Инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришда синдициялаштирилган кредитлашни қўллаш имкониятлари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №13 (303) март 2020 г.

Дата публикации: 28.03.2020

Статья просмотрена: 214 раз

Библиографическое описание:

Гадаев, Ж. М. Инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришда синдициялаштирилган кредитлашни қўллаш имкониятлари / Ж. М. Гадаев. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 13 (303). — С. 258-260. — URL: https://moluch.ru/archive/303/68417/ (дата обращения: 18.12.2024).

Мақолада инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришда синдициялаштирилган кредитларни моҳияти, уни бошқариш йўллари, шунингдек, синдициялаштирилган кредитларни хусусиятлари ва функциялари, шунингдек инновацион муҳит яратиш имкониятлари ва инвесторлар учун замонавий шарт-шароитлар яратиш кўриб чиқилган ва бу борада хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар: инвестиция, инвестор, синдициялаштирилган кредит, банклар, функция, лойиҳа.

В статье рассматриваются сущность синдицированных кредитов при финансировании инвестиционных проектов, способы их управления, а также особенности и функции синдицированных кредитов, а также возможности создания инновационной среды и создания благоприятных условий для инвесторов.

Ключевые слова: инвестиция, инвестор, синдицированный кредит, кредит, банки, функция, проект.

Ҳар қандай корхона ўз фаолиятини бошлаши. кенгайтириши, янгилаши учун инвестицияларга эҳтиёж сезади. Инвестициялар турли мулк шаклидаги корхоналар фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш, миллий иқтисодиётни модернизациялаш ва уни таркибий ўзгартириш, барқарор ўсишини ва рақобатбардошлигини таъминлаш, халқаро интеграциясини фаоллаштиришнинг бош омили ҳисобланади. Инвестициялар иқтисодиётда яратилган бойликнинг таркибий қисми ҳисобланиб, истеъмолдан ортган даромадларнинг жамғарилиши натижасида қайта даромад топиш мақсадида тадбиркорлик фаолиятига жалб этиладиган манба ҳисобланади. Бирок, инвестициялар чекланганлиги сабабли самарали фойдаланишда уларнинг даромадлилиги, тез қопланувчанлиги, самарадорлигини таъминлашга бўлган эътиборни кучайтиради.

Мамлакатимиз иқтисодиётини ривожланиши билан биргаликда инновацион муҳит яратиш имкониятлари ҳам такомиллашиб бормоқда, республикамиз инвесторлари учун замонавий шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.

Синдициялаштирилган кредит ҳисобидан инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш ҳар бир иштирокчи банк томонидан зарур лойиҳа-смета ва бошқа ҳужжатлар нусхалари етакчи банкка тақдим этилгандан кейин бошланади. Иштирокчи банклар ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномаси тyзилгандан сўнг, ҳар бир иштирокчи банк синдициялаштирилган кредитлаш туғрисидаги келишувда қайд этилган шартлар асосида қарз олувчига ўз банкида белгиланган тартибда алоҳида ссуда учун ҳисобварағи очади. Иштирокчи банклар томонидан кредитлашни амалга ошириш кредит шартномасида белгиланган мақсадлар ва муддатларда ҳар бир иштирокчи банк учун белгиланган календарь муддатида қарз олувчининг тўлов топшириқномалари асосида товар-моддий бойликлар, бажарилган ишлар ва хизматлар учун ссуда ҳисобварағидан нақд пулсиз шаклда тўлаш йули билан амалга оширилади. Синдициялаштиралган кредитнинг суммаси ҳар бир иштирокчи банк балансида, унинг томонидан берилган кредит миқдорига тенг улушда акс этирилади.

Етакчи банк қарз олувчининг кредитни қайтариш қобилиятини, берилган кредитдан мақсадли фойдaланиши ва гаров ҳолати ёки кафилнинг малиявий ҳолат бўйича кредитдан фойдаланишнинг бутун муддати давомида мониторинг олиб боради. Ушбу мониторинг иштирокчи банклар талаби асосида, улар иштирокида ёки кредит шартномасида белгиланган тартибда ҳар бир иштирокчи банк томонидан мустақил амалга оширилиши мумкин.

Етакчи банк томонидан кредитлаш жараёнини нотуғри ташкил этилиши ва унинг натижасида зарар кўрилишига олиб келадиган. Қуйидаги ҳаракатлар бўйича жавобгар бўлади:

− кредит хужжатларини нотуғри расмийлаштириш;

− юзаки мониторинг ўтказиш;

− иштирокчи банкларга кредит қайтарилиши билан боғлиқ бўлган муаммолар борлиги ҳақида маълум қилмаслик;

− қарз олувчининг депозит ҳисоб-рақамида маблағлари бўлган тақдирда, кредитларни қайтариш учун маблағларни ўз вақтида ўтказмаганлик ёки умумаи ўтказмаслик;

− қарздорнинг тўловга лаёқатсизлиги туфайли кредит ва унинг фоизларини ўз вақтида тўлай олмаганлиги учун масъулият синдикатлашган кредит туғрисидаги келишув асосида барча иштирокчи банклар зиммасида бўлади. Қарз олувчи асосий қарзни ва унга ҳисобланган фоизларни кредит шартномасида келишилган муддатда қайтармаса, етакчи банк бошқа иштирокчи банклар билан келишилган ҳолда, Фуқаролик кодексининг 280-моддаси, иккинчи қисмига мувофиқ судга мурожаат қилмасдан, ундиришни мустақил равишда гаров предметига қаратишга хақлидир.

Халқаро капитал бозори таркибида синдициялаштирилган кредитлар салмоғи йилдан-йилга ортиб боришига йирик ишлаб чиқариш корхоналаринниг вужудга келиши ва уларнинг катта суммадаги кредитларга бўлган талабнинг пайдо бўлишини асос қилиб кўрсатиш мумкин.

Шунингдек, инвестиция лойиҳаларини синдикатли кредитлашни такомиллаштириш учун қуйидагиларнинг таъминланганлигига эришиш мақсадга мувофиқдир:

− сиёсий барқарорлик ва давлатнинг иқтисодиётни тартибга солиш сиёсатидаги аниқлик;

− лойиҳавий молиялаштиришнинг қонуний асосини шакллантириш;

− лойиҳавий молиялаштиришнинг механизмларига давлатнинг кўмаклашув тизимини яратиш (жумладан, молиявий);

− менежер кадрларни тайёрлаш ва уларнинг амалий тажриба тўплашларини таъминлаш;

− капитал ва ҳосилавий молия инструментлари бозорининг кейинги ривожланишига эришиб бориш [2, 171].

Ўзбекистонда синдициялаштирилган кредитлаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2005 йил 16 июлдаги қарори билан тасдиқланган «Тижорат банклари томонидан йирик инвестиция лойиҳаларини синдициялаштирилган кредитлашни амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги Низоми ва 2010 йил 6 ноябрда унга киртилган ўзгаришлар билан тартибга солинади.

Шунингдек Республикамизда йирик лойиҳалардан меламин ва аммиак ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида «Фарғона Азот»даги карбомид ишлаб чиқарилишини қайта ташкил этиш учун ҳам банк синдикати ташкил этилган. Синдикат иштирокчилари сифатида эса, ривожланаётган мамлакатлар учун одатий бўлиб қолган халқаро молия инстинутлари қатнашганлар.

Халқаро экспертларнинг фикрларига кўра, синдициялаштирилган кредитлашни юртимиз банкларида ҳам ривожлантириш учун банклар ўртасидаги ўзаро ишончни ошириш ҳамда хуқуқий-меъёрий базани такомиллаштириш зарур. Шунингдек, синдициялаштирилган кредитлашни ташкил этишда миллий банкларни фақатгина синдикат иштирокчиси сифатида бегилаб, етарлича тажрибага ҳамда кенг молиявий имкониятларга эга бўлган хорижий молиявий муассасаларни етакчи сифатида ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Кредитлашнинг бу тури юртимиз банкларининг бир-бирини ўрганиш, ҳамкор банкнинг молиявий барқарорлигини акс эттирувчи кўрсаткичларидан бири ҳисобланган кредит портфели ҳақида маълумотга эга бўлиш ва таҳлил қилиш имконини беради. Демак, синдициялаштирилган кредитлаш банкларнинг «ўзаро бир-6ирини ўрганиш» воситaларидан биридир.

Ҳукумат кафолати билан олинадиган Халқаро кредитлар ролининг ошиб бораётганлиги синдициялаштирилган кредитларни жалб этиш ва фойдаланишни давлат томонидан тартибга солишни янада такомиллаштириш бўйича кескин чоралар қурилишини тақозо этади. Синдициялаштирилган кредитларни янги лойиҳаларга кенг жалб қилиш билан экологик тоза ва илғор технологиялар, энг янги техника ва ускуна-жихозларни жорий қилиш, мехнатни оқилона ташкил этиш ҳисобига саноатни жадал ривожлантиришга эришиш мумкин. Уларни жалб этишни, бизнинг назаримизда, синдициялаштирилган кредитларни жалб қилиш ва улардан. фойдаланиш бўйича ўзоқ муддатли мақсадли дастурларга мувофиқ олиб бориш зарур. Бунда устувор секторлар, илм талаб ва капитал талаб тармоқлар ва синдициялаштирилган кредитларни ўзлаштириш иштирокчиларнинг хуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш билан боғлиқ тадбирларни назарда тутиш зарур.

Адабиёт:

  1. Маматов Б. С., Хўжамқулов Д. Ю., Нурбеков О. Ш. Инвестицияларни ташкил этиш ва молиялаштириш. Дарслик. — Т.: Иқтисод-молия, 2014. — 84-б.
  2. Проектное финансирование: синергетический аспект: Учебное пособие / Г. А. Поташева. — М.: НИТс ИНФРА-М, 2015. — С.- 171 с.
  3. Тижорат банклари томонидан йирик инвестиция лойиҳаларини синдициялаштирилган кредитлашни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом. Марказий банк Бошқарувининг 16.07.2005 й. 613 (15/4)-сон Қарори.
  4. www.mf.uz — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги сайти
  5. www.gov.uz — Интерактив давлат хизматлари ягона портали
Основные термины (генерируются автоматически): кредит, банк, инвестиция.

Ключевые слова

инвестиция, инвестор, функция, синдициялаштирилган кредит, банклар, лойиҳа

Похожие статьи

Инновацион муҳитни шаклланиш асослари

Ушбу мақолада инновацияни жаҳон иқтисодиёти, жумладан ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида тутган ўрни ва ахамияти ёритилган. Республикамиз шароитида хозирги замон фан сиғимли технологияни ривожлантирувчи, инсон капитали ва бошқа ишлаб чиқариш омилл...

Тижорат банклари томонидан кичик бизнесни молиялаштиришнинг янги шаклларини қўллаш

Мақолада тижорат банклари тоьонидан кичик бизнес субъектлари фаолиятини молиялаштириш механизмларини янада такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ишлаб чиқилган. Тижорат банклари томонидан ажратилаётган кредитларининг кичик бизнес ва хусусий та...

Ўзбекистоннинг «Бизнес юритиш 2019» айрим кўрсаткичларининг таҳлили

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасининг халқаро таҳлил ташкилотларидан бири бўлган Жаҳон банки гуруҳига кирувчи “Бизнес юритиш” кўрсаткичларининг таҳлили, унинг сабаблари ҳамда яхшиланган кўрсаткичларни қандай ушлаб қолиш ва камчилиги мавжуд соҳала...

«А» тоифасига мансуб шахсларнинг овқатланиш тарзини ўрганиш ва таҳлил қилиш

Мақола ионлантирувчи нур манбаси билан ишловчи ходимларида нурланиш касалликларининг келиб чиқиши ва ривожланишининг олдини олиш ва «А» тоифага тааллуқли ишчи-хизматчиларнинг тўғри овқатланиши ва давловчи-профилактик овқатлар билан таъминлаш ҳолатлар...

Муҳандислик машиналарини жанговар шароитларда қўллаш самарадорлигини ошириш

Мақолада хорижий давлатлар армияси муҳандис бўлинмаларидаги зирҳли бульдозерларнинг яратилиши тарихи, ривожланиши ва қўлланиши келтирилган. Зирҳли бульдозерларнинг истиқболли намуналарини техник ва эксплуатацион кўрсатгичлари кўриб чиқилган ва таҳлил...

Сопол буюмлари ишлаб чиқариш корхонасида ёритилганлик кўрсаткичларини гигиеник баҳолаш

Кўриш ишларини яхшилаш ва организмни меҳнат фаолиятини активлаштириш мақсадида рационал таббий ва сунъий ёритилганликни таъминлаш мақсадга мувофиқдир. Ўрганилаётган корхонадаги меҳнат жараёни кўзга зўриқишни талаб этади. Бу эса табиий ва сунъий ёрити...

Олий таълим раҳбарларининг бошқарув қарорларини қабул қилишининг психологик жиҳатлари

Мазкур мақолада олий таълим жараёнини бошқаришда бошқарув қарорларини ишлаб чиқишнинг ташкилий ва ижтимоий-психологик жиҳатлари аниқланган. Бошқарув қарори концепциясининг моҳияти, унинг асосий хусусиятлари ва амалга ошириш босқичлари очиб берилади. ...

Мебель ишлаб чиқариш корхонаcида ишловчиларнинг гигиеник меҳнат шароитларини баҳолаш

Мебел ишлаб чиқариш корхоналари ишловчиларининг меҳнат шароитларини СанҚ ва Н № 0141–03 «Иш жараёнининг оғирлиги ва кескинлиги, ишлаб чиқариш муҳитининг зарарлилик ва ҳавфлилик омиллари кўрсаткичлари бўйича меҳнат шароитларини гигиеник классификациял...

Сузиш бассейнлари сувининг ифлосланиш муаммоларининг замонавий холати

Чўмилиш бассейнларини лойиҳалаштириш, жиҳозлаш ва ишлатилиши бўйича санитария қоидалари ва меъёрлари СанҚваМ № 0306–12 ҳужжат мавжуд бўлиб, сузувчи ва аҳоли ўртасида турли касалликларни тарқалишини олдини олиш бўйича ушбу меъёрий хужжатдан фойдаланил...

Ўзбекистонда диний бағрикенглик анъаналарининг ёшлар тарбиясида тутган ўрни

Мақолада Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминланиши ҳамда мамлакат сиёсий хаётида кўп миллатли фуқароларнинг ижтимоий ҳимояланишини хуқуқий кафолатлари ёритилган. Турли миллатлар урф-одатлари ва анъаналарини чуқур хурмат ...

Задать вопрос