Минтақани ижтимоий–иқтисодий ривожланишида туристик хизматлар бозорининг ўрни | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: ,

Рубрика: Спецвыпуск

Опубликовано в Молодой учёный №24 (158) июнь 2017 г.

Дата публикации: 28.06.2017

Статья просмотрена: 196 раз

Библиографическое описание:

Рузметов, Б. Ш. Минтақани ижтимоий–иқтисодий ривожланишида туристик хизматлар бозорининг ўрни / Б. Ш. Рузметов, М. Б. Юсупов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2017. — № 24.1 (158.1). — С. 29-31. — URL: https://moluch.ru/archive/158/44589/ (дата обращения: 19.12.2024).



Мамлакатнинг ижтимоий–иқтисодий ривожланишида аҳолига хизмат кўрсатувчи соҳаларнинг ўрни ва роли ғоят сезиларли бўлиб, бунда туризмнинг аҳамияти бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларига қараганда юқори суръатлар билан ривожланиш даражаси билан белгиланади. Шунинг учун ҳам кейинги йилларда Ўзбекистонда туризмни ривожланиши билан боғлиқ бўлган масалаларга жуда ҳам катта эътибор берилиб, унинг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш йўллари шаклланмокда ва қарор топмокда.

Мамлакатимизда туристик хизмат кўрсатиш соҳаси мустақиллик йилларидан бошлаб иқтисодий тараққиётнинг устувор йўналиши сифатида эътироф этилди, ташкилий-ҳуқуқий механизми вужудга келтирилиб, давлат томонидан тегишли меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди.

Таъкидлаш лозимки, туризм ривожида, айниқса, соҳанинг бошқарув тузилмаси муҳим ўрин тутади. Президентимизнинг 2016 йил 2 декабрдаги Фармонига асосан, янгидан ташкил этилган Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолияти, энг аввало, назорат ва маъмуриятчилик вазифаларини амалга оширишга эмас, балки туризмда тадбиркорлик фаолиятини кучайтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Яъни қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, сайёҳликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган ғов ва тўсиқларни бартараф этиш, хизматлар бозорида рақобатни ривожлантириш, лицензиялаш, сертификатлаш ҳамда бошқа рухсатномалар бериш унинг зиммасига юкланди.

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг «Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари» деб номланган учинчи йўналишида туризм индустриясини жадал равнақ топтириш бўйича дастурий вазифалар белгилаб берилган.

Ўзбекистонда, шу жумладан Хоразмда туризм салоҳиятининг юқорилиги, унинг миллий ва ҳудудий иқтисодиёт тараққиётидаги устувор ўрни ва аҳамияти, туризм корхоналарининг ва улар билан бевосита боғлиқ хизмат кўрсатувчи тармоқ соҳаларининг фаоллиги туризм мажмуаси ва унинг инфратузилмалари шаклланиши ва ривожланишига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Замонавий туризм мажмуаси ва унинг инфратузилмалари шаклланиши, авваламбор туризмнинг инновациявий-инвестициявий ривожланиши бошқариш моделига ва туризм тизимида иқтисодий-ижтимоий муносабатлар ривожланишига таянади. Замонавий туризм мажмуаси шакллантиришда унинг ишлаб чиқариш, транспорт, жойлаштириш воситалари, ахборот-коммуникация ва реклама хизматлари, ҳамда молия, кредит, суғурта инфратузилмалари билан бир қатор инфратузилмаларнинг ўрни ва аҳамияти жуда юқоридир.

Хоразм вилояти маданият ва спорт ишлари бошқармаси маълумотларига кўра фақат ҳозирги кунгача рўйҳатга олинган маданий ёдгорликларидан

18 та археологик, 134 та тарихий меъморчилик ёдгорликлари ҳамда 6 та диққатга сазовор ва 32 та муқаддас, жами 256 та бундай объектлар мавжудлиги худуд тарихий ёдгорликларга бойлигини кўрсатади, туризм салоҳиятини янада оширади ва туризмнинг ҳудуд учун янги йўналишларини ташкил қилиш имкониятлари катталигидан далолат беради [1].

Бугунги кунда туристик хизмат соҳаси хусусийлаштириш ва модернизациялаш талабларига мос ҳолда қайта ислоҳ қилинди. Туристик хизматлар кўрсатишни яхшилаш учун туризм индустрияси асосида туристик ресурслар потенциали юқори бўлган Хоразм вилояти минтақасида ривожлантириш алоҳида аҳамиятга эга.

Охирги йиллар давомида вилоятда туристик хизматлар кўрсатиш тизимини яхшилаш билан туризм индустрияси фаолиятини шакллантириш омилларининг ижобий таъсири кучайтирилди, туризм хизмати сифатини кўтариш ишлари амалга оширилди, миллий туристик корхоналарнинг рақобатбардошлигини таъминлашга эришилди ва туристик маҳсулотга бўлган хориж талабини ўстиришга асос яратилди.

Вилоятимизда туризм соҳасини ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг ижобий натижалари туристик хизматлар ҳажмининг ўсишида ўз аксини топмоқда. Шулардан келиб чиқиб буни қуйидаги кўрсаткичлар орқали кўриб чиқишимиз мумкин.

Хоразм вилоятига 2015 йилда ташриф буюрган жами (хорижий ва маҳаллий) сайёҳлар сони 63,4 мингдан ортиқни ташкил қилган бўлса, 2016 йил якуни билан бу кўрсаткич 75,8 мингдан ортиқни ташкил қилиб, деярли 20% га ошган.

Биргина, 2015 йилнинг ўзида дунёнинг 80 дан ортиқ давлатидан 40,6 мингга яқин хорижий сайёҳлар вилоятимизга ташриф буюришган бўлишса, 2016 йил якуни билан, бу кўрсаткич 46,6 мингдан ортиқни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15% га ошган

Шу жумладан, МДҲ давлатларидан 2015 йил давомида 5767 та сайёҳ ташриф буюрган бўлса, 2016 йилда ушбу кўрсаткич 6600 тани ташкил қилиб, 15 фоизга ошган.

2015 йилда 22767 та маҳаллий сайёҳлар ташриф буюрган бўлса, 2016 йилда ушбу кўрсаткич 29200 тадан ортиқни ташкил қилиб, қарийб 30 фоизга ошган.

2012 йилда хорижий ва маҳаллий сайёҳларга кўрсатилган жами хизматлар хажми 5562,1 млн сўмни ташкил қилган бўлса, 2016 йил якуни билан 11389,9 млн сўмни ташкил қилди ва жами кўрсатилган хизматлар хажми 2012 йилга нисбатан икки баробарга ошди. Келгусида бу кўрсаткич янада яхшиланиши кутилмоқда [3].

Шу билан бирга, Хоразм вилоятида туристик хизмат бозорининг ривожи рекреацион талаб ва таклифнинг ижтимоий характерига эга бўлиши билан ҳам боғлиқ. Келажакда вилоятда туристик хизматлар бозорини яхшилаш учун туризм соҳасидаги кадрларни тайёрлашни амалга ошириш, транспорт тизимини модернизация қилиш, туристлар хавфсизлигини таъминлаш ва атроф-муҳитнинг ифлосланишини бартараф этиш каби чора-тадбирларни ҳам амалга ошириш лозим.

− Юқоридагилардан келиб чиқиб, Хоразм вилоятида туристик хизматлар кўрсатиш бозорини такомиллаштириш учун қуйидаги йўналишлардаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир:

− туристик ресурслардан самарали фойдаланиш;

− туризм хизмат бозорининг самарали иқтисодий механизмини шакллантириш;

− унинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш ва янада ошириш;

− амалиётга йўналтириш ва корхоналар самарадорлигини таъминлашдаги ўрнини белгилаш;

− бозор ишлашини таъминловчи шарт-шароитларни янада яхшилаб, давлат томонидан қўллаб-қувватлаб бориш;

туристик фирмалар томонидан инновацион стратегияларни тайёрлаб, бозорга йўналтириш;

− минтақага хос бозорни такомиллаштиришга йўналтирилган аниқ тадбирлар ўтказиш мажмуасини яратиш;

− туризмни ривожлантириш истиқболини башорат қилиш ва уни амалга ошириш бўйича дастурлар тизимини ишлаб чиқиш.

Шуларни амалга ошириш орқали минтақада туристик хизматлар бозорини такомиллаштиришга ва мавжуд туристик имкониятлардан кенгроқ фойдаланишга эришилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Хоразм вилояти маданият ва спорт ишлари бошқармаси хисоботи

2. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Хоразм вилояти минтақавий бўлими хисоботи

3. www.lex.uz

4. www.stat.uz

Основные термины (генерируются автоматически): туризм, туристик.


Похожие статьи

Фанларни мантиқли структуралаштириш асосида интеграллашган ўқитишнинг ахборот тизимини яратиш

Ҳудудларни ижтимоий–иқтисодий ривожланишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни (хоразм вилояти мисолида)

Операцион тизимлар фанини ўқитишда виртуал машина типидаги дастурий таъминотларнинг аҳамияти

Миллий ўйинлар орқали боланинг шахсий хусусиятларини ривожлантириш йўллари

Хоразм вилоятида туризм соҳасининг жадал ривожлантириш истиқболлари

Бошланғич синф ўқувчиларида мустақил ўқиш кўникмасини инновацион технологиялар асосида шакллантириш

Минтақани комплекс ривожлантиришда рақобатбардошлик афзалликларини ўрни

Tармоқ трафигини қайта ишлашни ахборот коммуникация технологияларда қўлланилиши

Олий таълим муассасаларининг рейтингини аниқлашда ахборот тизимларини қўллаш

Хоразм вилоятида ижро хокимиятининг худудий ахборот тизимларини қуриш методологияси ва принциплари

Похожие статьи

Фанларни мантиқли структуралаштириш асосида интеграллашган ўқитишнинг ахборот тизимини яратиш

Ҳудудларни ижтимоий–иқтисодий ривожланишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни (хоразм вилояти мисолида)

Операцион тизимлар фанини ўқитишда виртуал машина типидаги дастурий таъминотларнинг аҳамияти

Миллий ўйинлар орқали боланинг шахсий хусусиятларини ривожлантириш йўллари

Хоразм вилоятида туризм соҳасининг жадал ривожлантириш истиқболлари

Бошланғич синф ўқувчиларида мустақил ўқиш кўникмасини инновацион технологиялар асосида шакллантириш

Минтақани комплекс ривожлантиришда рақобатбардошлик афзалликларини ўрни

Tармоқ трафигини қайта ишлашни ахборот коммуникация технологияларда қўлланилиши

Олий таълим муассасаларининг рейтингини аниқлашда ахборот тизимларини қўллаш

Хоразм вилоятида ижро хокимиятининг худудий ахборот тизимларини қуриш методологияси ва принциплари

Задать вопрос