Чингиз Айтматовнинг «Сарвқомат дилбарим» қиссасининг кино ва театрлардаги талқини | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №47 (285) ноябрь 2019 г.

Дата публикации: 22.11.2019

Статья просмотрена: 303 раза

Библиографическое описание:

Чингиз Айтматовнинг «Сарвқомат дилбарим» қиссасининг кино ва театрлардаги талқини. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2019. — № 47 (285). — С. 477-480. — URL: https://moluch.ru/archive/285/64132/ (дата обращения: 18.12.2024).



Ушбу мақалада Ч.Айтматовнинг “Сарвқомат дилбарим” қиссасининг кино ва театр саҳнасидаги хилма-хил тақинлари ҳақида сўз юритилади. Асар дунё саҳналарининг намунали ва энг муҳими севимли фильм ва спектаклларини дунёга келишига ўринли сабаб бўла олганлиги асосланади.

Калит сўзлар: буюк, қирғиз, инценировка, сарвқомат, муаллиф, бадиий, ғавғо, ишқ, сўз, образ, кино, фильм, кўркам, адиб, соврин, нозик, оддий, дурра, қисса, дилбар, равон.

В статье анализируется влияние рассказа Айтматова «Сарвкомат дилберим» на театральное и кинематографическое искусство разных стран мира.

Ключевые слова: Чингиз Айтматов, театр, кино.

Чингиз Айтматов туркий халқларнигина эмас балки жаҳон халқларининг кўнглидан чуқур жой олган, том маънода тан олинган буюк қирғиз адибидир. У ўзининг умри давомида қандай қийинчилик, нохақлик, адолатсизликларга дуч келиб хўрланган, азобланган бўлмасин ўз асарларида эзгулик, бахт, меҳр-муҳаббат, инсонийликнинг кўркамлигини у ҳар қандай шароитда ҳам ўз эътиқоди, ор-номуси, орзу-ҳаваслари, муроду-мақсадлари йўлидан тойиб кетмаслик, чин маънода хақ йўлдан адашмаслик — бу катта маънодаги инсонийлик эканлигини куйлади.

Унинг 1956–58 йилларда ёзилган ва қатор соврин, мукофотларга сазовор бўлган “Сарвқомат дилбарим” ёки “Қизил дуррали нозик ниҳолим” қиссасининг бир қанча кино талқинлари бўлиб ҳар бир ижодкор ўз ўй-фикрлари, янгича ёндашувлар билан асар қийматини очишга, оширишга уринганлар.

Уларнинг аксарида Чингиз Айтматовнинг ўзи сценарист сифатида қатнашгани, ҳар бир ижодий гуруҳ ижодкорларининг янги фикри, ёндашувларига ҳурмат билан қараганини исботидир, чунки қисса бу ўзгармас, ўзгартириб бўлмас математик тенглама эмас. У ижод маҳсули бўлиб, янги ижодга туртки янги ёндашувларга манбаа бўлишга ҳақлидир. Шундагина асар умри узайиб янги авлод билан ҳам яшай бошлашини билган Айтматов бунга ўзи ҳам кўмаклашиб юборгани фикримиз исботидир.

Биздаги манбаларда асарни экранлаштиришга илк уринишларлардан бири 1961 йили кино режиссёр Алекс Сахаров томонидан “Фрунзе фильм” студиясида “Перевал” — “Давон” номи билан экранлаштирилган. А.Сахаров асар муаллифини сценарист сифатида ижодий гуруҳга таклиф этади ва ҳамкорликда янги кино сценарий яратади. Асардаги кўтарилган “ишқ” мавзусини реаллаштиради, замонасида ҳукмрон мафкуранинг фалсафасига бўйсундиради.

Асарнинг асосий ғоясини жамоа айниқса партия ғамхўрлиги, ҳақиқатпарварлигини кўрсатиш, биринчи ўринга чиқарилади. Асалга бўлган севги, жамоадошлар яъни Бойтемир образи ғоясини ҳам “отахон” ғамхўр партияга айлантирилади. Илёснинг бу ишқдаги душмани “ўзи” эди, унинг ахлоқи эди. А.Сахаров эса унинг душмани кинофильмни ҳаракатга келтирувчи “конфликт” сифатида Жонтой образини ҳам ўзгартиради. Уни ишққа хиёнаткор сифатидан дўстга хиёнат қилувчи душманга Содиққа айлантиради. Асардан бир жамоада яшаётган турли миллатлар ўртасидаги адолат тарозининг бузилиши ва кўпчиликдан иборат “оила” уни бартараф этиб ижобий ечим топиши ҳақидаги фильм яратган.

Асардаги — Андрей образи зиммасига “улуғ халқ” раҳномоси вакили бўлиш юклатилди ва воқеалар ўз ечимини топишида Андрей муҳим роль ўйнайди. Машҳур рус актёри Михаил Орлов бу ролни муносиб ижро этган.

Чингиз Айтматов ўзи ёзган асарнинг мурод-мақсадлари, олий мақсади ўзгариб кетганлигини тушинган. Чунки Айтматов ўз асарларида инсонни куйлайди. Уни ҳар кўй-вазиятлардаги кечинмаларини табиат, ҳайвонлар олами билан боғлаб таъсирчанлигини ғаройиб тарзда оширади. Менимча ҳамма гап асар қаҳрамонларининг номларида. Асардаги қайси қаҳрамон образига жиддий ўзгартириш киритган бўлса ўша қаҳрамонлар номи ҳам ўзгартирилган. Зукко томошабин бу ўзгаришларга Айтматов, А.Сахаров муносабатларини англаб олади. Бу энди бошқа янги асар “Сарвқомат дилбарим”га асосланган “Давон” деб аталган. Бу энди янги ёндашувдир.

Фильмда А.Сахаров Асални ўз эрининг бошига тушган савдоларини ҳал этиб олгунча аразлаб кетган, эрининг муаммолари ҳал этилгач яна унга қатувчи, оддий кечирувчи ва садоқатли аёл этиб экранлаштирган. Бу фильм ечимини биз режиссёр ечими деб қабул қилдик. Актриса И.Шалабаева ижроси ҳам худди шу ечимдаги ижродир.

Асардаги Илёс образи янги талқинда Дониёр номи билан экранлаштирилган ва бу қиссадаги Илёс эмас — янги Дониёрнинг тақдир йўли эди. Қозоқларнинг энг машҳур актёри, халқ артисти Идрис Ногайбоев ўз маҳобати, жўшқинлиги орқали ақл-ҳушини йиғиб олган эркак сифатида образни гавдалантирган. Унинг соддалиги, оддийлигидан Райхон фойдаланади. Фильмдаги Райхон (қиссада Ҳадича номи билан келади) асардаги Ҳадичани янги талқини Райхон билан машҳур қирғиз актрисаси Бакен Кыдыкеева юксак маҳорат билан ижро этган. Асардаги Жонтой образи фильмда Содиқ роли сифати билан бойитиб ўзгартирилган. Чунки Содиқ ўз мақсадига эришмоқ учун ҳиёнат ҳатто жиноятга ҳам қўл уриб Дониёрнинг прицепли машинасини ўз машинаси билан итариб юбориб жарликка ағдариб қочиб қолади. Асардаги Жонтой ҳиёнат, чақимчилик қилар аммо жиноят қилишга қудрати етмас эди. Содиқ роли ижрочиси Асамбек Умуралиев юксак маҳорат билан бу ролни ижро этган.

Бу асар 1962 йил Ўрта Осиё ва Қозоғистон халқлари киноматографиячилари танловида “Энг яхши сценарийси учун” дипломини олгани ижодий гуруҳ ўз олдига қўйган мақсадларига эришганларидан далолатдир.

1972–1973 йилларда Ч.Айтматовнинг айнан шу асарига мосфильмнинг “Ёшлик” ижодий бирлашмасида экранлаштириш учун кино режиссёр Ирина Попловская ва сценарий муаллифи сифатида Чингиз Айтматовнинг ўзи таклиф этилади. Айнан шу асар “Мен Тянь Шань” номи билан мелодрама жанрида экран юзини кўради. 1973 йил 19 мартда премьераси бўлиб ўтади. Айнан “Сарвқомат дилбарим” қиссаси тўлалигича ўз мақсад ғояларини асраган ҳолда экранлаштирилади. Образлар ҳам ўз номлари билан борича кинога кўчирилади. Асал ролини ёш актриса Динара Чочунбоева, Илёс ролини иқтидорли актёр Душен Байтобетов, Ҳадича ролини Назира Мамбетова, Бойтемир ролини қирғизларнинг, ўзбекларнинг энг таниқли ва севимли актёри Суйменқул Чокморов ижро этиши фильмнинг мувафақияти гаровидир.

1977–1978 йилнинг 11 ноябрида Чингиз Айтматовнинг “Сарвқомат дилбарим” қиссаси асосида “Кросная Косинка” бадиий фильми турк ижодкорлари томонидан тақдим этилди. Фильм “Есильчам фильм” маҳсулоти бўлиб бу фильмни Туркиянинг афсонавий кино режиссёри, сценарист ва кино продюсери “Золотая апелсин” мукофоти соҳиби Атиф Йилмаз экранлаштирган. Ўзи режиссёр, ўзи киносценарист сифатида суратга олган фильмларидан биридир. Фильм сценарийсига Алм Озгентюрк ҳам муаллиф бўлган. Асарнинг муҳити турк халқига яқинлаштирилган. Туркларнинг характери, улардаги шижоат, ёрқин завқ-шавқ, айниқса Асал — Асия роли ижрочиси Туркиянинг машҳур кино актрисаси, сохибжамол Туркан Шорай ижроси ўта мафтункор ижро бўлган. Актрисанинг гўзаллиги, ишқ-муҳаббат куйчиси бўлган жоду кўзларидаги олов ҳар қандай томошабинни ўзига жалб этмай қолмайди. Асия завқу-шавққа тўла ўз севгилисини кутаётган орзулар билан орзиқиб яшаётган ҳақиқий турк қизи.

Тўғри 1945 йилда туғилган фильм суратга олиш жараёнида 32 ёшларда бўлган актриса учун 18 ёш қиз ролини ижро этиш осон бўлмаган, аммо асарнинг иккинчи қисмидаги Асал — Асияни изтиробли кечоинмаларини очишда актрисанинг тажрибаси, малакаси, маҳорати жуда қўл келган. Актриса ўзи билан бирга шу кечинмаларни кечинишингизга мажбур этади. Севги ёки садоқатни танлаш жараёнидаги ўй-хаёллари шу қадар таъсирчанлик билан гавдалантирган.

Илёс роли эса Туркиянинг таниқли, иқтидорли актёри Кадыр Инанырга топширилган. Ёш, кўркам, куч-ғайрати оламга сиғмайдиган эркин шабададек қах-қаҳа отиб табассум билан қизларни бошини айлантириб юрувчи йигитнинг ишқнинг дардига мубтало бўлиши ишонарли, таъсирчанлиги билан ёдимизда қолади. Актриса Хулия Туғлу — Ҳадича ролида “янглишган гўзаллик” тимсолини намоён этган. Фильмда бу образ Дилек номи билан келишининг сабаби ҳам мана шунда. Бойтемир (Хемсит) ролини таниқли кино актёр Ахмед Мекин ижро этиши фильм ғоясини очишда анча ёрдам берган.

Турк ижодкорларининг ижод маҳсуллари бир неча тилларда дубляж қилинган. Айниқса 1991 йили Максим Горкий ижодий бирлашмаси томонидан бажарилган дубляж мувафақиятли ижод ишларидан саналиб Чингиз Айтматовнинг “Сарвқомат дилбарим” асарининг турк кино ижодкорларини русий забон халқлар орасида ҳам таниқли ва севимли бўлишга ҳисса қўшган.

“Сарвиқомат дилбарим” қиссасининг театр саҳналаридаги талқинлари ҳам томошабинларни қалбидан жой олган ижод маҳсулотлари қатор спектаклларнинг дунёга келишига сабаб бўлган.

Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон Республикаси театрлари саҳналарида узоқ йиллар репертурларни безаб турган. Режиссёр Талгет Теменов бу асарга 70-йилларда қўл урган асар 10 йилдан ортиқ театр репертуаридан тушмай келган. Орадан йиллар ўтиб шу асарга яна мурожаат этган. Чунки дейди у: Айтматов асарлари вақт, миллат, замон танламайди. У ҳамма вақт саҳналаштирилса арзийдиган ўз гапи, ўз фикри, ўз ғоясини янгидан намоён эта оладиган қисса. Ҳар бир режиссёр ҳар гал ўзи учун асарнинг янги қирраларини топаверади. Айтматов инсонни куйлайди. Ҳар қандай шароит, вазиятда инсонийликни асраш, сақлаб қолишга чақиради. Бу эса ҳеч қандай чегара билмайдиган ғоялардир. Талгет Теменов янги саҳналаштирилган асарга ёш иқтидорли актёрларни танлади ва уларга ишонди. Натижа ёмон эмас.

Акмарал Танабаева — ижросидаги Асал роли жуда гўзал ва ишонарли гавдалантирилган. Илёс роли ижрочиси Мансур Сериков ўз шижоати, туйғуларнинг ўзига хос изхор йўлларини топа олганлиги билан томошабинларни хаяжонга сола билди. Қолган актёрлар жамоаси ҳам спектакл мувафақиятли чиқиши учун астойдил харакат қилганлар.

Ўзбекистон Республикасида ҳам “Сарвқомат дилбарим” қиссаси жуда машҳур ва севимли ҳисобланади. “Чингиз Айтматов асарларининг драматик театрлардаги талқини ҳам эътиборли бўлди. Хусусан, Ҳамза номидаги академик драма театри ижодкорларининг замон нафаси уриб турган дўстлик ва муҳаббатига садоқат руҳи билан йўғрилган “Сарвқомат дилбарим” (режиссёр Т.Хўжаев) даврнинг муҳим ва долзарб умум инсоний жиҳатлари, замин тақдири, кучли фалсафий, ахлоқий ва ижтимоий муамолар кўтарилган... бу асар шу маънода эътиборли”.

1945–78 йилларда Муқимий номидаги ўзбек мусиқали театр саҳнасида режиссёр Ўзбекистон халқ артисти Абдурашид Раҳимов томонидан мусиқали драма жанрида саҳналаштирилган ва 10 йилга яқин саҳна юзини безаб турган. Асал ролини Ўзбекистон халқ артистлари Наима Пўлатова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артсит Дилором Сафаевалар ижро этишган. Илёс ролини Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артистлари Шуҳрат Расулов, Абдухолиқ Мамарасулов ижро этганлар ва халқ меҳрини қозонганлар. Машҳур халқ артисти Манас Левиев басталаган куй, ария, дуэтлар ўта маҳорат билан тошга ўйилган гул нақшидек абадийликка муҳрланган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 2 апрелдаги “Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматовнинг 90 йиллигини кенг нишонлаш ҳақида”ги қарори эълон этилиши ва Республика театр ва кино санъатида Чингиз Айтматов асарларининг қайта саҳналаштирилишига даъватидан илҳомланиб адибнинг қатор асарлари театрларда (масалан, Миллий академик театрда “Оқ кема”, Муқимий номидаги мусиқали театр саҳнасида “Сарвқомат дилбарим” инценировкаси) саҳналаштирилди.

Мусиқий театр ўзи учун яқин ва ёқимли, қадрдон бу асарни қайта саҳналаштирилишини кўтаринки руҳда кутиб олиб зудлик билан иш бошлаб юборилди. Театр директори, бадиий рахбари, Ўзбекистон халқ артисти, кўплаб фестивал ва танловлар ғолиби, театр ва кино актёри, режиссёр, продюсер Мирза Азизов бош бўлди. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти “Саҳна нутқи” кафедраси доценти, Рамз Қодиров билан ҳамкорлик иши бошланди. 2018 йил 16 июнь театрга жамоатчилик таклиф этилиб премера ўйналди.

Саҳналаштирувчи режиссёрлар — доцент Р.Қодиров, Ўзбекистон халқ артисти М.Азизов ижодий ҳамкорлиги янги талқиндаги Манас Левиев мусиқаси асосида “Сарвиқомат дилбарим” спектаклини яратдилар.

Чингиз Айтматов асарлари 180 га яқин тилларга таржима қилиниб жаҳон халқлари бу қадар туркий ёзувчининг маҳоратидан баҳраманд бўлишига унинг асарлари нафақат мутолаа балки санъат асари сифатида фильм, спектакл қилишга ҳам қулайлигидамикин. Чунки унинг ҳар бир асари композицион қурилма, характерлар ёрқин ва у қизиқарли эканлиги, харакатлар кучи тўқнашувларга қурилгани, воқеа-ҳодисалар турли кутилмаган шароитларда ўзгариб ривожланиши каби драматургия қоидалари билан йўғрилганлигидами? Нима бўлганда ҳам Чингиз Айтматов туркий халқларнигина эмас дунё халқларининг таниқли машҳур севимли адибига айланиб улгурганидир.

Адабиётлар:

  1. Рахматуллаева Д. Чингиз Айтматов асарлари ўзбек театрларида // Театр журнали. 2018/3. 5-бет.
  2. Носирова А. Жонли сўз санъати. — Тошкент: Мерос, 2002.
  3. Алимжонова З. Й., Тўлаганов А. Н., Саҳна нутқи. Тошкент: Фан, 2005.
Основные термины (генерируются автоматически): кино, Театр, фильм, роль.


Ключевые слова

образ, кино, фильм, буюк, қирғиз, инценировка, сарвқомат, муаллиф, бадиий, ғавғо, ишқ, сўз, кўркам, адиб, соврин, нозик, оддий, дурра, қисса, дилбар, равон

Похожие статьи

Эстрада актёри ижоди хусусиятлари ва номер устида ишлаш принциплари

Эстрада санъати дунёга келгандан сўнг унинг жамият ижтимоий ва маданий ҳаётидаги ўрни ошиб кетади. Эстрада ижодкорлари анъанавий томоша театрларининг ўрнини эгаллабгина қолмасдан, уни профессионал мақомга кўтарилишига туртки бўладилар. Мазкур мақола...

Саҳна нутқининг билимдони Лола Хўжаева

Мазкур мақолада сўз санъатининг билимдони профессор Лола Хўжаеванинг ижод йўлига назар ташланган бўлиб, санъат оламида ўзинг услуби, актёр талабалар билан ишлаш йўллари, саҳна нутқига қўшган хиссаси ҳақида кенг ёритилган.

Халқ қўшиқлари — устозлар сайқалида

Мақолада халқ қўшиқларини маданий-маънавий бойликка айланганлиги, ўзбек композиторлари томонидан уларни хор учун мослаштириб, замонавий сайқал беришлари сабабли уларнинг жозибаси, умри ва тарбиявий аҳамияти янада ортиб бораётганлиги кўрилган. Ўзбек к...

Нутқ маданиятида миллийлик руҳи

Мазкур мақолада нутқ маданиятини такомиллаштиришда миллийлик масалалари, нутқнинг равон ва мазмундор бўлиши учун инсон ўз устида ишлаши зарурлиги, тинимсиз машқ қилиш орқали мақсадга эришиш йўллари ҳақида сўз боради.

Виктор Гюгонинг ўлим жазосига қарши илғор қарашлари

Ушбу мақолада XIX асрда хўрланган халқ дардини В.Гюго “Клод Гё” асари қаҳрамонлари тақдири мисолида очиб бергани ва ўша даврда халқ норозиликлари сабабли жиноятчилик кучайганлиги, унга нисбатан олий жазо ўлимга ҳукум қилиш авж олганини тасвирлаган.

Маҳмуд Замахшарийнинг дунё қўлёзма фондларида сақланаётган асарлари

Ушбу мақолада аллома Маҳмуд Замахшарийнинг юртимиз кутубхоналари ва қўлёзма фондларида мавжуд бўлмаган, лекин шу билан бир қаторда чет эллик олимлар томонидан ўрганилган баъзи асарлари ҳамда унинг қаламига мансуб деб ҳисобланувчи номи маълум бўлган, ...

Альбер Камюнинг «Бегона» асарида «Абсурд Олам» тасвири

Альбер Камю дунёси — «абсурд дунё" ва «абсурд одам» дунёси. Бу махсус дунё, аниқроғи олам, жозибали ва сирли, чунки Камю ижоди ва образлари билан боғлиқ тортишувлар ва мулоҳазалар шу кунгача сусаймайди. Муаллифнинг абсурд дунёси унинг барча асарлари ...

Сув омборларидан фойдаланишни яхшилаш мақсадида техник тавсиялар ишлаб чиқиш (Тўдакўл сув омбори мисолида)

Мақолада Тўдакўл сув омборида олиб борилган дала тадқиқотлари асосида унинг техник ҳолати хамда конструктив параметрларига тасир қилувчи салбий омиллар ёритиб берилган. Бу жараёнларни огоҳлантириш (олдини олиш) тадбирлари ишлаб чиқилган.

«Масъулият» тушунчасининг моҳияти ва унинг ижтимоий талқини

Мақолада “масъулият” тушунчасининг ижтимоий-педагогик талқини, бошланғич синф ўқувчиларида масъулият ҳиссини тарбиялашнинг мазмуни ва ташкилий масалалари, оиланинг ўқувчиларда масъулият ҳиссини тарбиялашдаги имкониятлари ёритилган.

Сирожиддин Саййид ижодида Ватан тимсоли

Ушбу мақолада Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг Ватан мавзусида яратган шеърлари ижодкорнинг “Қалдирғочларга бер айвонларингни” ва “Онамнинг кулчалари” тўпламларидаги бадиият намуналари мисолида таҳлил қилинади. Ижодкорнинг Ватан тимсолини ...

Похожие статьи

Эстрада актёри ижоди хусусиятлари ва номер устида ишлаш принциплари

Эстрада санъати дунёга келгандан сўнг унинг жамият ижтимоий ва маданий ҳаётидаги ўрни ошиб кетади. Эстрада ижодкорлари анъанавий томоша театрларининг ўрнини эгаллабгина қолмасдан, уни профессионал мақомга кўтарилишига туртки бўладилар. Мазкур мақола...

Саҳна нутқининг билимдони Лола Хўжаева

Мазкур мақолада сўз санъатининг билимдони профессор Лола Хўжаеванинг ижод йўлига назар ташланган бўлиб, санъат оламида ўзинг услуби, актёр талабалар билан ишлаш йўллари, саҳна нутқига қўшган хиссаси ҳақида кенг ёритилган.

Халқ қўшиқлари — устозлар сайқалида

Мақолада халқ қўшиқларини маданий-маънавий бойликка айланганлиги, ўзбек композиторлари томонидан уларни хор учун мослаштириб, замонавий сайқал беришлари сабабли уларнинг жозибаси, умри ва тарбиявий аҳамияти янада ортиб бораётганлиги кўрилган. Ўзбек к...

Нутқ маданиятида миллийлик руҳи

Мазкур мақолада нутқ маданиятини такомиллаштиришда миллийлик масалалари, нутқнинг равон ва мазмундор бўлиши учун инсон ўз устида ишлаши зарурлиги, тинимсиз машқ қилиш орқали мақсадга эришиш йўллари ҳақида сўз боради.

Виктор Гюгонинг ўлим жазосига қарши илғор қарашлари

Ушбу мақолада XIX асрда хўрланган халқ дардини В.Гюго “Клод Гё” асари қаҳрамонлари тақдири мисолида очиб бергани ва ўша даврда халқ норозиликлари сабабли жиноятчилик кучайганлиги, унга нисбатан олий жазо ўлимга ҳукум қилиш авж олганини тасвирлаган.

Маҳмуд Замахшарийнинг дунё қўлёзма фондларида сақланаётган асарлари

Ушбу мақолада аллома Маҳмуд Замахшарийнинг юртимиз кутубхоналари ва қўлёзма фондларида мавжуд бўлмаган, лекин шу билан бир қаторда чет эллик олимлар томонидан ўрганилган баъзи асарлари ҳамда унинг қаламига мансуб деб ҳисобланувчи номи маълум бўлган, ...

Альбер Камюнинг «Бегона» асарида «Абсурд Олам» тасвири

Альбер Камю дунёси — «абсурд дунё" ва «абсурд одам» дунёси. Бу махсус дунё, аниқроғи олам, жозибали ва сирли, чунки Камю ижоди ва образлари билан боғлиқ тортишувлар ва мулоҳазалар шу кунгача сусаймайди. Муаллифнинг абсурд дунёси унинг барча асарлари ...

Сув омборларидан фойдаланишни яхшилаш мақсадида техник тавсиялар ишлаб чиқиш (Тўдакўл сув омбори мисолида)

Мақолада Тўдакўл сув омборида олиб борилган дала тадқиқотлари асосида унинг техник ҳолати хамда конструктив параметрларига тасир қилувчи салбий омиллар ёритиб берилган. Бу жараёнларни огоҳлантириш (олдини олиш) тадбирлари ишлаб чиқилган.

«Масъулият» тушунчасининг моҳияти ва унинг ижтимоий талқини

Мақолада “масъулият” тушунчасининг ижтимоий-педагогик талқини, бошланғич синф ўқувчиларида масъулият ҳиссини тарбиялашнинг мазмуни ва ташкилий масалалари, оиланинг ўқувчиларда масъулият ҳиссини тарбиялашдаги имкониятлари ёритилган.

Сирожиддин Саййид ижодида Ватан тимсоли

Ушбу мақолада Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг Ватан мавзусида яратган шеърлари ижодкорнинг “Қалдирғочларга бер айвонларингни” ва “Онамнинг кулчалари” тўпламларидаги бадиият намуналари мисолида таҳлил қилинади. Ижодкорнинг Ватан тимсолини ...

Задать вопрос