Мақолада мамлакатимизда автобус туризмини ривожлантириш масалалари, шунингдек, иқтисодиётимиз салоҳиятини янада оширишда туризмнинг ўрни ҳамда ролини ошириш бўйича амалга ошириш лозим бўлган вазифалар белгилаб берилган.
Таянч сўзлар: туризм, географик ўрин, инвестиция, Бутун жаҳон сайёҳлик ташкилоти, туризм соҳаси.
В статье рассматривается вопрос развития автобусного туризма в Республике Узбекистан, а также анализируются задачи, которые необходимо решить для повышения роли и значения туризма в развитии потенциала экономики.
Ключевые слова: туризм, географическое положение, инвестиции, Всемирная туристическая организация, индустрия туризма.
Туризм соҳаси ҳозирда дунё иқтисодётининг жадал ривожланаётган соҳаларидан биридир. Ушбу соҳани тўғри ташкиллаштирган ҳолда ривожланиши учун мақбул шароитлар яратилса мамлакат учун катта даромад олиб келиши мумкин бўлади. БМТ нинг Жаҳон саййоҳлик ташкилоти маълумотларига кўра 2018 йилда дунё бўйлаб саййоҳлар сони 1,4 миллиарддан ошган ва саййоҳлик орқали келадиган даромад бутун дунё даромадини 30 фоизини ташкил этмоқда екан. Ушбу рақамлар ҳам саййоҳликни нақадар салмоқли соҳа эканлигини кўрсатиб турибди.
Ўзбекистонда ҳам ҳозирда туризм соҳасига давлат миқиёсида, алоҳида еътибор қаратилмода. 2018-йил 22-декабр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйев парламентга Мурожаатида барча соҳалар қаторида туризм саноати борасида қуйидаги фикрларни билдирган еди:“ Ҳозирги кунда миллий итисодиётга юқори даромад келтирадиган истиқболли тармоқлардан бири — бу туризмдир. Ўзбекистон туризм соҳасида дунё бўйича улкан салоҳиятга ега бўлган давлат ҳисобланади. Юртимизда 7300 дан ортиқ маданий мерос объектлари мавжуд ва уларни қарийб 200 таси ЮНЕСКО рўйҳатига киритилган. Шу билан биргаликда мамлакатимиз бетакрор табиати, гўзал дам олиш масканлари имкониятларидан фойдаланиб, янги туристик йўналишларни очиш мумкин. Бу соҳага жаҳон брендларини фаол жалб етган ҳолда, биз зиёрат туризми, екологик, маърифий, етнографик, гастрономик туризм ва бу соҳанинг боша тармоларини ривожлантиришга алоҳида еътибор аратишимиз зарур.
Шунингдек давлатимиз раҳбарияти 2016-йил 2-декабрдаги “ Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора тадбирлари тўрисида”ги Фармони соҳада учраётган ҳато ва камчиликларни бартараф этиб, уни изчил ривожлантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Мана шу ишларни натижаси ўлароқ ўтган 2018 йил ҳисобида Ўзбекистонга ташриф буюрувчи сайёҳлар сони 2,6 миллиондан 5,3 миллионга ошган, бу еса 100 фоизга ўсиш демакдир.
.
Аммо барча ютуқларга қарамай, соҳада учраётган муаммолар ҳам талайгина. Ҳозирда Ўзбекистонга келувчи сайёҳларни қийновчи муаммолардан бири сифатида аэрпортлардаги чамадонларни олишда узоқ вақт кутишларни, ёки сайёҳ аэрпортдан чиқгандан сўнг у маҳаллий такси ҳайдовчилари орқали меҳмонхоналарга етиб олиш истагида бўлсаю, аммо ҳайдовчиларни четтилларини билмаслиги.
Шунингдек, аэрпорт ҳудудида, сайёҳ ўзи билан олиб келаётган чет эл валютасини, маҳаллий валютага алмаштириб олиши учун маҳсус банкоматлар ташкиллаштирилмаганлиги ва валютани алмаштирганидан сўнг эса ўша ернинг ўзида, ўзига қулай маҳаллий транспорт воситаси учун (бу автобус, маршрутли такси ёки метро хизматлари бўлиши мумкин) чипта сотиб олиш имконияти яратилмаганлигини айтиб ўтиш жоиздир.
Бу ерда сайёҳларга ноқулайлик туғдирадиган энг катта муаммолардан яна бири — бу шаҳар кўчаларида санитария — гигиена шаҳобчаларининг йўқлигидир.
Аксари ҳолатларда Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар биринчи навбатда пойтахт Тошкент бўйлаб саёҳат қилади ва шундан сўнг бошқа вилоятларга ташриф буюради. Тошкентдан сўнг асосий ташриф буюриладиган шаҳарлардан бири бу — Самарқанд шаҳридир. Сайёҳлар Тошкентдан Самарқандга самолёт, поезд ёки авто транспорт воситаси орқали етиб олишлари мумкин. Буларнинг ичида енг арзони ва кўпинча сайҳёлар томонидан афзал кўриладиган тури бу авто транспорт воситасидан фойдаланишдир. Энди эътиборимизни Тошкент — Самарқанд йўналиши бўйича йўлга чиқган сайёҳ учраши мумкин бўлган муаммоларга қаратсак.
Биринчи навбатта Самарқандга автобусда етиб олиш учун ўтрача 3–4 соат вақт сарфланади. Бунда табиийки автобусда кетаётган сайёҳларда бир нечта эҳтиёжлар пайдо бўлиши мумкин. Масалан санитария-гигиена шаҳобчасига бўлган ёки тамадди қилиб олишга бўлган эҳтиёж. Бу масалаларда ҳам ўзига яраша муаммолар мавжуд. Тошкентдан йўл олган авто транспорт воситаси албатта Жиззах шаҳрида ёқилғи қуйиб олиш учун тўхтаб ўтади. Ёқилғи қуйиш шахобчасида ўзига яраша санитария — гигиена ва тамадди шахобчалари мавжуд аммо улар талаб даражасида емас. Шунингдек Жиззах шаҳри мана шу қатнов қисмининг ўзида экологик, зиёрат ва гастраномик туризм ташкиллаштириш салоҳияти эга. Мисол учун экологик туризм салоҳиятига эътибор қаратсак. Жиззахда қайсидир маънода қизқарли ва ҳайратга солувчи Сангзор дарёси оқиб ўтган, унинг ноёблиги еса ер шаридаги дарёларга нисбатан тескари шимолга томон оқишида.
Вилоят экотуризми салоҳиятларидан яна бири табиат манзараларининг жуда гўзаллигида. Айниқса Ўзбекистонга туристларни баҳор ва куз фаслларида купроқ келишини ҳисобга олган ҳолда Жиззах вилоятининг қир, адирларининг улкан қисмида жойлашган 1928 йилда ташкил этилган Зомин давлат қўриқхонаси ташриф буюриш ҳам сайёҳларни қизиқтира оладиган ўзига ҳос табиат манзарасидир.
Йўлнинг қатнов қисмида гастрономик туризмни ривожлантириш учун гигиена ва санитария коидаларига мос келадиган миллий таомлар тайёрловчи тамаддихоналарни ташкиллаштирилиши ва бу ерда тамадди қилаётган сайёҳ wi-fi зоналаридан бепул фойдалана олишлиги кераклигидир.
Зиёрат туризми учун эса, воҳа қатнов қисмида Амир Темур дарвозаси номи билан машҳур бўлган ёдгорлик мавжуд.Мазкур қоялар Амир Темур бобомизнинг анчадан-анча зафарли юришларига, масрур, қувончли онларига гувоҳ бўлган. Шунинг учун ҳам, мангуга занжирланган бу икки тоғ ажраладиган манзил тарихий тимсолга айланган.Бундан ташқари туризм соҳани жадал ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сонли “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳамда ПҚ-4095-сонли “Туризм тармоғини ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини келтириб ўтиш мумкин. Ушбу қарорда 2019–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида меҳмонхоналар қуришнинг мақсадли параметрлари, истиқболли инвестиция лойиҳалари, замонавий ахборот технологияларини татбиқ этиладиган маданият объектлари ва муассасалари белгилаб берилди.
Демак, бу соҳада амалга ошириладиган ишлар жуда кўп бўлиб, уларни ривожлантиришда барча имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш зарур.
Хулоса қилиб олиб борилган чора тадбирлар асосида республикамизда туризм соҳасини янада ривожлантириш мақсадида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш муҳим деб ҳисоблаймиз:
− туризмда мавсумий даврни узайтириш, кўрсатиладиган хизмат турларини кўпайтириш ва туризм инфратузилмасини яхшилаш;
− меҳмонхоналарни кўпайтириш, шу билан бирга, бу йўналишда хусусий жойлаштириш объектлари ва меҳмон уйлари ташкил этиш;
− сайёҳлар ташриф буюрадиган масканлар ва автомагистрал йўллар бўйида санитария-гигиена шохобчаларини кўпайтириш сувенирлар ишлаб чиқариш ва уларни махсус киоскларда сотиш, аэропортларда фаолият юритадиган «Дюти фри», «Такс фри» тизимидаги савдо шохобчаларини туристик шаҳарларда ҳам очиш, тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда автомобиль ижараси марказлари ва Wи-Фи зоналар ташкил этиш.Бу масалалар мамлакатимизда туризмни ривожлантиришда мавжуд имкониятларимиздан кенг фойдаланиш мамлакатимизга хорижий туристлар оқими кўпайишига олиб келади.
Адабиёт:
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 2018 йил 28 декабрь Тошкент ш.
- Ўзбекистон Республикаси Давлат статистик қўмитаси маълумотлари асосида тузилди Тошкент-2019 йил
- www.lex.uz.