Меҳнат шартларини ўзгартириш тушунчаси ва меҳнат шартномасини ўзгартиришнинг асосий қоидалари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №14 (304) апрель 2020 г.

Дата публикации: 02.04.2020

Статья просмотрена: 771 раз

Библиографическое описание:

Тураев, Ш. А. Меҳнат шартларини ўзгартириш тушунчаси ва меҳнат шартномасини ўзгартиришнинг асосий қоидалари / Ш. А. Тураев. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 14 (304). — С. 316-319. — URL: https://moluch.ru/archive/304/68494/ (дата обращения: 19.12.2024).



Мақолада меҳнат шартларининг ўзгартиришнинг тушунчаларига таъриф берилган. Шунингдек меҳнат шартномасини тузиш, уни ўзгартиришнинг асосий қоидалари юзасидан қонунчиликда ёритилган масалалар очиб берилган.

Калит сўзлар: меҳнат ҳуқуқи, шартлар, меҳнат шартномаси, қоидалар, ўзгартириш, иш берувчи, ходим, низо.

В статье описываются понятия изменения условий труда. Также раскрываются вопросы, регулируемые законодательством о заключении трудового договора, основные процедуры его изменения.

Ключевые слова: разрешение на работу, условия трудового договора, трудовой договор, работодатель, работник, трудовой спор.

Мамлакатимизда сўнги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосини фуқароларнинг яхши яшаши учун шароит яратиб бериш, уларнинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилишни ташкил қилиб келимоқда. Мустақилликка эришилган дастлабки йилларданоқ, инсон ҳуқуқлари масаласи юқори даражага кўтарилган. Бунда асосий эътибор фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва иш билан таъминлаш масаласига қаратилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ 4947–сонли Фармонига асосан, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича, Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланган бўлиб, унинг ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларида аҳолининг бандлиги ва реал даромадларини изчил оширишга қаратилган чора тадбирлар белгиланган [1, с. 25]. Мазкур чора-тадбирлар рўйҳатида 2017–2021-йиллар давомида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасаини ишлаб чиқиш ва бу орқали миллий меҳнат қонунчилигини такомиллаштириш зарурияти белгилаб қўйилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Ҳаётнинг ўзи ва халқнинг талаблари бизнинг олдимизга амалий ечимини топиш лозим бўлган янги ва янада мураккаб вазифаларни қўймоқда” [2, с. 10].

Меҳнат муносабатлари ўзгариши ҳар бир мамлакатда ўзига хос хусусиятга эга. Маълумки, меҳнат муносабатларининг асосини аҳолини иш билан таъминлаш масаласи ташкил қилади. Бунда ҳар бир давлат ўзининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда аҳолини иш билан таъминлаш сиёсатини олиб боради. Шунингдек, ҳар бир давлатда иш берувчи билан ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномасини ўзгартириш, иш берувчи томонидан ходимни бошқа ишга ўтказишдаги қоидалар турлича эканлигини гувоҳи бўламиз.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг VI бобининг учинчи параграфи билан меҳнат шартномасини ўзгартириш тартиби белгиланган. Бунга кўра, тарафлар ўртасида меҳнат шартномасининг тузилиши ходим ва иш берувчининг иш жойи, ходимнинг меҳнат вазифаси, ишнинг бошланиш куни, меҳнат шартномасининг муддати, меҳнат ҳақи миқдори, иш вақтининг муддати, таътиллар ва меҳнатнинг бошқа шартлари тўғрисида келишувга эришилганлигини билдиради. Меҳнат шартлари деганда, меҳнат жараёнидаги ижтимоий ва ишлаб чиқариш омилларининг жами тушунилади. Ижтимоий омиллар жумласига меҳнат ҳақи миқдори, иш вақтининг, таътилнинг муддати ва бошқа шартлар киради. Техника, санитария, гигиенага оид, ишлаб чиқариш-маиший ва бошқа шартлар ишлаб чиқариш омиллари ҳисобланади. Меҳнат шартлари тарафларининг келишувидан ташқари меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланади. Шунинг учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига янги — “меҳнат шартномасини ўзгартириш” тушунчаси киритилган. Меҳнат шартларини ўзгартириш деганда, ходим ва иш берувчи томонидан меҳнат шартномаси тузилаётганда келишилган индивидуал ўзини тутиш қоидаларини, ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни ўзгартириш ёхуд меҳнат шартномасининг ижросини тўхтатиб туриш тушунилади. Усманованингфикрига кўра, “Меҳнат шартномасини ўзгартириш — меҳнат шартномаси ходим билан иш берувчи ўртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишувдир” [3, с. 221].

Шунингдек, меҳнат шартларини ўзгартириш ташаббусини илгари суриш ҳуқуқига иш берувчи ҳам, ходим ҳам эгадирлар. Бунда қонунда назарда тутилган ҳолларда иш берувчи ходим хоҳишидан қатъи назар, бир томонлама тарзда меҳнат шартларини ўзгартиришга ҳақли эканлиги назарда тутилмоғи лозимлигини таъкидлаб ўтган. Биламизки, Иш берувчи ўз ташаббуси билан меҳнат шартларини бир томонлама ўзгартиришга ҳақли бўлсада, бу жараёнда ходимлар ҳуқуқларининг кафолатланиши, уларни мажбурий меҳнатга жалб этишга йўл қўйилмаслиги, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқий статуси ёмонлашмаслиги лозим. Бу талаблар иш берувчи томонидан меҳнат шартларини ўзгартириш юзасидан қатъий талаблар белгиланиш йўли билан таъминланади.

Бундан ташқари, иш берувчининг меҳнат шартларини ўз ташаббуси билан бир томонлама ўзгартириши мумкин бўлган ҳоллар рўйхати олдиндан белгилаб қўйилган ва бу билан унинг бу соҳадаги ҳуқуқлари чекланганлигини кўришимиз мумкин.

Меҳнат шартномаси шартлари кенг маънода ходим ва иш берувчи муносабатларни белгилаб берадиган ҳар қандай ишлаб чиқариш шартларидан иборат. Бу шартларнинг кўпчилиги бевосита меҳнат шартномасида кўзда тутилмасада, улар қонун ҳужжатларида, корхонанинг локал меъёрларида белгилаб қўйилган норма ва қоидалар сифатида шартнома мазмунига таъсир этиб, ходимнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари доирасини кенгайтириши мумкин. Меҳнат шартномасининг шартлари деганда буларнинг барчаси назарда тутилади [4, с. 84].

Шунингдек, М.Гасанов ва Е.Соколовларнингфикрига кўра, “Меҳнат шартномаси бўйича ишловчилар бир кишининг меҳнат фаолияти ҳамиша муайян мутахассислик, малака ёхуд лавозим бўйича ишларни (меҳнат вазифасини) бажариш билан боғлиқ бўлиб, муайян меҳнат шартларида ва аниқ иш жойида кечади. Айтиб ўтилган омиллардан исталганини, ҳатто биттасини ўзгартириш меҳнат шартномасини ўзгартиришни билдиради.

Бинобарин, “меҳнат шартномасини ўзгартириш” умумлашган атама бўлиб:

– меҳнат шартлари;

– ходимнинг меҳнат вазифаси (бошқа шнга ўтказиш);

– иш жойи ўзгартирилишини ўз ичига олади” [5, с. 143].

Авваламбор шунга эътиборни қаратиш жоизки, меҳнат шартларини ўзгартириш — бу меҳнат фаолияти амалга ошириладиган ижтимоий ва ишлаб чиқариш омилларининг ўзгариши бўлиб, бунда меҳнат функциясининг ўзи ўзгармаслигини таъкидлаб ўтадилар.

Шуни айтиб ўтиш жоизки, Россия Федерацияси Меҳнат кодексининг

72-моддасида ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларига кўра, меҳнат шартномасининг ўзгариши томонларнинг ўзаро келишуви асосида ва якка тартибда яъни иш берувчи томонидан ёки ходим томонидан ёзма равишда амалга оширилишини кўришимиз мумкин. Россия Федерацияси Меҳнат кодексининг 12-боби меҳнат шартномаси ва унинг ўзгариши ҳақида белгилаб ўтилган.

Шунингдек, Ғарб малакатларида, жумладан, Португалияда“Меҳнат шартномасини ўзгартириш масаласида иш берувчига кенгроқ ҳуқуқлар берилган бўлиб, бунда jus variandiтамойилига кўра иш берувчи ва ходимнинг розилиги билан баъзан розилигисиз ҳам меҳнат шартномасини ўзгартириши мумкин бўлади. Меҳнат шартномасини доимий ёки вақтинча ўзгартириш масаласи иш берувчининг директив ҳокимиятига кўра ҳал этилади ва у ўз ишлаб чиқаришини такомиллаштиришга, уни ташкилий жиҳатдан ўзгартиришга ҳақли” [6, с. 311] деб баён этилганлигини кўришимиз мумкин.

Юқоридагиларни умумлаштирган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 88-моддасида меҳнат шартларини белгилаш ва ўзгартиришнинг умумий тартиби баён этиб берилган. Маълумки, меҳнат шартномаси ҳамма вақт турли шартларни ўз ичига олади. Меҳнат шартлари деб, меҳнат жараёнида кечадиган ижтимоий ва ишлаб чиқариш омилларининг жами тушунилади. Ижтимоий омиллар жумласига меҳнат ҳақи миқдори, иш вақтининг таътиллар муддати ва бошқа шартлар киради. Шунингдек, техника, санитария, гигиена, ишлаб чиқариш-маиший ва бошқа шартлар ишлаб чиқариш омиллари деб ҳисобланади.

Бозор иқтисодиёти шароитида меҳнат муносабатлари соҳасида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилишни таъминлаш учун меҳнат шартларини ўзгартириш, бошқа ишга ўтказиш ва иш жойини ўзгартиришга доир ҳуқуқий нормалар мазмунини тўғри англаш амалиётда муҳим аҳамиятга эгадир. Меҳнат кодексининг 88-моддасига биноан меҳнат шартлари меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар, шунингдек, меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви билан белгиланади. Ушбу модданинг мазмуни таҳлили шуни кўрсатадики, меҳнат шартномасининг шартларини қуйидаги гуруҳларга ажратиб қараш мумкин, яъни:

– қонун ҳужжатлари томонидан марказлаштирилган тартибда белгиланадиган шартлар (бунда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг, Ўзбекистон Республикасининг қарорлари, бошқа қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, қарорлари, Фармойишлари асосида белгиланадиган меҳнат шартлари назарда тутилади);

– жамоа келишувлари ёки корхонанинг локал тарздаги ҳужжатларида (корхонанинг жамоа шартномаси, ички меҳнат тартиби қоидалари, ходимларни рағбатлантириш тўғрисидаги қоидалар ва шу кабилар) қайд қилинган шартлар;

– меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви асосида белгиланадиган шартлар (иш жойи-корхона ва унинг таркибий бўлинмаси, ходимнинг меҳнат вазифаси, ишнинг бошланиш куни, меҳнат ҳақи миқдори, зарур ҳолларда эса, шартноманинг муддати ва бошқалар) [7, с. 114–115].

Умумий қоидага кўра, меҳнат шартларини ўзгартириш, улар қайси тартибда белгиланган бўлса, шундай тартибда амалга оширилади. Шуни таъкиблаб ўтиш жоизки, меҳнат шартларини ўзгартириш шакли қонунчилик билан белгиланган. Жумладан, Меҳнат кодекси 88-моддасининг 5-қисмига кўра, меҳнат шартларини ўзгартириш, улар қайси тартибда белгиланган бўлса, шундай тартибда амалга оширилади. Меҳнат шартномаси тарафларнинг келишувига кўра исталган вақтда, шартнома тарафларидан бирининг ташаббуси билан ўзгартирилиши мумкин. Бундай келишув ёзма шаклда тузилиши, иккала тарафнинг имзоси билан тасдиқланиши, ўзгартиришнинг санасини кўрсатилиши шарт. Меҳнат шартлари ўзгартирилганлиги устидан ходим томонидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи МК 89-моддасининг 6-қисмида белгиланган. МКнинг 280-моддаси талабларига кўра ходимга янги меҳнат шартларини белгилаш ёки мавжуд шартларни ўзгартиришга доир меҳнат низолари иш берувчи ва тегишли касаба уюшмаси органи ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи томонидан ҳал қилинади. Меҳнат тўғрисидаги қонунларнинг ва бошқа норматив ҳужжатларнинг қоидаларини, шунингдек, янги меҳнат шартларини белгилаш ёки мавжуд шартларни ўзгартириш тўғрисидаги меҳнат шартномаси мажбуриятларини қўлланиш масалаларига доир меҳнат низолари ходимнинг танлашига мувофиқ меҳнат низолари комиссиясида ёки судда кўрилади.

Шунингдек, меҳнат шартномаси тарафларидан бирининг талаби билан меҳнат шартларини ўзгартиришга Меҳнат кодексининг 89 ва 90-моддаларида назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади. Меҳнат кодексининг 89-моддасига кўра, иш берувчи ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга фақат технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги, башарти бундай ўзгаришлар ходимлар сони ёки ишлар хусусиятининг ўзгаришига олиб келиши олдиндан аниқ бўлган ҳоллардагина ҳақлидир.

Меҳнат шартномасини ўзгартиришнинг қонунийлиги тўғрисида меҳнат низоси вужудга келган тақдирда, тарафлар ўртасида келишилган меҳнат шартномаси шартларининг ўзгариши ташкилий ва технологик меҳнат шартларининг ўзгариши натижаси эканини исботлаш айнан иш берувчи зиммасига тушади, масалан, бунга мисол қилиб ишлаб чиқариш техникаси ва технологиясидаги ўзгаришлар, аттестация асосида, ходимлар аҳволини жамоа шартномаси, келишувида назарда тутилган қоидаларга қараганда ёмонлаштирмаган ҳолда ишлаб чиқаришни таркибий қайта ташкил этиш асосида иш ўринларини такомиллаштиришни киритса бўлади. Мазкур 89-моддада ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартириш пайтида иш берувчи томонидан бажарилиши лозим бўлган қатор талаблар қўйилганки, булар ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган кафолатлар бўлиб ҳисобланади. Бу кафолатлар қуйидагилардан иборат:

– иш берувчи айрим тоифадаги ходимлар учун меҳнат шартларини ўзгартириш борасида корхонадаги ходимларнинг вакиллик органлари билан олдиндан маслахатлашиб олиши лозим;

– иш берувчи келгусида меҳнат шартларини ўзгартириш эҳтимоли ҳақида ходимни камида икки ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб тилхат олиши шарт. Кўрсатилган муддатни қисқартиришга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади;

– кўпчилик ходимлар гуруҳи учун меҳнат шартлари ноқулай тарзда ўзгарган тақдирда, иш берувчи маҳаллий меҳнат органига бундай ўзгартиришларнинг сабаби ҳақида маълумот бериши шарт;

– ходим билан меҳнат шартномаси у янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли бекор қилиниши мумкин, бунда ходимга ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши керак;

– ходим иш берувчи томонидан меҳнат шартлари ўзгартирилганлиги ҳақида судга шикоят қилишга ҳақли;

– низони кўриш вақтида аввалги меҳнат шартларини сақлаб қолиш имконияти йўқлигини исботлаб бериш мажбурияти иш берувчининг зиммасига юклатилади [8, с. 56].

Юқорида айтилган фикрлар мазмунидан келиб чиқиб, меҳнат шартларини ўзгартиришни қуйидагича классификация қилишмумкин:

– биринчидан, қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларга асосан меҳнатнинг шартларини ўзгартириш;

– иккинчидан, иш берувчининг ташаббуси бўйича меҳнат шартларини ўзгартириш (Меҳнат кодексининг 89-моддаси);

– учинчидан, ходимнинг талабига кўра меҳнат шартларини ўзгартириш (Меҳнат кодексининг 90-моддаси);

– тўртинчидан, тарафлар келишуви билан меҳнат шартларини ўзгартириш [9, с. 5].

Қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган меҳнатнинг шартлари фақат тегишли норматив ҳужжатларни қабул қилиш йўли билан ўзгартирилиши мумкин. Бу ўринда биринчи навбатда илгари меҳнатнинг шартлари белгиланган қонунлар, қонун ҳужжатлари, қонун ости ҳужжатлар назарда тутилади. Муҳими шундаки, илгари меҳнатнинг шартлари белгилаб қўйилган айнан қонун ҳужжатида белгиланган тартибда янги қонун ҳужжатлари орқали ўзгартириш киритилган тақдирда, меҳнатнинг шарти ўзгартирилади. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларга қўшимча имтиёзлар тўғрисида”ги 1999 йил 14 апрелдаги қонуни билан Меҳнат кодексига 2281-модда киритилди. Ушбу моддага биноан, 3 ёшгача болалари бор, бюджет хисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёлларга иш вақтининг хафтасига 35 соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланди.

Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси, Белоруссия Республикасининг меҳнат кодексларида меҳнат шартларини ўзгартириш масалаларига алоҳида ва тўлиқ эътибор қаратилганлигини кўришимиз мумкин.Шу кунга қадар Кодексга кўп маротаба ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Шундай бўлсада, амалиётда ходим ва иш берувчи ўртасида юзага келаётган айрим муаммоларни бартараф этиш ва келишмовчиликларни ҳал қилиш учун Меҳнат кодексида мавжуд нормалар етарли бўлмаяпти. Шу сабабли, Меҳнат кодексида мавжуд бўлган бир қанча бўшлиқларни тўлдирган ҳолда, Президентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганларидек, 2020 йилда янги Меҳнат кодексини қабул қилиш давлатимиз қонун чиқарувчи органининг олдида турган энг муҳим вазифадир.

Адабиётлар:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли фармони. // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. — Тошкент, 2017. № 6 сон.
  2. Мирзиёев Ш. М. Танқидий таҳлил, катъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик — ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маъруза, 2017 йил 14 январь. — Тошкент: Ўзбекистон, 2017. — Б. 104
  3. Меҳнат ҳуқуқи. Дарслик. Муаллифлар жамоаси./ ю.ф.д., проф. М.Усманованинг умумий таҳрири остида. –Т.: ТДЮУ, 2018. — Б. 247.
  4. Под ред Гусова К. Н., Тучковой Э. Г. Трудовое право России. Москва. 2014. — 272 с.
  5. Гасанов М., Соколов Е. Ўзбекистонинг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари:. Саволлар ва жавоблар — Т.: «Иқтисодиет ва ҳуқуқ дунёси», 1999. — Б. 512.
  6. Турсунов Й. Халқаро ва хорижий мамлакатлар меҳнат ҳуқуқи. — Т.: ТДЮИ нашриёти. 2010. Б. 406.
  7. М.Гасанов, Е.Соколов. Ўзбекистоннинг янги меҳнат қонунчилиги. Меҳнат шартномаси (контракт). Т.: Ўқитувчи, 1999. — Б. 512.
  8. Гасанов М. Ю. Трудовое право Республики Узбекистан. Общая часть. — Т.: Изд. «LESSON PRESS», 2016.
  9. Гасанов М. Меҳнат шартларини ўзгатириш. // Кадрлар масалалари бўйича маълумотнома. Т.: 2015. № 3.
Основные термины (генерируются автоматически): Россия, норматив, трудовой договор, LESSON, PRESS, бунд.


Ключевые слова

низо, меҳнат ҳуқуқи, шартлар, меҳнат шартномаси, қоидалар, ўзгартириш, иш берувчи, ходим

Похожие статьи

Маҳмуд Замахшарийнинг дунё қўлёзма фондларида сақланаётган асарлари

Ушбу мақолада аллома Маҳмуд Замахшарийнинг юртимиз кутубхоналари ва қўлёзма фондларида мавжуд бўлмаган, лекин шу билан бир қаторда чет эллик олимлар томонидан ўрганилган баъзи асарлари ҳамда унинг қаламига мансуб деб ҳисобланувчи номи маълум бўлган, ...

Мактаб ёшидаги болаларнинг маънавий шаклланишида ижтимоий педагогикнинг таъсири

Мақолада мактаб ёшидаги ўқувчиларни маънавий шаклланишида ижтимоий педагогларнинг педагогик таъсири хақида сўз юритилади. Бу фаолият ўқувчиларнинг доимий камол топишлари ва таълим олишларига боғлиқ мактабдаги ижтимоий педагогик фаолиятнинг барча жиҳа...

Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчисининг касбий маҳоратларини такомиллаштиришда амалий машғулотларни ташкил этиш методикаси

Мақолада бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини касбий тайёрлашда назарий ва амалий билимларнинг уйғунлиги, тасвирий санъатнинг асоси бўлган қаламтасвирнинг назарий ва амалий машқлар бажаришнинг аҳамияти хақида ишлаш жараёнида сўз боради. Талабаларга...

Талабаларининг жисмоний маданият соҳасида илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш тизимини асосий муаммолари

Мазкур мақола жисмоний маданият соҳаси талабаларининг илмий фаолиятини ташкил этиш тизимини муаммолари ва у фаолиятни такомиллаштириш йўллари борасида фикрлар келтирилган.

«Масъулият» тушунчасининг моҳияти ва унинг ижтимоий талқини

Мақолада “масъулият” тушунчасининг ижтимоий-педагогик талқини, бошланғич синф ўқувчиларида масъулият ҳиссини тарбиялашнинг мазмуни ва ташкилий масалалари, оиланинг ўқувчиларда масъулият ҳиссини тарбиялашдаги имкониятлари ёритилган.

Қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик суви сифати кўрсаткичлари тахлил натижалари

Ушбу мақолада қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик суви сифати кўрсаткичлари тахлил натижалари, шу билан бирга аҳолининг ичимлик суви билан таъхминланганлик холати маълумотлари келтирилган. Қишлоқ аҳоли яшаш жойларида аҳолини тоза ичимлик суви билан т...

Сопол буюмлари ишлаб чиқариш корхонасида асосий касбий гуруҳлардаги ишчиларнинг меҳнатини оғирлиги ва кескинлигини баҳолаш

Корхонадаги ишловчиларнинг меҳнати, жисмоний зўриқиш билан ишлаш ва узоқ вақт давомида тик оёқда туриб ишлаш, гавдани олдинга ва ён томонга буккан ҳолда эгилган ҳолатда туриб меҳнат қилишдан иборат. Ишнинг кескинлиги интеликтуал зўриқиш, сенсор нагру...

Чет тил дарсларида ўқувчиларнинг индивидуал ҳусусиятлари

Мақола чет тил таълимида укувчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш масалаларига баҳишланган бўлиб, унда мазкур принципнинг моҳияти, аҳамияти тасвирланган, шу соҳага оид турли фикрлар таҳлил қилинган, ўқувчиларнинг индивидуал-психологик хус...

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда деҳқон хўжаликларининг ўрни

Ушбу мақола деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фаол иштирокчиси бўлгани асосланган. Озиқ-овқат барқарорлигини таъминлаш учун деҳқон хўжаликларини ривожлантириш зарурияти илмий-амалий жиҳатдан т...

Ғишт ишлаб чиқариш корхонасида технологик жараёнга гигиеник тавсиф

Ғишт ишлаб чиқариш корхонасидаги ишчиларнинг меҳнат шароитини яхшилаш, иш унумдорлигини ошириш, умумий ва касб касалликларини камайтириш мақсадида зарарли ва ҳавфли омилларни меъёр даражасидан ошмаслигини таъминлаш, асбоб ускуналарнинг ўзига хос спец...

Похожие статьи

Маҳмуд Замахшарийнинг дунё қўлёзма фондларида сақланаётган асарлари

Ушбу мақолада аллома Маҳмуд Замахшарийнинг юртимиз кутубхоналари ва қўлёзма фондларида мавжуд бўлмаган, лекин шу билан бир қаторда чет эллик олимлар томонидан ўрганилган баъзи асарлари ҳамда унинг қаламига мансуб деб ҳисобланувчи номи маълум бўлган, ...

Мактаб ёшидаги болаларнинг маънавий шаклланишида ижтимоий педагогикнинг таъсири

Мақолада мактаб ёшидаги ўқувчиларни маънавий шаклланишида ижтимоий педагогларнинг педагогик таъсири хақида сўз юритилади. Бу фаолият ўқувчиларнинг доимий камол топишлари ва таълим олишларига боғлиқ мактабдаги ижтимоий педагогик фаолиятнинг барча жиҳа...

Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчисининг касбий маҳоратларини такомиллаштиришда амалий машғулотларни ташкил этиш методикаси

Мақолада бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини касбий тайёрлашда назарий ва амалий билимларнинг уйғунлиги, тасвирий санъатнинг асоси бўлган қаламтасвирнинг назарий ва амалий машқлар бажаришнинг аҳамияти хақида ишлаш жараёнида сўз боради. Талабаларга...

Талабаларининг жисмоний маданият соҳасида илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш тизимини асосий муаммолари

Мазкур мақола жисмоний маданият соҳаси талабаларининг илмий фаолиятини ташкил этиш тизимини муаммолари ва у фаолиятни такомиллаштириш йўллари борасида фикрлар келтирилган.

«Масъулият» тушунчасининг моҳияти ва унинг ижтимоий талқини

Мақолада “масъулият” тушунчасининг ижтимоий-педагогик талқини, бошланғич синф ўқувчиларида масъулият ҳиссини тарбиялашнинг мазмуни ва ташкилий масалалари, оиланинг ўқувчиларда масъулият ҳиссини тарбиялашдаги имкониятлари ёритилган.

Қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик суви сифати кўрсаткичлари тахлил натижалари

Ушбу мақолада қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик суви сифати кўрсаткичлари тахлил натижалари, шу билан бирга аҳолининг ичимлик суви билан таъхминланганлик холати маълумотлари келтирилган. Қишлоқ аҳоли яшаш жойларида аҳолини тоза ичимлик суви билан т...

Сопол буюмлари ишлаб чиқариш корхонасида асосий касбий гуруҳлардаги ишчиларнинг меҳнатини оғирлиги ва кескинлигини баҳолаш

Корхонадаги ишловчиларнинг меҳнати, жисмоний зўриқиш билан ишлаш ва узоқ вақт давомида тик оёқда туриб ишлаш, гавдани олдинга ва ён томонга буккан ҳолда эгилган ҳолатда туриб меҳнат қилишдан иборат. Ишнинг кескинлиги интеликтуал зўриқиш, сенсор нагру...

Чет тил дарсларида ўқувчиларнинг индивидуал ҳусусиятлари

Мақола чет тил таълимида укувчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш масалаларига баҳишланган бўлиб, унда мазкур принципнинг моҳияти, аҳамияти тасвирланган, шу соҳага оид турли фикрлар таҳлил қилинган, ўқувчиларнинг индивидуал-психологик хус...

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда деҳқон хўжаликларининг ўрни

Ушбу мақола деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фаол иштирокчиси бўлгани асосланган. Озиқ-овқат барқарорлигини таъминлаш учун деҳқон хўжаликларини ривожлантириш зарурияти илмий-амалий жиҳатдан т...

Ғишт ишлаб чиқариш корхонасида технологик жараёнга гигиеник тавсиф

Ғишт ишлаб чиқариш корхонасидаги ишчиларнинг меҳнат шароитини яхшилаш, иш унумдорлигини ошириш, умумий ва касб касалликларини камайтириш мақсадида зарарли ва ҳавфли омилларни меъёр даражасидан ошмаслигини таъминлаш, асбоб ускуналарнинг ўзига хос спец...

Задать вопрос