Экзистенциализм фалсафасида инсон омилининг ўрни | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №30 (268) июль 2019 г.

Дата публикации: 30.07.2019

Статья просмотрена: 592 раза

Библиографическое описание:

Пардаев, Султонмурод. Экзистенциализм фалсафасида инсон омилининг ўрни / Султонмурод Пардаев. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2019. — № 30 (268). — С. 151-153. — URL: https://moluch.ru/archive/268/61821/ (дата обращения: 19.12.2024).



Ушбу мақолада экзистенциализм фалсафасида инсон омилининг ўрни фалсафий томондан билишнинг ўзига хос хусусиятлари ёритиб берилган.

Калит сўзи: трансформация, экзистенсиализм, инсон руҳий борлиғи, экзистенция, фундаментал онтология.

В статье рассматриваются особенности философского познания роли человека в философии экзистенциализма.

Ключевые слова: трансформация, экзистенциализм, психическое присутствие человека, экзистенция, фундаментальная онтология.

Глобаллашган, ахборий-мафкуравий таъсирлар чуқур, зиддиятли тус олаётган бугунги кунда дунё манзарасини яхлит тасаввур қилиш, унда кечаётган жараёнларни тушуниш ва англаш, шунга кўра, инсоният тараққиёт мўлжалларини аниқлаш тобора мураккаб характер касб этмоқда. Бу эса юзага келаётган муаммолар кўламини тезкорлик билан аниқлаш ҳамда уларнинг кўпёқлама хусусиятларини қамраб олишга қаратилган янгича назарий ечимлар топишни тақозо қилмоқда.

ХIХ асрнинг охири ХХ асрнинг бошида Ғарбий Европада шаклланган ХХ асрнинг дастлабки ярмида эса, замонавий араб фалсафасига трансформация бўлиб, ислом сотсио-маданий муҳитида шаклланган инсон ҳақидаги таълимотлар билан синтезлашган экзистенсиализм оқими муҳим назарий методологик асос вазифасини бажаради. Маълумки, экзистенциализмнинг Ғарбона ва Шарқона талқинларида борлиқ ва инсон муносабатлари, инсон руҳий борлиғининг маънавий инқирозлар вазиятида намоён бўлувчи онтогносеологик, психологик аспектлари, инсон ҳаёти маъноси, абсуртдан чиқиш йўллари, ва шахс камолоти борасида ўзига хос оргинал ғоялар илгари сурилади.

Инсон борлиғи тирик табиатдан табиий ривожланишнинг бутунлай янги, юқорироқ босқичи эканлиги билан ажралиб туради. Айни шу сабабли экзистенциалист файласуфлар ижодида жонли нарсалар борлиғи ҳақида нима дейилган бўлса, барчаси инсонга ҳам тегишли ва унинг табиий-жисмоний, биологик асоси ҳисобланади. Шундай қилиб, жонли организмларнинг мавжудлик қонунлари ва тамойиллари ҳис этувчи мавжудот саналган инсонга нисбатан ҳам тўла татбиқ этилади. Аммо бундан ташқари инсонни қолган барча жонли нарсалардан фарқлаш имконини берадиган, унда ҳеч шубҳасиз мавжуд бўлган, лекин синчиклаб қараганда кўринмайдиган, аниқ тавсиф беришнинг иложи бўлмаган нимадир мавжуд. Инсоннинг ички дунёсини акс эттирувчи бу «нимадир» турли даврларда турли мутафаккирлар томонидан жон, руҳият, онг, тафаккур, идеал ва ҳоказолар деб аталган.

Мумтоз фалсафий таърифлар ХIХ асрнинг ўрталарига келиб кўпчилик файласуфларни қониқтирмай қолди. Улар ушбу таърифларда инсоннинг ўрни йўқолиб кетган, деб ҳисоблашди. Инсондан субъектив хусусиятларнинг ўзига хослигини, уларнинг хилма-хиллигини янги файласуфлар ақл-идрок, фан усуллари билан «қамраб олиб бўлмайди»., деб ҳисобладилар. Улар рационализмнинг зидди ўлароқ мумтоз бўлмаган номумтоз фалсафани ривожлантира бошладилар. Унда ҳаёт (ҳаёт фалсафаси), инсоннинг мавжудлиги (экзистенциализм) бирламчи реаллик сифатида таҳлил этила бошлади. ХIХ асрнинг ўртасида одамга унча эътибор қилмаслик сингари фалсафий тенденцияга айланиб қолган ҳолатлар, яъни ҳаёт ва инсоннинг ҳаётий фаолиятига боғлиқ жиҳатларга қизиқиш номумтоз фалсафа вужудга келиши учун асос бўлди. Шу маънода номумтоз фалсафанинг пайдо бўлиши батамом қонуний бўлган бир ҳодиса эди.

ХХ асрнинг 30-йилларига келиб ҳаёт фалсафаси аста-секинлик билан йўқолиб, ўз ўрнини экзистенциализмга бўшатиб беради. Бу энди ҳаёт фалсафасига қараганда анча кучлироқ фалсафа бўлиб, унда дунёда яшаётган инсон турмушининг хилма — хил томонлари баён этилади. Экзистенциалистлар ҳаёт фалсафасини психологизмлар билан тўлиб — тошган деб ҳисоблайдилар.

Экзистенция сўзи лотин тилида сўзма-сўз олганда, «мавжудлик» деган маънони англатади. Мана шу мавжудликнинг ўзи эса экзистенциализмда субъект билан объектнинг бевосита бирикиб, бирлашиб кетиши тарзида тушунилади. Бунда субъектнинг бошқалар учун очиқлиги, ўзгаларнинг у учун очиқлиги, уларнинг бир-бирига ўтиши бу жараённинг бир бутунлиги мавжудлик моҳиятини ташкил этади. Экзистенциализмнинг диний вариантида (Ясперс, Марсель) ушбу ўзга нарса Худодир, озод шахс мана шу худога томон ҳаракат қилиб бораверади. Экзистенциализмнинг атеистик вариантида (Сартр, Камю) ўзга объект ҳеч нарса сифатида, талқин этилади. Бунинг маъноси шуки, одам ўз озодлигини амалга ошириб ўзини-ўзи тўсатдан яратади. Одам тубсиз оқибатлар силсиласига дуч келади, энди у мазкур силсиладан ўз йўлини танлаб олиши керак бўлади. Мана шу йўлни танлаб амалга ошириш жараёнида у ўз эркинлигини топади. Ушбу танлов учун у энг аввало ўз-ўзи олдида масъулдир. Бу жуда оғир масъулият. У ўзи ўзлигини яратиши билан, ўзгаларни, бора-бора бутун дунёни кашф этади. Инсон ўзининг чинакам мавжудлиги ҳолатида у муттасил келажак рўпарасида, шу жумладан, ўлим қаршисида, ўз қилмишлари учун жавобгарлик вазиятида туради. Экзистенция худди қўрқув, экзистенцианал даҳшат, ташвишли кутиш сингари намоён бўлади. Бошқача қилиб айтганда бунда худди чегарадаги экзистенцианал вазиятга ўхшаган ҳолат содир бўлади. Бундай ҳолатда, Камю фикри билан айтганда, асосий фалсафий масала — бу ўз-ўзини ўлдириш масаласи ҳисобланади. Яшаш қўрқинчли, зерикарли, ҳам бемаъни бўлган бир шароитда яшаш керакми ёки йўқми?

Шахс учун жамиятнинг аҳамияти шундан иборатки, у кўп бўлганда инсоннинг иқтисодий, сиёсий ва бошқа эркинликлари учун замин яратиши мумкин холос. Амалий жиҳатдан “инсон ҳодисалар, феноменлар дунёсида яшайди, ўзининг қизиқишлари, ҳаётий талаблари орқали сирли мавжудликни нур каби ёритади”.(1, 202-б)

Лекин кўп холларда жамият шахс эркинлигини чеклаб қўяди. Хайдеггернинг фикрича жамият шахссиз, ўртача ҳолга келтирилган бир оламдир. Мана шу ўртача ҳолатни ёриб чиқиш ҳаракати экзистенция орқали амалга оширилади. Бунда қандайдир мазмунга эга бўлган ҳатти-ҳаракатлар ишлатилмайди. Умуман олганда ташқи дунёга, бошқа кишиларга нисбатан бундай бўлишлик муносабатларда эҳтимолдан узоқ, лекин киши ўз шахсига нисбатан ушбу чақириқни қанчалик кўпроқ намоён эта олса, у шунчалик ўз аслини кўрсатган бўлади. Бу гапларни одамнинг ташқи дунёдан, объективликдан ажралиши жараёнида содир бўлувчи бадиий, диний, фалсафий ижодга нисбатан ҳам айтиш мумкин.

Агар Ясперс ва Сартр инсон мавжудлигининг инстанциясини энг аввало унинг онгида кўришган, инсон субъективлигини ҳамма нарсадан устун қўйишган бўлса, Хайдеггер субъективликни оламда инсон мавжудлигидан келиб чиқадиган нарсадир деб ҳисоблаган. Инсоннинг фаолияти давомида унга ҳақиқат эшиклари очилади у нарсалар сирини билаётганини кўради. Натижада одам дунёни тушунади ва бу ҳол унинг тилида амалга ошади. Шу маънода тил — бу инсон мавжудлигининг уйи ва яшайдиган маконидир. Хайдеггер фалсафасини кўпинча фундаментал онтология (инсоннинг оламдаги борлиғи тўғрисидаги таълимот) деб атайдилар. Хайдеггер фалсафасида экзистенциализм онгга эга бўлган инсоннинг оламда мавжудлиги тўғрисидаги таълимот сифатида кўринади.

Экзистенциализм инсон мавжудлигининг шундай нозик томонларига мурожаат эта олдики, уларнинг баъзиларини фан тилида баён этиб, ифодалаб бўлмайди. Экзистенциализмнинг фан ва техникага кўр-кўрона эътиқод этилишига, онг реалликларига виждонсизларча мослашиб боришига қарши (яъни конформизмга қарши) бўлган огоҳлантиришлари ғоят муҳим аҳамият касб этган. Экзистенциализм инсон эркинлиги муаммосини, ҳаёт йўлларини танлаш масалаларини янгича тарзда ўртага қўйди ва уни ғоят самарали тарзда ҳал қилди. Экзистенциалистлар фалсафий фикрлашнинг янгича усулини ишлаб чиқдилар ва бу усул энг янги фалсафа томонидан ўзлаштириб олинди. Экзистенциализмнинг келиб чиқиш шиори шундай эди: мавжудлик моҳиятдан олдин келади. Бошқача айтганда, «инсон аввало мавжуд бўлади, у учрашади, дунёга келади, ва фақат шундан кейингина шаклланади».(2, 61-б)

Экзистенциализм фалсафаси ХХ аср бошларида Германияда юзага келди. Бу даврда ижтимоий-сиёсий шароитлар Биринчи Жаҳон урушидан сўнг анча мураккаб эди. Германия урушда қаттнашган асосий давлатлардан бўлиб, бу урушда енгилиши муносабати билан ички сиёсий-иқтисодий аҳвол ниҳоятда оғир эди. Мамлакатда ишсизлик, иқтисодий танглик кенг миқёсда тарқалганди. Германиянинг зиёли табақа вакиллари руҳий инқирозга юз тутган эдилар.(3, 323-б)

Демак, инсон ҳаёт моҳиятини билишга эмас, балки шу ҳаётда яшаш, мавжуд бўлишга интилиши керак. Борлиқдаги барча жараёнлар Сартр таълимотига кўра, «нарса ўзида» бўлиб қолаверади ва биз уларнинг сирини очолмаймиз. Ҳатто, илм-фан ҳам нарса ва ҳодисаларни фақат юзаки ҳодиса сифатида ўрганади. Уларни ҳаракатга келтирувчи бирламчи кучларни ва бирламчи сабабларни метафизика, деб атаб, назарга ҳам илмади. Натижада оламдаги барча воқеа ва ҳодисалар инсон томонидан сир, махфий «шифр»ларга айланиб қолди. Бу сирлар, махфий шифрлар ичида инсоннинг ўзи ҳам бир катта сир бўлиб қолди.

Адабиётлар:

  1. Ахмедова М. А. Фалсафа. Тошкент — 2005. 202-б.
  2. Рўзматова Г. М. «Ғарб фалсафасида инсон масаласи». Тошкент — 2010. 61-б
  3. Сартр Ж. П. Экзистенциализм — это гуманизм. В сб.: Сумерки богов. М., 1989, 323-б.
Основные термины (генерируются автоматически): мана шу, Экзистенциализм.


Ключевые слова

трансформация, экзистенция, экзистенсиализм, инсон руҳий борлиғи, фундаментал онтология

Похожие статьи

Цивилизация тараққиёти ва шахс маънавий қиёфаси

Ушбу мақолада шахс маънавий қиёфасига таъсир ўтказаётган омиллар, глобаллашув жараёни ва “оммавий маданият”нинг ривожланиш сабаблари ўрганилган.

Замонавий оммавий байрамлар драматургияси спецификаси

Мазкур мақолада замонавий оммавий байрам ва томошалар драматургиясининг ўзига хос хусусиятлари, сценарийнинг назарий асослари, сценарий ёзишда алоҳида аҳамият бериладиган ижодий жараёнлар тадқиқ этилган.

Синтактик такрорларнинг бадиий-эстетик имкониятлари

Мақолада синтактик такрорларнинг бадиий матнни ҳосил қилишдаги ўрни, лингвопоэтик жиҳатдан аҳамияти баён этилган.

Гуманитар соҳа магистрантларининг компетентлигини баҳолаш мезонлари

Мақолада магистрантнинг жамиятда тутган ўрни, ундаги компетентлик сифатининг шаклланиши, билим, кўникма ва малакаларини ўлчаш ҳамда ташҳис қилиш масалалари ёритилган.

Библионимларнинг трансонимизацион функцияси

Ушбу мақолада библионимларнинг трансонимизацион функцияси, яъни библионимлар асосида яратилган ойкодомонимлар, артионимлар, фильмлар, қўшиқлар номлари таҳлил қилинган.

Илм-маърифат йўлида инновацион таълим технологияларидан фойдаланиш

Мақола таълим жараёнига педагогик инновацияларни киритиш муаммоларига бағишланган.

Mақолларнинг тарихий ва лингвомаданий жиҳатдан ўрганилиши

Халқ оғзаки ижоди фольклор тарихини ўрганувчи мутахассисларда муайян қизиқиш уйғотиб келган. Мақолада мақолларнинг тарихий ва лингвомаданий жиҳатдан ўрганилиши хақида айтилади.

Заманауи халықаралық зерттеулердегі «полпотизм» негізі туралы пікірталастар

Атышулы коммунистік полпотизм және геноцид туралы француз тілінде жазылған біраз мақалаларды сараптап, дискуссия ретінде, автор өз пікірлерін салыстырмалы түрде келтіреді.

Машинали ўқитиш соҳасида skicit-learn кутубхонасининг имкониятлари

Мақолада машинали ўқиш соҳасида кенг қўлланиладиган scikit-learn кутубхонасининг имкониятлари қараб чиқилган.

Олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг долзарблиги

Мақолада олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг долзарблигини белгиловчи омиллар, сўнги йиллардаги соҳага оид ўзгаришлар таҳлил қилинган.

Похожие статьи

Цивилизация тараққиёти ва шахс маънавий қиёфаси

Ушбу мақолада шахс маънавий қиёфасига таъсир ўтказаётган омиллар, глобаллашув жараёни ва “оммавий маданият”нинг ривожланиш сабаблари ўрганилган.

Замонавий оммавий байрамлар драматургияси спецификаси

Мазкур мақолада замонавий оммавий байрам ва томошалар драматургиясининг ўзига хос хусусиятлари, сценарийнинг назарий асослари, сценарий ёзишда алоҳида аҳамият бериладиган ижодий жараёнлар тадқиқ этилган.

Синтактик такрорларнинг бадиий-эстетик имкониятлари

Мақолада синтактик такрорларнинг бадиий матнни ҳосил қилишдаги ўрни, лингвопоэтик жиҳатдан аҳамияти баён этилган.

Гуманитар соҳа магистрантларининг компетентлигини баҳолаш мезонлари

Мақолада магистрантнинг жамиятда тутган ўрни, ундаги компетентлик сифатининг шаклланиши, билим, кўникма ва малакаларини ўлчаш ҳамда ташҳис қилиш масалалари ёритилган.

Библионимларнинг трансонимизацион функцияси

Ушбу мақолада библионимларнинг трансонимизацион функцияси, яъни библионимлар асосида яратилган ойкодомонимлар, артионимлар, фильмлар, қўшиқлар номлари таҳлил қилинган.

Илм-маърифат йўлида инновацион таълим технологияларидан фойдаланиш

Мақола таълим жараёнига педагогик инновацияларни киритиш муаммоларига бағишланган.

Mақолларнинг тарихий ва лингвомаданий жиҳатдан ўрганилиши

Халқ оғзаки ижоди фольклор тарихини ўрганувчи мутахассисларда муайян қизиқиш уйғотиб келган. Мақолада мақолларнинг тарихий ва лингвомаданий жиҳатдан ўрганилиши хақида айтилади.

Заманауи халықаралық зерттеулердегі «полпотизм» негізі туралы пікірталастар

Атышулы коммунистік полпотизм және геноцид туралы француз тілінде жазылған біраз мақалаларды сараптап, дискуссия ретінде, автор өз пікірлерін салыстырмалы түрде келтіреді.

Машинали ўқитиш соҳасида skicit-learn кутубхонасининг имкониятлари

Мақолада машинали ўқиш соҳасида кенг қўлланиладиган scikit-learn кутубхонасининг имкониятлари қараб чиқилган.

Олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг долзарблиги

Мақолада олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг долзарблигини белгиловчи омиллар, сўнги йиллардаги соҳага оид ўзгаришлар таҳлил қилинган.

Задать вопрос