Инглиз ва ўзбек тилларидаги интернационал мақоллар таржимасидаги ассиметрик ҳолатлар | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №18 (308) май 2020 г.

Дата публикации: 01.05.2020

Статья просмотрена: 214 раз

Библиографическое описание:

Ашуров, Ш. С. Инглиз ва ўзбек тилларидаги интернационал мақоллар таржимасидаги ассиметрик ҳолатлар / Ш. С. Ашуров. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 18 (308). — С. 584-586. — URL: https://moluch.ru/archive/308/69407/ (дата обращения: 18.12.2024).

Ушбу мақолада ўзбек халқ мақолларини инглиз тилига таржима қилишдаги интернационал маъноларнинг сақланиши ва уларнинг иккала тилдаги маъно ва шакл нуқтаи назардан номутаносиб ҳолатлари, шунингдек, таржимага хос контекстуал вазиятларни ва ушбу халқ миллий маданиятига доир анъана ва қадриятларни ҳам инобатга олиш зарурлиги тўғрисида фикр юритилади.

Калит сўзлар: интернационал мақоллар, таржимага хос ассиметрия ҳодисаси, контекстуал вазият, умумсемантик маъно, коммуникатив хусусият.

В этой статье рассматривается вопрос сохранения интернационального значения при переводе узбекского фольклора на английский язык, преодоления несоответствий как по смыслу, так и по форме, с учетом контекста. Особое внимание уделяется передаче традиций и национальных культурных ценностей при переводе.

Ключевые слова: интернациональные пословицы, асимметрия при переводе, контекстная ситуация, общесемантическое значение, коммуникативные особенности

This article discusses the issue of preservation of the international meaning of Uzbek proverbs translated into English, avoiding inconsistencies both in meaning and in form, taking into account the contextual situation. A special attention is devoted to the transfer of traditions and national cultural values.

Keywords: international proverbs, translation-oriented asymmetry, contextual situation, generalistic meaning, communicative feature

Тилда мақоллар коммуникатив хусусиятга эга бўлган тил бирлиги саналади. Кўпчилик тилшунослар уларни фразеологик бирлик сифатида талқин қилади [1, 2]. Бинобарин, мақоллар фразеология системасига хос коммуникативлик ҳодисасининг энг асосий намунаси, қолаверса, таянч нуқтаси ҳисобланади. Шундай экан, паремиологик бирликларнинг бир қатор тилларга хос шаклларини қиёсий таҳлил қилган ҳолда ўрганиш, шу билан бирга, уларнинг таржимада берилиш хусусиятлари паремиологик системани ҳар томонлама тадқиқ этиш жараёнида муҳим аҳамиягга эга.

Мақоллар кўп асрлик ҳаётий тажрибалар, доимий кундалик кузатишлар хулосасини тугал фикр тарзида ифодалар экан, уларда ҳар бир сўзнинг маъно хилма-хиллиги, ибораларнинг турғунлиги, шаклий барқарорлик устунлик қилади. Аммо қўлланиш ўрнига қараб уларнинг маъно доираси доимий равишда кенгайиб боради. Шунинг учун ҳам мақолдаги ҳар бир сўзга алоҳида эътибор бериш керак. Уларда шундай сўзлар борки, бу сўзлар тарихан бутунлай бошқа маъноларни англатган бўлиши мумкин.

Тилимизда мавжуд паремиологик бирликларни нутқнинг монологик, диалогик кўринишларида ёки бадиий асарлар таржимасида бир тилдан бошқа бир тилга ўгириш жараёнида таржимондан жуда катта маҳорат талаб этилади. Негаки, уларни таржима қилишда сўзма-сўз таржима умуман мос келмайди. Қолаверса, мақолларни таржима қилиш баробарида ушбу мақол тегишли бўлган халқнинг миллий урф-одатлари, маънавияти ва маданияти ҳамда турмуш тарзидан келиб чиққан холда ёндашиш мақсадга мувофиқдир. Масалан, турли тилларда учрайдиган бир хил маъноли мақоллар, яъни интернационал маъноли мақолларнинг инглиз ва ўзбек тилидаги шаклларига эътибор қаратсак, уларнинг ҳар бири ўз ҳалқининг миллий хусусиятлари орқали шаклланганлигидан далолат беради. Шундай мақолларнинг қуйидаги турларига эътибор қилайлик:

Инглиз тилида:

Ўзбек тилида:

1.

Cut your coat according to your cloth.

Кўрпангга қараб оёқ узат.

2.

An eye for en eye, tit for tat.

Қонга қон, жонга жон.

3.

Speak of the devil and he appears.

Бўрини гапирсанг қулоғи кўринади.

Юқорида келтирилган мақолларда ифодаланган семантик маъно иккала тилда ҳам уч хил умумий маънони ифодаламоқда. Яъни биринчи қатордаги ўз имкониятингга кўра иш тут, иккинчи қатордаги қилган ишига яраша жавоб қайтариш ва учинчи қатордаги бирон нарса ҳақида гапирсанг у пайдо бўлади каби маънолар ифодаланган.

Мақоллар асосан, халқ донишмандлигининг намунаси сифатида намоён бўлади. Улар ижтимоий ҳаётнинг турли-туман соҳаларини ўзида акс эттириши мумкин. Яна шуни таъкидлаш жоизки, халқнинг неча асрлик тажрибасидан пайдо бўлган мақоллар бадиий кўринишдаги қисқа сатрларда олам-олам маьнони ўзида мужассам қила олади. Шу тариқа, уларнинг семантик доираси барча тилларда бир хиллик касб этади. Хусусан, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, ботирлик, донолик, меҳмондўстлик, сахийлик ва бошқалар шулар жумласидандир.

Мақолларга хос семантик хусусиятларни ўрганиш жараёнида уларни оппозицион тарзда, яъни қарама-қарши маънолар остида таҳлил қилиш барча тилларга хос хусусиятлардан бири ҳисобланади. Масалан, меҳнатсеварлик ва ишёқмаслик, тўғрилик ва ўғрилик, яхшилик ва ёмонлик, дўстлик ва душманлик, жасурлик ва қўрқоқлик, сахийлик ва хасислик, донолик ва нодонлик кабиларни келтириш мумкин.

Инглиз тилида:

Ўзбек тилида:

The rotten apple injures its neighbours.

Тиррақи бузоқ, бутун подани булғайди.

Ушбу мақолдаги умумсемантик маъно, яъни маълум бир салбий хусусиятли субъектнинг маълум бир объектга кўрсатаётган салбий таъсир маъноси инглиз тилида чириган олма (The rotten apple), ўзбек тилида эса тиррақи бузоқ субъектлари opқали ифодаланган. Иккала тилда ҳам ушбу мақоллар ифодалаётган умумий маъно бир хил, бироқ мазкур умумий маънони ифодалаш воситалари иккала тилда турличадир. Ушбу ҳолат тиллар ўртасидаги паремиологик ассиметрия ходисасининг бир кўринишидир.

Бундан ташқари, инглиз ва ўзбек тилларида интернационал мақолларнинг структур жиҳатдан ҳам номутаносиб ҳолати мавжуд булиб, унда мақоллардаги умумсемантик маъно сақланган ҳолда структур шаклларнинг ихчамлиги ёки аксинча, кенглиги кўзга ташланади. Масалан, қуйидаги икки мақол иккала тилда ҳам бир хил маънони ифодалашига қарамасдан, инглиз тилида кенг структурали, яъни беш, олти ва ундан ортиқ компонентлардан ташкил топган бўлса, ўзбек тилида эса анча ихчам структурали паремиологик бирлик сифатида намоён бўлади:

Инглиз тилида:

Ўзбек тилида:

Не who does not work neither shall not eat.

Ишламаган тишламайди.

Everything comes to whom who waits

Сабр таги — сариқ олтин.

Better late than never

Хечдан кўра кеч.

Бироқ улар ифодалаётган маъно бир хилликни ташкил этади. Мазкур ҳодиса иккала тил мисолидаги навбатдаги ассиметрик ҳолатни ифодаламоқда.

Яна шуни қайд қилиш лозимки, мақоллар асосан, қофиядошлик, бир хил ритм ва образлилик каби хусусиятлари орқали тез ёдда сақланади ва тез тушуниб олинади. Ушбу ҳолат кўпрок ўзбек тилига мансуб мақолларда жуда кенг тарқалган. Бинобарин, ўзбек тилида бирор бир паремиологик бирликни қофиясиз тасаввур этиб бўлмайди. Бироқ инглизча мақолларда ушбу ҳолатнинг ўзбек тилига қараганда бироз сустлиги сезилиб туради. Масалан, қуйидаги мақолларга эътибор қилайлик:

Инглиз тилида:

Ўзбек тилида:

The dogs bark, but the caravan goes on

Карвон ўmap, ит ҳурар.

Time is money.

Вақтинг кетди, нақдинг кетди.

Everything comes to whom who waits

Сабр таги — сариқ, олтин.

Юқорида келтирилган мисолларнинг ўзбек тилидаги вариантларида қофиядошлик хусусияти яққол кўзга ташланади. Инглиз тилида эса аксинча. Яъни, ўmap ва ҳурар, вақтинг ва нақдинг, сабр ва сариқ каби лексик бирликлар мақолларга жозибадорлик бахш этмоқда. Инглиз тилидаги шаклларда эса ифодаланаётган умумий маъно бир хил бўлишига қарамасдан, қофиядош сўзлардан фойдаланилмаган.

Мақолларнинг барча тилларда ягона умумий лексик-семантик маънони англатиши ва ўз эквивалентларига эга эканлиги уларни бошқа тилларда анча осон тушуниш имконини беради. Шунга асосан, бадиий матнларда инглизча мақолларни ўзбекчага таржима қилиш жараёнида уларнинг контекстдаги вазиятини инобатга олиш, уларга хос ўзбек тилидаги эквивалентлари билан ўгириш мақсадга мувофиқ. Бу ҳолат таржима намунасини ўқиб тушунишда мақол маъносининг тўғри идрок қилинишига ёрдам беради.

Бироқ, хорижий тилларда шундай мақоллар мавжудки, уларнинг маъносига айнан мос келадиган эквивалент мақол ўзбек тилида учрамаслиги мумкин. Негаки, ҳар бир халқнинг ўз миллий урф-одатлари, ўзига хос дунёқараши ва жойлашган географик ўрни билан боғлиқ ҳолда юзага келган мақоллар ҳам мавжуд бўлиб, албатта, улар бошқа тилда ўз эквивалентини топиши қийин. Масалан, инглиз тилидаги «Rome was not built in a day» мақолини оладиган булсак. ушбу мақол “Рим бир кунда қурилмаган” деган маънони англатади. Бироқ юқоридаги мақолларга ўзбек тилида айнан мос эквивалентлар учрамайди. Ёки аксинча, ўзбек тилидаги “Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ” мақолига инглиз тилидаги айнан мос эквивалент топиш мураккаб.

Миллий қадриятларни ифодаловчи мақолларни семантик яъни маъно жиҳатидан таҳлил қилар эканмиз, энг аввало, уларни “ҳаёт қомуси”, “оғзаки энциклопедия” ёки “ўзига хос бадиий тарихий солнома” дейишимиз мумкин. Мақоллар кишиларнинг ақлини ўткирлаштиради, нутқини равшан ва таъсирчан қилади, ҳаётда тўғри йўлни танлашга, ҳаётий жумбоқлар ва муаммоларни тўғри ечишга ўргатади, турмушнинг жамийки катта-кичик масалалари хусусида қимматли маслаҳатлар беради. Умуман инсоният яратган мақолларнинг мавзуси кенг ва ранг-барангки уларда ижтимоий ҳаётни энг мураккаб муаммоларидан тортиб, оилавий ҳаётнинг энг кичик урф-одатларигача, ахлоқий нормалардан тортиб, кишилар характеридаги майда нуқсонларгача, фалсафий дунёқарашдан тортиб, энг кичик жониворларнинг хусусиятигача ўз инъикосини топгандир [4].

Маълум бир хорижий тилга хос мақолларни ўзбек тили билан қиёслаб ўрганиш жараёнида юқорида келтирилган улар ўртасидаги фарқли хусусиятларни инобатга олиш уларни комплекс тарзда тадқиқ этиш, колаверса, мақоллар семантикасининг тиллараро мақомини аниқлаш имконини беради.

Адабиёт:

  1. Кунин А. В. Английская фразеология. — М.: BШ. 1970. — 344 с.
  2. Ўзбек халқ мақоллари. –Тошкент: F.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1989. — 511 б.
  3. Кунин А. В. Англо-русский фразеологический словарь. Москва: Русский язык, 1984. — 944 с.
  4. Мезенцева Е. С. Пословичный фонд языка как фрагмент языкового сознания этноса // Вестник КазНУ. -№ 2. 2005. — С. 25–36.
  5. Маслова В. А. Лингвокультурология. — Москва: Академия, 2001. — 178 с.
Основные термины (генерируются автоматически): Москва, яна.

Ключевые слова

интернационал мақоллар, таржимага хос ассиметрия ҳодисаси, контекстуал вазият, умумсемантик маъно, коммуникатив хусусият

Похожие статьи

Халқ оғзаки ижодида сўз санъати

Ёш авлодни маънавий тарбиясини мукаммал қилиш, уларнинг қалбида ватанга бўлган муҳаббат, меҳр-оқибат каби инсоний фазилатларни шакллантириш, ҳар томонлама етук қилиб тарбиялашда халқ оғзаки ижоди намуналарининг муҳим жихатлари: бахшиёна достонлар, иб...

Маҳмуд Замахшарийнинг дунё қўлёзма фондларида сақланаётган асарлари

Ушбу мақолада аллома Маҳмуд Замахшарийнинг юртимиз кутубхоналари ва қўлёзма фондларида мавжуд бўлмаган, лекин шу билан бир қаторда чет эллик олимлар томонидан ўрганилган баъзи асарлари ҳамда унинг қаламига мансуб деб ҳисобланувчи номи маълум бўлган, ...

Аёл ва жамият

Ушбу мақолада жамият таянчи бўлган мўътабар зот аёл сиймоси, ҳамда бугунги кунда уларнинг гендер тенглигини таъминлаш глобал муаммолардан бири бўлиб келаётгани ва бу муаммолар ўз ечимини топиш мақсадида амалга оширилаётган кенг қамровли, самарали исл...

Чет тил дарсларида ўқувчиларнинг индивидуал ҳусусиятлари

Мақола чет тил таълимида укувчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш масалаларига баҳишланган бўлиб, унда мазкур принципнинг моҳияти, аҳамияти тасвирланган, шу соҳага оид турли фикрлар таҳлил қилинган, ўқувчиларнинг индивидуал-психологик хус...

Гипноз таъсири остида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсларни жавобгарликдан озод қилиш асослари

Мақолада гипноз таъсири остида жиноят содир этган шахсларни жиноий жавобгарликдан озод қилиш асослари таҳлил қилинган. Ҳозирда гипноздан фойдаланиш ҳолатларни тобора кўпайиб бораётганлиги сабабли, қонун чиқарувчи жиноят содир этишнинг ушбу усулига ал...

Мактаб ёшидаги болаларнинг маънавий шаклланишида ижтимоий педагогикнинг таъсири

Мақолада мактаб ёшидаги ўқувчиларни маънавий шаклланишида ижтимоий педагогларнинг педагогик таъсири хақида сўз юритилади. Бу фаолият ўқувчиларнинг доимий камол топишлари ва таълим олишларига боғлиқ мактабдаги ижтимоий педагогик фаолиятнинг барча жиҳа...

Низоли вазиятларда бошқарув қарорларини қабул қилишнинг ташкилий ва ижтимоий –психологик механизмлари

Мазкур мақолада бошқарув фаолиятида вужудга келадиган низоли вазиятларда қарор қабул қилиш жараёнининг психологик хусусиятлари ва бу борада олиб борилган тажриба-синов ишлари натижалари бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёни самарадорлигини оширишг...

Сўз ясаш жараёни ва унинг араб адабий тилининг луғат таркибини шакллантиришдаги роли

Мақолада араб тилида сўз ясашнинг асосий услублари: морфологик ва лексико-семантик соҳалари, лексика билан грамматика ўртасидаги боғланиш, араб сўзларининг ўзагига ва таркибий андозасига кўра таснифи хақида айтилади.

Бошланғич синф ўқувчиларида мустақил ишларни ташкил этиш йўллари

Ушбу мақолада бошланғич синф мактаб ўқувчиларининг мантиқий фикрлаш қобиялиятларини ошириш ва математика фанини яхши ўзлаштириш йўллари ўрганилди. Ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини ва мантиқий фикирлаш даражаларини оширишда математика фани катта аҳ...

Ўзбекистонда таржима назариясининг шаклланиши

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг жаҳондаги бошқа халқлар, мамлакатлар ўртасида қанчалик обрў-эътибори ва нуфузга эга бўлаётганлигини мамлакатимизга чет эл инвесторларининг кириб келиши, ХIХ аср тараққиёти, тараққиётнинг ўзбек модели, ҳамда ўзбек адабиёти...

Задать вопрос