭК рўйхати”, қонуний-меёрий хужжатлардан фойдаландик. Текшириш объекти сифатида Сурхондарё вилоятидаги аҳоли яшаш жойлари атмосфера ҳавоси хисобланади.
Натижалар ва мухокамалар
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда биз Сурходарё вилояти аҳоли яшаш жойларидаги атмосфера ҳавосининг эколого-гигиеник ҳолатини бахоладик. Бунда 2013-2015 йиллар динамикасида атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси ўрганилди ва қуйидаги натижалар олинди. Сурхандарё вилоятининг 1 та шаҳар ва 13 та туман атмосфера ҳавосини аҳоли яшаш жойларидаги ўртача кунлик концентрациялар бахоланди.
2013 йилда аҳоли яшаш жойларидаги атмосфера ҳавосидан олинган намуналар сони 974 та (100%) бўлиб, улардан 118 та (12,1%) гигиеник талабларга жавоб бермайди. Олинган намуналарни 150 (15,4%) Термиз шаҳридан; 88 та (90%) – Ангор; 188 (19,3%) – Бойсун; 46 (4,7%) – Денов, 56 (5,7%) – Жарқўрғон , 45 (4,6%) – Қумқўрғон, 4(0,4%) – Сариосиё, 371 (38,0%) – Шеробод, 28 (2,8%) Шўрчи туманларидан олинган. Улардан айниқса Ангор 6 та (6,8%), Қумқўрғон 16 та (35,5%), Шеробод – 82 (22,1%) туманларидан олинган намуналар гигиеник меъёрлардан юқори эканлиги аниқланди.
Атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражасининг 2014 йилда қуйидагича эканлиги ўрнатилди. Умумий олинган намуналар сони 826 (100%) бўлиб, улардан 111 таси (13,4%) гигиеник меъёрларга жавоб бермайди. Ифлосланиш даражаси юқори бўлган туманларга Бойсун – 13 та (10,9%), Жарқўрғон – 5 та (10,8%), Қумқўғон – 14 (31,1%), Шеробод – 79 та (19,7%) киради.
2015 йилдаги атмосфера ҳавосининг лаборатория текшириш натижалари қуйидагича: йил давомида олинган намуналарнинг умумий сони 897 (100%) бўлиб, улардан 87 та (9,6%) гигиеник талабларга жавоб бермайди. Атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси юқори бўлган аҳоли яшаш жойларига Ангор, Бойсун, Қумқўрғон, Шеробод туманлари киради.
Юқоридаги натижалар шуни кўрсатадики Сурхондарё вилояти аҳоли яшаш жойларидаги атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражасини анқи лаш бўйича олинган намуналарнинг 2013 йилда – 12,1%, 2014 йилда – 13,4% ва 2015 йилда эса 9,6 % гигиеник талабларга жавоб бермаган.
Хулосалар
1. Олинган лаборатория текшириш натижалари тахлили шуни кўрсатадики, 2014 йилда атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси 2013 ва 2015 йилларга нисбатан юқори бўлган.
2. Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши даражаси айниқса Бойсун, Қумқўғон ва Шеробод туманларда барча йиллар динамикасида бошқа аҳоли яшаш жойларига нисбатан юқори бўлган.
Фойдаланилган адабиётларнинг рўйхати:
- “Атмосфера ҳавосининг мухофаза қилиш тўғрисида” қонун. – Тошкент, 2015.
- “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида” ги қонун. – Тошкент, 2015.
- Ғуломов М., Жураев Й. Экология: жиноят ва жазо. – Ташкент, 1991.
- СанҚваМ ЎзРес №0179-04 “Ўзбекистон Республикаси худудидаги аҳоли яшаш жойларидаги атмосфера ҳавосидаги ифлослантирувчи моддаларнинг рухсат этилган концентрацияси РЭК рўйхати”. – Тошкент, 2004.