Ўзбекистонда ёшлар сиёсатининг заруратини аниқлаш илмий социологик тадқиқотларнинг масалалари сифатида | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №3 (293) январь 2020 г.

Дата публикации: 20.01.2020

Статья просмотрена: 116 раз

Библиографическое описание:

Заретдинова, Н. К. Ўзбекистонда ёшлар сиёсатининг заруратини аниқлаш илмий социологик тадқиқотларнинг масалалари сифатида / Н. К. Заретдинова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 3 (293). — С. 474-478. — URL: https://moluch.ru/archive/293/66335/ (дата обращения: 18.12.2024).



Бу мақолада бизнинг талаба ёшларимизнинг ижтимоий аҳамиятга эга гуруҳ эканлиги ҳакида ойтилган. Ёшлар республикамиз аҳолисининг энг кенг демографик гуруҳи ва улар бир қатор ҳал этилмаган объектив ва субъектив муаммоларга дуч келишмоқда. Уларнинг ечими социологик таҳлил ёрдамида амалга ошириладиган комплексли саъй-ҳаракатларни талаб қилади.

Калитли сўзлар:талаба ёшлар, ижтимоий жараён, демографик гуруҳ, социологик таҳлил, ёш авлод, тамойиллар ва қадриятлар, ижтимоий-иқтисодий шароитлар, касбий ижтимоийлашув, социологик тадқиқот.

Вданной статье говорится о том, что наша студенческая молодежь является социально значимой группой. Молодежь нашей республики является самой широкой демографической группой, и она сталкивается с многими нерешенными проблемами объективного и субъективного характера. И решение этих проблем требует усиленного комплексного социологического анализа.

Ключевые слова: студенческая молодежь, социальный процесс, демографическая группа, социологический анализ, молодое поколение, принципы и ценности, социально-экономические условия, профессиональная социализация, социологическое исследование.

Замонавий шароитларда бизнинг ёш ўқувчи талабаларимиз ҳолати ҳали ўзининг ижтимоий потенциалини тўлиқ амалга оширмаганлиги аниқ, айниқса касбий фаолият перспективаларида ва касб тамондан ривожланишида. Бундай вазиятларни олий таълим муассасаларини тамомлаган талабаларнинг касб бўйича иш олиб бораётганлар мисолида кўришга бўлади. Чунки, жамиятимиз ҳаётини тубдан ислоҳ қилиш шунингдек уларнинг ижтимоий психологик, маданий, мафкуравий омилларнинг ҳисобга олинмаганлиги, иқтисод ва таълим тизимидаги ўзгаришлар олий таълим муассасаларини битирувчиларининг ўзига ишонмаслик ва келажаги аниқ эмаслигини пайдо этади. Бундай ҳолатнинг пайдо бўлишининг сабаблари қуйидагилардан иборат:

– кадрлар малакасига ортиб кетган эҳтиёжлар,

– мана шу малакали кадрларни фойдаланиш эҳтиёжлари.

Бунинг натижасида олий таълим муассасаларини битирувчилари ўзларининг йўналиши бўйича қийинчилик билан ишга эга бўлишидир. Шунинг учун ҳам буларнинг кўпчилигида ўқиш тугаллаши олдида келажакдаги перспективаларини кўра олмайди.

Ўқувчи ёшларнинг қадриятли касб танлашларининг долзарблигини аниқлаш жуда муҳим деб ўйлаймиз. Чунки ёшларнинг келажакдаги касбий маҳоратлари, касбий ўсиш даражаси ўзининг потенциалига, ривожланиш перспективаларига баҳо бериб билиши, умумий гуманитар жиҳатдан жуда аҳамиятли ҳисобланади.

Мамлакатимизда кечаётган ижтимоий жараёнларнинг социологик тушунчалари бугунги куни бозор иқтисодиёти ва давлат ривожланишининг асоси инсон камолотига қаратилган бўлиб, давлат ва бозор иқтисодиётидан ташқари индивид ва жамиятнинг кенг кўламли турмуш тарзида ўз аксини топмоғи лозим.

Ўзбекистонда бўлаётган ижтимоий-иқтисодий шароитларда мустақил йўналтирилган инсонларни шакллантириш давлатимизнинг замонавий эҳтиёжи.

Баркамол инсон шахси деганда маънавий жиҳатдан етук, ўз ватанининг тарихи, бугуни ва келажаги учун қайғурадиган шунингдек, жамиятнинг иқтисодий ривожланишига ўз ҳиссасини қўшишга интилиш учун ёниб яшайдиган инсонни тушуниш бугунги кун эҳтиёжига тўғри келади. Мана шундай тушунчани таҳсил қиладиган бўлсак, унинг қандай даражада кўп қиррали, мураккаб ва бир томонлома умуминсоний қадриятларга мос келишини ўзлаштириш керак.

Баркамол инсоннинг шаклланиши унинг ўзига мос касб танлаши, жамият ривожланиши учун баҳоли куч-қудратини қўшиб яшаши ва шулар орқали жамиятда ўзлигини намоён қилиши, яъни инсон сифатида камол топишини назарда тутади. Комилликга интилиш инсоннинг касбий шаклланишида туташ ҳолда кечадиган ва бир умр давом этадиган мураккаб жараён ҳисобланади. Касбий шаклланиш кенг маънода инсоннинг ўз онгининг ақлли қобилиятлари, физик имкониятлари ёки бошқа соҳаларга бўлган яроқлилик қизиқиш ва интилишлари, шунингдек, қадрият ва дунёқарашларида бир касб соҳасида таълим олиши кейин шу соҳага кириб бориши ва сўнгги йилларда етишган ва тажрибали кадр бўлиб етиши тушунилади. Сўзсиз бу мураккаб, чексиз, орқага қайтарилмайдиган муҳим жараён бўлиб, бунда инсоннинг қизиқиш йўлидан ўнимли фойдаланиб шакллантириш бугунги куннинг муҳим муаммоларининг биридир.

Эски даврдаги ҳукмронлик бўлган ижтимоийлашув жараёнининг мақсад ва вазифалари ҳозир тубдан ўзгарди деб айтиш мумкин. Сабаби, ҳозирги даврдаги ёшлар кўп ҳунарли меҳнатга тайёр бўлиб тарбияланган. Янги шароитларда ёшларни ўзларича хулосага келиш, шу хулосаларнинг реаллигига ва оқибатларига жавобгарликни олиш, эгалланган мавқеини тегишли эмас, балки ўзининг шахсий тавсифномаларини «касбчилик, саводлилик, ижтимоий мобиллигига ва бошқа тегишли рақобат субъектига мос бўлишига йўналтириб тарбиялаш» ҳозирги замоннинг талаби деб ўйлаймиз.

Ёшларда касбни танлаш ижтимоийлашув жараёнида ва қадриятларга йўналтиришда жуда аҳамиятли роль ўйнайди. Қадриятли-касблиликга йўналтиришни такомиллаштириш жараёнининг психологик мазмуни бу касбчилик йўлини танлашга тайёргарлик ва шу касбчиликда ечимни амалга ошириш, шу танлашнинг шароитлари ва компонентлари ички ва ташқи омилларнинг келишишини ва ўзаро алоқасини таҳлил қилишдан иборат. [3, с. 10] Касбчилик хизматида катта ютуқларга эришиш ва шу касбчиликдан қаноатланиш учун энг устувори — касб танлаш — инсон талабларининг энг юқори даражадаги амалга оширилишидир.

Касб — бу тарийхий пайдо бўлган меҳнат қилишнинг доимий шаклидир. Бу меҳнатни амалга ошириш учун одам муайян назарий билимга ва амалий тажриба ва кўникмаларга, махсус квалификация ва ривожланган аҳамиятли касблик сифатларга эга бўлиши керак. Одамнинг касби — бу инсоннинг аҳамиятли тавсифномасини кўрсатиб беради. Бу ўз навбатида, одамнинг меҳнат қилиш спецификасини аниқлайди ва одамнинг кўз-қарашларини, қадриятларини, қизиқишларини такомиллаштиришни аниқлаб беришинда катта ўрин тутади. Касб одамнинг ижтимоий мавқеига, ўз-ўзини намунали кўрсатишида, хулқ-атвор амалиётини аниқлашда кўп ҳисса қўшади.

ХХI асрда касбнинг ўрни ва мазмуни маълум ўзгаришларга эга бўлиб бошланади. Технология, инновацияллар авлодларининг тез суръат билан алмашиши одамни вақти билан касбини ўзгартиши, умр бўйи бир неча маротаба қайта таёргарликдан ўтиши, ўзидаги бор билимларини ва кўникмаларини бир хил йўналишда ўзлаштириш ва кенгайтиришга мажбурлайди. Унинг устига, жамиятдаги у ёки бу касбларни эгаллаган кўпчилик вакилларининг керак бўлган талабнинг ва шу жамият вакилларининг ўз ниятлари дерлик муҳим эмас, аммо атоқли, олий таълим муассасаларида кенг кўрсатилган ёки халқ орасида кенг тарқалган касбни эгаллашнинг орасида тенгсизлик пайдо бўлади.

Шундай қилиб, энг қизиқтирадиган бири — бу ёшларнинг касб таңлаш муаммоси бўлиб ҳисобланади, сабаби шу ёшлар бизнинг замонавий жамиятимизнинг ривожланиши учун юқори даражада аҳамиятли бўлиб ҳисобланади. Ёшлар, айниқса ўқувчи талабалар, уларнинг қадриятли йўналтиришлари ва мақсадлари, касб танлаш ва ўзликни англаш жараёни, иш ўринларига жойлашиш ва бандлик динамикасининг фарқлари тадқиқотчи олимлар учун жуда қизиқарли.

Замонавий ривожланаётган Ўзбекистон Республикасида «Ёшлар — бизнинг келажагимиз» — шиор остида ёшлар сиёсати амалга оширилмоқда. Мамлакатнинг ёшлар сиёсатини яхши ва изчил амалга ошириш учун, ёшларни тўлиқ қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқлари ва қонуний талабларини ҳимоялаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, кенг жамиятчиликнинг, биринши навбатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг «Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ишларини қўллаб-қувватлаш ва давлатимизда ёшлар сиёсатининг эффективлигини ошириш учун иложлар ҳақида»ги ПҚ-5106-сонли фармони 2017-йили 5-июльда қабул қилинган. [6]

Замонавий Ўзбекистон жамияти иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий аҳамиятли ва сезиларли ўзгаришлар, турмуш тарзининг янги иқтисодий вазиятларини қуриш, ижтимоий муносабатлар ва кутишларнинг бошқа тамойилларида такомиллашиш жараёнида содир бўлмоқда. Инсоннинг омонлик, соғ-саломатлик, тинчлик ҳақидаги кўз олдига келтириш образлари фақат моддий ҳолатининг даражасида асосланмайди. Инсон ўзининг баҳоланиш қадриятлари тизимининг иерархиясига ҳам асосланмайди. Шу қадриятларни унинг ижтимоий жамоасида қабул қилади.

Ҳозирги жамиятимизда ёшларни ижтимоий-демографик, технологик ва информацион кенгликда фаол турда ўз-ўзини амалга ошириш гуруҳи деб аниқлашга бўлади, ҳамда ёшлар гуруҳини жамият томонидан таъсирланувчи объект сифатида ҳам ўрганишга бўлади. Бошқа томонидан, бу гуруҳни ўз-ўзини тузиш, қуриш, ўз-ўзини йўналтириш ва ташкиллаштириш субъекти сифатида қарашга бўлади, сабаби улар ўзгача турмуш тарзи ҳақида образлар, баҳоланиш, қадриятлар ва умрдаги позицияга кўз-қарашга эга бўлади.

Ёшлар энг аҳамиятли 3 ижтимоий вазифаларга эга:

– қайта ишлаб чиқариш — жамиятдаги турмуш тарзидаги ижтимоий-маънавий, моддий, насллик тарафлари билан боғлиқ;

– коммуникативлик — бу вазифа хабар алмашиш бўлиб, ижтимоий тажрибани ўзлаштириш билан боғлиқ;

– инновационлик — бу вазифа одамнинг ҳаракатининг барча йўналишларида янгиланган камолотга эришганликни таъкидлаган.

Буларнинг ҳаммаси замонавий жамиятда ёшларнинг ижтимоий мавқеини объектив турда кўтаради. Ёшлар потенциалининг реалликда фойдаланиш учун заминлар яратилмаса у гуруҳнинг турмуш ҳаракатлари (шакл, шароит ва қобилиятларга) тоифаларига бўлиниб кетиши мумкин.

Барча тарихий даврларда ҳам ёшлар тарбияси, уларнинг дунёқараши ва ўзликни англаш масаласи давлат ривожланишига, мустақиллигига, келажагига кафолатланиши зарур омил бўлиб ҳисобланади. Абдулла Авлонийнинг «Тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё саодатга элтувчи, ё бахтсизлик келтирувчи масаладир». [1]

Ёшларни тарбиялаш масаласи бугунги кунда, глобаллашув жараёни ҳаётимизнинг барча соҳаларини қамраб олиши катта аҳамиятга эга. Тарих сабоқлари жамият ривожланишида ёш авлоднинг тарбия даражасининг ўрни аҳамиятлилиги ҳарқандай даврда ҳам ўзининг маълум даражада исботларини кўрсатган. Буюк мутафаккир Абу Райхон Беруний «Менга ёшларингизни кўрсатсангиз давлатингизнинг эртанги куни қандай бўлишини айтиб бераман» — деб ёзган сўзлари алоҳида касб этади. [2]

Мамлакатимизда маданий-маънавий, таълим соҳаларида бўлаётган сифатли ўзгаришлар ёшлар онги, дунёқарашига сезиларли даражада таъсир кўрсатмоқда. Шунинг учун давлат ривожида ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавий ва одоб-ахлоқий тарбияси жуда аҳамиятли ўрин эгаллайди. Ёшларимизнинг маънавиятини такомиллаштириш, ўларнинг юриш-туриши, одобини, ўзаро муносабат ва касб танлаш маданиятида меъёрларни сақлаб билиш кўникмаларининг самарадорлигини бартараф этиш учун миллий ва замонавийлик мужассамлигини таъминлаш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади.

Ёшлик даврда ҳар бир инсоннинг дунёқараши ва хаётининг модели шаклланиб бошлайди, яъни хаётининг аҳамиятли мақсадлари ва қадриятлари маълум бўлади. Ушбу мақсадларни руёбга чиқариш учун ёшларнинг йўналишлари ва усуллари танланади, давлатимизга, жамиятимизга, дунёга ва ўзига муносабатлари шаклланиб боради.

Хар бир танлашларнинг асосида тўғридан-тўғри келажакда ёшларнинг жамиятини аниқлаб олишга бўлади. Сабаби бундай ёшлар жамиятда инсон, жамият ва давлат шакллантиришга хизмат килади.

Шундай жараёнларда ёшлар сиёсатининг заруратини аниқлайди ва шу доирадаги илмий тадқиқотларнинг масалаларини қўйиб беради: ёшлар ёш авлодни тарихий ретроспективаларидаги муаммоларини жамият ва давлат томонидан тушуниш, ёшлар сиёсатининг ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш, ёшлар сиёсатини такомиллаштиришдан иборат.

2016 йилнинг 14 сентябрьда Ўзбекистон Республикасининг 33 моддадан иборат «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги ЎРҚ-406-сон Қонуни 3-моддасига мувофиқ «ёшлар (ёш фуқоралар)-ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган шахслар»дир деб белгилаб қўйилган. [4, 205 б.]

Ёшлар алоҳида ижтимоий гуруҳ сифатида тарихан ХIХ аср охири — ХХ асрнинг биринчи ярмида шаклланган жуда ёш ижтимоий ҳодисадир. Масалан, И. С. Кон фикрича: «Ёшлар — бу ижтимоий-демографик гурух, унинг хусусиятларини ёш тавсифномаси йиғиндисидан, ижтимоий ҳолатининг хусусиятларига, ўзига хос ижтимоий-психологик хусусиятларида кўринади. Ёшлик ҳаётнинг аниқ босқичи сифатида биологик томондан умумий хусусиятга эга бўлади. Лекин унинг конкрет ёшга тегишли чегаралари ўзининг ижтимоий-тарихий табиатига кўра жамоавий структура, маданият ва жамиятга тегишли ижтимоийлашув жараёнининг қонуниятларига эга бўлади. Аммо унинг аниқ ёшга тегишли чегаралари ўзининг ижтимоий-тарихий генезисига эга бўлиб, ижтимоий таркиб, маданият ва жамиятга тегишли ижтимоийлашув жараёнининг қонуниятларига тааълуқли бўлади». [5]

Ўзбекистонда социология фанининг тадқиқот соҳасига кирадиган муаммолар қаторида ёшларнинг касбий ижтимоийлашувига катта эътибор берилмоқда, чунки мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши келажакда қандай мутахассисларга эга бўлишимизга боғлиқ. Ушбу муаммони ўрганишнинг мураккаблиги асосан Мудрикнинг фикрига кўра, макро омиллар касбий социализация жараёнига энг катта таъсир кўрсатади: «... Ёшларнинг касбий социализацияси кўплаб омилларга боғлиқ, уларнинг энг асосийлари қуйидагилардан иборат: мегафакторлар (глобал цивилизация омиллари), макро омиллар (давлат ва жамиятнинг ўзига хос хусусиятлари, этник келиб чиқиши), мезофакторлар (у ёки бу ижтимоий гуруҳга тегишли) ва микрофакторлар (оила, тенгдошлар, жамоат ташкилотлари)». [7]

Бизнинг фикримизча, ёшлар замонавий дунёнинг аҳамиятли семантик доминантлари сифатида умумий маданияти унинг ижобий шахсий ривожланиши билан боғлиқ бўлиб, бошқа одамнинг қадр-қимматини ҳурмат қилиш, унинг қадр-қимматини сақлаш, алоқа ва ижтимоий ўзаро таъсирланиш маданияти, интеллектуал ва касбий фаолият маданияти, шахсий ижтимоий-маданий ривожланиш ва ўз-ўзини ривожлантириш эҳтиёжларини қондирмаслик, асосий йўналишга йўналтиришни ўз ичига олиши керак. [8]

Шундай қилиб, замонавий жамиятининг қуйидаги ўзига хос хусусиятлари ва йўналишлари ёшларнинг касбий ижтимоийлашув жараёнига таъсир қилади:

– бозорнинг аҳамияти ва ролини мутлоқ аниқлаш;

– ёшларнинг кундалик онгини прагматизация ва рационализация қилиш;

– ёш мутахассисларнинг вертикал ҳаракатчанлиги учун чексиз имкониятлар (ижтимоий мавқеига ва моддий маҳсулотларнинг мавжудлигига боғлиқлик);

– таълим ва меҳнат бозори эҳтиёжлари ўртасидаги тафовут муаммоси;

– истеъмолчилар эҳтиёжларига асосланган ижтимоий қадриятлар;

– ёшларнинг касб ва меҳнат фаолиятига қизиқиш даражаси пастлиги;

– келажакда ўз касбини онгсиз танлаш;

– таълим муассасасининг нуфузи муаммоси, ҳар доим ёшлар онгида ишга жойлашиш истиқболлари билан боғлиқ емас;

– ўқитишдан касбий фаолиятга ўтиш муаммоси.

Замонавий Ўзбекистонда давлатнинг энг ишончли устуни — кучли фуқаролик позицияси, юқори интеллектуал салоҳият ва замонавий касбларга эга ёшлардир, чунки ёшлар республикамиз аҳолисининг 60 фоизини ташкил этади. Бутун Ўзбекистон бўйлаб ёшларнинг ҳаётий қадриятлари, ахлоқи ва кайфиятлари динамикасини ўрганиш шуни кўрсатадики, ўғил ва қизларнинг аксарияти ўз ҳаётидан қониқиш ҳосил қилмоқдалар, бу давлатнинг самарали ижтимоий йўналтирилган ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш натижасидир.

Ўрганилаётган муаммога минтақавий ёндашув нуқтаи-назарини ўрганиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Сабаби, Ўзбекистоннинг ўзига хос хусусиятларидан бири — бу минтақавий хилма-хиллигидир, у табиий, этник, диний, ижтимоий-иқтисодий омиллар билан ажралиб туради. Бу омилларнинг барчаси минтақавий тадқиқотлар ва айниқса ёшлар сиёсати учун қулай майдон яратади. Минтақавий деганимизда Қорақапоғистон Республикасинида диққат назаримизга олишимиз лозим. Уш бу йўқорида ойтилган минтақавий тадқиқотлар ҳам Қорақапоғистон Республикасига тегишли. “Минтақавий ёшларга оид сиёсат” тушунчаси илмий жиҳатдан етарлича ишлаб чиқилмаганлиги сабабли, биз минтақавий ёшларга оид сиёсатини ёшлар ташаббуси, лойиҳа ва дастурларни муайян ижтимоий-маданий ҳудудий бирлашма даражасида амалга ошириш учун замин яратадиган давлат томонидан қўллаб-қувватлаш шакли сифатида талқин қилишимиз керак, деб ҳисоблаймиз.

Ёшларга оид давлат сиёсати ёшларга нисбатан ёшларнинг потенциалини шакллантириш ва ундан фойдаланишга, унинг жамият ҳаётининг барча соҳаларида иштирок этишлари учун шарт-шароитларни яратишга қаратилган комплекс ва тизимли фаолият тизими сифатида, ҳар доим объектив равишда мавжуд бўлиб келган, мавжуд бўлганларга қарамай, ҳар қандай жамият ва давлатларга хосдир. Ёшларга оид давлат сиёсати ёшлар сиёсатининг асосидир ва улар қуйидагилардан иборат:

– биринчидан, ёшларнинг муваффақиятли ижтимоийлашуви ва ўз-ўзини самарали рўёбга чиқариши, унинг салоҳиятини Ўзбекистон манфаати учун ривожлантириш учун шароит ва имкониятларни яратишга қаратилган давлат устуворликлари ва чора-тадбирлари тизими;

– иккинчидан, бу ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиётнинг, рақобатбардошликни ва мамлакатнинг миллий хавфсизлигини мустаҳкамлашнинг самарали воситаси;

– учинчидан, ёшларга оид давлат сиёсати — бу ёш шахснинг ўзини ўзи англаши ва ёшлар бирлашмалари, ҳаракатлари ва ташаббусларини ривожлантириш учун ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий саъй-ҳаракатларни амалга оширишга қаратилган давлатнинг фаолияти;

– тўртинчидан, давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.

Бинобарин, ёшларга оид давлат сиёсати — бу давлатнинг ёшлар сиёсатининг доктринасини, концептуал йўналишларини ишлаб чиқиш ва ёш авлод учун ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя (кафолатлар) яратиш, уларнинг эркин ижтимоий ривожланиш ҳуқуқини амалга ошириш мақсадида ижтимоий-иқтисодий, ташкилий чора-тадбирларнинг яхлит тизимини таъминлашдаги фаолияти, асосий манфаатларга, мойилликларга, жисмоний имкониятларга мувофиқ ва ислоҳ қилинаётган жамият манфаатларини инобатга олган ҳолда унинг ташаббуси.

Шундай қилиб, бизнинг талаба ёшларимиз, ноёб ижтимоий аҳамиятга эга гуруҳдир, албатта, ёшлар республикамиз аҳолисининг энг кенг демографик гуруҳи бўлганлиги сабабли, ёшлар бир қатор ҳал этилмаган объектив ва субъектив муаммоларга дуч келишмоқда. Уларнинг ечими социологик таҳлил ёрдамида амалга ошириладиган комплексли саъй-ҳаракатларни талаб қилади. Шуни алохида таъкидлаш жоизки, ҳозирги ёш авлодлар амал қиладиган асосий тамойиллар ва қадриятлар республикамизнинг ривожланиши учун ижтимоий-иқтисодий шароитларга бевосита боғлиқдир. Шу сабабли ёшларнинг касбий ўзини-ўзи белгилаш мавзусини тўлиқ очиб бериш учун ёшларнинг касбий йўналишларини социологик томонидан ўрганиш керак.

Адабиётлар:

  1. Авлоний А. Туркий гулистон ёхуд ахлок («Цветущий край и мораль»). -Т.: Узбекистон, 1999.
  2. Беруний Абу Райхон. Памятники минувших поколений. -Т., 1997.
  3. Бесклубная А. В. Формирование готовности старшеклассников к выбору профессии // Автореф. дисс. … к.пед.н. Нижний Новгород, 2013. С. 10.
  4. 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси Давлат дастурини ўрганиш бўйича Илмий-услубий рисола. Тошкент-2017, 205 б.
  5. Кон И. С. Социологическая психология: избранные психологические труды. –М.-Воронеж, 1999.
  6. Мирзиёев Ш. М. «Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ишларини қўллаб-қувватлаш ва давлатимизда ёшлар сиёсатининг эффективлигини ошириш учун иложлар ҳақида»ги фармони. 2017-йили 5-июль ПҚ-5106-сонли // https://www.lex.uz/m/acts/145261
  7. Мудрик А. В. Социальная педагогика: Учеб. для студ. пед. вузов / Под. ред. В. А. Сластенина — М.: Издательский центр «Академия», 2000.
  8. Ромашов О. В. Социология труда. М.: Гардарики, 2001. 320 с.
Основные термины (генерируются автоматически): студенческая молодежь.


Ключевые слова

талаба ёшлар, ижтимоий жараён, демографик гуруҳ, социологик таҳлил, ёш авлод, тамойиллар ва қадриятлар, ижтимоий-иқтисодий шароитлар, касбий ижтимоийлашув, социологик тадқиқот

Похожие статьи

Ўзбекистонда диний бағрикенглик анъаналарининг ёшлар тарбиясида тутган ўрни

Мақолада Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминланиши ҳамда мамлакат сиёсий хаётида кўп миллатли фуқароларнинг ижтимоий ҳимояланишини хуқуқий кафолатлари ёритилган. Турли миллатлар урф-одатлари ва анъаналарини чуқур хурмат ...

Ўзбекистонда касб касалликларини эрта ташхислаш ва ривожланишини олдини олиш

Ўзбекистонда касбий хавф-хатарни баҳолаш тизими қуйидагиларга: иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича шаходатлаш ёрдамида ишчиларнинг меҳнат шароитлари омиллари ва меҳнат жараёни бўйича таҳлил қилиш; зарарли ва хавфли омилларнинг таъсирини уларнинг ҳа...

Маъмурий ислоҳот тушунчасининг ижтимоий сиёсий моҳияти

Ушбу мақолада дунёнинг ривожланган мамлакатларида олиб борилаётган маъмурий ислоҳотлар жараёни, шунингдек, маъмурий давлат бошқаруви ислоҳоти моделлари таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада Ўзбекистонда олиб борилаётган маъмурий ислоҳотларнинг самарад...

Ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилишнинг миллий хусусиятлари

Мазкур мақолада ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилиш усуллари борасида фикр юритилган. Ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилишда асосан, улардаги асосий мазмун ва моҳият ўз софлигини йўқотмаслиги лозимлигига алоҳида аҳамият...

Инновацион муҳитни шаклланиш асослари

Ушбу мақолада инновацияни жаҳон иқтисодиёти, жумладан ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида тутган ўрни ва ахамияти ёритилган. Республикамиз шароитида хозирги замон фан сиғимли технологияни ривожлантирувчи, инсон капитали ва бошқа ишлаб чиқариш омилл...

Олий таълим раҳбарларининг бошқарув қарорларини қабул қилишининг психологик жиҳатлари

Мазкур мақолада олий таълим жараёнини бошқаришда бошқарув қарорларини ишлаб чиқишнинг ташкилий ва ижтимоий-психологик жиҳатлари аниқланган. Бошқарув қарори концепциясининг моҳияти, унинг асосий хусусиятлари ва амалга ошириш босқичлари очиб берилади. ...

Ўзбекистоннинг «Бизнес юритиш 2019» айрим кўрсаткичларининг таҳлили

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасининг халқаро таҳлил ташкилотларидан бири бўлган Жаҳон банки гуруҳига кирувчи “Бизнес юритиш” кўрсаткичларининг таҳлили, унинг сабаблари ҳамда яхшиланган кўрсаткичларни қандай ушлаб қолиш ва камчилиги мавжуд соҳала...

Оролбўйи аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш холатини эколого-гигиеник баҳолаш

Туман аҳоли ўртасида ўткир ичак касалликлари ҳамма кузатув йилларида юқори кўрсаткичларда аниқланди. Сальмоналез ва дизентерия касалликлар 2017 ва 2018 йилларда туманда аниқланмади, аммо респуликада қайд этилди. Аҳолига берилаётган хўжалик ичимлик су...

Ўзбекистон ва хитой ҳамкорлик алоқаларининг асосий жиҳатлари

Мазкур мақолада Ўзбекистоннинг мустақилликка эришганидан кейинги даврда Хитой Халқ Республикаси билан ўзаро ҳамкорлик муносабатларининг ривожланиш тенденциялари таҳлил этилган. Мақолада Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-...

Чуқурли ҳожатхоналарнинг хавфсизлигини орттириш

Ҳозирги кунда дунёда 1,77 миллиард киши чуқурли ҳожатхоналардан фойдаланмоқда. Ҳар йили дунёда, жумладан Ўзбекистонда ва Россияда ҳожатхона газидан заҳарланиш натижасида одамлар вафот этмоқда. Ҳожатхонадаги газни сўриб олиш ва уни тўплаб, ёнилғи сифа...

Похожие статьи

Ўзбекистонда диний бағрикенглик анъаналарининг ёшлар тарбиясида тутган ўрни

Мақолада Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминланиши ҳамда мамлакат сиёсий хаётида кўп миллатли фуқароларнинг ижтимоий ҳимояланишини хуқуқий кафолатлари ёритилган. Турли миллатлар урф-одатлари ва анъаналарини чуқур хурмат ...

Ўзбекистонда касб касалликларини эрта ташхислаш ва ривожланишини олдини олиш

Ўзбекистонда касбий хавф-хатарни баҳолаш тизими қуйидагиларга: иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича шаходатлаш ёрдамида ишчиларнинг меҳнат шароитлари омиллари ва меҳнат жараёни бўйича таҳлил қилиш; зарарли ва хавфли омилларнинг таъсирини уларнинг ҳа...

Маъмурий ислоҳот тушунчасининг ижтимоий сиёсий моҳияти

Ушбу мақолада дунёнинг ривожланган мамлакатларида олиб борилаётган маъмурий ислоҳотлар жараёни, шунингдек, маъмурий давлат бошқаруви ислоҳоти моделлари таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада Ўзбекистонда олиб борилаётган маъмурий ислоҳотларнинг самарад...

Ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилишнинг миллий хусусиятлари

Мазкур мақолада ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилиш усуллари борасида фикр юритилган. Ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилишда асосан, улардаги асосий мазмун ва моҳият ўз софлигини йўқотмаслиги лозимлигига алоҳида аҳамият...

Инновацион муҳитни шаклланиш асослари

Ушбу мақолада инновацияни жаҳон иқтисодиёти, жумладан ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида тутган ўрни ва ахамияти ёритилган. Республикамиз шароитида хозирги замон фан сиғимли технологияни ривожлантирувчи, инсон капитали ва бошқа ишлаб чиқариш омилл...

Олий таълим раҳбарларининг бошқарув қарорларини қабул қилишининг психологик жиҳатлари

Мазкур мақолада олий таълим жараёнини бошқаришда бошқарув қарорларини ишлаб чиқишнинг ташкилий ва ижтимоий-психологик жиҳатлари аниқланган. Бошқарув қарори концепциясининг моҳияти, унинг асосий хусусиятлари ва амалга ошириш босқичлари очиб берилади. ...

Ўзбекистоннинг «Бизнес юритиш 2019» айрим кўрсаткичларининг таҳлили

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасининг халқаро таҳлил ташкилотларидан бири бўлган Жаҳон банки гуруҳига кирувчи “Бизнес юритиш” кўрсаткичларининг таҳлили, унинг сабаблари ҳамда яхшиланган кўрсаткичларни қандай ушлаб қолиш ва камчилиги мавжуд соҳала...

Оролбўйи аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш холатини эколого-гигиеник баҳолаш

Туман аҳоли ўртасида ўткир ичак касалликлари ҳамма кузатув йилларида юқори кўрсаткичларда аниқланди. Сальмоналез ва дизентерия касалликлар 2017 ва 2018 йилларда туманда аниқланмади, аммо респуликада қайд этилди. Аҳолига берилаётган хўжалик ичимлик су...

Ўзбекистон ва хитой ҳамкорлик алоқаларининг асосий жиҳатлари

Мазкур мақолада Ўзбекистоннинг мустақилликка эришганидан кейинги даврда Хитой Халқ Республикаси билан ўзаро ҳамкорлик муносабатларининг ривожланиш тенденциялари таҳлил этилган. Мақолада Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-...

Чуқурли ҳожатхоналарнинг хавфсизлигини орттириш

Ҳозирги кунда дунёда 1,77 миллиард киши чуқурли ҳожатхоналардан фойдаланмоқда. Ҳар йили дунёда, жумладан Ўзбекистонда ва Россияда ҳожатхона газидан заҳарланиш натижасида одамлар вафот этмоқда. Ҳожатхонадаги газни сўриб олиш ва уни тўплаб, ёнилғи сифа...

Задать вопрос