Илк ва ўрта асрларда ватанимиз ҳудудида фалият олиб борган миллий ва сулолавий кутубхоналар, уларнинг миллий маданиятимиздаги ўрни ва аҳамияти | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №33 (271) август 2019 г.

Дата публикации: 20.08.2019

Статья просмотрена: 103 раза

Библиографическое описание:

Содикова, М. Р. Илк ва ўрта асрларда ватанимиз ҳудудида фалият олиб борган миллий ва сулолавий кутубхоналар, уларнинг миллий маданиятимиздаги ўрни ва аҳамияти / М. Р. Содикова, М. Э. Холикова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2019. — № 33 (271). — С. 131-133. — URL: https://moluch.ru/archive/271/61977/ (дата обращения: 18.12.2024).

В статье рассматривается значение библиотек в истории и культуре Узбекистана с древнейших времен до сегодняшнего дня.

Ключевые слова: библиотеки, узбекская культура, история Узбекистана.

Бугунги кунда кўпчилигимиз мақтаниб: “Ёшларимиз компьютерни яхши билишади, интернет тизимидан хоҳлаган ахборотни бир зумда олишади”, — дея кўп гапирамиз. Аслида-чи, тўғри, ёшларимиз компьютер ривожланган асрда яшашяпти, хорижларда таълим олишяпти. Асосий билимни интернет саҳифаларидан олишга ҳаракат қилишяпти. Интернет саҳифалари нафақат инсоният ақлининг маҳсули, балки илоҳий неъмат бўлган китобнинг ўрнини боса олармикан. Эътибор берадиган бўлсак, болаларимиз тобора китоб ўқимай қўйишяпти. Муҳтарам президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида китобхонликни янада ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар бизни янада қувонтираётган бўлсада, бугунги кунда фарзандларимизга китоб ўқишни, китобга меҳр қўйишни ўргатишимиз машаққат бўлмоқда.

Китоб ва кутубхона хар бир даврда ўз ўрни ва аҳамиятига эга бўлган. Ёш авлодга билим бериш ва тарбиялаш, Ватанимиз ва жаҳон маданияти хазинаси, фан ва техника ютуқлари билан таништириш, маънавий ва ахлоқий даражасини тарбиялаш, хар тамонлама етук-баркамол шахсни шакилланишида китоб ва кутубхона алоҳида ахамиятга эга.

Ўзбекистоннинг ҳозирги ҳудудида ёзув анча олдин пайдо бўлган, буни ўтказилган археологик қазилмалар тасдиқлайди.

Туронзаминда яшаган қадимги халқлар-суғдлар, хоразмийлар, парфийлар, бохтарийлар, фарғонийлар ва бошқалар ўз «миллий» ёзувларини яратишгани туфайли янги эра арафасидан бошлаб, милодий биринчи мингйиллик ичида уларнинг сон -саноқсиз ёзма обидалари тўпланган. Булар-салтанат шажаралари воқеаномалари, хўжалик хужжатлари, хотирот битиклари, шахсий мактубот матнлари, диний-ахлоқий адабиёт, давлат ҳужжатчилиги намуналари, дунёвий адабиёт намуналари, қабр тошлари битиклари ва бошқалардир.

Хоразмшоҳларнинг Тупроққалъадаги (Қорақалпоғистон Республикаси) қасрларига тааллуқли иншоотларнинг қазиб олинган намуналари, кўп сонли уй анжомлари ва санъат ашёлари билан бир қаторда сарой архиви ҳужжатларида эрамизнинг III асрига тегишли маъмурий-хўжалик мазмунидаги 80 га яқин матн борлиги аниқланди. Бу ҳужжатлар тери ва ёғочга туш билан чиройли ҳуснихатда битилган ва академик С. П. Толстов кўрсатиб ўтганидек, тил жиҳатидан “улар сўғд тилига яқин ҳамда Х-ХII асрларда аниқланган хоразмликлар тилининг бевосита ўтмишдоши ҳисобланади”.

Аҳоли орасида ёзув ва китобларнинг тарқалиши у вақтларда диний эътиқод билан боғлиқ бўлиб, китоблардан асосан бадавлат хонадон эгалари баҳраманд эди. Аҳолининг мутлақ кўпчилиги саводсиз бўлганлиги сабабли улар ўз орзу-ўйлари ва муддаоларини оғзаки поэтик ижодда тарихий воқеалар билан боғлиқ равишда акс эттирган. Кўпгина эпик достонлар ва ривоятларда Марказий Осиё халқларининг ажнабий босқинчиларига қарши кураши куйланган. Аҳмонийлар давлатининг шарқий вилоятларида биринчи марта “Шоҳнома” номли машҳур достон яратилган (худди шу ерда бир вақтлар зардўштийларнинг китоби — “Авесто” вужудга келган). Бу асар қаҳрамонлари ўз жасоратларини Бақтрия, Сўғд, Марғиёна ва Хоразм томонларда кўрсатган. Кейинчалик эпик мазмундаги асарларни адабий жиҳатдан қайта ишлаб, уларни тарихий шахсларга бағишлаш урфга айланган.

Х асрда Сомонийлар сулолавий кутубхонаси Бухорода энг йирик қўлёзма китоб мажмуаси бўлган. 996 йилда Амир Нуҳибн Мансурни даволашда табобат мўъжизасини намойиш этгани эвазига Абу Али ибн Сино мазкур кутубхонадан фойдаланишга мушарраф бўлади. Бу кутубхонани аллома ўз таржимаи ҳолида қуйидагича таърифлайди: “...Мен бир қанча хоналардан иборат китоб хазинасига кирдим. Ҳар бир хонада устма-уст сандиқлар қўйилган. Бир хонада араб китоблари, бошқасида-фиқҳга оид китоблар сақланади. Ҳар бир хонада илмнинг бирор соҳасига оид китоблар тўпланган экан. Мен илмда ўзимдан олдин ўтганларнинг китоблари рўйхатини кўриб чиқиб, ўзимга керак бўлган китобларни сўрадим. Хазинада шундай китоблар кўрдимки, уларнинг номини ҳали ҳеч ким эшитмаган. Менинг ўзим шунга қадар ҳам, кейинчалик ҳам шу каби китобларни бошқа кўрмадим. Мен бу ноёб китобларни ўқиб чиқдим, улардаги фойдали билимларни ўзлаштирдим, ҳар бир муаллифнинг ўз илм соҳасида олимлиги даражасини билиб олдим”. Ибн Синонинг мазкур гувоҳлиги Х аср китобат маданияти ҳақидаги ягона тафсилот манбаидир. Бухоро китоб хазинасининг қанчалик бойлиги, унинг китоб фонди ноёблиги ва илм-фан учун ғоят қимматлилиги ҳақида хулоса чиқариб олиш мумкин. Ибн Сино шунча кутубхона хазиналарини кўрган ва билган улкан аллома Бухорода ҳали ёш вактида кўрган китобларини бошқа бирор ерда кейин учратмаган экан.

Ғазнада Х асрнинг охирги чораги ва ХII аср бошида истилочи ҳукмдор Маҳмуд Ғазнавийга қарашли сарой кутубхонаси бўлганлиги ҳақида тарихчи олим Муҳаммад ибн Абд улжаббор ал-Утбий ўзининг «Султон Маҳмуд Ғазнавийнинг ҳаёти ва фаолигги тафсилоти» номли китобида хабар қилган.

Ироқ олими Нажи Маъруфнинг хабар беришича, Маҳмуд Ғазнавий Ғазна шаҳрида бир масжид қурдириб, унинг ҳар бир хонасини қўлёзмалар билан тўла кутубхонага айлантирган.

IX–XIII асрларда Туронзаминда турли китоблар орасида тез -тез ва энг кўп миқдорда Қуръони карим, қироат, тажвид, тафсир китоблари, ҳадислар тўпламлари, фиқҳ ва мусулмон ақидаларига оид китоблар қўлда кўчирилиб кўпайтирилган. Табиий-илмий ва башарий илмларга оид китоблар сон ва миқдор жиҳатидан иккинчи катта гуруҳни ташкил этган. Адабий бадиий китоблар эса учинчи ўринни эгаллаган. Иккинчи гуруҳга мансуб китоблар орасида ўша даврда яшаган ва араб тилида ижод қилган туронзаминлик олимларнинг китоблари етакчи ўринда турган.

XIV асрнинг охирларидан бошлаб Темур ва Темурийлар, Шайбонийлар ва Аштархонийлар давлатлари даврида тил (хусусан, илмий тил) ва этник муносабатларда ўзгариш содир бўлди

Амир Темур (1336 -1405) аввал ватани Шаҳрисабзда, сўнг мамлакат пойтахти Самарқандда сарой кутубхонаси ташкил қилди.Темурнинг сарой кутубхонаси учун бутун Мовароуннаҳр бўйлаб китоб фурушлардан ва шахсий кутубхона эгаларидан машҳур муаллифларнинг бежирим безатилган китоб нусхалари сотиб олинди. Саройдаги олимлар, табиблар, муаррихлар, шоирлар янги асарлар яратдилар, қўлёзмалар кўчириш ва китобат устахоналарида миллий китоб санъатининг энг яхши усталари тўпланди. Самарқандга араб, форс, турк, санскрит, юнон, лотин, арман тилларидаги кўплаб бебаҳо қўлёзмалар Эрон, Туркия, Ҳиндистон, Ироқ, Арманистон каби давлатлардан, Истамбул, Брусс, Исфахон, Ҳамадон, Шероз, Бағдод, Басра, Дамашқ, Халаб каби қадимги маданият ўчоғи бўлган шаҳарлардан олиб келинган.

Темурнинг китоб жамғармаси унинг набираси Улуғбекка (1394–1449) мерос бўлиб қолди. Буюк олим, астроном ва математик Улуғбекнинг қизиқиш доираси аниқ фанлар билан чекланмаган бўлиб, у шеъриятнинг, эски ўзбек адабиётининг мухлиси ҳам эди. Навоийнинг (“Мажолисун—нафоис”) гувоҳлик беришича, Улуғбек ўзи ҳам форс тилида шеърлар ёзиб, китобат санъатига ҳомийлик қилган. Унинг даврида сулолавий сарой кутубхонаси тўлдирилиб борилган, китоб устахонасида янги-янги китоблар кўчирилган. Жумладан, туркий адабиёт ёдгорликларидан асл нусхалар ва шулар орасида Аҳмад Югнакийнинг “Ҳибатул-ҳақойиқ” достони ҳам бор эди. Бир қанча китоблар араб ва форс тилларидан эски ўзбектилига таржима қилиниб кўчирилди. Улар орасида араб муаллифи Шатибийнинг Қуръони каримни ўқиш санъати ҳақидаги рисоласи каби машҳур диний асар ҳам бўлган

XV асрнинг биринчи чорагида Мирзо Улугбек Самарқанддаги Регистон майдонида жуда гўзал меъморчилик обидаси ўз кутубхонасига эга бўлган Мадраса биносини барпо этди. Мазкур Мадраса кейинги бир аср мобайнида Туронзаминдаги энг йирик Мадраса бўлиб қолди. Ўз кутубхонасига эга бўлган мадрасани Улуғбек Бухорода ҳам барпо этди.

Темур ворислари Шоҳруҳ, Бойсунқур ва Ҳусайн Бойқаронинг қўлёзма хазиналари адабий-бадиий, илмий китобларининг ранг-баранглиги жиҳатидан Темурнинг Самарқанддаги сулолавий кутубхонасидан қолишмас эди. Юқорида зикр этилган ҳукмдорлар сарой кутубхоналари билан бир қаторда, китобхоналар, яъни қўлёзмаларни кўчиртириш ва кўпайтириш билан шуғулланадиган устахонларга ҳам эга эди. Ақлий меҳнат аҳлининг ҳар бир вакили ўз шахсий кутубхонасига, ўзи танлаган илмий, ижодий меҳнат соҳасига оид маълум китоблар жамғармасига эга эди.

Ўрта асрлардаги кутубхоналарнинг энг биринчи галдаги вазифаси китоб ва қўлёзмаларнинг сақланишини таъминлаш ва маҳаллий ҳамда келгинди олимлар, ёзувчилар, тарихчилар, шоирлар, давлат арбоблари, ва бошқа имтиёзли қатламларнинг китобларга бўлган эҳтиёжни қондиришдан иборат эди. Бироқ кўпгина қўлёзмалар ва кутубхоналарнинг тақдири аянчли бўлиб, кўпинча улар ўзаро феодал урушлар, чет эл босқинчиларининг ҳужумлари, ёнғинлар ва табиий офатлар туфайли зарар кўрди ва бизнинг давримизга етиб келишда уларнинг сони камайиб, сифати бузилиб борди.

Ахлоқан пок ва етук инсонларни тарбиялаш масаласини мувафақиятли ҳал этишда халқимизнинг тарихий анъаналари, маънавий бойликлари, аждодларимизнинг бизга қолдирган илмий меърослари ва тарихий -тарбиявий тажрибаларини ўрганиб чиқиш, уларнинг ютуқларини ҳаётга, таълим — тарбия ишларига тадбиқ этишнинг аҳамияти каттадир. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти А. И. Каримовнинг қўйидаги сўзлари алоҳида эътиборга лойиқдир. “Наслу насабини билмаган киши инсон саналмайди. Неча йиллар бизни тарихимиздан, динимиздан, маънавий меросимиздан ғофил этишга уриндилар. Аммо биз ҳурриятни орзу этишдан, ҳуррият учун куришишдан чарчамадик. Маслагимизни наслу насабамизни доимо ёдда сақладик. Улуғ бобокалонларимиз руҳига, башарият тарихи ва маданияти хазинасига катта хисса қўшган улуғ аждодларимизга, улар қолдирган улкан меросга муносиб бўлиш истаги жамиятимиз аъзолари орасида кенг ёйилиши, ҳар бир фуқаронинг онгидан мустаҳкам жой олиши — бу ҳам янги замоннинг муҳим хусусиятидир”.

Адабиётлар:

  1. ПҚ 3271 2017 йил 13 январь «Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида»ги фармойиши
  2. I. A. Karimov. Yuksak ma’naviyat — yengilmas kuch. — T.: Ma’naviyat, 2008.
  3. Эркин Охунжонов. Ватан кутубхоначилиги тарихи. 1–2-қисм Тошкент — 2004 йил
  4. “Кутубхонашунослик” (Касб-ҳунар коллежлари учун. Тошкент, “Илм зиё”, 2014)йил
  5. O‘zbekiston matbuot va axborot agentligi “Qadimiy tarixiy kitoblar nashri”
  6. Саифназаров И. «Маънавий баркамоллик ва сиѐсий маданият». -Т.: 2001. 6–51 бетлар
  7. Ибрагимова М. — Оилада болаларни маънавий аҳлоқий тарбиясида миллий қадриятлардан фойдаланишнинг педагогик асослари. Т. Автореф. дис. пед фан. ном. 1998 йил 37 б.
  8. Жонматова Ш.Ибн Сино таълим-тарбия ҳақида. — Т: Мерос, 1980. 14,23 б.
  9. www.gov.uz
  10. https://kun.uz/
  11. https://mehrob.uz/
Основные термины (генерируются автоматически): Мадрас, III, араб, улар.

Ключевые слова

библиотеки, узбекская культура, история Узбекистана

Похожие статьи

Сирожиддин Саййид ижодида Ватан тимсоли

Ушбу мақолада Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг Ватан мавзусида яратган шеърлари ижодкорнинг “Қалдирғочларга бер айвонларингни” ва “Онамнинг кулчалари” тўпламларидаги бадиият намуналари мисолида таҳлил қилинади. Ижодкорнинг Ватан тимсолини ...

Абдулҳай ал-лакнавий асарларининг мавзу жиҳатидан таҳлили

Мақолада Абдулҳай ал-Лакнавий асарларининг мавзу жиҳатидан таҳлили келтирилган. Ўтказилган таҳлиллар асосида тадқиқотнинг навбатдаги босқичлари учун истиқболлар белгилаб олинган.

Фарғона вилоятидаги диний ташкилотлар фаолияти

Мақолада Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминланиши ҳамда мамлакат сиёсий ҳаётида кўп миллатли фуқароларнинг ижтимоий ҳимояланишини хуқуқий кафолатлари, Фарғона вилоятида фаолият юритаётган диний ташкилотлар тарихи ҳақида...

Навоийда Шоҳимардон

Ушбу мақолада бугунги кунда долзарб мавзулардан бирига айланган зиёратгоҳлар мавзуси хусусан, аҳоли орасида зиёратгоҳ-қадамжолар ва зиёрат маросимлари билан боғлиқ масалалар акс этган. Навоий вилоятидаги Ҳазрат Али ибн Абу Толиб ва Ҳазрати Ҳасан, Ҳус...

Ўзбекистонда туризм соҳасида мавжуд ютуқ ва муаммолар

Мақолада мамлакатимизда автобус туризмини ривожлантириш масалалари, шунингдек, иқтисодиётимиз салоҳиятини янада оширишда туризмнинг ўрни ҳамда ролини ошириш бўйича амалга ошириш лозим бўлган вазифалар белгилаб берилган.

Этиқодни шаклланишида ижтимоий муҳитни ўрни

Ривожланишни янги босқичида шахдам қадамлар ташлаб бораётган халқимиз рухиятининг кўзгуси бўлган эътиқодни ҳар томонлама илмий асосда таҳлил этиш замонамиз психологларини олдида турган энг долзарб вазифалардан бирдир.

Навоий ғазалига Жавҳарий назираси

Мавлоно Абдурашид Жавҳарий Навоий ғазалларига куплаб назиралар ва мухаммаслар ёзган, Жавҳарийнинг Навоий ғазлларига ёзган назираларини таҳлил булиб ва унинг фикри жиҳати, дунё қараши ва ундан қанча даражагач издошлик қилганинг, шу сабабдан бир қиёсий...

Алишер Навоий ижодига Мирзо Улуғбек илмий мактабининг таъсири

Мақолада Темурий шахзода Мирзо Улуғбекнинг илмий мероси хақида тўхталиб, шеърият мулкининг султони Алишер Навоий ижодида Мирзо Улуғбекнинг илмий натижаларидан қайси ўринларда фойдаланилгани изоҳланган.

Янги даврнинг илк адабий портрети: бардавомлик ва такомил сари

Ушбу мақолада маҳоратли ижодкор Омон Матжон ҳақида яратилган илмий изланишлар тадқиқи мисолида шоир адабий портретига чизгилар берилган, асарлари хусусида қимматли фикр-мулоҳазалар билдирилган. Омон Матжоннинг ижодий ва маънавий қиёфаси, ёрқин истеъд...

Меҳрдан яралган шеърият (Сирожиддин Саййид ижодида она тимсоли)

Ушбу мақолада етук ижодкор Сирожиддин Саййид шеъриятидан ўрин олган Она тимсолига бағишланган ижод намуналари мисолида шоирнинг бадиий тасвир маҳорати ва поэтик ифодалар яратиш санъати талқин қилинган. Ижодкорнинг ўзига хос бетакрор услуби ёритиб бер...

Задать вопрос