Ёш футболчиларнинг тезкорлик сифатини ривожлантиришнинг услублари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №10 (300) март 2020 г.

Дата публикации: 09.03.2020

Статья просмотрена: 252 раза

Библиографическое описание:

Каюмов, Ш. А. Ёш футболчиларнинг тезкорлик сифатини ривожлантиришнинг услублари / Ш. А. Каюмов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 10 (300). — С. 236-239. — URL: https://moluch.ru/archive/300/67828/ (дата обращения: 19.12.2024).

Ушбу мақолада ёш футболчиларнинг жисмоний сифатларидан тезкорлигини тарбиялаш машғулотларининг муҳим жиҳатлари ёритилиб берилган.

Таянч сўзлар: жисмоний сифатлар, жисмоний машғулот, техник, тактик, тайёргарлик.

В этой статье подчеркивается важность обучения молодых футболистов их физическим качествам.

Ключевые слова: физические характеристики, физические тренировки, техника, тактика, подготовка.

Ёш футболчининг жисмоний сифатларини тарбиялаш спорт машғулотларининг муҳим жиҳатларидан бири саналади. Жисмоний сифатлар футболчи организмининг морфо-функционал, морфо-физиологик ва биологик хусусиятлари билан боғлиқ. Жисмоний сифатлар шуғулланувчиларнинг жисмоний, техник-тактик тайёргарликларининг такомиллашувига, бутун организм соғломлашишига, руҳий эмоционал ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади, футболчилар ҳар бир ҳаракатни тобора ишонч билан бажарадилар, янги ҳаракатларни тезроқ ўзлаштирадилар ва юқори натижали кўрсаткичларга эришадилар.

Ёш футболчининг асосий жисмоний сифатларини ривожланиши ҳаракат кўникмаларининг шаклланиши билан узвий боғлиқликда кечади. Ана шу жараёнга хизмат қилувчи машқлар спорт машғулотлар машғулотларига қатъий изчилликда ва кетма-кетликда киришилади. Бугунги кунда футболчиларнинг жисмоний сифатларини тарбиялаш учун махсус воситалардан, машқлар мажмуасидан фойдаланишни ўзининг долзарблиги билан ажралиб туради.

Ёш футболчиларнинг тезкорлик сифатини ривожлантириш назарияси усул ва услублари ҳозирги асрга келиб адабиётлар таҳлили шуни кўрсатадики, тезкорлик сифатларини ошириш учун кўплаб тадқиқот ишлари, илмий изланишлар ва амалиётлар, хар-хил усул ва услублар ҳамма спорт турлари учун ишланиб ўрганилиб чиқилмокда.

Ҳозирги замон футболида ўйин усуллари такомиллашиб, футболчиларнинг ўйин ҳаракатлари мукаммаллашиб бормокда. Футболдаги янги ва самарали усулларнинг пайдо бўлиши, футболчиларнинг ҳаракатлари юксак даражада бўлишини талаб этмоқда. Ҳар бир футболчи бир ўйин давомида жамоасининг ғалаба қозониши учун кўпгина ҳаракатларни бажаришади (1,3).

Бизга шу нарсалар маълумки, футболчиларнинг майдондаги асосий ҳаракатларига: юриш, югуриш, тўп билан юриш, тўп билан югуриш, сакрашлар, тўпга зарба бериш тўп билан алдаб ўтиш, тўп узатиш, тўпни тўхтатиш, тўпни ён чизиқдан ташлаш, жарима тўпини бажариш, бурчакдан тўпни тепиш, финтлар, подкад ташлаш, тўпни аниқ мўлжалга етказиш, рақиб билан тўп учун курашиш ва бошқа бир қанча ҳаракатлар киради.

Ёшлар ўртасида ўтказилиаётган мусобақалар таҳлили ҳамда илмий изланишлар шуни таъкидлайдики, мусобақа пайтида самарадорликка етолмайдиган асосий сифатлардан бири футболчиларимизнинг жисмоний тайёргарлигининг ва тезкорлик тайёргарлигининг пастлигидир.

Илмий изланишларга қўшилган ҳолда 17 ёшга тўлган футболчиларда тезкорлик сифати юқори квалификацион спортчи даражасига етиб борган бўлади. Кейинчалик унинг сифатлари сезиларли даражада ўзгаради. Бундай жараён сабабларидан бири нерв координация алоқалари ва нерв тўқима аппарати шаклланишининг тўхташидир. Яна бир томондан эса услубий факторларни таъсири бўлади. Бунда машғулотлар давомида тезкорлик сифатига йуналтирилганлик етарли даражада эмаслиги ва машғулот самарадорлигини ошираётганда қўлланиладиган усул ва услублар оддий, бир хилда эканлиги сабаб бўлиб келмокда (45,59).

Олимларнинг таъкидлашича ёш футболчилар малакали футболчиларга қараганда белгиланган вақт ичида кўпроқ усулларни бажарар экан. 1-жадвалда кўриниб турганидек, кўрсаткичлар ўртасидаги фарқ жуда катта. Лекин ҳозирги замон футболида эса бундай катта фарқ бўлиши мумкин эмас.

1-жадвал

Хар-хил ёшли футболчиларнинг ўйиндаги ҳаракатлар кўрсаткичлари

Ҳаракатларноми

Ўйиндагихатти-ҳаракатлар сони

Ўйиндагимасофалар

Спорт усталари

Ёшлар

Спорт усталари

Ёшлар

1

Тез югуришлар (рывок)

245

378

3500

5020

2

Тез тухташбилантугайдиганюгуришлар

145

405

2050

4455

3

Йуналишниўзгартирибюгуришлар

120

230

2440

4296

4

Тўполибюришлар

109

190

1440

2165

5

Оёқларбиланзарбалар

321

475

5888

7728

6

Бош биланзарбалар

39

85

471

885

7

Жарима ваэркинтўплар

24

29

436

597

8

Бурчактўплари

6

12

194

332

9

Дарвозаёнидантўпўйингакиритишлар

15

28

339

749

10

Тўптухтатишлар

144

264

11

Туртишлар

33

155

12

Тўқнашувлар

103

70

13

Тўп отишлар

21

18

14

Сакрашлар

69

35

15

Йиқилишлар

34

78

В. Д. Кудрявцев тадқиқотида шуни таъкидлайдики, 11–14 ёшли футболчиларда жисмоний жихатлар тезкорлик, кучлили ксифатлари ҳамда техник-тактик ўсишларидеярли бир хил бўлади. Лекин жуда тез сифатларнинг ўсиши 12–14 ёшда кузатилар экан.

Адабиёт манбаларни ўрганиб ва ўқув-машғулотлари шуни кўрсатадики кўпгина футбол мактаблари булимларида ўсмирлар ва ёшларни тезкорлик тайёрлашга етарлича эътибор берилмайди. Ёш футболчилар тарбиясини метод ва воситалар билан ошириш асосида асосан тезкорлик сифатини тарбиялаш даражасини ошириш керак.

Ёш футболчиларда тезкорлик сифатини ошириш динамикаси қуйидагича характерланади:

– натижаларнинг ўсишига қараб, 15–30 метрга стартдан чиқишини баҳолаш.

– тайёргарлик жараёнини охирида 60 метрга югуриш натижасини маълум бир ошириш.

– мусобақажараёнида 60 метрга югуришнинг юқори тезлигини узун фазаларда ушлай билиш.

– мусобақа жараёнининг тугашига вертикал сакрашларнинг юқори натижасидан ҳам оширишга ҳаракат қилиш.

Ёш футболчилар машғулот жараёнида тезкорликни ошириш учун қуйидаги машқлардан фойдаланилса мақсадга мувофикдир: югураётган вақтларда тўпни оёқ билан олиб юриш, югураётганда тўп билан машқлар бажариш, бундан ташкари тўпни хар-хил олиб юришлар, алдаб ўтишлар, тўп узатишлар, дарвозага тўпни тепиш усуллари киради. Бир машқни бажарилиши учун ўртача 5–7 секунд вақт берилади. Югуриш оралиғи 35 метр бўлади. Олим шуни таъкидлайдики, ушбу машқлар бажариш масофасини ва вақтини тақсимлай билиш машқнинг кўп маротабалаб бажаришига боғлиқ. Бу машқлар футболчиларнинг қобилиятининг ўсишига ва функционал жисмоний сифатларини ошишига олиб келади.

Ёш футболчиларда тезкорликни тарбиялаш жуда ҳам керакли жараёндир. Футболчилар маълум бир миқдорда тезлилик ва кучлилик ва тезкорлик сифати билан бошқа спорт тури билан шуғулланаётган спортчилардан орқада. Бу тезкорликни 11–12 ёшдан бошлаб тарбиялаш ўринлидир.

Футболни замонавий талаб даражаcи асосида ривожлантириш футболчиларнинг юқори жисмоний тайёргарлигини талаб этади, шулардан энг асосийларидан бири бу тезкорлик сифатини тарбиялашдир. Ёшларда бу сифатларни тарбиялашда энг мухим давр деб ҳисобланади. Тарбиялаш даврида тезкорлик сифати, ҳажми, восита ва методларни ўзгартириш ўқув-машғулот жараёнларини маълум бир даражадаги ижобий натижаларини кўрсатади.

Утказилган тажрибаларимиз таҳлили шуни кўрсатадики, футболчиларнинг лаёқатлигига ва қобилиятларига хар томонлама аниқ бахо берилиши футболчи келажагининг самарали бўлишини таҳлил қилиб қуйидаги хулосага келиш мумкин, ёшларга ва ўсмирларга тезкорликтайёргарлигига етарли даражада эътибор берилиши учун ҳозирги талабларга жавоб берадиган методлар билан тарбиялаш керак.

Адабиётлар:

  1. Акромов Р. А. Юкори малакали футболчиларни тайёрлаш. Тош. 1994 й 74бет.
  2. Боренбаев К. С. Педагогические методы и средства воспитание скоростных качеств у юных футболистов на этапе начальной специализации. Автореф. 1999 г 22стр.
  3. Драндров Г. Л. Развитие скоростно-силовых качеств и быстроты футболистов 13–16 лет с учетом типологических осоьенностей проявления свойств нервной системи. 1989 г. 69стр.
Основные термины (генерируются автоматически): спорт.

Ключевые слова

жисмоний сифатлар, жисмоний машғулот, техник, тактик, тайёргарлик

Похожие статьи

Сув омборларидан фойдаланишни яхшилаш мақсадида техник тавсиялар ишлаб чиқиш (Тўдакўл сув омбори мисолида)

Мақолада Тўдакўл сув омборида олиб борилган дала тадқиқотлари асосида унинг техник ҳолати хамда конструктив параметрларига тасир қилувчи салбий омиллар ёритиб берилган. Бу жараёнларни огоҳлантириш (олдини олиш) тадбирлари ишлаб чиқилган.

Меҳнат шартларини ўзгартириш тушунчаси ва меҳнат шартномасини ўзгартиришнинг асосий қоидалари

Мақолада меҳнат шартларининг ўзгартиришнинг тушунчаларига таъриф берилган. Шунингдек меҳнат шартномасини тузиш, уни ўзгартиришнинг асосий қоидалари юзасидан қонунчиликда ёритилган масалалар очиб берилган.

Шифокор стоматологларнинг юрак қон-томир тизимида функционал ҳолатни гигиеник баҳолаш

Маълумки, юрак қон-томир тизими организмдаги хилма хил жараёнларга таъсир этади ва шу билан бирга барча орган ва тўқималарни қон билан таъминлайди.

Универсал контейнерлар конструкциясини такомиллаштириш

Мақолада 20 ҳамда 40 футли контейнерларни такомиллаштириш истиқболлари ҳамда уларни «Қуюв-механика заводи» шуъба корхонасининг ишлаб чиқариш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқариш келтирилган.

Қарор қабул қилиш бошқарув фаолиятининг психологик мезони сифатида

Қарор қабул қилишнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари таҳлил этилган. Шунингдек, қарор қабул қилишнинг самарадорлигини оширишнинг механизмлари очиб берилган.

Талабаларининг жисмоний маданият соҳасида илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш тизимини асосий муаммолари

Мазкур мақола жисмоний маданият соҳаси талабаларининг илмий фаолиятини ташкил этиш тизимини муаммолари ва у фаолиятни такомиллаштириш йўллари борасида фикрлар келтирилган.

Диний мутаассиблик моҳиятини турли ижтимоий фанларда талқин этилиши

Ушбу мақолада диний мутаассиблик муаммоси, мутаассиб оқимларга янги аъзони жалб қилиш усуллари, унинг ижтимоий-психологик хусусиятлари муҳокама қилинган. Шунингдек, ақидапараст оқимларнинг таъсирига тушиб қолишни сабаблари ёритилган.

Бошқарув қарорларини қабул қилишдаги ҳолатлар таҳлили

Ушбу мақолада бошқарув қарорларини қабул қилишдаги ҳолатлар таҳлили келтирилган. Бошқарув қарорларининг турлари ва уларга қисқача тавсиф берилган.

Миллий ҳисоблар тизимидаги асосий кўрсаткичларнинг ўзаро боғлиқлигини статистик усулларда таҳлил қилиш

Мазкур мақолада, миллий ҳисоблар тизими услубияти асосида асосий кўрсаткичларни турли махсус статистик усуллари кўриб чиқилган ва таҳлил этилган.

Фарғона вилоятидаги диний ташкилотлар фаолияти

Мақолада Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминланиши ҳамда мамлакат сиёсий ҳаётида кўп миллатли фуқароларнинг ижтимоий ҳимояланишини хуқуқий кафолатлари, Фарғона вилоятида фаолият юритаётган диний ташкилотлар тарихи ҳақида...

Задать вопрос