В статье приводятся теоретические понятия об углекислом газе, его содержании в атмосфере, а также рассматриваются методики ускоренного определения содержания углекислого газа в воздухе.
Ключевие слова: экономическое и экологическое равновесие, человеческий фактор, карбонат натрия, фенолфталеин.
Маълумки охирги йиллар давомида глобал иқлим ўзгариши муаммоси инсоният олдидаги кечиктириб бўлмас, муҳим, долзарб бўлиб турибди. Глобал иқлим ўзгариши ер куррасида фақат ҳароратнинг ўртача йиллик кўтарилиши эмас, балки барча геотизимнинг ўзгариши, Жаҳон океанининг кўтарилишининг юзага келиши, муз ва доимий музликларнинг эриши, ёғингарчиликнинг бир текисда ёғмаслигининг ортиши, дарёлар оқими режимининг ўзгариши ва иқлимнинг беқарорлиги билан боғлиқ бошқа ўзгаришлар демакдир. Инсоният олдидаги муҳим вазифаларидан бири шуки, иқтисодий ва экологик мувозанатни мутаносиблаштириш ҳамда адолатли ҳал этилишига эришишдир. Шубҳасиз, инсон фаолияти иқлимга таъсир кўрсатади. Шу муносабат билан теварак-атрофга зарарли таъсир этишни чеклаш учун ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиш зарур [1, c.101].
Саноатлаштириш даври бошлангунга қадар иқлим ўзгаришига фақат табиий сабаблар, яъни материк ва океанларнинг ўлчами, Ер орбитаси, унинг магнит майдонининг ўзгариши, вулқонларнинг отилиши таъсир кўрсатар эди. Бироқ ҳозир ҳозирги кунга келиб, ер куррасида иқлим ўзгаришининг тезлашиши кўпроқ инсоннинг иқтисодий фаолияти натижаси ўлароқ ҳавога турли чиқинди газлар чиқиши туфайли юзага келмоқда. Ўзбекистонда чиқинди газларнинг чиқиши 2005 йилга келиб қарийб 200 млн. тонна карбонат ангидриди даражасига етган. 2017 йилда эса бу газнинг атмосферадаги миқдори кескин ошиб кетганлиги кўпчилик халқаро ахборот воситаларида қайд этилмоқда [2, c.54].
Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, аудитория ҳавосидаги карбонат ангидридининг миқдорини назорат қилиш, куннинг муҳим вазифаларидан бири бўлмоғи даркор. Ҳаво таркибидаги карбонат ангидриди миқдори хона ҳавоси тозалигини белгилайдиган кўрсатгич ҳисобланади. Шу сабабли бу газнинг ҳаво таркибидаги миқдорини назорат қилиш муҳим ҳисобланади. Аниқлаш тартиби қуйидагича боради:
100–150 мл ҳажмли тиббий шприц, 50–100 мл ҳажмли кимёвий стакан, 0,005 % ли сувсиз натрий карбонат (Na2CO3) эритмаси, 1 % ли фенолфталеин эритмаси. 0,005 % ли натрий карбонат эритмасини тайёрлаш учун 1 г туз 200 мл ўлчамли колбага солиниб белгисигача дистилланган сув билан суюлтирилади ва устига 0,5 мл 1 % ли фенолфталеин қўшилади. Ҳосил бўлган эритма оғзи маҳкам ёпиладиган флаконга сақланади.
Ишни бошлаш олдидан ишчи эритма тайёрлаб олинади. Бунинг учун флакондаги эритмадан 1 мл ўлчаб олиниб, 100 мл ўлчамли колбага солинади ва белгисигача дистилланган сув билан суюлтирилади. Ҳаво таркибидаги карбонат ангидридининг миқдорини аниқлаш учун шприц ёрдамида 20 мл ишчи эритмадан сўриб олинади ва устига аниқланадиган ҳаводан олиниб, шприц яхшилаб 1 минут давомида сайқатиб турилади. Агар шприцдаги аралашма ранги ўзгармаса, шприцдаги ҳаво чиқариб ташланиб, ҳавонинг янги порцияси сўриб олинади ва яна 1 минут давомида чайқатилади. Бу жараён шприцдаги аралашма рангсизлангунча давом эттирилади.
Жараённинг кимёвий реакцияси қуйидагича:
Na2CO3 + H2O + CO2 → 2NaHCO3
Аниқлашда сарфланган ҳавонинг ҳажмини билган ҳолда, қуйидаги таблицадаги маълумотлар асосида ҳаво таркибидаги карбонат ангидрид миқдорини аниқлаш мумкин бўлади:
Ҳавонинг ҳажми, (мл) |
СО2нинг миқдори (%) |
Ҳавонинг ҳажми, (мл) |
СО2нинг миқдори (%) |
Ҳавонинг ҳажми, (мл) |
СО2нинг миқдори (%) |
80 |
0,32 |
330 |
0,116 |
410 |
0,084 |
160 |
0,208 |
340 |
0,112 |
420 |
0,080 |
200 |
0,182 |
350 |
0,108 |
430 |
0,076 |
240 |
0,156 |
360 |
0,104 |
440 |
0,070 |
260 |
0,144 |
370 |
0,100 |
450 |
0,066 |
280 |
0,136 |
380 |
0,096 |
460 |
0,060 |
300 |
0,128 |
390 |
0,092 |
470 |
0,056 |
320 |
0,120 |
400 |
0,088 |
480 |
0,052 |
Бундан ташқари ҳаво таркибидаги карбонат ангидрид миқдори куйидаги усул билан ҳам тезкор аниқлаш мумкин:
Бу усул нашатир спирти эритмасининг фенолфталеинли аралашмасини ҳаводаги карбонат ангидрид билан нейтралланишига асосланган. Ҳаво таркибидаги карбонат ангидриднинг миқдори қанча кўп бўлса, нашатир спирти шунчалик тез рангсизланади.
Аниқлашни қуйидагича ўтказиш мумкин: 10 мл ишчи эритмаси шприцга сўриб олиниб, устига 10 мл атмосфера ҳавоси сўриб олинади. Шприцдаги аралашма 7–8 минут давомида яхшилаб аралаштирилади. Шприцдаги ҳаво чиқариб юборилиб, ҳавонинг янги порцияси сўриб олиниб, яна яхшилаб аралаштирилади. Бу иш аралашма рангсизлангунча давом эттирилади ва сарфланган атмосфера ҳавоси ҳажми аниқланади.
Шприц яхшилаб ювилади ва ишчи эритмасидан солинади. Устига анализ қилиниши керак бўлган ҳаво намунаси сўриб олинади.
Юқоридаги тартибда аниқлаш ишлари такрорланади.
Карбонат ангидридининг миқдори қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Х = 0,03 А / H,
Бу ерда
Х — карбонат ангидриднинг миқдори, %;
0,03 — карбонат ангидриднинг фоиз миқдори, %;
А — ишчи эритмаси орқали ўтказилган атмосфера ҳавоси ҳажми, мл;
H — ишчи эритмаси орқали ўтказилган хона ҳавоси ҳажми, мл.
Адабиёт:
- Қ.Л.Бўриев Экологик таълим-тарбиянинг методологик асоси. — Т.: «Ўзбекистон», 2011 йил.
- Ш. М. Отабоев, М.Набиев. «Инсон ва биосфера». Тошкент, «Ўқитувчи» 1995.