Бошланғич синфларда “фонетика” ўқитишда ўқув ўйинларидан фойдаланиш | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Научный руководитель:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №32 (270) август 2019 г.

Дата публикации: 14.08.2019

Статья просмотрена: 399 раз

Библиографическое описание:

Бекмирзаева, Д. Н. Бошланғич синфларда “фонетика” ўқитишда ўқув ўйинларидан фойдаланиш / Д. Н. Бекмирзаева. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2019. — № 32 (270). — С. 176-177. — URL: https://moluch.ru/archive/270/61950/ (дата обращения: 19.12.2024).

Мазкур мақолада бошланғич синфларда фонетика ўқитиш жараёнида ўқув ўйинларидан фойдаланиш масалалари ёритилган.

В статье рассматривается применение учебных игр при изучении основных фонетических правил в начальной школе.

Ключевые слова: фонетика, игровые технологии, узбекский язык, начальная школа.

The questions of using educational games in teaching phonetics are discussed in this article.

Бошланғич синфларда она тили дарслари самарадорлигини орширишда ўқув ўйинларини ҳам муҳим аҳамияти бор. Ўқув ўйинлари маълум билим, малака ва кўникмаларни енгил, осон, содда, қизиқарли ва ўқувчиларнинг фаоллигини, мустақил изланиши асосида бериш, шакллантириш усулидир. Зеро, А.Позилов таъкидлаганидек, ўқув ўйинлари ва ақлий машқ жараёни ҳамдир. (1. 15).

Ўқув ўйинлари характери ва шаклига кўра предметли, овоз ва ҳаракат билан боғлиқ, ролли ўйинлар, ўйин мусобақалари, ақлий (тестлар, ребуслар, кроссвордлар).

Ташкил қилиш усулларига кўра ўйинлар компьютерли, ҳаракатли, ёзма, ёзув тахтасида ва бошқа кўринишларга эга бўлади. Ўйинлар мураккаблик даражасига кўра содда ва мураккаб, кўп босқичли ва кўп вазиятли ўйинларга, вақтига кўра давомий ва давомийсизга бўлинади. (2. 23).

Бошланғич синфларда “Фонетика” соҳасини ўқитишда ўқув ўйинларидан фойдаланиш яхши самара беради. Бизнингча, ўқув ўйинларидан фойдаланишда қуйидагиларни эътибор ва ҳисобга олиш лозим:

Ўқувчиларнинг ёши, синфи, (1, -2, -3, -4, — синф)

Ўрганилаётган мавзу ва унинг характери;

Ўқувчиларнинг билим савияси қизиқиш ва иқтидори;

Ўқувчилардаги билим ва малака, кўникмаларнинг ҳажми, янгилиги ва мавжудлиги. Шунингдек, ҳар қандай ўқув ўйини дарс мавзусига мазмунан мос бўлиши, таълимий ва маънавий — маърифий муҳитга эга бўлиши шарт. Худди шу педагогик ва психологик талабларга асосланган ҳолда “Фонетика” соҳасига доир мавзуларни ўқитишда қўллаш мумкин бўлган ўқув ўйинлари хусусида фикр юритамиз. Бу ўйинлар албатта, ўқувчилар ёшига, билими ва кўникмаларига мос тарзда танланади. Бундай ўйинларга қуйидагилар киради:

“Ким зукко”.

Бу ўйинда ўқувчилар берилган товушлардан қисқа вақт давомида кўп бўғин ва сўз ҳосил қилиши юзасидан мусобақаланадилар.

Товуш — бўғин — сўз.

о, ў, и, е, н, м, а, б…..

-на, -ол, -ма, -му…………

она, ун, бол, олма каби.

Товушлар зинапояси”.

Бу ўйинда ўқувчиларунли ва ундош сўзлаб тузиб товушлардан зинапоя ҳосил қиладилар. Масалан: бир бўғинли, яъни уч товушли сўз билан бошланган сўзларзинапоя 7–8 бўғинли сўзлар билан туговчи зинапоя ҳосил қилади:

Оҳангдош сўзларни топамиз”.

Бу ўйин шартига кўра ўқувчилар бир хил ундош ёки унли билан туговчи оҳангдош сўзларни топадилар, ҳамда улар қофия сифатида қўлланган шеърлардан айтадилар.

бонг

тонг

занг

чанг

Жарангли ва жарангсиз ундошлар жуфтлигига мисоллар.

Бу ўйинда ўқувчилар жарангли ва жарангсиз ундошларни фарқлайдилар.

китоб — китоп

мактаб — мактап

фарзанд — фарзант

“Кун ва тун”

Бу ўйинда ўқитувчи доскага икки ёки ундан ортиқ сўзни ёзади. Ўқувчилар ўқиганларидан сўнг “Тун” деб буйруқ берадилар. Болалар кўзларини юмуб ўзларини ухлаганга соладилар. Ўқутувчи сўзлардаги бирор ҳарф ёки бўғинларни алмаштириб қўяди. “Кун” деган буйруқдан кейин ўқучилар кўзларини очадилар ва қандай ўзгаришлар бўлганини аниқлайдилар.

кундуз — қундуз

ўқувчи — учувчи

қум — дум

“Сўзлар занжири”

Бу ўйинда бирор сўз билан бошланади, унинг оҳирги ҳарфи билан бошланувчи сўз билан давом эттирилади ва сўзлар занжир усулида бир — бирига боғланади.

табиат, таом, маймун, нон, Наманган, нок, китоб…

Хулоса қилиб айтсак, бу ўқув ўйинларидан бошланғич синфларда қуйидаги мавзуларни ўтишда фойдаланиш мумкин:

1 — синф “Товуш ва ҳарф”, “Сўзларни бўғинлаш” каби.

2 — синф “Сўз ва гап”, “Сўз ва бўғин”, “Товуш ва ҳарф” каби.

3 — синф “Товуш ва бўғин”, “Жарангли ва Жарангсиз ундошлар” каби мавзуларда.

Ўқув ўйинлари ўқувчиларни фаоллаштиради, ақлий фаолиятларини оширади ва мантиқий мушоҳадасини кенгайтиради.

Адабиёт:

  1. А.Позилова. “Ўзбек тили машғулотларида ўқув ўйинлари таълим муаммолари”. Тошкент 2004 йил
  2. А. А. Деркач, С. Ф. Шербак. “Педагогическая эвристика”. Москва: педагогика 1991 йил.
  3. Т.Ғоффорова, Ш.Нуриллаева, О.Хайдарова. “Бошланғич синфлар учун она тили ва ўқишдан дидактик материаллар”. Тошкент 2004 йил.
Основные термины (генерируются автоматически): начальная школа.

Похожие статьи

Таълим тизимида масофавий ўқитишнинг афзалликлари

Мазкур мақолада таълим тизимида масофавий ўқитишнинг афзалликлари кенг ёритилган.

Бошланғич синф ўқувчиларида мустақил ўқиш кўникмасини инновацион технологиялар асосида шакллантириш

Суғурта бозорининг Ўзбекистон Республикаси молия тизимидаги ўрни ва роли

Ушбу мақолада суғурта бозорининг мамлакатимиз молия тизимидаги ўрни ва ролини мустаҳкамлашга оид баъзи долзарб масалалар ёритилган.

Бошланғич синф ўқувчиларини оғзаки ва ёзма нутқини ўстириш тизими

Касб-ҳунар коллeжлари ўқув жараёнида модул тизимидан фойдаланишнинг афзалликлари

Ушбу мақолада Касб-ҳунар коллeжлари ўқув жараёнида модул тизимида ўқитишнинг назарий ва амалий жиҳатлари ўрганиб чиқилган ва таҳлил қилинган.

Visual basic муҳитида миллий мессенжер дастурининг имкониятлари

Мақолада мессенжерлар ва миллий мессенжер My agent ҳақида маълумот ва улардан фойдаланиш авфсалликлари ҳақида маълумотлар келтирилган. Глабал ва лакал тармоқларда миллий мессенжернинг яратилиши ва интерфейслари ҳақида ҳамда ундан фойдаланиш бўйича кў...

Информатика фанининг дастурлаш модулларини ўқитишдаги муаммолар ва унда дастурлаш тилларини танлаш

Ingliz tilini o’qitishning o’ziga xos jihatlari

Мазкур мақолада инглиз тилини ўқитишда дидактик ўйинларни қўллаш усуллари баён этилган.

Касб-ҳунар коллежлари ўқув жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўллаш тўғрисида

Одам ва унинг саломатлиги фанини ўқитишда предметлараро боғланишлардан фойдаланиш

Ушбу мақолада биология фанини ўқитишда фанлараро интеграциянинг афзалликлари тўғрисида маълумотлар келтирилган

Задать вопрос