Нутқ таълимоти, унинг аҳамияти ва вазифалари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №21 (259) май 2019 г.

Дата публикации: 27.05.2019

Статья просмотрена: 1433 раза

Библиографическое описание:

Кодиров, Р. Т. Нутқ таълимоти, унинг аҳамияти ва вазифалари / Р. Т. Кодиров. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2019. — № 21 (259). — С. 602-604. — URL: https://moluch.ru/archive/259/59583/ (дата обращения: 18.12.2024).

Мазкур мақолада нутқ таълимоти, унинг аҳамияти ва вазифалари ҳақида, нотиққа хос ижобий хусусиятлар, нотиқ нутқининг яхши, гўзал бўлиши, нотиқлик санъатини ўрганишда ортология таълимоти, ифодали ўқишда сўз тузулиши қоидалари, граматика, фонетика, стилистикалари тўғри ўқилиши, тиниш белгиларининг вазифалари, матндаги фикрлар оқимини интонацион темпини — ритмини юзага келтирувчи вазифалар ҳақида сўз юритилади.

Калит сўзлар: нотиқлик санъати, риторика, ортология, софистлар, ифодали ўқиш, фонетика, бадиий ўқиш, нутқ маданияти, мулоқот услублари.

В статье рассматривается понятие искусства речи, ортологии и ораторского искусства. Анализируются правила словообразования в выразительном чтении, вопросы грамматики, фонетики, стилистики. Приводятся примеры проблем верной расстановки знаков препинания и определения интонационного темпа.

Ключевые слова: искусство речи, риторика, ортология софисты, выразительное чтение, фонетика, художественное чтение, культура речи, стили общения.

Нотиқлик санъати жамиятимизда катта таъсирга эга бўлаётган жараён. Одамларни ишонтира олишлик, шароитни бошқара олишлик, кўпгина инсонларни ҳаётини енгиллаштиради. Ўзининг гўзал гапира олиш малакасига эга бўлиши билан одамлар юксак мартабаларга, мансабларга эга бўлишлари ва ҳаётда кўплаб ютуқларни қўлга киритишлари мумкин. “Шуни яхши билиш керакки, яхши нотиқ бу лидер ҳисобланади. Нотиқлик санъати ўзини кўпгина соҳаларда кўрсата олади. Бу савдо-сотиқ бўлсин, ишлаб чиқариш бўлсин ва ҳатто илмий фаолиятда ҳам кўзга ташланади” [1, б. 46] — дейди ф. ф.д., Фарҳод Абдураҳмонов ўзининг “Нутқ маданияти” китобида.

Ҳозирги вақтда нотиқ санъатига бўлган эҳтиёж ўсиб бормоқда. Чунки ўз келажагини ўйлаган ва обрў-эътиборга эга бўлишни хоҳловчи касб эгалари ўз сўзларини гўзал қилиб гапира олмасалар уларда ютуқлар бўлмаслигини англаш пайдо бўлган. Демак, кўриниб турибдики, барча соҳаларда яхши мутахассис бўлиш учун, албатта, нотиқликдан хабардор бўлиш зарур жараёнга айланди.

Нотиқлик санъати — бу нотиқ шахси билан узвий боғлиқ жараёндир. Нотиққа хос ижобий хусусиятлар нотиқ нутқининг яхши, гўзал бўлишига олиб келади.

Нотиқ — бу гўзал сўзловчи, намунали, ҳаммага таъсир қила оладиган даражада гапира олувчи инсондир. Нотиқ сўз устаси, нутққа бой ва чиройли сўзларни топиб гапирувчидир. Нотиқ омма олдида чиқиши учун махсус малака ва уддалай олиш қобилиятига эга бўлиши керак. Нотиқ олдига қўйиладиган вазифаларга қуйидагилар киради:

– ўз даврининг энг муҳим сиёсий-ижтимоий малакаси;

– адабиётларни танлай олиш малакаси;

– танланган адабиётларни ўргана олиш малакаси;

– режа туза олиш малакаси;

– нутқни ёза олиш малакаси;

– аудитория олдида ўзини бошқара олиш малакаси;

– вақтни ҳис эта олиш малакаси.

Жамият тараққиётида нотиқлик нутқига эҳтиёжлар кун сайин ошиб бормоқда. бу мутахассисларни бошқалар билан бўладиган мулоқотида, иш фаолиятида, дам олишда, оила шароитида, маънавий-маърифий ишларни бажариш жараёнида ва шу каби ҳаётий шароитларда кўзга ташланади. Нотиқлик санъати инсондан ҳаёт фаолиятининг муҳим жараёни сифатида нотиққа хос хусусиятларни билишни талаб қилиб бормоқда.

Нотиқлик санъати грекчада риторика (грек. рҳеторике — ўзбекчада нотиқлик санъати) деб аталади. Риторика — бу яхши нутқ ва сифатли матнни тайёрлаш, бошқаларга етказиш билан боғлиқ илмий фан ҳисобланади.

Нотиқлик санъатини ўрганишда ортология таълимоти муҳим рол ўйнайди. Нутқ ҳақидаги таълимоти “ортология” деб аталади.

“Ҳар қандай таълимот — чуқур изланишлар, услубий йўналишлар, коммуникатив ёндашувлар ривожланиш ва такомиллашув жараёнларида юзага чиқади. Таълимотнинг риторика — сифат, нутқ маданияти, муомала маданияти, мулоқот услублари, нотиқлик санъати, бадиий сўз, ифодали ўқиш, саҳна нутқи каби йўналишлардан мавжудлиги, таълимот яхлитлигини сақлаган ҳолда уларни алоҳида ажратиб ўрганишни ҳам тақозо этади” [3, б. 38].

Нутқ таълимоти — ортология шахс томонидан шакллантирилган матннинг ифодавий кўриниши бўлиб, у фақат нутқга боғлиқ бўлмай, балки ҳам руҳий ҳам эстетик ҳодиса ҳисобланади. Шунинг учун унга намунавий нутқ сифатида баҳо берилганда тингловчига кўзда тутилган мақсаднинг ёки айтмоқчи бўлган муддаонинг тўлиқ бориб етиши, уларга маълум таъсир ўтказиши назарда тутилади. Бу вазифаларни амалга оширишда нутқ олдига маълум талаблар қўйилади. Драматик жиҳатдан нутқнинг тўғри тузилиши, сўзлар кўзлаган мазмун, маънони акс эттириши, ёрқин таъсирчан ҳис-ҳаяжонли бўлишини тақозо этади.

Риторика — нутқ таълимотининг ўрганиш тарихини бошланғич қадимий йўналишидир. Риторика термини қадимдан жонли сўз санъатининг расмий нутқ кўринишини ифодалаб, нотиқлик таълимотида сўз санъатининг назариёт асослари ҳақидаги фан деган тушунгани ҳам англатади. Унда илмий-услубий тадқиқот ишлари олиб борилган. Риторика нутқий амалиётдаги ютуқларни ўрганиб, назариясини очувчи адабиётлар яратган, чунки унинг предмети, расмий-жонли сўз санъати шаклланиш жараёни бўлиб, маънавиятнинг муҳим қуроли бўлган нотиқлик санъатининг назарий-услубий асосларини ишлаб чиқиш вазифасини бажарган. Риторика ҳақидаги илк маълумотлар Афина нотиқлик мактабига оид манбаларда мавжуд. Риторика ўқиш-ўрганиш мактаби, ритор — эса уни ўргатувчи шахс.

Софистлар — эрамиздан аввалги V асрда давлат ва жамият бошқарувига келган шахслардан ҳақиқий нотиқлик қобилиятига эга бўлиши талаб этилган. Бу катта эҳтиёж. Софистларни, тарих ўз маданий майдонида доно фозил профессионал нотиқлик санъатини ўргата олувчи ўқитувчиларни юзага келтирди. Софистлар ўқитувчилардан ҳам юқорироқ табақага савияга эга кишилар эди. Улар асосан уч йўналишдаги услублардан фойдаланганлар.

  1. Риториканинг умумий қонунларини назарий ва амалий ишлаб чиқиш услуби.
  2. Матн тузиш уни таҳлил ва талқини услуби.
  3. Эристиклар — баҳс қоидалари услуби.

Софистлар мактабида — софист ўргатувчи олий устоз бўлса, риторикада ритор ҳам ўргатувчи маъносини англатади. Шундай қилиб нотиқлик санъатини ўргатувчи софист-ритор педагогик шарафли сўзлар вужудга келган.

Софист-риторлар жаҳонда биринчи бўлиб нутқни тоифаларга бўлиб ўрганганлар.

  1. Илтимос.
  2. Савол.
  3. Жавоб.
  4. Буйруқ каби класификацияларни аниқлаганлар. Улар биринчилардан бўлиб пулли ўқишни жорий этганлар.

Нутқ нима? Миллатнинг амалдаги, сўзлашув жараёнидаги — тили. Фикрни сўз орқали ифодалаш маҳорати.

Нутқ маданияти эса — шу тилнинг адабий тил меъёрларига ҳам ёзма, ҳам оғзаки мос келишидир. Нутқнинг бирор тартибли мақсадли тарбияланган шакли. У муомала, мулоқот жараёнида ифодаланади.

Муомала маданиятни кишилар билан сўзлашув, муносабат йўсини бўлиб, бирор иш хизмат билан боғлиқ бўлган пул ва савдо муносабатидаги алоқалар орқали ифодаланувчи жараён. Яхши муомала, дағал муомала, яқинроқ-кўпроқ, шунчаки муомала, муомалага келмоқ — гапга юрмоқ, кўнмоқ, бу жараёнлардаги ҳушмуомалалик одамга хос ифодавийлик бу муомала маданиятидир. Бунда унинг — вербал ва новербал алоқа муомала сифатлари ҳам аҳамият касб этади. “Ўзингни эр билсанг, ўзгани шер бил”.

Муомаланинг якуни натижаси мушоҳададир. Яъни, битим, келишув, сулҳ мушоҳадаси. Ҳар қандай муомаладан бирон якун келиб чиқиши муомала маданиятининг даражаларига ҳам бориб тақалади.

Мулоқот услублари — мулоқот бу учрашув, юзлашмоқ ёки алоқа воситалари орқали сўзлашмоқ ортологияда муҳим ўрин тутади.

Мулоқот услубларида — мулозамат кишининг кўнглини олиш учун кўрсатиладиган илтифот, эъзоз-икром, такаллуфдир. Бу жараёнда мулоҳаза қилиш фикрларни, ўйлаш тингловчига мос-хос сўзларни топиб сўзлай олиш — мулойимлик — юмшоқ назокатли бўлмоқ шу билан бирга самимий чин дилдан ёки эҳтиёткорлик, синчковлик, бир гапдан қолиш ёки эшитувчини ҳаяжонга солиш, ёрқин хотираларни уйғотиш, “ҳужум” методидаги мулоқотлардан огоҳ бўлишликдир.

Ифодали ўқиш — сиз билан биз нутқ маданиятини эгаллашимизда унинг ўрни катта, чунки ифодали ўқиш она тилимизнинг ёзма адабий тил меъёрларида шаклланади. Она тилимиздаги мавжуд барча қоидалар — орқали унинг тиниш белгилари талаб этувчи сўз оҳанги, интонацияси билан боғлиқ ҳолдир.

Ифодали ўқишда сўз тузулиши қоидалари, граматика, фонетика, стилистикалари тўғри ўқилиши, тиниш белгиларининг вазифаларини нутқимизда талқин этиб гавдалантира олишимиз — эшитувчига етказмоқчи бўлган матндаги фикрлар оқимини интонацион темпини — ритмини юзага келтириб ёқимлилик туғдиради. Бу ёқимлилик ифодали ўқиш ифодали ўқиш қоидаларининг аниқ бажара олишдан пайдо бўлади. Бунда мавжуд матн ва ундаги фикр бутунлигига, қисқартилмай ўқиб эшитирилиши мақсадли иш ҳисобланади.

Ифодали ўқиш — сўз билан баён қилинган, англатилган, таъбирланган, ўй-фикр ички кечинма ҳолат воқеа-ҳодисани ўзида акс эттирган белги, рамзларни ифода этмоқ — баён, изҳор қилмоқ, билдирмоқдир. У ўзининг дона-дона, аниқ ва таъсирчанлиги билан ифодаланади.

Бадиий сўз санъати — ижрочилик меъёрларида унинг ички моҳиятини танланган асар матни, ундаги мазмун-моҳият аҳамиятлидир. Киши диққатини тортадиган таҳсинга сазовор бадиий асар бадиа — бадиий санъат ва эстетик талабларга жавоб бера олувчи ижод — бадиётидир. Воқеликни нафис санъат йўли билан ижро воситасида образлар орқали ифода этувчи тасвирловчи асар бадиий асар ҳисобланади. У юксак эстетик талабларга жавоб бериши, баланд дид ва маҳорат билан ёзилган, бажарилган гўзал нозик туйғули санъаткорона ижро қоидаларига амал қилувчи бадиий ўқиш, бадиий сўз орқали жонлантирилганда тингловчида ғоят юксак, ёрқин таъсир кучи орқали — чуқур ҳис-ҳаяжон уйғота олувчи санъат жанри нутқ таълимотининг ғоят таъсирли йўналишларидан биридир.

Бадиий ўқиш — образли ўқиш, матн бўлаклари, воқеалар кетма-кетлиги, мантиқий, психологик урғу паузалари билан, ижодий ранг-баранглик динамик темпо-ритм кучли ўсиб бориши билан аҳамиятлидир.

Саҳна нутқи бугун бу йўналиш фан даражасида татқид этилиб услубий қўлланма, ўқув қўлланма, дарсликлар билан таъминланиб, риторика, софистлар, нотиқлар мактабларини ўзагида ривож топди. Ижро қонуниятлари билан бойитилди. Бадиий етук асарларнинг саҳнадаги жонли, таъсирчан, ҳис-ҳаяжонли, ёрқин туйғуларини акс эттиришида ижро услубиятларига ҳамиша эҳтиёж сезилган. Ана шу эҳтиёжни бугун Саҳна нутқи фани ўргатади. Ўз номи билан Саҳна нутқи демак саҳнадаги, театр саҳнасидаги образли, бадиий етук характерлари ёрқин ролларнинг нутқи ҳақида гап боряпти. Бу нутқ бошқа ерда ҳатто радио, телевидениеда ҳам саҳнадагидек тўлақонли ижро ифодасини сақлаб қололмаслиги факт. Чунки спектаклььь театр биносидан ташқарига чиқиши постоновкада маълум йўқотишлар рўй берди. Жой, муҳит ўзгариши, спектаклдаги руҳият, ижро руҳиятига, албатта, салбий таъсирини кўрсатади.

Саҳна нутқи нутқ таълимотларини ичида ўта нозик, алоҳидалик талаб этувчи мактабдир. Унга режиссёр, дирижёр, балетмейстр, композитор, хуллас театр омиллари қўшилиб нутқ билан ижрода бадиий образ яхлитлигида янгралиши бу энди мўъжиза, ҳақиқий мўъжиза.

“Нотиқлик санъати — нутқ таълимоти ортологияда энг кенг тарқалган, сараланган ўз яшаш тарихида жуда кўп мусиқаларга учраб ривожланишидан тўхтамаган йўналишидир. Нотиқлик санъати — инсон ҳаёт жараёнида унинг олдида турган муаммоли масалаларни нутқи ва нутқ малакалари билан эгаллашининг психологик фаолиятини ўрганувчи ва ўргатувчи ортологиянинг — энг асосий тармоқли йўналишдаридандир” [2, б. 24].

Нотиқлик санъати — нотиқни танлайди ва тарбиялайди, алоҳида хусусият, қобилият бўлиши мақсадга бориб етишнинг ижобий тарафидир. Аммо устак, хоҳиш, журъат каби туйғулар — қўлсиз, оёқсиз одамни ҳам дунё миқёсидаги нотиқга айлантира олади.

Нотиқ — ўз касбидаги муаммоларни ҳаётдан олинган мулоҳазали, муҳокамали фикрларга ўз муносабатини билдира олувчи ва оммани ўз ортидан эргаштира олувчи, пешқадам шахсдир.

Биз ортологиянинг маълум йўналишлари ҳақида қисқача фикрлашдик, энг муҳими таълимот йўналишларига аниқлик, ойдинлик киритишга уриндик. Барчасига таълимотдаги ўз ўрни, ўз мавқейига яраша баҳо беришни ўргандик. Энди навбат бу алоқадорлик боғламларини узмаган ҳолда Нотиқлик санъати дунёсига, уларнинг сир-саноат, эгалланиш, ўрганиш услублари билан танишишни бошласак.

Адабиётлар:

  1. Абдурахмонов Ф. Абдурахмонова З. Нутқ маданияти. –Т.: Фан, 2016.
  2. Иномхўжаев С. Нотиқлик санъати асослари. –Т.: Ўқитувчи, 1982.
  3. Тўлаганов А. Саҳна нутқи. –Т.: Мусиқа, 2010.
Основные термины (генерируются автоматически): риторика, выразительное чтение, искусство речи, фонетика.

Ключевые слова

фонетика, риторика, ифодали ўқиш, нотиқлик санъати, ортология, софистлар, бадиий ўқиш, нутқ маданияти, мулоқот услублари

Похожие статьи

Н. Дәўқаревтың илимий мийраслары

Шубҳасиз, фолклор ан’аналари миллий ма’навиятимизнинг бир бўлаги бўлиб, комил шахсни тарбиялашга хизмат қилади. Бунинг сабаби шундаки, қорақалпоқларнинг бой оғзаки ижоди ўзининг ранг-баранг жанр ва ан’аналари билан жаҳон халқ оғзаки ижодида муҳим ўри...

Юқори малакали кадрлар тайёрлашда билимлар концепциясини ривожлантириш

Ҳозирги даврда ахборот жамиятида билимлар ҳар қандай давлатни бошқариш ва ривожлантиришнинг асосий омили бўлмоқда. Шунга кўра тақдим этилаётган мақолада муаллиф томонидан билимлар иқтисодиёти ва уларни бошқариш, инсон капитали, интеллектуал капитал, ...

Макроиқтисодий мутаносиблик ва уни таъминлаш жараёни

Мазкур мақолада миллий иқтисодиётда макроиқтисодий мутаносибликни таъминлаш ҳолати, уни акс эттирувчи кўрсаткичлар, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш омиллари ва унинг истиқболлари, макроиқтисодий мутаносибликни таъминлашда кичик бизнес субъектл...

Француз ва ўзбек тилларида эгалик категорияси ифодаланишининг ўзига хос хусусиятлари

Глобализация ва интеграциялашув натижасида турли тилларни қиёсий-чоғиштирма ўрганиш долзарб ҳисобланмоқда. Грамматика кўп ҳолларда кузатувдан четда қолаётган бўлса-да, тилларни ўқитиш ва ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, турли тизимли тилларнин...

Оролбўйи аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш холатини эколого-гигиеник баҳолаш

Туман аҳоли ўртасида ўткир ичак касалликлари ҳамма кузатув йилларида юқори кўрсаткичларда аниқланди. Сальмоналез ва дизентерия касалликлар 2017 ва 2018 йилларда туманда аниқланмади, аммо респуликада қайд этилди. Аҳолига берилаётган хўжалик ичимлик су...

Янги сўз ҳосил бўлишининг лексикографик аспекти (француз луғати мисолида)

Ушбу мақолада француз тили луғатитинг янги нашри борасида фикр юритилади. Луғатнинг экология, иқтисодий дунёнинг ўзгариши, янги психологик ва социологик муаммолар, рақамли ва технологик ўзгаришлар, замонавий ташвишлар ва франкофония сўзлари каби мавз...

Сузиш бассейнлари сувининг ифлосланиш муаммоларининг замонавий холати

Чўмилиш бассейнларини лойиҳалаштириш, жиҳозлаш ва ишлатилиши бўйича санитария қоидалари ва меъёрлари СанҚваМ № 0306–12 ҳужжат мавжуд бўлиб, сузувчи ва аҳоли ўртасида турли касалликларни тарқалишини олдини олиш бўйича ушбу меъёрий хужжатдан фойдаланил...

Психологияда «Мен»-концепция ва тасаввуф

Ушбу мақолада психология фанидаги муҳим концепциялардан бири — «Мен» концепция кўриб чиқилади. Мазкур концепция инсондаги «Мен» туйғусини ўрганиши билан аҳамиятлидир. Тасаввуф таълимоти ҳам инсоний «Мен» тушунчаси билан ишлайди. Мақолада улар ўртасид...

Ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилишнинг миллий хусусиятлари

Мазкур мақолада ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилиш усуллари борасида фикр юритилган. Ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилишда асосан, улардаги асосий мазмун ва моҳият ўз софлигини йўқотмаслиги лозимлигига алоҳида аҳамият...

Бошланғич синфларда “технология” фанини ўқитиш усул- воситалари

Ушбу мақолада бошланғич синф ўқитувчисини “Технология” фанини кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларга ўқитишга тайёрлашнинг йўллари ва воситаларини аниқлаш ҳақида сўз юритилади.

Задать вопрос