Шеъриятни ардоқлаган шоир (Сирожиддин Саййид ижодида шеър тасвири) | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №10 (300) март 2020 г.

Дата публикации: 04.03.2020

Статья просмотрена: 45 раз

Библиографическое описание:

Отамуратова, М. У. Шеъриятни ардоқлаган шоир (Сирожиддин Саййид ижодида шеър тасвири) / М. У. Отамуратова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 10 (300). — С. 245-247. — URL: https://moluch.ru/archive/300/67847/ (дата обращения: 19.12.2024).

Ушбу мақолада етук шоир Сирожиддин Саййиднинг шеърият ва унинг моҳиятини ёритган бадиият намунлари талқин қилинади. Муаллиф шеъриятнинг бош мезонларини ўзида мужассамлаштирган тўртликлари мисолида шоир шахсига хос хусусиятлар очиб берилади.

Калит сўзлар: шеърият, бадиият намунаси, услубий равонлик, ижодкор фалсафаси, ижод дарди, истеъдод жилоси, бадиий ижод.

В данной статье анализируются художественные образы, осветившие поэзию великого поэта Сирожиддина Саййида, и её суть. Раскрывается своеобразие личности поэта на примере четверостишия, воплощающего главные критерии поэзии автора.

Ключевые слова: поэзия, художественный образ, стилистическая ровность, философия автора, творческая боль, блеск таланта, художественное творчество.

Ўзининг ҳар бир сатрига руҳ бахш этган таниқли шоир Сирожиддин Саййид ижодида шеърият ва унинг моҳияти теран ёритилади. Ижодкорнинг “Қалдирғочларга бер айвонларингни” номли тўпламидан ўрин олган “Шеърият” сарлавҳали бадиият намунаси мисолида ушбу гўзал поетик ифодаларни илғашимиз мумкин.

Бунчалар улуғсан,

Оддий шеърият.

Сен илоҳийсан, биз

Моддий, шеърият [1, б.105].

Ижодкор тасвирлагани сингари оддий, содда, самимий шеърият улуғ ва мўтабардир. Зеро, у илоҳий илҳом маҳсули. Шеърият ҳар қандай моддийликдан ҳоли. Унга бойлик манбаи сифатида қараш мумкин эмас. Бу ҳолат асл ижодкорлар учун ёт унсур. Сирожиддин Саййид бу ҳикматни ўз мисралари қатига сингдириб юборади. Шеъриятни буюк санаган етук шоирнинг бу фалсафаси ана шу буюк йўлга қадам босган, илоҳиятга ошно бўлган кунидан бошлаб унга ҳамроҳдир. Шу боис, Сирожиддин Саййид томонидан яратилган — шеъриятнинг бош мезонларини ўзида мужассамлаштирган ижод намунлари китобхонлар учун ғоят қадрлидир.

Сен — муҳаббат кўшки,

Ишқнинг айвони.

Кўнгил билан руҳнинг

Мовий осмони [1, б.105].

Шоир чинакам шеърият муҳаббат учун замин эканлигини баён қилар экан, ҳар бир бадиий асар ижодкорнинг кўнглида жунбушга келган илҳом самараси, унинг адабиётга ва бадиий ижодга бўлган меҳри туфайли юзага келишини таъкидлайди. Саноқсиз шоирларнинг ва ошиқларнинг кўнглига синггиб кетган ана шу меҳр ва муҳаббат шеърият бағрига жо бўлади. Ҳақиқий шоир аслида чинакам ошиқ, шеърият шайдосидир.

Ким сўз деб нафсига

Нон берар фақат.

Ҳақиқий шоирлар

Жон берар фақат [1, б.106].

Юқоридаги мисраларда шоир ифодалаган мазмун орқали ижод ва нафс тушунчасининг бир-бирига зид эканлигини англаймиз. Сўзнинг қудратини тўла англамай, унга нон топиш йўли сифатида қарайдиган, фақат нафси учун қоғоз қоралайдиган сохта шахслар, аслида, сохта “ижодкорлар”дир. Бундай шоирларга ижодкор: “Нима керак сенга бундоқ буюклик, Қалам тафтин сезмаса гар бармоғинг?” — дея хитоб қилади. Ҳақиқий шоирлар шеърга, шеъриятга жонларини берадилар, шеърга жон бахш этадилар. Асл шоирлар туфайли шеърият айвони кўнгилларнинг нурафшон қуёшидан баҳра олаётган муаттар гуллар ифорига чўмади. Сирожиддин Саййид томонидан яратилган бадиий намуналар ҳам ана шу муқаддас айвоннинг кўркам гулларидандир.

Шеърият, сен абадий

Ранжу озор йўлимсан.

Дарду ҳижрон даштида

Узатилган қўлимсан [1, б.104].

Шоир ифодалагани каби шеърият унинг учун абадий ранжу озор йўли, аммо ижодкор бу йўлга қадам босишдан иккиланмайди, аксинча, у ушбу дарду ҳижрон даштига қалб хоҳиши ила қўл узатади.

Ижод — буюк ва илоҳий дард…“Сирожиддин Саййид — дардли шоир. Унинг зоҳиран қувончли ҳолатнинг гўзал поетик ифодаси берилгандек кўринган мисралари замирида ҳам элнинг, юртнинг ғамида яшаётган кўнгил изтироблари сирқиб туради” [4]. Шоир дарди унинг асарларида акс этиши бежиз эмас. Аслида чинакам ижодкор бўлиш учун, аввало, катта қалб эгаси бўлмоқ лозим. Шоир учун ижод муқаддас, ижод намунаси азиз:

Фироқ даштидаги лоламсан, эй шеър,

Умримни сарфлаган ноламсан, эй шеър.

Кетди дарёларга оқиб бир бешик,

Менинг туғилмаган боламсан, эй шеър [2, б.210].

Маълумки, ҳар бир ижодкор яратган асарини ҳудди фарзанди каби ардоқлайди. Шоир бу мазмунни ўз фикрлари билан янада бойитади. Унинг учун шеър: “фироқ даштидаги лола” — унга етмоқ ижодкор учун осон иш эмас. Шеър — шундай дард, шундай нолаки, уни ифодаламоқ учун шоир бутун умрини шеъриятга бағишламоғи керак. У фарзанд сингари лазиз. Ижодкорларнинг ҳали яралмаган шеърлари уларнинг туғилмаган фарзандлари кабидир.

Бой берган — кунларим, саҳарларимдир,

Улар ҳам байтларим, ғазалларимдир.

Шеърларга кирмаган оҳу зорларим

Менинг танланмаган асарларимдир [2, б.204].

Тўртликда ифодаланган мазмун юракка яқин. Ҳар бир мисрада ижодкорнинг қувончи, дарди, муҳаббати, умуман, бутун қалби намоён бўлади. Бу асл ҳақиқат. Шоир умрининг ҳар бир сонияси шеърдан иборат эканлигини изҳор қилади. Ўзининг шеърларига кирмаган пинҳон оҳу зорларини “танланмаган асарлар” сифатида тақдим этиб сўз ўйинини қўллайди. Ижодкор қалбида туғён ураётган туйғулар шу қадар турфаки, уларни назмга солиш ҳатто шоир учун ҳам мушкул вазифа. Чунки ижодкор қалби ечимсиз тилсимдир. Бундай мазмун қуйидаги тўртликда ҳам давом эттирилади:

Ҳар бир сатрим — бир фиғондир ё нолам,

Мен йўқотган бир орзу ё биро дам.

Ҳар байтимнинг замирида –бир видо,

Ҳар шеърим — бир жудоликдир ё мотам [2, б.213].

Шоир ўз шеърини фиғонга тенглаштиради. Йўқотилган орзулар ва инсонлар доғи байтлар замирига аламли видо бўлиб синггишини таърифлайди. Ҳар бир дардли шеърининг жудолик ва мотам эканлигига иқрор бўлади. Зеро, шеър кўнгил нелардандир ўртанганда, ларзага келганда яралади. Ижод аҳли ўзгача олам. Шоир кўнглидаги пинҳон туйғулар чинакам бадиий ижод намунаси яралишига хизмат қилади. Шоир ўз руҳиятини “Мен ҳам бир кун кетгум тан қўрғонидан, Руҳим осмонларга тааллуқ бўлгай” мисралари орқали таъсирли тасвирлайди. Чиндан-да, ҳақиқий ижодкорнинг руҳи осмонийдир. Унинг фаолияти эса кўнгил ишидир. Сирожиддин Саййид ана шундай руҳи ва уйғоқ қалби осмонларга тааллуқли бўлган етук истеъдод соҳиби, асл инсондир. У ўз ижодининг моҳиятини шундай ёритади:

Ғойибдан менга бир жом берилгандир,

Ишқадан дилга ғизо — ком берилгандир.

Нурсиз кўнгилларни ёритмоқ учун

Менга Сирож деган ном берилгандир [2, б.201].

Шоир сўз ўйини орқали бадиий тафаккур тилсимини намойиш этади. Маълумки, “сирож” сўзи — ёруғлик, қуёш деган маънони билдиради. Шоирга бу номнинг ва илоҳий истеъдоднинг берилиши ҳам аслида ижодкорнинг ўзига хос тақдиридан дарак беради. Маҳоратли шоир илоҳий туҳфа — ижод қилиш бахтини, шеъриятни қадрлайди ва ўзи таъкидлагани каби кўнгилларни ёритмоқ учун ёзади. Шу сабабдан, Сирожиддин Саййид шеърияти кўнгил ардоғидаги шеъриятдир!

Адабиёт:

  1. Сирожиддин Саййид. Қалдирғочларга бер айвонларингни. Т.: “Шарқ”, 2015.
  2. Сирожиддин Саййид. Онамнинг кулчалари. Т.: “Ўзбекистон”, 2017.
  3. Раҳимжонов Н. Мустақиллик даври ўзбек шеърияти. Т.: “Фан”, 2007.
  4. Мустақиллик даври адабиёти. Н. Жабборов. Шеърият — руҳ озодлиги. T.: Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 2006.
Основные термины (генерируются автоматически): ана шу.

Ключевые слова

шеърият, бадиият намунаси, услубий равонлик, ижодкор фалсафаси, ижод дарди, истеъдод жилоси, бадиий ижод

Похожие статьи

IX-XV асрларда Мовароуннаҳрда ёзилган тафсирларнинг хусусиятлари

Ўрта асрларда Мовароуннаҳрда бир қатор илмлар ривож топди. Булар фаторида тафсир (Қуръон шарҳи) илми ҳам ўзининг тараққиёт босқичини босиб ўтди. Минтақада нақлий ва ақлий тафсир турларидан ақлий қисми тез ривождандики, олимларнинг аксарият ижодлари м...

Нафс тасаввуфий тушунча сифатида

Ушбу мақолада тасаввуф таълимотининг марказий тушунчаларидан бири нафс тўғрисида гап кетади. Нафс тушунчасига нисбатан турли хил кишилар — тасаввуф аҳли ва олимларнинг қарашлари ўз аксини топган. Нафс билан қандай иш олиб бориш лозимлиги кўрсатилади ...

Сопол буюмлари ишлаб чиқариш корхонасида ёритилганлик кўрсаткичларини гигиеник баҳолаш

Кўриш ишларини яхшилаш ва организмни меҳнат фаолиятини активлаштириш мақсадида рационал таббий ва сунъий ёритилганликни таъминлаш мақсадга мувофиқдир. Ўрганилаётган корхонадаги меҳнат жараёни кўзга зўриқишни талаб этади. Бу эса табиий ва сунъий ёрити...

Дин психологиясининг юзага келиши ва ривожланиш тарихи

Қуйидаги мақолада дин психологиясини фан сифатида шакилланиш тарихи қисқача ёритилган бўлиб, унда асосий урғу АҚШ дин психологияси мактабларига қаратилган. Шунингдек, дин псиологиясини фан сифатида ривожланиб бориш босқичларидаги предметнинг аҳамияти...

Ўзбекистонда диний бағрикенглик анъаналарининг ёшлар тарбиясида тутган ўрни

Мақолада Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминланиши ҳамда мамлакат сиёсий хаётида кўп миллатли фуқароларнинг ижтимоий ҳимояланишини хуқуқий кафолатлари ёритилган. Турли миллатлар урф-одатлари ва анъаналарини чуқур хурмат ...

Ўзбекистон Республикасида одил судловни амалга оширишда «Суд назорати» ва «Суд контроли» тушунчаларининг аҳамияти

Суд — ҳуқуқ соҳасида атамаларни тўғри йўлга қуйиб ишлатиш, бу норматив ҳужжатларни тушунарли бўлишини таъминлаб қолмай, балки маъносини аниқ равшан ишлатилишини таъминлаб беради. Суд назорати суд ҳокимиятининг амалга оширишнинг алоҳида функцияси сифа...

Макроиқтисодий мутаносиблик ва уни таъминлаш жараёни

Мазкур мақолада миллий иқтисодиётда макроиқтисодий мутаносибликни таъминлаш ҳолати, уни акс эттирувчи кўрсаткичлар, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш омиллари ва унинг истиқболлари, макроиқтисодий мутаносибликни таъминлашда кичик бизнес субъектл...

Ўзбекистонда нашриётчилик иши ривожининг тарихий таҳлили

Нашриётчилик иши тараққиётининг ўзига хосликлари танқидий таҳлил қилинади, Ўзбекистонда нашриётчилик иши тараққиёти тарихини ўрганишга муносиб ҳисса қўшган ўзбек ва хорижий тадқиқотчиларнинг ишларига баҳо берилади. Республикада китоб нашр этиш иши ри...

Сузиш бассейнлари сувининг ифлосланиш муаммоларининг замонавий холати

Чўмилиш бассейнларини лойиҳалаштириш, жиҳозлаш ва ишлатилиши бўйича санитария қоидалари ва меъёрлари СанҚваМ № 0306–12 ҳужжат мавжуд бўлиб, сузувчи ва аҳоли ўртасида турли касалликларни тарқалишини олдини олиш бўйича ушбу меъёрий хужжатдан фойдаланил...

Саҳна маданияти ва масъулияти

Мазкур мақола узоқ йиллик изланишлар ва профессионал тажрибадан олинган хулосалар маҳсулидир. Унда берилган кўрсатмалар саҳнада фаолият юритувчилар,бўлғуси ижодкорларнинг театр, телевидение, радио ва дубляж соҳаларида нотиқлик, дикторлик, бошловчилик...

Задать вопрос