Касб-ҳунар коллежлари ўқув жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўллаш тўғрисида | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №21 (259) май 2019 г.

Дата публикации: 22.05.2019

Статья просмотрена: 90 раз

Библиографическое описание:

Содикова, М. И. Касб-ҳунар коллежлари ўқув жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўллаш тўғрисида / М. И. Содикова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2019. — № 21 (259). — С. 609-611. — URL: https://moluch.ru/archive/259/59347/ (дата обращения: 19.12.2024).



В статье раскрываются основные виды, методы использования современных педагогических технологий в учебном процессе профессиональных колледжей.

Ключевые слова: непрерывное образование, интерактивный метод, Кейс-стади, идеологическое мировоззрение, принципиальность, инициативность, психологическая помощь.

Юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳатлар, жамиятнинг илгари қараб мустаҳкам одимлаши, бевосита узлуксиз таълим тизимига боғлиқ бўлиб ҳисобланади. Ҳозирги шароитда, бўлажак мутахассислар тайёрлашда кўникма, касбий билим ва малака талаблари билан бир қаторда, билимларни мустақил эгаллаш ва мавжуд муаммоларни мустақил равишда ечишда уларда ижодий ёндашиш қобилиятларини ўстириш зарур. Шунинг учун ҳам ҳозирги шароитда таълим олувчиларнинг билиш фаолиятини ривожлантириш учун фаол таълим услубларини ўқув жараёнига тадбиқ этиш зарурати юзага келди. Ҳозирда бутун дунё амалиётчи олимлари ва услубшунослари томонидан таълим услубларининг 200 ортиқ турлари эътироф этилмоқда. Улар томонидан илмий асосланган янги замонавий педагогик технологиялар ва фаол услубларни жорий этиш юзасидан ўтказилаётган семинарлар, илмий амалий анжуманлар ўтказилсада, улар ўзининг самарасини кўрсатмаяпти. Бунинг асосий сабабларидан бири ўқитувчи мураббийлар томонидан ўқувчиларнинг фаолиятини фаоллаштиришга етарлича эътибор қаратмаслиги, фаол таълим услубларини дарс жараёнида кенг фойдаланишга эътибор пастлиги муаммо бўлиб қолмоқда. Мутахассислар таълимда юқори натижаларга эришиш учун ўқитишнинг интерфаол усулларидан фойдаланиш зарурлигини, бунда “Класстер”, “6/6/6”, “5-си ортиқча”, “Инсерт”, “Венн диаграммаси” усуллари ва турли дидактик ўйинлардан фойдаланиш яхши самара беришини таъкидлашмоқда. Таълим жараёнига янги педагогик технологияларни қўллашдан кўзланган асосий мақсад олдиндан лойиҳалаштирилган ва режалаштирган мақсадга эришиш ҳисобланишини, янги педагогик технологияларнинг марказий муаммоси эса таълим мақсадларига шахсни ривожлантириш орқали эришиш мумкинлигини таъкидлайдилар. Таълим жараёнида вужудга келтирилган муаммоли вазиятларни ўзаро ҳамкорликда аввал ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларини ижодий қўллаш ва изланиш орқали ҳал этишга замин ҳозирлайдиган дидактик ўйинлар ҳамкорликда ишлашга ўргатишни, ўқувчиларни ўз билим ва иқтидорига нисбатан ишонч ҳиссини уйғотиш зарур деб ҳисоблайдилар. Ўтказилаётган семинар мавзуларида илғор педагогик услуб ва технологияларни, ахборот -коммуникация технологиялари, электрон таълим ресурслари, мультимедиялардан фойдаланиш тўғрисида маълумотлар бериб борилмоқда. Таълим усуллари гуруҳларга бўлиниб, фаолиятини ташкиллаштириш йўлига кўра турлича эканлигини, фаолият мазмуни тўғрисида батафсил маълумот берилмоқда. “Венна диаграммаси”, “Кейс-стади” усули, “Балиқ склети”, “Инсерт” каби усулларнинг амалий фаолиятни моделлаштириш имконини беришини тушунтирадилар. Таълим воситалари таълим технологиясининг таркиби эканлигини, графикли ташкиллаштирувчиларга “Инсерт жадвали”, “Класстер”, “Тоифалаш жадвали”, “Б/Б/Б жадвали, “SWOT-таҳлил жадвали”, “Нима учун”, “Балиқ склети”, “Поғона”, “Пирамида”, “Нилуфар гули” схемаси, “Қандай” диаграммаси хусусиятларини аниқ мисоллар билан тушунтириш зарур.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими фаолиятини такомиллаштириш мақсадида чиқарилаётган қатор қарор ва фармонлардан келиб чиқиб, педагог кадрлари олдидаги долзарб вазифалар, бугунги кунда касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар учун илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаган, касбий тайёргарликка эга, замонавий фикрловчи кадрларни танлаш ва улар билан таъминлаш тизимини тубдан яхшилаш, ўсиб бораётган замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимини янада такомиллаштириш вазифаларини бажариш мақсадида дарс самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор бериш зарур. Ўқувчиларнинг таълим жараёнидаги фаоллигини оширишда ўқув материали мазмунига боғлиқ, фаол услубларни мақсадли йўналтирилган тарзда қўллаш ўзининг яхши самарасини беради. Демак,ўқувчиларнинг таълим олишлари учун турли таълим услубларини биргаликда қўллаш зарур.

В. А. Крутецкийнинг маълумотларига қараганда, педагогика институтининг талабаларининг ярми ўқитувчилик касбини ёқтириб ўқишга кирган. Уларнинг қолган қисми эса институтга тасодифан кириб қолган. Бироқ, бу олий ўқув юртига ўз хохиши билан кирган талабалар орасида ҳам ҳар хил мулоҳазалар мавжуд. Педагог касбини ёқтириб ўқишга кирган талабаларнинг чорак қисми фақат олган билимларини бошқаларга ўргатиш мақсадини билдирган бўлсалар, яна шунча ўспиринлар институтда ўқилаётган бирор фанни севганликлари учун ўқишга кирганликларини айтганлар. Талабаларнинг бешдан бир қисми болаларни чин кўнгилдан яхши кўргани учун психолог касбини танлашганини айтганлар.

Педагогик жамоада ишни тўғри ташкил этиш учун:

Жамоага ўқувчиларни чин кўнгилдан яхши кўрадиган, уларнинг дардини эшитиб, кўнглига йўл топа оладиган психологларни жалб қилиш;

Ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизимида «Ёш психологлар клуби»ни ташкил этиш;

Коллеж ва академик лицейлар психологларини охирги янгиликлар ва ҳуқуқий меъёрий ҳужжатлар билан таъминлаш;

Доимий фаолият юритувчи семинарлар ташкил қилиш ва уларга тажрибали соҳа психологларини жалб қилиш;

Соҳа психологлари орасида соглом муҳитни шакллантириш;

«Устоз-шогирд» тизимини йўлга қўйиш;

Педагогик жамоада иш тўғри ташкил этилиб, касб-ҳунар коллежининг 1-босқичига қабул қилинган ўқувчилар учун улар ўқиган мактаблари ташхис бўлимлари, психологлари билан маслаҳатлашиб, улар берган тавсияларни эътиборга олиб, «касб-ҳунар коллежи ўқувчисининг касбга ижтимоий-психологик мослашув дафтар» лари тўлатилгандан кейин, психологик кўмакка муҳтож қатлам ажратиб олинади.

  1. Психологик кўмакка муҳтож ўқувчиларнинг шахс картаси тўлатилади.
  2. Ўқувчининг ғоявий дунёқараши, қатъийлиги, софдиллиги, ташаббускорлиги, фаоллиги, ҳаётга ишонч билан қарай олиш каби қобилиятларини ўрганиш учун характерининг умумий сифатлари ўрганилади.
  3. Йўналиш даражаси, барқарорлиги, меҳнат ва ўз имкониятларини ривожлантиришга муносабати бўйича шахс йўналиши баҳоланади.
  4. Эмоционал қўзгалиш ва унинг фаолиятига таъсири, хотира самарадорлиги, ижодий хаёл каби психологик жараёнларнинг ўзига хос хусусиятлари ўрганилади.

Ушбу саволларга баҳолаш талаб қилинмайди.

  1. Психологик кўмакка муҳтож ўқувчилар соглиги, жисмоний чиниқиши, оилавий шароити, синф жамоаси ёки тенгдошлари орасида тутган ўрни, характерининг умумий сифатлари, ўқувчининг шахс сифатида йўналиши, психик жараёнларнинг ўзига хос хусусиятлари, шахс тузилишининг биологик асослари 5 баллик тизим билан баҳоланади.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, «Педагогик жамоада ишни тўғри ташкил этиш ва психологик кўмакка муҳтож қатлам билан ишлаш жараёни»ни тизимли равишда олиб бориш зарур. Бунинг учун жамоада психологдан тортиб оддий ўқитувчигача, ўқувчи олдида масъулиятини ошириши керак.

Adabiyot:

  1. Аристанов М. Ж., Хайдаров Ж. С. Проблемы модельного обучения: вопросы теории и технологии. Алма-Ата, “Мектеп”. 2014.
  2. Джураев Р. Х. Теория и практика интенсификации профессиональной подготовки учашихся профтехучилиш. Т.: “Фан”, 2001.
  3. Кларин М. В. Педагогическая технология и учебном процессе. Анализ зарубежного опыта. — М.: “Знание”, 2010.
Основные термины (генерируются автоматически): Педагогика, психологик, улар, учебный процесс, янг педагогик.


Похожие статьи

Бошланғич синф ўқувчиларида мустақил ўқиш кўникмасини инновацион технологиялар асосида шакллантириш

Электрон тўлов тизимларида ахборот хавфсизлигига бўладиган намунавий ҳужумларнинг таҳлили

Немис тили сўзлашув нутқида модал юкламаларни қўллаш хақида

Олий таълим муассасаларининг рейтингини аниқлашда ахборот тизимларини қўллаш

Информатика фанининг дастурлаш модулларини ўқитишдаги муаммолар ва унда дастурлаш тилларини танлаш

Бошланғич синфларда “фонетика” ўқитишда ўқув ўйинларидан фойдаланиш

Мазкур мақолада бошланғич синфларда фонетика ўқитиш жараёнида ўқув ўйинларидан фойдаланиш масалалари ёритилган.

Педагогик инновацияларнинг таълим тизимида тутган ўрни

Бошланғич синф ўқувчиларини оғзаки ва ёзма нутқини ўстириш тизими

Глобал муаммоларни ҳал этишда қадриятларнинг ўрни

Бошланғич синфларда эртаклардаги мажозий образларни ўргатиш

Похожие статьи

Бошланғич синф ўқувчиларида мустақил ўқиш кўникмасини инновацион технологиялар асосида шакллантириш

Электрон тўлов тизимларида ахборот хавфсизлигига бўладиган намунавий ҳужумларнинг таҳлили

Немис тили сўзлашув нутқида модал юкламаларни қўллаш хақида

Олий таълим муассасаларининг рейтингини аниқлашда ахборот тизимларини қўллаш

Информатика фанининг дастурлаш модулларини ўқитишдаги муаммолар ва унда дастурлаш тилларини танлаш

Бошланғич синфларда “фонетика” ўқитишда ўқув ўйинларидан фойдаланиш

Мазкур мақолада бошланғич синфларда фонетика ўқитиш жараёнида ўқув ўйинларидан фойдаланиш масалалари ёритилган.

Педагогик инновацияларнинг таълим тизимида тутган ўрни

Бошланғич синф ўқувчиларини оғзаки ва ёзма нутқини ўстириш тизими

Глобал муаммоларни ҳал этишда қадриятларнинг ўрни

Бошланғич синфларда эртаклардаги мажозий образларни ўргатиш

Задать вопрос