Дин психологиясининг юзага келиши ва ривожланиш тарихи | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №41 (279) октябрь 2019 г.

Дата публикации: 14.10.2019

Статья просмотрена: 1606 раз

Библиографическое описание:

Абдуллаева, Д. З. Дин психологиясининг юзага келиши ва ривожланиш тарихи / Д. З. Абдуллаева. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2019. — № 41 (279). — С. 284-286. — URL: https://moluch.ru/archive/279/62966/ (дата обращения: 19.12.2024).

Қуйидаги мақолада дин психологиясини фан сифатида шакилланиш тарихи қисқача ёритилган бўлиб, унда асосий урғу АҚШ дин психологияси мактабларига қаратилган. Шунингдек, дин псиологиясини фан сифатида ривожланиб бориш босқичларидаги предметнинг аҳамияти хам ўзгариб борган, бунинг асосий сабаби шахсни тадқиқ этишнинг янгича усуллари ва ёндашувлари юзага кела бошлаганида эди. Бунга мисол сифатида Стэнли Холл диний онг масаласини долзарб хисоблаган бўлса, Вильям Джеймс индивиднинг диндан “мадад” олиши ва субъектив қониқиш хосил қилиши нуқтаий назаридан динга баҳо берган.

Калит сўзлар: дин психологияси, индивид, ёндашув, психолог-диншунос, шахс, эътиқод.

В статье кратко рассматривается история становления психологии религии как науки, особое внимание уделяется школам религиозной психологии в США.

Ключевые слова: психология религии, индивид, подход, психолог-религиовед, личность, вера.

Дин психологияси фанининг юзага келишини аниқ ёки тахмини сана орқали кўрсатиш мантиққа тўғри келмайди. Бунинг асосий сабаби, дин психологиясини ўрганиш предмети бўлмиш энг дастлабки эътиқодни индивидда қачон юзага келганини илмий жиҳатдан аниқлашнинг иложи йўқлигидадир. Баъзи мутахасислар дин психологиясининг фан сифатида шаклланиши ХIХ асрнинг бошларида деб кўрсатадилар. Бошқа бир гуруҳ мутахасислар уни кишилик жамиятининг ибтидосидан излаш кераклигини уқтирадилар. “Дин психологияси шаклланиш тарихий санасини кўрсатиш мураккабдир”, деб ёзган америкалик психолог-диншунос У. Кларк унинг фикрича барча илоҳий диний манбаларда инсон руҳиятига оид билимлар мужассам, улар асосида диний эътиқодни шакилланишини ҳар томонлама таҳлил этса бўлади. Дин психологияси билан шуғулланган кўпгина олимлар унинг тарихини динлар тарихи билан боғлаб ўрганишни тавсия этади. Яъни, дастлаб юзага келган динлардан токи шу кунгача сақланиб келаётган динларнинг илдизи дин психологиясининг асоси бўлади, деб таъкидлайдилар. Уларнинг қарашларича табиатнинг турли тўсиқларига дуч келган ибтидоий давр одамлари яшаш учун курашда авваламбор ўз кучига суянган бўлса, кучдан қолиб қариш давомида қандайдир бир ғайритабий кучлардан қувват излай бошлаган. Шу тариқа аста секин дастлабки диний эътиқод вужудга кела бошлаган. Бу эса маълум даражада қўрқув ва хавотирликдан ҳалос бўлишга интилишдан юзага келган эътиқод бўлиб уни англиялик таниқли этнолог Б.Малиновский фикрича диний йўлбошчилари билан жамоа бўлиб жазавага тушиб диний маросимни амалга оширган ибтидоий одамлар авваламбор ўзида енгиллик ҳис этади, сўнг ўзига нисбатан ишончни сеза бошлайди ва унда аста секин эътиқод кўзга ташлана бошлайди. ХIХ аср охирига келиб дин психологиясига оид илмий изланишлар кўп мамлакатларда оммавий равишда амалга оша бошлади. Аммо дин психологиясининг мустақил фан сифатида майдонга чиқишига биринчи бўлиб америкалик психолог Стэнли Холл ва унинг шогирдлари томонидан диний онгниг табиий асосларини ўрганилиши сабаб бўлади.

Стэнли Холлни АҚШ дин психологиясининг отаси деб тан олинишининг асосий сабаби, у томонидан 1882 йили “Маънавият ва болаларнинг диний тарбияси” номли мақоласини чоп этишидир. В.Вундтнинг шогирди Стэнли Холл (1844–1924) Америкада психология фанининг ривожланишига катта ҳисса қўшган. Холл Европада яшаган даврида рекапитуляция (лот recapitulation-такрорлаш) назарияси (индивид ривожланишида инсоният тараққиётининг асосий босқичларини такрорлаши ҳақида) тарафдорлари ғояларини чуқур ўзлаштиради. Индивиднинг тўлиқ шахс бўлиб шаклланишида диний таълимнинг аҳамиятини кўрсатиб ўтиш билан, диний эътиқод билангина шахс жамият аъзоси бўла олади деган фикрни илгари суради. Холлнинг назарий ва амалий ишлари унинг издошлари диққатини диний онгни атрофлича ўрганишга қаратади. 1899 йили Холлнинг кўзга кўринган шогирди дин психологияси ривожига катта ҳисса қўшган, Стэнфорд университети профессори Эдвин Старбак (1866–1947) “Дин психологияси” деб номланган китобида диний эътиқоднинг даражаси ва диний онгнинг ўрганиш учун анкета сўровномасини амалда биринчи бўлиб қўллайди. Старбак ўша даврда катта шовшувга сабаб бўлган диний эътиқодда “Биогенетик назарияси” ғояси билан дин психологияси фанидан жой олади. Унинг фикрига кўра, дин шахснинг биогенетик томони бўлиб, илдизи инстинктга бориб тақалади ва одам унинг асосида ташқи оламни англаб, жамият аъзосига айланади. Диний эътиқодга биогенетик назария асосида ёндашув унгача ҳукумрон бўлиб келган теологик назарияларга янгича муносабатда бўлишга олиб келди.

Америкада дин психологиясининг асосчиларидан бири сифатида Джеймс Пратт (1875–1944) хам алоҳида эътиборга лойиқдир. Дж. Праттнинг эътиқод, сиғиниш ва миститизмнинг психологик қонуниятларини чуқурроқ ўрганишга қаратилган “Диний эътиқод психологияси” (1907) ва “Диний онг” (1920) каби дин психологияси тараққиётига ижобий таъсир кўрсатади. Дж. Пратт асарларининг тез оммалашиб кетишига асосий сабаб уларда диннинг ҳар томонлама улуғланиши эди. Бу эса черков ҳизматчиларини Пратт асарларини тарғибот қилишга илҳомлантирди.

Дин психологиясининг ривожланишга салмоқли таъсир кўрсатиб, янги ёналишни белгилаб берган таниқли олимлардан яна бири Америкалик психолог Вильям Джеймс (1842–1910) ҳисобланади. У ўзининг “Серқирра диний тажриба” асрида диний эътиқодларни таҳлил этишда психология фани қонуниятлари асосида ёндошади. Бунда индивиднинг диндан “мадад” олиши ва субъектив қониқиш хосил қилиши нуқтаий назаридан баҳо бериб, уни асослашга ҳаракат қилади. Унинг фикрича диннинг манбаи инсонни ўраб турган дунёда эмас. Балки унинг ўзининг ичидадир. Яна хам аниқроқ айтиладиган бўлса интелектуал қобиқда эмас балки эмоционал қобиғидадир. Шу боис ҳам индивид, ўзидаги диний майилнинг мавжудлигини доимо онгли равишда акс эттиравермайди. [1. 150–162 б.]. Шунингдек, В. Джеймс: “Шахснинг диндорлиги унинг индивидуал психологик хусусиятларидан келиб чиқади. Диний эътиқод — индивид руҳиятидаги ҳиссий ҳолат ва йўналишларда томир отади, Ҳиссиёт диннинг энг чуқур манбаидир”, деб таъкидлайди. Фалсафа, Худо ҳақидаги сўзлар иккинчи даражали айрим сифатлардир, бу худди асл нусхадаги нарсани бошқа тилга ўгирган каби дейди. 1901–1902 йилларда В. Джеймс Эдингбург университетида ўқиган дин психологиясига оид маърузасидан сўнг, Европа психологлари диний эътиқоднинг психологик асослари таҳлилига эътиборни қаратиб, ўз изланишларини қайта кўра бошладилар. Шундай қилиб, диннинг психологик ҳусусиятларига европалик психологлар диққатини қаратган мутахассис сифатида В. Джеймс тарихдан жой олган. В. Джеймс диний амаллар, субъектив диний феноменларнинг вужудга келишини мистик идрок, экстаз холати, экзал хаёлот, галлюцинация каби холат ва хиссиётлар билан тушунтиради. Индивиднинг диний хиссиётларини таҳлил қилар экан, Джеймс уни маҳсус табиатга эга эмаслигини, балки шахснинг бошқа ҳиссий кечинма ва ҳолтларидан фарқ қилмаслигини таъкидлайди. Дин — инсон хаётининг ҳар бир қийин бўлган ҳолат ва вазиятларни осон ва енгиллик билан хурсандлик холатига кўчира олади. “Агар дин бу ҳил вазиятни бажарувчи ягона куч бўлса, у ҳолда инсон руҳий дунёси учун унинг қадри юксакдир”, деб ёзади [2. 54 б.] Яна бир америкалик психолог Абрахам Маслоу В. Джеймснинг фикрини ривожлантириб, ҳар қандай диний кечинмалар асосида индивидуал диний тажрибалар ётишини кўрсатади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, дин психологиясиги фан сифатида шаклланишига салмоқли ҳисса қўшган олимларнинг психологик мактабга таълуқлилик жиҳатидан хам, предметга ёндашув жиҳатлари хам турли туманлиги кескин намоён бўлади, буниг асосий сабаби эса дин бу индивиднинг индивидуал психологик ва хатто-ки психофизиологик жиҳатларига боғлиқ тарзда тур хил талқин қилинади ва амалиётга талқин этилади. Шу сабабли хам уни таҳлил қилишда хам хилма-хиллик яққол кўзга ташланади.

Адабиётлар:

1. Ардашева Л. А. основнқе парадигмқ в изучении религиозного обраўения // Религоведение.-2013.-№ 2.-С.150–162

2. James,W.,The Varieties of Religious Experience, Cambridge, Ma., Harvard university Press, 1985.P 54

Основные термины (генерируются автоматически): дина, Стэнли, индивид, психологик, хам.

Ключевые слова

индивид, дин психологияси, ёндашув, психолог-диншунос, шахс, эътиқод

Похожие статьи

Н. Дәўқаревтың илимий мийраслары

Шубҳасиз, фолклор ан’аналари миллий ма’навиятимизнинг бир бўлаги бўлиб, комил шахсни тарбиялашга хизмат қилади. Бунинг сабаби шундаки, қорақалпоқларнинг бой оғзаки ижоди ўзининг ранг-баранг жанр ва ан’аналари билан жаҳон халқ оғзаки ижодида муҳим ўри...

Ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилишнинг миллий хусусиятлари

Мазкур мақолада ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилиш усуллари борасида фикр юритилган. Ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилишда асосан, улардаги асосий мазмун ва моҳият ўз софлигини йўқотмаслиги лозимлигига алоҳида аҳамият...

Француз ва ўзбек тилларида эгалик категорияси ифодаланишининг ўзига хос хусусиятлари

Глобализация ва интеграциялашув натижасида турли тилларни қиёсий-чоғиштирма ўрганиш долзарб ҳисобланмоқда. Грамматика кўп ҳолларда кузатувдан четда қолаётган бўлса-да, тилларни ўқитиш ва ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, турли тизимли тилларнин...

Юқори малакали кадрлар тайёрлашда билимлар концепциясини ривожлантириш

Ҳозирги даврда ахборот жамиятида билимлар ҳар қандай давлатни бошқариш ва ривожлантиришнинг асосий омили бўлмоқда. Шунга кўра тақдим этилаётган мақолада муаллиф томонидан билимлар иқтисодиёти ва уларни бошқариш, инсон капитали, интеллектуал капитал, ...

Сузиш бассейнлари сувининг ифлосланиш муаммоларининг замонавий холати

Чўмилиш бассейнларини лойиҳалаштириш, жиҳозлаш ва ишлатилиши бўйича санитария қоидалари ва меъёрлари СанҚваМ № 0306–12 ҳужжат мавжуд бўлиб, сузувчи ва аҳоли ўртасида турли касалликларни тарқалишини олдини олиш бўйича ушбу меъёрий хужжатдан фойдаланил...

Суғориладиган майдонлар учун юмшоқ буғдойнинг F5 авлод дурагайлари селекцияси

Республикамизнинг суғориладиган майдонлари учун маҳсулдор юмшоқ буғдой навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этишда бошланғич материалларни танлаш асосий омил ҳисобланади. Бунда дурагайлаш усуллари ёрдамида яратилган тизмаларни ўсув даври ва маҳс...

Ўзбекистон Республикасида одил судловни амалга оширишда «Суд назорати» ва «Суд контроли» тушунчаларининг аҳамияти

Суд — ҳуқуқ соҳасида атамаларни тўғри йўлга қуйиб ишлатиш, бу норматив ҳужжатларни тушунарли бўлишини таъминлаб қолмай, балки маъносини аниқ равшан ишлатилишини таъминлаб беради. Суд назорати суд ҳокимиятининг амалга оширишнинг алоҳида функцияси сифа...

Оролбўйи аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш холатини эколого-гигиеник баҳолаш

Туман аҳоли ўртасида ўткир ичак касалликлари ҳамма кузатув йилларида юқори кўрсаткичларда аниқланди. Сальмоналез ва дизентерия касалликлар 2017 ва 2018 йилларда туманда аниқланмади, аммо респуликада қайд этилди. Аҳолига берилаётган хўжалик ичимлик су...

Нафс тасаввуфий тушунча сифатида

Ушбу мақолада тасаввуф таълимотининг марказий тушунчаларидан бири нафс тўғрисида гап кетади. Нафс тушунчасига нисбатан турли хил кишилар — тасаввуф аҳли ва олимларнинг қарашлари ўз аксини топган. Нафс билан қандай иш олиб бориш лозимлиги кўрсатилади ...

Ўзбекистонда касб касалликларини эрта ташхислаш ва ривожланишини олдини олиш

Ўзбекистонда касбий хавф-хатарни баҳолаш тизими қуйидагиларга: иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича шаходатлаш ёрдамида ишчиларнинг меҳнат шароитлари омиллари ва меҳнат жараёни бўйича таҳлил қилиш; зарарли ва хавфли омилларнинг таъсирини уларнинг ҳа...

Задать вопрос