Газламалар сифатини такомиллаштириш йўллари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №24 (262) июнь 2019 г.

Дата публикации: 19.06.2019

Статья просмотрена: 326 раз

Библиографическое описание:

Ахмеджанова, Ф. А. Газламалар сифатини такомиллаштириш йўллари / Ф. А. Ахмеджанова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2019. — № 24 (262). — С. 531-533. — URL: https://moluch.ru/archive/262/60798/ (дата обращения: 18.12.2024).

Газламалар учун энг муҳим бўлган гигиеник хусусияти нафақат газламада ишлатилган тола таркибига, балки газламанинг тузилишига: зичлигига, толалар билан тўлдирувчанлигига, газламанинг қалинлигига, тўқилиш турига, ипларнинг майин ва силлиқлигига боғлиқдир. Газламаларнинг эстетик хусусияти физик-морфологик ҳамда баҳоланувчи кўрсаткичларига боғлиқ. Шуларни эътиборга олган холда ишлаб чиқорувчи корхоналар янги газламаларни лойиҳалашда ва ишлаб чиқоришда нафақат газламанинг тола таркибини, балки гигиеник хусусияти кўрсаткичлари: гигроскопиклиги, ҳаво ва буғ ўтказувчанлигининг газлама тузилишига боғликлигини ва истеъмолчилар учун энг катта аҳамиятга эга бўлган эстетик хусусиятини эътиборга олишлари керак.

Калит сўзлар: гигиеник хусусияти, гигроскопиклик хусусияти, ҳаво ўтказувчанлиги, буғ ўтказувчанлиги, газлама тўқилиш тури, тола таркиби, эстетик хусусияти, физик-морфологик кўрсаткичи, баҳоланувчи кўрсаткич.

Гигиенические свойства тканей зависят не только от их волокнистого состава, но и от строения тканей: плотности, поверхностной плотности, толщины тканей, линейной плотности нитей и вида переплетения тканей. Эстетические свойства тканей зависят от физико-морфологических и оценочных показателей эстетических свойств. Исходя из выше изложенного при проектировании и производстве новых тканей производители должны учитывать не только их волокнистый состав, но и зависимость гигиенических показателей: гигроскопичности, воздухопроницаемости и паропроницаемости от строения тканей и показатели эстетических свойств.

Ключевые слова: гигиенические свойства, гигроскопические свойства, воздухопроницаемость, паропроницаемость, вид переплетения тканей, волокнистый состав, эстетические свойства, физико-морфологические показатели,оценочные показатели.

Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланиб борар экан, истеъмол бозорини аҳоли талабига жавоб берадиган сифатли товарлар билан тўлдириш, шу куннинг асосий вазифаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Бундай вазифани бажариш учун бир томонидан аҳоли эҳтиёжини ўрганиш зарур бўлса, иккинчи томондан халқ истеъмол товарларини аҳоли талабига мос равишда ишлаб чиқориш зарурдир. Шу жумладан бозоримизни сифатли, иқлим-шароитимизга, урф-одатимизга ҳамда бугунги кун талабига жавоб берадиган газламалар билан тўлдириш муҳим вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади.

Газламаларнинг гигиеник хусусияти асосан гигроскопиклиги, ҳаво ва буғ ўтказувчанлиги билан баҳоланади. Газламаларнинг ҳаво ва буғ ўтказувчанлиги тола таркиби ҳамда газламанинг тузилишига боғлиқдир. Табиий иплардан тўқилган газламаларнинг шимиш даражаси юқори бўлганлиги сабабли гигроскоплиги ва буғ ўтказувчанлиги юқори кўрсатгичларга эга, сунъий ва синтетик толаларнинг шимиш даражаси паст бўлганлиги сабабли сунъий ва синтетик газламаларнинг гигироскоплиги ва буғ ўтказувчанлиги паст кўрсатгичларига эга [1].

Бир қатор тадқиқотчилар томонидан, олиб борилган тадқиқотлар натижаларидан маълум бўлишича, турли хил тола таркибидаги газламалар намни хар хил тезликда ва хар хил миқдорда шимиб олиш қобилиятига эга эканлиги аниқланган [2].

Газламаларнинг гигроскоплиги ва буғ ўтказувчанлик кўрсаткичлари нафақат газламанинг тола таркибига, балки тузилишига хам боғлиқ. Қанча газлама зич тўқилган бўлса, шунча унинг гигроскоплиги ва буғ ўтказувчанлик кўрсаткичи ўсади [3].

Газламанинг хаво ўтказувчанлиги газламнинг сифатини бахолашда мухим ахамиятга эга. Бир қатор тадқиқиотчилар, хаво ўтказувчанлик кўрсаткичини газламанинг кўпроқ тола таркибидан кўра, унинг тузилишига боғлиқ эканлигини кўрсатиб ўтган [2].

Тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатдики тадқиқотдан ўтказилган газламаларнинг гигроскопиклиги 10–35 % атрофида. Энг юқори 26–35 % гигроскопиклик кўрсаткичи табиий ипак газламалари, табиий ипак ва сунъий вискоза толалари қўшилган газламаларга тўғри келса, энг паст гигроскопиклик кўрсатгичи 10–12 %, синтетик ва ацетат ипларидан тўқилган газламаларга тўғри келади.

Газламаларнинг гигроскопиклиги нафақат тола таркибига, газламаларнинг тузилишига ҳам боғлиқдир. Газламаларнинг гигроскопиклиги, ҳамда унга таъсир кўрсатадиган газламаларнинг тузилиш кўрсаткичларини қуйидаги корреляцион тенглама билан ифодалаш мумкин.

Ггигр = — 64,182 х Нт3,404 х (Р0у) -1,03 х Еоу 10,67 х Тт -0,472 (R =0,8)

Газламаларнинг гигроскопиклигига кўпроқ ижобий таъсир этадиган кўрсатгичлар газламанинг қалинлиги ва зичлигидир. Аммо газламанинг қалинлиги ва юқори зичлиги газламанинг ҳаво ўтказувчанлигига салбий таъсир этади. Қанча газламада танда ва арқоқ иплари зич жойлашган бўлса, шунча газламанинг ҳаво ўтказувчанлиги пасаяди.

Газламанинг ҳаво ўтказувчанлиги ҳамда унга таъсир кўрсатадиган газлама зичлиги орасида боғланишни қуйидаги регрессион тенглама билан ифодалаш мумкин:

Wхут = — 71,43 + 215277,77/ Роу (R=0,8)

Демак қанча газламанинг зичлиги юқори бўлса, шунча газламадаги ғовоклар кам бўлиб, ҳаво ўтказувчанлиги пасаяди.

Газламанинг ҳаво ўтказувчанлиги, толалар билан тўлдирувчанлигига ҳам боғлиқдир. Қанча газламанинг толалар билан тўлдирувчанлиги юқори бўлса, шунча унинг ҳаво ўтказувчанлиги пасаяди, чунки толалар газламаларда мавжуд бўлган ғовокларини тўлдириб ҳаво ўтишига ҳалақит беради.

Газламанинг ҳаво ўтказувчанлиги ва унинг тола билан тўлдирувчанлиги орасида боғланишни, қуйидаги тенглама билан ифодалаш мумкин.

W хут = 141,08+6363,63/нт (R = 0,8)

Хулоса.Олинган тадқиқотлар натижаларидан шуни хулоса қилиш мумкинки, газламалар учун энг муҳим бўлган гигиеник хусусиятлари нафақат газламада ишлатилган тола таркибига, балки газламанинг тузилишига: зичлигига, толалар билан тўлдирувчанлигига, газламанинг қалинлигига, ишлатилган тўқилиш турига, ипларнинг майин ва силлиқлигига боғлиқдир. Шунинг учун ишлаб чиқорувчи корхоналар янги газламаларни лойиҳалашда ва ишлаб чиқоришда нафақат газламанинг тола таркибини, балки унинг тузилишини эътиборга олишлари керак.

Иссиқ ҳамда қуруқ иқлим шароитга мўлжалланган ипак газламалар асосан табиий ипак ҳамда вискоза ипагидан ишлаб чиқорилиши тавсия этилади. Ацетат ва синтетик иплар қўшилган газламаларни гигиеник хусусиятларини кўтариш мақсадида, майин, силлиқ, кўп йигирилган якка ва комплексли ипларни ишлатилиши зарур.

Маълумки, истеъмолчилар учун энг муҳим хусусияти бўлиб эстетик хусусияти ҳисобланади. Истеъмолчилар гигиеник, пишиқ-пухталик хусусиятларини баҳолана олмаса ҳам эстетик хусусиятини баҳолашга қодирлар. Эстетик хусусияти истеъмолчилар учун энг муҳим хусусиятларидан бири бўлиб ҳисобланишига қарамасдан, бугунги кунда газламаларни комплекс баҳолашда эстетик хусусиятини кўрсаткичлари эътиборга олинмайди.

Шуни эътиборга олган холда тадкикотимизнинг иккинчи йўналиши, енгил саноат корхоналарида ишлаб чикарилаётган газламаларнинг эстетик хусусиятини баҳолашга қаратилган эди.

Газламаларнинг эстетик хусусиятлари физик-морфологик (газламанинг пардози, ранги ва берилган нақши, қаттиқлиги ва қатлам ҳосил қилиниши; ялтирувчанлиги, юза сатҳининг тузилиши) ҳамда баҳоланувчи (қўлланилиши, урф-одатга тўғри келиши, бугунги кун моддасига жавоб берилиши, газламада бўлган янгиликлари) кўрсаткичларига боғлиқдир.

Ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики истеъмолчилар газламаларнинг эстетик хусусиятларини баҳолашда энг авваламбор газламанинг пардози (ранги-нақши), ялтирувчанлиги, газламанинг нима мақсадда ишлатилишига ҳамда урф-одатимизга тўғри келишига кўпроқ эътибор берар эканлар.

Газламаларнинг комплекс эстетик кўрсаткичларини баҳолашда-37,5 % газламалар “аъло” (Эм = 0,76–1), 62,5 % газламалар “яхши” (Эм = 0,51–0,75) баҳога баҳоланди. Олиб борилган тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатдики, эстетик хусусиятининг физик-морфологик ҳамда баҳоланувчи кўрсаткичлари орасида зич корреляцион боғланишни борлиги маълум бўлди.

Демак, истеъмолчиларнинг газламаларга бўлган талабларини, улар томонидан баҳола оладиган эстетик хусусиятлари орқали аниқланиб олиш мумкин. Истеъмолчилар газламаларнинг эстетик хусусиятларини баҳолашда энг авваланбор газламанинг пардози (ранги-нақши), ялтирувчанлиги, берилган безаклари газламанинг нима мақсадда ишлатилишига, урф-одатимизга ҳамда бугунги кун модасига тўғри келишига кўп эътибор берар эканлар. Шунинг учун ишлаб чиқорувчи корхоналар газламаларни ишлаб чиқоришдан олдин, истеъмолчиларнинг саломатларига таъсир этадиган газламаларнинг гигиеник хусусиятларини ва истеъмолчилар учун энг катта аҳамиятга эга бўлган эстетик хусусиятларини эътиборга олишлари керак.

Олиб борилган тадқиқотларимиз натижасидан келиб чиққан ҳолда бозорларимизни сифатли, барча истеъмол хусусиятлари билан иқлим шароитимизга, урф-одатларимизга, ҳукмрон қилинаётган модага ва аҳоли талабига жавоб берадиган маҳаллий корхоналарида ишлаб чиқарилаётган газламалар билан тўлдириш мақсадида қўйидагиларни тавсия қиламиз:

– Иссиқ иқлим шароитимизга тўғри келадиган табиий иплардан тўқилган, юқори гигиеник газламаларни кўпроқ ишлаб чиқариш;

– истеъмолчилар учун муҳим бўлган газламаларни эстетик хусусияти кўрсаткичларни: ранги, пардози, нақши, юза сатҳининиг тузилиши, урф-одатимизга, миллий анъаналаримизга, ҳукмрон қилаётган модага мос келишига катта эътибор бериши;

– бир йилда икки маротаба ишлаб чиқариётган газламаларнинг харидоргирлигини ошириш мақсадида пардози, нақши, юза сатҳининг тузилишини бозор талабига мослаштириб ўзгартириб бориш;

– маҳаллий саноат корхоналарида ишлаб чиқарилаётган газламаларнинг истеъмол доирасини кенгайтириш мақсадида турли хил тоифадаги, миллатдаги истеъмолчиларни эҳтиёжини ўрганган ҳолда ишлаб чиқариш ассортиментини такомиллаштириш.

Адабиётлар:

  1. Дзахмишева И. Ш. Товароведение швейных, трикотажных и текстильных товаров: Учебник. М: «Дашков и К˚» 2012
  2. Влияние некоторых показателей строения волокнистых материалов на их гигиенические свойства. Сборник научных трудов. (Московский университет потребительской кооперации, 2010)
  3. SANTIS, Sandra Helena da Silva de. Textile quality management: controls and measures to increase the quality of the processes of a small industry. Universidade Sгo Paulo, Sгo Paulo (Brasil). 2015.
Основные термины (генерируются автоматически): эстетик, тол, волокнистый состав, SANTIS, балок, вид переплетения тканей, показатель, свойство, строение тканей.

Ключевые слова

гигиеник хусусияти, гигроскопиклик хусусияти, ҳаво ўтказувчанлиги, буғ ўтказувчанлиги, газлама тўқилиш тури, тола таркиби, эстетик хусусияти, физик-морфологик кўрсаткичи, баҳоланувчи кўрсаткич

Похожие статьи

Айрим хорижий давлатлар жиноят қонунчилигида жазони енгиллаштирувчи ҳолатларнинг ўзига хос хусусиятлари

Мазкур мақолада айрим хорижий давлатлар жиноят қонунчилигида мавжуд бўлган енгиллаштирувчи ҳолатлар, уларни жазо тайинлашда ҳисобга олиш масалалари ҳамда уларнинг ўзига хос жиҳатлари ўрганилди. Шу билан бирга, миллий қонунчилигимизда мавжуд бўлмаган,...

Аҳоли яшаш жойларида чиқиндилар муаммоси ва уларни ечишнинг замонавий йўллари

Нукус шаҳар худуди қаттиқ маиший чиқиндилардан тозалаш тизими тўғри ташкиллаштирилган бўлиб, чиқиндилар йиғиш майдончалари, контейнерлар сони етарли, аммо худуд тупроғининг микробиологик кўрсаткичлар бўйича тозалик даражаси бўйича гигиеник меъёрларга...

Ҳосилдорлик кўрсаткичларига таъсир этувчи омиллар ва уларни бошқариш

Ҳосилдорлик маълум бирликдаги ўсимликлар ҳосилининг йиғиндисидир. Экинзорда ўсимликлар сийрак бўлса, ҳар бир алоҳида олинган ўсимликнинг маҳсулдорлиги юқори бўлишига қарамасдан ҳосилдорлик паст бўлади. Туп қалинлигини ошиб бориши билан алоҳида олинга...

Чет тил дарсларида ўқувчиларнинг индивидуал ҳусусиятлари

Мақола чет тил таълимида укувчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш масалаларига баҳишланган бўлиб, унда мазкур принципнинг моҳияти, аҳамияти тасвирланган, шу соҳага оид турли фикрлар таҳлил қилинган, ўқувчиларнинг индивидуал-психологик хус...

Электрон тўлов воситалар билан ҳисоб-китоб қилишнинг ҳуқуқий тартибга солиниши

Одатда тўлов қарздор шахс томонидан пул маблағини кредиторга топширилиши тушунилади. Бунда пул маблағи нақд шаклда ёки турли воситаларда ифодаланиши мумкин. Ана шундай воситалардар бири электрон тўлов воситалари ҳисобланади. Электрон тўлов воситалари...

Гипноз таъсири остида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсларни жавобгарликдан озод қилиш асослари

Мақолада гипноз таъсири остида жиноят содир этган шахсларни жиноий жавобгарликдан озод қилиш асослари таҳлил қилинган. Ҳозирда гипноздан фойдаланиш ҳолатларни тобора кўпайиб бораётганлиги сабабли, қонун чиқарувчи жиноят содир этишнинг ушбу усулига ал...

Хива ёрлиқларида шаръий ва фиқҳий ҳукмлар терминалогияси таҳлили (XIX аср)

Хива хонлиги архивидаги ҳужжатлар — ёрлиқлар, хонлик тарихига оид маълумотларни кенг ва ҳар томонлама ўрганишда катта аҳамиятга эга. Бугунги кунда бу турдаги расмий ҳужжатларни ўрганиш тадқиқотчиларнинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Шунингд...

Ихтисослашган санъат мактабларида ўқувчиларга тасвирий санъатдан дарсдан ташқари машғулотларни ташкил этиш методикаси

Мақолада ихтисослашган санъат мактабларида тасвирий санъатдан синфдан ташқари ишларни ўтказиш, унда ўқувчиларнинг тасвирий ва амалий санъат, меъморчилик, санъатшунослик каби санъат турлари бўйича бадиий дидлари ва амалий кўникмаларини шакллантири, ма...

«Оталикга олиш» — ёшлар бандлигини таъминлашда самарали янги тизим

Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг 27-декабрдаги мамлакатимиз ёшлари билан видеоселектор тарзида ўтказган мажлисида 2020 йилда ёшлар билан олиб борилаётган ишларнинг натижадорлигини оширишда ёшларнинг муаммоларини а...

Акмалхон тўра Тошкандий ва унинг “Тажвид Умму-л-Китоб” манзумаси

Акмалхон Тўра Тошкандий (ХIХ) Тошкентда яшаб ва ижодий фаолиятини олиб борган ҳамда Бухорода ҳам истиқомат қилган. У араб, форс ҳамда туркий тилларда ижод қилган нодир олимлардан биридир. Унинг ҳаёт ва ижоди батафсил ўрганилган эмас. Назмий ва насрий...

Задать вопрос