Суғурта бозорининг Ўзбекистон Республикаси молия тизимидаги ўрни ва роли | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Спецвыпуск

Опубликовано в Молодой учёный №24 (158) июнь 2017 г.

Дата публикации: 28.06.2017

Статья просмотрена: 288 раз

Библиографическое описание:

Якубов, А. Г. Суғурта бозорининг Ўзбекистон Республикаси молия тизимидаги ўрни ва роли / А. Г. Якубов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2017. — № 24.1 (158.1). — С. 42-44. — URL: https://moluch.ru/archive/158/44569/ (дата обращения: 19.12.2024).



Ушбу мақолада суғурта бозорининг мамлакатимиз молия тизимидаги ўрни ва ролини мустаҳкамлашга оид баъзи долзарб масалалар ёритилган.

В данной статье освещены некоторые актуальные вопросы, касающиеся укрепления роли рынка страхования в финансовой системе страны.

This article describes the position of insurance market in financial system and focuses on some problems belong to strengthening its role.

Бутун бизнинг ҳаётимиз тасодифий ҳодисаларга бой ва бу ҳодисалар ҳар доим ҳам тотли бўлавермайди. Кўпчилик ҳодисалар соғлиққа, мол-мулкка, инсониятнинг яшаш турмушига, корхоналарнинг молиявий ҳолатига зарар келтириши ѐки кўзда тутилган режаларни ўзгартириб юбориши мумкин. Бундай содир бўлиши мумкин бўлган ҳодисалар «қалтисликлар» номи билан боғлиқ. Кўзда тутилмаган қалтисликнинг содир бўлиши билан, табиийки унинг зарарларини қоплаш ва олдини олиш зарурияти юзага келади. Бусиз ишлаб чиқариш жараѐнларини тўхтовсизлигини таъминлаб, ҳаѐт учун салбий таъсирини камайтириб бўлмайди.

Қалтисликларнинг инсонлар ҳаѐти учун салбий таъсирини камайтириш бу «суғурта» орқали амалга оширилади, бунда содир бўлган салбий ҳодисалар оқибатларини бартараф этишга кетган харажатларни бир нечта хўжалик юритувчи молиявий субъектлар ўртасида тақсимлаш тушунилади.

Суғуртанинг молиявий бозор муносабатлари тизимидаги асосий тушунчалари моҳиятини англамасдан туриб суғурта секторининг муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш масаласига нисбатан оқилона ѐндашиб бўлмайди. Шулардан энг муҳимлари жумласига, қўйидаги асосий тушунчалар киради: суғурта, суғурта фаолияти, суғурта таваккалчилиги (суғурта хавфи) [1], суғурта бозори, суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари. Ушбу тушунчалар, одатда, суғурта фаолиятини тушунишга йул очиб беради. Уларнинг талқини эса суғурта ташкилотларининг фаолиятини тартибга солувчи тегишли меъѐрий-ҳуқуқий хужжатларда ўз аксини топган. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида» ги Қонунига мувофиқ «Суғурта деганда юридик ѐки жисмоний шахслар тўлайдиган суғурта мукофотларидан шакллантириладиган пул фондлари ҳисобидан мўайян воқеа юз берганда ушбу шахсларга суғурта шартномасига мувофиқ суғурта товонини тўлаш йўли билан уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш тушунилади». «Суғурта фаолияти деганда суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг суғуртани амалга ошириш билан боғлиқ фаолияти»4 ни англатади. Суғурта таваккалчилиги (суғурта хавфи) тушунчаси– содир булиши ва зарар миқдори тасодифий булган ҳодисаларни англатади. «Суғурта бозори — суғурта ҳимоя (суғурта хизмати) олди-соттиси амалга ошириладиган ва унга талаб ва таклиф шаклланадиган иқтисодий пуллик муносабатларни айрим соҳасидир». Ҳамда шу қонуннинг 5-моддасида «Суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари суғурта фаолиятининг субъектлари ҳисобланади. Суғурталовчилар, суғурта воситачилари, аджастерлар, актуарийлар, суғурта сюрвейерлари, шунингдек ассистанс суғурта бозорининг профессионал штирокчиларидир. Суғурта брокери, қайта суғурта брокери ва суғурта агенти суғурта воситачилари ҳисобланадилар» деб қайд этилган.

Кўриб ўтганимиз, суғурта ва суғурта билан боғлиқ тушунчаларнинг ҳуқуқий таърифларидир. Ушбу тушунчанинг мазмунини аниқлаш учун эса суғуртанинг келиб чиқиш сабабларини кўриб чиқамиз. Улар жамият ва унинг субъектлари учун маълум миқдорда зарар келтириши мумкин бўлган табиий, ижтимоий, хусусий, иқтисодий қалтисликларнинг мавжуд бўлиши каби жамият фаолияти объектив шароитларнинг таъсирига ва давлатнинг ижтимоий вазифаларига боғлиқ. Демак, суғурта муносабатлари вужудга келиши учун суғуртага нисбатан эхтиѐж бўлиши керак. Ушбу эхтиѐж, бир томондан, ўз фаолиятидаги (иқтисодий фаолиятидаги ҳам) қалтисликларни камайтиришга интиладиган субъект — фуқаролар, уй хўжаликлари ѐки тадбиркорлар (суғурта қилдирувчилар) да ва иккинчи томондан, бундай қалтисликларни камайтириш имконини берувчи тузилмалар (аниқ суғурта воситалари орқали) — ихтисослаштирилган хўжалик юритувчи субъектлар (суғурта ташкилотлари) да юзага келади. Шундай қилиб, суғурта — бу авваламбор, қалтислик ва уни барқарорлаштириш борасида суғурталовчи билан суғурта қилдирувчи ўртасида юзага келадиган муносабатдир.

Иқтисодий тараққий этган давлатларда суғурта кундалик ҳаѐтнинг ажралмас бир қисмига айланганлигини алоҳида қайд этиш лозим. Бугунги кунда АҚШ, Япония ва Европа Иттифоқи давлатларида кўпчилик Фуқаролар фақат ўз ҳаѐтларинигина эмас, балки бутун мол-мулкини, фарзандларининг ҳаѐтини тўлиқ суғурталагани айни ҳақиқатдир. Улар суғуртани «тинч ҳаѐт кечириш учун тўлов» деб талқин этадилар. Бу ўринда мазкур давлатларда суғурта муносабатлари бир неча ўн ва ҳатто юз йиллардан бери ривожланиб келаѐтганига эътиборни қаратиш лозим. Суғуртанинг моҳияти Ўзбекистонда мустақиллик йилларида янгича мазмун касб этди. Истиқлол йиллари суғуртанинг янада ривожланиши учун шундай қулай шароитлар яратилдики, бунинг натижаси ўлароқ, суғурта бозори кескин суръатларда ривожланмоқда. Агар собиқ иттифоқ даврида мамлакат ичкарисидаги барча суғурта ишлари фақат «Госстрах» деб аталмиш давлат суғурта органлари томонидан амалга оширилган бўлса, бугунги кунда суғурта бозорида турли мулкчилик шаклидаги 34 га яқин суғурта ташкилоти томонидан 200 дан ортиқ суғурта хизмат турлари кўрсатилмоқда ва ушбу ҳолат суғурта бозорининг мамлакат иқтисодиѐтидаги салмоғини орттирмоқда. Суғурта ташкилотларининг сонининг ортиб бориши суғурта қилдирувчиларга танлаш имконини беради, ўзаро рақобат муҳитини шакллантиради ва иқтисодиѐтнинг ўсишига салмоқли таъсир кўрсатиш имконини беради. Суғурта бозорининг тез суръатларда ўсиши молиявий тизимнинг ривожланиши ва жамиятнинг ривожланишга қараб илдамлашида муҳим аҳамият касб этади. Суғурта бозори худудий жиҳатдан миллий, минтақавий ва жаҳон суғурта бозори кўринишида шаклланади. Миллий суғурта бозорининг асосини давлат ичида ташкил этилган суғурта ташкилотлари ташкил этади. Ушбу бозорга таъсир кўрсатувчи омилларни ташқи ва ички омилларга бўлиш мумкин. Ташқи омилларга давлатнинг иқтисодий ва суғурта сиѐсати, ушбу мамлакатга чегарадош давлатлар ва жаҳондаги иқтисодий ҳолат, суғурта бозорларининг таъсири, молиявий инфляция, валюта курсининг ўзгариши кабиларни киритиш мумкин. Ички омиллар сифатида бозор инфратузилмасининг шаклланганлик ҳолати, ташкилотларнинг капитализация даражаси, малакали кадрлар билан таъминланганлиги, потенциал суғурталанувчиларнинг демографик ҳолатини келтириш мумкин.

Молиявий тизимнинг моҳияти бир томондан молиявий заҳираларнинг ҳаракатини тақсимлаш ва қайта тақсимлашда кўринади, бошқа томондан эса давлатнинг табиатига боғлиқ, яъни давлатнинг аҳоли олдидаги ўз функцияларини бажариши учун солиқ ва солиқ бўлмаган кўринишдаги мажбурий молиявий ресурсларни йиғишда ўз аксини топади. Шундай қилиб молиявий тизим — молиявий заҳиралар фондларининг турли кўринишдаги йиғиндиси бўлиб, бунда давлатнинг тасарруфида бўлган, иқтисодиѐтнинг нотижорат сектори, алоҳида молиявий институтлар ва аҳолининг зиммасига тушадиган вазифаларни бажариши, иқтисодий ва ижтимоий эхтиѐжларни қондириши учун мўлжалланган молиявий ресурслар фондларидир.

Давлатнинг молиявий тизими ташкилий тузилмасини молияни бошқариш тизими билан боғлиқ молиявий ташкилотларнинг ва институтларнинг йиғиндиси ташкил этади. Молиявий фаолият билан боғлиқ бошқарувни давлат бошқарув органлари ва ҳокимиятлар амалга оширадилар.

Молиявий тизимнинг ҳар бир аъзоси такрор ишлаб чиқариш жараѐнининг турли босқич ва даврида ўз таъсирини ўтказади. Давлатнинг тасарруфида бўлган пул фондларининг марказлашган тизимини англатувчи «давлат молияси» мамлакатнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини оширишда ва ижтимоий ривожланишида катта аҳамият касб этади. Давлатмонетар сиѐсат, инфляция даражаси, умумишлаб чиқаришнинг асосий тақсимоти, молиявий ресурсларнинг иқтисодиѐт, худуд, соҳалараро тақсимоти, шунингдек, мамлакатдаги иқтисодий, инвестицион, ижтимоий жараѐнларнинг параметрларига ўз таъсирини ўтказади. Шу билан бир қаторда, бюджетдан ташқари фондлар орқали амалга ошириладиган ижтимоий суғурта аҳолининг ногиронлик, нафақа, меҳнатга лаѐқатлилиги билан боғлиқ шахсий манфаатларининг ҳимоясини амалга оширади. Давлат кредити суғурта тизимига ўз таъсирини, суғурта ташкилотларидан қарз олиш ѐки аксинча қарз бериш билан ўтказади. Давлат, суғурта ташкилотларининг молиявий барқарорлигига кафил бўлиб хам чиқиши мумкин.

Ташкилот, корхоналар молияси бирламчи фойда ва жамғармаларни акллантириши орқали такрор ишлаб чиқариш жараѐнида бевосита иштирок этади. Кўпгина ашкилотларда такрор ишлаб чиқаришни кенгайтириш жараѐни фақатгина ўз маблағлари эмас, банклар кредити, суғурта ташкилотларининг бўш маблағлари, қимматли қоғозлар бозорида молиявий ресурсларни жалб қилиш орқали билан ҳам амалга оширилади. Шу билан бир қаторда, тижорат ташкилотлари, ижтимоий ташкилотлар ва жамғармалар транспорт воситалари, мол-мулки, молиявий ва техник қалтисликлари суғурталаниши бу ташкилотларнинг узлуксиз ва иқтисодий жараѐнларининг барқарор ривожланишининг муҳим омили бўлиб ҳисобланади.

Шундай қилиб, суғурта — такрор ишлаб чиқариш жараѐнининг микро ва макродаражаларида тартибга солиб турувчи, молиявий тизимнинг муҳим таркибий қисмидир. У аҳоли фаровонлиги, бизнес ҳимояси ва ишлаб чиқаришнинг тўхтовсизлигини таъминловчи асосий восита бўлиб хизмат қилади.

Бозор иқтисодиѐти шароитида давлат томонидан суғурта тизимини бошқариш ва тартибга солиш объектив зарурият ҳисобланади. Суғурта бозорида гоҳида суғурта ташкилотлари рақобатни чегаралаш мақсадида ҳамкорликда иш олиб боришлари ва бошқа суғурта ташкилотларининг бозорда фаолият кўрсатишларига қарши чоралар кўришлари, тарифларни сунъий равишда оширишга ҳаракат қилишлари, суғурта шартномалари шартларини бажариш билан боғлиқ суғурта қилдирувчилар ҳуқуқларининг поймол бўлишига сабаб бўладиган ҳолатларга йул қўйишлари мумкин. Ушбу ҳолатларни бартараф этишда давлат назоратчи вазифасини бажаради.

Давлат суғурта тизимининг ривожланишини таъминлайдиган қонунларни такомиллиштириб бориши ва уларнинг реал амал қилишини ҳам таъминлаши лозим. Ҳар қандай суғурта компаниясининг фаолияти молиявий тизим билан чамбарчас боғланган бўлиб, ушбу молиявий тизим ичида суғуртачи ўз фаолиятини амалга оширади. Барча суғурта компаниялари ўзаро муносабатлари замирида суғурта тизими шаклланади ва ушбу тизим ичида компаниялар манфаатлари уйғунлашади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

  1. Ўзбекистон Республикаси 358-II-сонли «Суғурта фаолияти тўғрисида» қонуни 2002 йил 5 апрел.
  2. Т. С. Маликов, Н. Ҳ. Ҳайдаров, МОЛИЯ: умумдавлат молияси, Ўқув қўлланма. – Т: IQTISOD-MOLIYA, 2009, 426-бет.
Основные термины (генерируются автоматически): IQTISOD-MOLIYA.


Похожие статьи

Фарғона водийсида хх асрнинг 20–30 йилларида Ўзбекистонда совет тузумига нисбатан шакилланган миллий муҳолиф кучларга қарши кураш ва унинг оқибатлари

Ардуинода овозли ахборот бериш модулини яратиш

Ушбу мақолада ақлли уйларда температура ва намлик хақидаги маълумотлари тез олиш имконини берувчи овозли модул имкониятлари, уланиш схемалари ва скетч кодлари тавсифлари келтирилган.

Бошланғич синфларда “фонетика” ўқитишда ўқув ўйинларидан фойдаланиш

Мазкур мақолада бошланғич синфларда фонетика ўқитиш жараёнида ўқув ўйинларидан фойдаланиш масалалари ёритилган.

Олий таълим муассасаларининг рейтингини аниқлашда ахборот тизимларини қўллаш

Ахборот хавфсизликнинг умумий моделларини тавсифи

Ушбу мақолада ахборот хавфсизлигининг умумий моделининг тавсифи келтирилган. Бу моделдан ахборот технологияларининг ахборот хавфсизлигини башқариш ва баҳолашда фойдаланилади.

Ҳудудларни ижтимоий–иқтисодий ривожланишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни (хоразм вилояти мисолида)

Хоразм вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва инвeстиция сиёсатини бошқаришнинг муҳим вазифалари

Ушбу мақолада Ўзбeкистон Рeспубликасида янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ва таҳлил қилинган.

Бошланғич синф ўқувчиларида мустақил ўқиш кўникмасини инновацион технологиялар асосида шакллантириш

Миллий ўйинлар орқали боланинг шахсий хусусиятларини ривожлантириш йўллари

Минтақанинг экологик-иқтисодий жиҳатларини рақобатбардошликка таъсирини баҳолаш

Похожие статьи

Фарғона водийсида хх асрнинг 20–30 йилларида Ўзбекистонда совет тузумига нисбатан шакилланган миллий муҳолиф кучларга қарши кураш ва унинг оқибатлари

Ардуинода овозли ахборот бериш модулини яратиш

Ушбу мақолада ақлли уйларда температура ва намлик хақидаги маълумотлари тез олиш имконини берувчи овозли модул имкониятлари, уланиш схемалари ва скетч кодлари тавсифлари келтирилган.

Бошланғич синфларда “фонетика” ўқитишда ўқув ўйинларидан фойдаланиш

Мазкур мақолада бошланғич синфларда фонетика ўқитиш жараёнида ўқув ўйинларидан фойдаланиш масалалари ёритилган.

Олий таълим муассасаларининг рейтингини аниқлашда ахборот тизимларини қўллаш

Ахборот хавфсизликнинг умумий моделларини тавсифи

Ушбу мақолада ахборот хавфсизлигининг умумий моделининг тавсифи келтирилган. Бу моделдан ахборот технологияларининг ахборот хавфсизлигини башқариш ва баҳолашда фойдаланилади.

Ҳудудларни ижтимоий–иқтисодий ривожланишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни (хоразм вилояти мисолида)

Хоразм вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва инвeстиция сиёсатини бошқаришнинг муҳим вазифалари

Ушбу мақолада Ўзбeкистон Рeспубликасида янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ва таҳлил қилинган.

Бошланғич синф ўқувчиларида мустақил ўқиш кўникмасини инновацион технологиялар асосида шакллантириш

Миллий ўйинлар орқали боланинг шахсий хусусиятларини ривожлантириш йўллари

Минтақанинг экологик-иқтисодий жиҳатларини рақобатбардошликка таъсирини баҳолаш

Задать вопрос