Халқ оғзаки ижодида сўз санъати | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №6 (296) февраль 2020 г.

Дата публикации: 10.02.2020

Статья просмотрена: 412 раз

Библиографическое описание:

Шомуродов, А. А. Халқ оғзаки ижодида сўз санъати / А. А. Шомуродов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 6 (296). — С. 349-351. — URL: https://moluch.ru/archive/296/67228/ (дата обращения: 19.12.2024).

Ёш авлодни маънавий тарбиясини мукаммал қилиш, уларнинг қалбида ватанга бўлган муҳаббат, меҳр-оқибат каби инсоний фазилатларни шакллантириш, ҳар томонлама етук қилиб тарбиялашда халқ оғзаки ижоди намуналарининг муҳим жихатлари: бахшиёна достонлар, ибратли эртаклар, ривоятлар, айтишувлар, сажълар, мақол ва тез айтишларнинг ўрни беқиёсдир. Ушбу мақолада ушбу намуналарнинг актёр талаффузини равонлашига ёрдам бериши ҳақида фикр юритилади.

Калит сўзлар: халқ оғзаки ижоди, тез айтиш, нутқ, сўз санъати, урғу.

В статье рассматриваются важные особенности образцов устного народного творчества в сфере совершенствования духовного воспитания подрастающего поколения.

Ключевые слова: устное народное творчество, речевое искусство, акцент.

Халқимиз минг йиллардан буён санъатни, хусусан театрни севиб, ардоқлаб келади. Анъанавий театр, халқ ва мақом мусиқаси, достон ижрочилиги — бахшичилик санъати, ҳофизлик, созандалик ва рақс санъати жуда қадим замонлардан ривожланиб келган.

Ҳар бир миллатнинг ўз урф-одат, анъана, қадриятлари бўлиб, ўтмишдан дарак бериб турадиган, халқнинг ўзлигини англашга ёрдам берадиган халқ ижодиёти мероси мавжуд. Аксарият ҳолларда этнограф тарихчи олимлар бирор бир миллат ўзагини, келиб чиқиш этнографияси, қадим турмуш даражаси, ижтимоий шаклланиш босқичлари, умуман олганда тарихий жараёнларни ўзида намойиш этадиган восита сифатида айни шу халқ оғзаки ижоди намунасига мурожаат этиб ўрганадилар. Бу жараён силсиласидан ўзбек халқи ҳам четда қолмаган.

Асрлар давомида аждодларимиз томонидан севиб куйланиб келинган, оғиздан-оғизга, авлоддан-авлодга, устоздан-шогирдга ўтиб келган ва барчамизнинг қон-қонимизга сингиб кетган халқ оғзаки ижоди намуналари шакллана бориб, санъат даражасига кўтарилган ва шу қаторда театр синтетикасига қоришиб, янги кўринишда бугунги кун профессионал театрида ўзига хос ўринга эга бўлди. Театр санъати анъаналарида халқ ижодиёти ҳамда достонларидан фойдаланиш азалдан одат тусига айланган.

Хусусан, ўтмиши минг йиллик тарихга бориб тақалувчи ва даврлар ўзгариши натижасида юзага келган инсонлар дунёқараши, орзу –умидларини ўзида намоён этадиган халқ оғзаки ижодининг етук намуналари “Алпомиш”, “Гўрўғли”, “Ошиқ Ғариб” сингари эпик асарлар, оғзаки айтишув, маросимларда ижро этиладиган ашулаларнинг бари ўзбекнинг қадим ўтмишидан, менталитетидан хабар берувчи бебаҳо бойлик бўлиб ҳисобланади.Ушбу достонларда қаҳрамонлик, ватанпарварлик, умуминсоний туйғулар каби юксак фазилатлар улуғланади. Айнан шу жараёнда халқ оғзаки ижоди намуналарининг театр саҳналарида намойиш этилиши, ўз ўрнида нафақат томошабиннинг, балки театрнинг ҳам ютуғи бўлди.

Ёш авлодни маънавий тарбиясини мукаммал қилиш, уларнинг қалбида ватанга бўлган муҳаббат, меҳр-оқибат каби инсоний фазилатларни шакллантириш, ҳар томонлама етук қилиб тарбиялашда халқ оғзаки ижоди намуналарининг муҳим жихатлари: бахшиёна достонлар, ибратли эртаклар, ривоятлар, айтишувлар, сажълар, мақол ва тез айтишларнинг ўрни беқиёсдир.

Халқ оғзаки поэтак ижоди, санъатнинг бошқа (мусиқа, театр, рақс, тасвирий ва амалий) турларидан ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб турадиган оғзаки сўз санъатидир. Ҳар бир халқнинг асрлар давомида акс эттирган бой оғзаки сўз санъати бўлганидек, ўзбек халқининг ҳам оғзаки сўз санъати оғзаки адабиёти мавжуд. Меҳнаткаш оммавий халқ томонидан оғзаки яратилиб, халқнинг талантли вакиллари ижросида сайқал топиб, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган бадиий асарлар ўзбек халқ поэтак ижодини ташкил этади.

Халқ оғзаки ижоди кишиларнинг меҳнат тажрибасини оғзаки шаклларда ташкил этишга бўлган интилишларидирки, булар байтлар, мақоллар, маталлар, қадим замонларнинг меҳнатга доир шиорлари хотирада осонгина ва маҳкам ўрнашиб қолган.

Халқ куйчиси (достончи, эртакчи, қўшиқчи, латифагўй, аскиячи ва бошқалар) жамоа томонидан яртилган асрларни механик тарзда бошдан охиригача сўзма-сўз ёд айтмайди, балки унга ижодий муносабатда бўлиб ўзидан ниманидир қўшади, бойитиб боради. Шунинг учун ҳам у куйлаётган асарни ҳамиша “халқники” деб тан олган, яни халқ оғзаки ижоди деб айтилган.

Халқ оғзаки ижодига кирувчи терминлар: достонлар, мақоллар, эртаклар, термалар, топишмоқлар, латифа ва лофлар, афсона ва ривоятлар, лирик қўшиқлар, меҳнат қўшиқлари, мавсум-маросим қўшиқлари ва бошқалар халқ оғзаки ижоди намуналари ҳисобланади.

Актёрлик санъатида ушбу терминлар бўйича вазифалар олдинади ва уни такомиллаштирилади. Берилган топшириқлар бўйича ўзбек халқ ижоди намуналаридан тез айтишлар, достонлар ҳамда фалклорлар олиб ишланади. Бу актёрнинг талаффузини равонлашига ёрдам беради. Мисол учун тез айтиш устида ишлаганда нималарга аҳамият қаратиш лозим?

Ойдин ойисидан олдин ойдинда уйига борди

Бунда урғу ҳар бир сўзга тушиб боради. Ижро жараёнида муносабатга ҳам аҳамият бериш зарур. Чунки фикр бўлмаса тез айтишни шунчаки айтиш бир ҳилликни олиб келади. Тез айтишлар устида ишлаш, талабалар нутқини камчиликлардан ҳоли этишда катта ёрдам беради, товушларни тўғри талаффуз қилишга ёрдам беради, фикрлаш қобилиятини ўстиради.

Раъно опам раққоса, рақсни боплайди роса

Биринчи тезликда талаба фикрга, мазмунга, тушунтириш ҳамда нутқдаги равонликка аҳамият берса, иккинчи тезликда урғу ва темпо-ритмга, аҳамият беради. Учинчи тезликда кучли диққат, хотира ва талаффуздаги равонликка аҳамият бериши зарур. Мусиқали театр актёрлиги талабалари эса учинчи тезликдан сўнг тез айтишларни мусиқий оҳангга қўйиб айтадилар. Талабалар бунда табиийки эркин фикрлашга эришади.

Ёки: Арра арралайди, Сора саралайди, Лола аллалайди, ранда рандалайди.

Бу тез айтишда “Ўйин” технологиясидан фойдаланса бўлади. Бахс-мунозарага қўйиб ишланади. Икки гуруҳга бўлинган талабалар бир-бирлари билан тортишади. Қайси гуруҳ қўйилган масадни тўғри бажарса, ўша гуруҳ шу матнни куйга солиб ижро қилади. Иккинчи гуруҳ ўз хатосини тушунади ва жўр бўлади. Бу услубда талабалар ўз камчиликларини ўзлари баҳолайди.

Гуруҳ машқларига халқ оғзаки ижодидан “Яллоли бобо” каби намуналардан ижро учун олинади. Қуйида ишлаш услубини кўриб чиқамиз.

Сувдан кўтардим кўза, кўзада олтин ғўза, кўзаю ғўза қўлимда, яллоли бобо ялли. Узумзорлардан шинни, чинникорлардан чинни, шиннию чиннию кўзаю ғўза қўлимда яллоли бобо ялли. Соатга олдим занжир, боғлардан тердим, анжир занжиру анжиру шиннию чиннию кўзаю ғўза қўлимда, яллоли бобо ялли. Тўқувчи қиздан газмол, сотувчи қиздан дазмол, газмолу дазмолу занжиру анжиру шиннию чиннию кўзаю ғўза қўлимда яллоли бобо ялли. Ўқмонлардан арча, боофандалардан парча, арчаю парчаю газмолу дазмолу занжиру анжиру шиннию чиннию кўзаю ғўза қўлимда яллоли бобо ялли. Чўпонлардан айрон, гулзорлардан райҳон, айрону райҳону арчаю парчаю газмолу дазмолу занжиру анжиру шиннию чиннию кўзаю ғўза қўлимда яллоли бобо ялли.

Бу машқни ишлаш жараёнида, сўздан мусиқага илк қадамни босқичма-босқич ишланади. Биринчи навбатда талаба актёрлар учун бир-бирини эшитиш, сўзларни аниқ ва равон айтиш, муносабатда айтиш, овозни ишлатиш бу машқда жудаям ўринлидир. Ижро пайтида талабанинг талаффузи аниқ бўлиши ва томошабинлар уни яхши тушунишлари учун, талаба актёр нафақат техник усулларни ишлатиши, балки томошабинга фикрни, туйғуни етказиши керак. Бунинг учун аввламбор, ижрочининг ўзига матн тушунарли бўлиши шарт. Шунда у сўзларни бўрттирмасдан, муаллифнинг фикрларини ўзиникидай қилиб, томошабинларга етказади.

Бу борада Шекспирнинг Гамлет тилидан айтилган қуйидаги фикрларини қайд этиш ўринлидир: “сўзга яраша ҳаракат қилинг, ҳаракатга яраша гапиринг. Лекин булар табиийлик чегарасидан чиқмаслиги шарт. Ҳар қандай ҳаддан ошмоқлик театр мақсадига хилофдир».

Ҳар бир миллатнинг ўз урф-одат, анъана, қадриятлари бўлиб, ўтмишдан дарак бериб турадиган, халқнинг ўзлигини англашга ёрдам берадиган халқ ижодиёти мероси мавжуд. Аксарият ҳолларда этнограф тарихчи олимлар бирор бир миллат ўзагини, келиб чиқиш этнографияси, қадим турмуш даражаси, ижтимоий шаклланиш босқичлари, умуман олганда тарихий жараёнларни ўзида намойиш этадиган восита сифатида айни шу халқ оғзаки ижоди намунасига мурожаат этиб ўрганадилар. Бу жараён силсиласидан ўзбек халқи ҳам четда қолмаган.

Асрлар давомида аждодларимиз томонидан севиб куйланиб келинган, оғиздан-оғизга, авлоддан-авлодга, устоздан-шогирдга ўтиб келган ва барчамизнинг қон-қонимизга сингиб кетган халқ оғзаки ижоди намуналари шакллана бориб, санъат даражасига кўтарилган ва шу қаторда театр синтетикасига қоришиб, янги кўринишда бугунги кун профессионал театрида ўзига хос ўринга эга бўлди.

Театр санъати анъаналарида халқ ижодиёти ҳамда достонларидан фойдаланиш азалдан одат тусига айланган. Хусусан, ўтмиши минг йиллик тарихга бориб тақалувчи ва даврлар ўзгариши натижасида юзага келган инсонлар дунёқараши, орзу –умидларини ўзида намоён этадиган халқ оғзаки ижодининг етук намуналари “Алпомиш”, “Гўрўғли”, “Ошиқ Ғариб” сингари эпик асарлар, оғзаки айтишув, маросимларда ижро этиладиган ашулаларнинг бари ўзбекнинг қадим ўтмишидан, менталитетидан хабар берувчи бебаҳо бойлик бўлиб ҳисобланади.

Ушбу достонларда қаҳрамонлик, ватанпарварлик, умуминсоний туйғулар каби юксак фазилатлар улуғланади. Айнан шу жараёнда халқ оғзаки ижоди намуналарининг театр саҳналарида намойиш этилиши, ўз ўрнида нафақат томошабиннинг, балки театрнинг ҳам ютуғи бўлди.

Демак, халқ оғзаки ижоди намуналари актёр талабани маънавий тафаккури ривижланишига хизмат қилади ҳамда тарбиявий аҳамиятга ҳам эгадир. Шу билан бирга талабанинг эркинлигига, мустақил фикрлашга, мақсад билан гапиришга, нутқ равонлигини оширишда ёрдам беради.

Адабиётлар:

  1. Станиславский К. С. Моя жизнь в искусств. — Москва: Искусство, 1965.
  2. Икромов Х. И. Мусиқали театр: ташаббус ва ижро. — Тошкент: Ўзбекистон энциклопедияси, 2009.
  3. Муродов М., Эгамов Х., Ашрафхўжаев Х. Халқ ижодиёти анъаналари ва маданий-маърифий муассасалар. — Тошкент: Фан, 1989.
  4. Муродов М., Эгамов Х. Ўзбек халқ оғзаки поэтик ижоди. — Тошкент: Ўқитувчи, 1990.
  5. Муродов М., Махмудова К. Ўзбек фольклор этнографик ансамбллари. — Тошкент:, 1989.
Основные термины (генерируются автоматически): театр, теза, устное народное творчество.

Ключевые слова

сўз санъати, нутқ, халқ оғзаки ижоди, тез айтиш, урғу

Похожие статьи

Ўзбекистонда таржима назариясининг шаклланиши

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг жаҳондаги бошқа халқлар, мамлакатлар ўртасида қанчалик обрў-эътибори ва нуфузга эга бўлаётганлигини мамлакатимизга чет эл инвесторларининг кириб келиши, ХIХ аср тараққиёти, тараққиётнинг ўзбек модели, ҳамда ўзбек адабиёти...

Маҳмуд Замахшарийнинг дунё қўлёзма фондларида сақланаётган асарлари

Ушбу мақолада аллома Маҳмуд Замахшарийнинг юртимиз кутубхоналари ва қўлёзма фондларида мавжуд бўлмаган, лекин шу билан бир қаторда чет эллик олимлар томонидан ўрганилган баъзи асарлари ҳамда унинг қаламига мансуб деб ҳисобланувчи номи маълум бўлган, ...

Тафсири Қушайрий Қўлёзмаси

Бу мақолада ҳижрий тўртинчи асрда яшаган Абул Қосим Абдулкарим ибн Ҳавозин Қушайрийнинг ҳаёти ва унинг “Латоифул ишорат би тафсирил Қуръон” (Қуръон тафсир қилишдаги нозик ишоралар) асари ҳақида маълумот берилган. Асарнинг ўзига хос хусусиятлари, услу...

Хива ёрлиқларида шаръий ва фиқҳий ҳукмлар терминалогияси таҳлили (XIX аср)

Хива хонлиги архивидаги ҳужжатлар — ёрлиқлар, хонлик тарихига оид маълумотларни кенг ва ҳар томонлама ўрганишда катта аҳамиятга эга. Бугунги кунда бу турдаги расмий ҳужжатларни ўрганиш тадқиқотчиларнинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Шунингд...

Мактаб ёшидаги болаларнинг маънавий шаклланишида ижтимоий педагогикнинг таъсири

Мақолада мактаб ёшидаги ўқувчиларни маънавий шаклланишида ижтимоий педагогларнинг педагогик таъсири хақида сўз юритилади. Бу фаолият ўқувчиларнинг доимий камол топишлари ва таълим олишларига боғлиқ мактабдаги ижтимоий педагогик фаолиятнинг барча жиҳа...

Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчисининг касбий маҳоратларини такомиллаштиришда амалий машғулотларни ташкил этиш методикаси

Мақолада бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини касбий тайёрлашда назарий ва амалий билимларнинг уйғунлиги, тасвирий санъатнинг асоси бўлган қаламтасвирнинг назарий ва амалий машқлар бажаришнинг аҳамияти хақида ишлаш жараёнида сўз боради. Талабаларга...

Маънавий ва жисмоний соғломлик мустаҳкам оила гарови

Ушбу мақолада жисмонон, маънан, маданий жиҳатдан соғлом авлодсиз катта марраларга эришиб бўлмаслиги тўғрисида гап юритилади. Шунингдек, жамиятимизнинг асоси бўлмиш оила институтини янада ривожлантириш, мавқеини мустаҳкамлаш ва ролини кучайтиришга дои...

Этиқодни шаклланишида ижтимоий муҳитни ўрни

Ривожланишни янги босқичида шахдам қадамлар ташлаб бораётган халқимиз рухиятининг кўзгуси бўлган эътиқодни ҳар томонлама илмий асосда таҳлил этиш замонамиз психологларини олдида турган энг долзарб вазифалардан бирдир.

Аёл ва жамият

Ушбу мақолада жамият таянчи бўлган мўътабар зот аёл сиймоси, ҳамда бугунги кунда уларнинг гендер тенглигини таъминлаш глобал муаммолардан бири бўлиб келаётгани ва бу муаммолар ўз ечимини топиш мақсадида амалга оширилаётган кенг қамровли, самарали исл...

Нутқ маданиятида миллийлик руҳи

Мазкур мақолада нутқ маданиятини такомиллаштиришда миллийлик масалалари, нутқнинг равон ва мазмундор бўлиши учун инсон ўз устида ишлаши зарурлиги, тинимсиз машқ қилиш орқали мақсадга эришиш йўллари ҳақида сўз боради.

Задать вопрос