Романтикларнинг фалсафий-бадиий тафаккури | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №20 (310) май 2020 г.

Дата публикации: 19.05.2020

Статья просмотрена: 20 раз

Библиографическое описание:

Ризаханова, М. Г. Романтикларнинг фалсафий-бадиий тафаккури / М. Г. Ризаханова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 20 (310). — С. 684-687. — URL: https://moluch.ru/archive/310/69853/ (дата обращения: 18.12.2024).

Мақолада Романтизм жанрининг пайдо бўлиши ва романтизмнинг фалсафий негизи субъектив идеализмдан объектив идеализм томон ривожланиши ўрганилган. Романтизм нафақат шоир ва ёзувчиларнинг ижодида, балки санъатнинг барча турларида мавжудлиги инглиз романтизмида рассом Генри Фюзели ижоди мисолида акс этганлиги ифодаланган.

Калит сўзлар: объектив, субъектив, фалсафий, идеалистик, эстетик, индивидуализм, композицион.

В статье рассматривается становление жанра романтизма и развитие философской основы романтизма от субъективного идеализма к объективному. Существование романтизма не только в произведениях поэтов и писателей, но и во всех видах искусства отражено на примере художника Генри Фюзели в английском романтизме.

Ключевые слова: объективное, субъективное, философское, идеалистическое, эстетическое, индивидуализм, романтизм.

Романтикларнинг аксарият қисмига, айниқса ушбу бадиий йўналишнинг илк даврида ижод қилган шоир ва ёзувчиларга онгли равишда ёки англанмаган ҳолда чуқур фалсафий изланишлар хосдир. Романтизмнинг адабий назариясини ташкил этувчи кўламдор ва серқирра муаммолар доираси кўп жиҳатдан фалсафа соҳасига қаратилган эди. Шунинг учун ҳам романтизм назарияси биринчи навбатда фалсафий-эстетик назария бўлган. Романтикларнинг бадиий тафаккури, дунёни бадиий жиҳатдан ҳис этиш ва воқеликни акс эттириш тамойилларини уларнинг фалсафий музмун-моҳиятисиз англаш қийин.

Романтизмнинг фалсафий негизини субъектив идеализмдан объектив идеализм томон ривожланаётган, ёрқин ифодаланган идеалистик дунёқарашлар ташкил қилади. Романтикларнинг ғоявий-эстетик позицияларидан бири сифатида чексизликка, бепоёнликка, идеализмга асосланган ҳолда интилиш аслида Маърифат даврининг скептицизми, рационализми, мулоҳазалигига қарши реакция эди. Романтиклар ҳаётда, объектив борлиқда руҳнинг устунлигига бўлган ишончни, моддий дунёнинг руҳга тобелиги ҳақидаги дунёқарашларни мустаҳкам қарор топтиришга ҳаракат қилдилар.

Романтикларнинг фалсафий-бадиий тафаккурига диалектика, яъни ҳаракат ва ривожланишнинг умумий қонуниятлари ҳақидаги фалсафий таълимотнинг элементлари хос эди. Кишилар жамиятидан нозик табиати, саботли феъл-атвори, мустақил дунёқараши, камёб хислат ва фазилатлари билан ажралиб турувчи шахсларни ажратиб кўрсатар эди, чунки романтикларнинг фикрича, уларнинг ҳар бири бутун бошли оламни ўзида мужассам этарди. Уларнинг наздида, ушбу шахсларнинг ҳар томонлама камол топиши, ақлий, маънавий, руҳий, жисмоний етукликка эришиши орқали баркамол шахс (универсум)га йўл ётибди. Романтиклар қатъий ишончи бўйича, алоҳида миллатларнинг ҳар томонлама ривожланиши орқали ҳамжамият юксак тараққиётига эришиши мумкин. Шунинг учун ҳам алоҳида олинган шахснинг қадр-қимматини қарор топтириш, уни мадҳ этиш романтикларнинг ҳар бир миллатга ўзгача эътибор билан қарашига мос тушарди.

Романтизм назариётчиси Ф.Шлегель (1772–1829) тасаввурида, инсон борлиғи, аниқроқ қилиб айтганда, инсон турмуши ривожланаётган шарт-шароитларнинг охир-оқибат ўз ниҳоясига етиши инсон руҳи интилишларининг чексизлиги билан муросасиз зиддиятларга тушади. Шу сабабдан романтиклар дунёқарашида, бадиий тафаккурида, қолаверса онгида фалсафий ва маънавий-ахлоқий тушунча сифатида индивидуализм ҳақидаги масала туғилади. Романтизм фалсафий-ахлоқий концепциясининг негизи сифатида индивидуализм турли кўринишларда ифода этилади.

Романтизм таърифига асосланган холда, ҳар бир халқ, аниқ кўриниб турадиган замон талаблари даражасидаги физиологик, психологик, ижтимоий, иқтисодий ва ҳоказо хусусиятларга эга бўла туриб, табиийки, ўзининг ихтиёрий талаб ва эҳтиёжлари, тушуниш ва нуқтаи назарларига мос равишда ижод қилаётган, бунёд этаётган, яратувчан мустақил, фаол ва ташаббускор шахс (индивидуум) сифатида намоён бўлиши таъкидланади.

Романтизм британияликларнинг қонидадир. Балки уларни ўраб турган табиат ўзига тортгани учундир — нисбатан кичик майдондаги пейзажларнинг хилма-хиллиги, денгизлар, кўллар, қоялар ва тизма тоғлар сероблигидир. Шундай қилиб Англия — романтизм ва романтиклар мамлакатидир. Айнан шу ерда европа эстетикасида биринчи бўлиб романтик дунё қарашга хос бўлган “баландлик” назарияси пайдо бўлган. Англияда романтизм худди континентдагидек санъатнинг барча турларида акс этган, энг аввало поэзияда, адабиётда ва рассомчиликда [1].

Романтик фалсафа ва эстетиканинг позицияларини романтиклар нима билан курашганлиги ва нимадан воз кечишганлиги нуқтаи назаридан тушунса бўлади. Романтизм санъат ва адабиёт соҳасига ҳар хил бадиий анъаналар ва элементларни яна шу билан бирга ўрта аср манавиятига алоқадорларни қўшиб, антик даврнинг хукмронлик қилаётган идеалини ўлдирган. Инглиз романтиклари истисно қилишмади, улар маърифатчилар томонидан маданиятда тасдиқланган рационализмни ағдаришга ҳаракат қилиб кўришди. Ниҳоят, инглиз романтизми ҳам ўша маърифатчиларга хос бўлган дин инкоридан воз кечишди, ва диний ва мистик тажриба элеметларидан кенг фойдалана бошлади. Лекин, инглиз романтик санъати ва эстетикасидан энг асосийси — худди шу “шахснинг маҳорати ибодати, бадиий даҳонинг ибодати” бўлган [2].

Англияда романтизм Ғарбий Европанинг бошқа давлатларига қараганда олдинроқ шаклланган. У XVIII аср охиридан 1830 йилгача бўлган даврни ўз ичига олади. Романтик тенденциялар узоқ вақтлар давомида юзага чиқмасдан парда ортида мавжуд бўлишган, ва бу анчагина даражада сентименталзмнинг олдинроқ пайдо бўлишига сабаб бўлган. “Романтик” сўзининг ўзи худди “тасвирий”, “оригинал” сўзларига синоним сифатида 1654 йил пайдо бўлган. У биринчи маротаба рассом Джон Эвелин томонидан Бат атрофини ифодалашда фойдаланилган. Кейинчалик, XVIII аср бошига келиб бу сўздан кўплаб ёзувчи ва шоирлар фойдаланишган. Бу кўринмас мавжуд романтик дунё қарашлар фақат Англияга хос бўлган тизимларда пайдо бўлган, ва бу бизнинг инглиз ромнтизми спецификаси хақида ёзадиган тадқиқотчиларимизга хронологик тарзда аввал бўлган романтизмга предромантизм хақида гапиришга хуқуқ берган [3].

Предромантизм 30 йил (1750–1780) давомида ягона ғоявий-бадиий тизимга бирлашган, — готик роман, сентиментал поэзия, Маърифат даврининг кризис эстетикаси бу тизимни ташкил қилувчи компонентларни аниқ белгилаган. Предромантизм даврида инглизларнинг қизиқиши археология, этнография, антиквар фаолият кашфиётлари томонидан қўлланилган миллий тарихда жуда ёрқин намоён бўлади. Инглизларнинг фандаги, санъатдаги, архитектурадаги барча қизиқарли кашфиётлари алоҳида фикрлар турлари, ҳаёт тарзининг туғилишига сабаб бўлган. Моддий маданият жамиятнинг эҳтиёжларига мос келган ва бу боғ-томошабоғ қурилишида, готик бинолар иншоотларида ўз ифодасини топган. Бадиий Академиянинг очилиши, айниқса пейзажли романтик рассомчиликнинг тараққий этиши тобора ёввойи, қўл тегмаган табиат йўқолиб борган жамият ривожланишининг хусусиятлари билан боғлиқ бўлган. Оммавий кутубхоналарнинг очилиши, полиграфиянинг тез муваффақиятлари босма сўзларнинг тарқалишига сабаб бўлган, китобий иллюстрация ва графика усталиги ҳаттоки энг арзон нашриётларни ҳам машҳур ва эстетик аҳамиятли, дидни тарбиялайдиган қилган [4].

Капитализмнинг келишмовчиликлари алоҳида маънода ўша вақтда барча давлатларни иқтисодий ривожланишда қувиб ўтган ва Англияда пайдо бўлган. Романтизм ғоялари асосида 1789 йил француз революцияси таъсирини: жамиятни янгилашга бўлган умидлар ва умидлар алдаганлиги юзасидан бўлган аччиқ кўнгил совишларни кўриш мумкин. Халқ хаяжонлари сиёсий поэзия ва рассомчиликни пайдо қилган. Ҳозирги замонда идеални йўқотиш ўтган давр ёки шахсий кечинмалар чуқурлашишига эътибор қаратган. Авлодлар кўз олдида юз бераётган жаҳон ҳодисалари глобаллиги улкан образлар ва ечилмас драматик вазиятларда гавдалантирилган [5].

Шундай қилиб XVIII аср ўртасидан инглиз санъати ва кенг маънода бутунлигича маданият ҳам фақатгина жуда катта аҳамиятлиларини, кўплаб типологик тарзда контрастли ҳодисаларни олдинга сурган. Адабиётда дунёни фалсафий англаш ва уни эмоционал қабул қилиш билан уйғунлашган табиатига жуда эрта уйғонган қизиқиш ҳаётга нафақат сентиментализм билан боғлиқ бўлган тенденцияларни, балки кейинги романтизмнинг ривожланишини олидиндан завқлантирган тенденцияларни ҳам ўз ичига олган [2]. Романтизм нафақат бадиий асарларда ўша давр рассомлари ҳайкалторошлари ва санъатнинг барча соҳаларида ўз аксини топган. Генри Фюзели (Henry Fuseli, 1721–1825 йй.) инглиз романтизми ўтмишдоши бўлган, у икки бир хил визионернинг биринчиси бўлган, иккинчиси эса унинг дўсти ва издоши Уильям Блейк бўлган.

XVIII асрнинг охирида Генри Фюзели романтик дунёқарашга оид бўлган кўплаб мавзу ва ғояларни олдиндан айтиб ўтган. Масалан, инглиз рассомчилигида янги сўз бўлган, классицизм ҳукмронлик қилган унинг тўрт суратдан иборат серияси “Тунги даҳшат” (1791 г.) [ил. 11]. Рассом классицизмнинг ўрнатилган қонунлари устида эксперимент қилишни ўзига жоиз деб билган. Антик интерьерда турган, узайтирилган ва букилган, грек нимфасини эслатувчи ухлаётган аёлнинг кўкрагига — ўрта аср афсоналаридаги ахлоқсиз иблисни Фюзели инкубни ўтқизади. Рассом бу антик гўзал образини олиб инглиз адабиётидаги арвоҳлар хақидаги ҳикоялар билан бирлаштиради, буниқасини Англияда ҳали ҳеч ким қилмаган эди. Бироқ Фюзели икки давр ўртасида турар эди — классицизм ва романтизм, шу сабабли унинг ижодида ва эстетикасида биз икки даврга ҳам хос асарларни топишимиз мумкин [1].

Фюзели ўзи тан олганидек уни ўзидан кетгазадиган табиат билан деярли ишламаган. Аввало унинг асарлари — тасаввурнинг хосилалари учун адабий таассуротлар уйғотувчи импульс сифатида хизмат қилган. Табиий кузатувларнинг йўқлиги омадсизроқ ишларда аниқ бир образли қолипга олиб келиши мумкин эди. Айниқса бу унинг ишларининг эркак персонажларига тегишлидир. Бироқ адабий прототипларнинг буюк матнларга адекват идрок ва эмоционал кечинмаларининг интенсивлиги, асарларни ҳаётга келтириши мумкин эди. Уларга Мильтоннинг “Йўқотилган жаннат”нинг — “Итюриэл ўқидан қочаётган Сатана” (1802 г.) [ил. 12] эпизодларидан бирини ойдинлаштирадиган катта бўлмаган сурат киради. Фюзели бирозгина ўзининг рассомчилик асарларида композициянинг ва колоритнинг шундай бутунлигига асосан Сатананинг зим-зиё ирреал майдонидан ёриб учиб кетаётган шундай пластик чирой ва шакл ва ҳаракатларнинг экспрессиясига эришади. Фюзели ва Блейк учун бу образ исёнкор эркинсеварликнинг ифодаланиши бўлган [5].

Умуман Фюзели ижодида ҳайратланарли монументал шаклнинг ҳислари рассомнинг тасвирий ишларидагиданда табиийроқ баъзан бирмунча чегараланган. Бунга мисол — “Ахиллес Патроклнинг дафнли гулханида” (1802 й.) [ил.13] варағида паст нуқтаи назардан композицион ташкиллаштиришнинг ажойиб жасурлиги ва маконни умуман ноанъанавий тушуниш билан биринчи пландаги шаклларнинг кесилиши, Фюзелининг кўплаб ишларига хослигидир. Шундай монументал расмларнинг кескин ва шаклнинг энергетик пластикаси қаторида Фюзели услуби бўйича енгил ва шаффоф контурли, лирик илҳомланиш билан қилинган расмларни яратган, масалан “Ромео ва Жульетта” (1815 г.) [ил. 14]. Умуман олганда, рассомнинг расмларида образли хулосалар ва услублар диапазони жуда кенг.

Айнан Фюзели расмларини айниқса замондошлари жуда юксак баҳолашган. Лекин бутунлай унинг санъатининг муваффақияти чегараланган бўлган, кўпларга у ғайритабиий ва тушунарсиз туюлган, аммо фақат унинг яқин дўсти ва издоши Уильям Блейкга бундай туюлмаган. Фюзели анча-мунча унинг ижодий йўлини аниқлаган, унга бутун умри давомида маънавий ва моддий ёрдам берган [2].

Адабиётлар:

  1. Шестаков, В. История английского искусства. — М.: Галарт, 2010. — 283 с.
  2. Раздольская, В. И. Европейское искусство XIX века. Классицизм, романтизм. — СПб.: Азбука-классика, 2005. — 123 с.
  3. Дмитриева, Н. А. Краткая история искусств. Вып. 2. — М.: Искусство, 1989. — 121 с.
  4. Пушнова, Ю. Б. Теория и история искусства. — М.: Приор-издат, 2006. -44 с.
  5. Некрасова, Е. А. Романтизм в английском искусстве. Очерки. — М.: Искусство, 1975. — 268–270 с.
Основные термины (генерируются автоматически): Романтизм, английское искусство, романтик.

Ключевые слова

объектив, субъектив, индивидуализм, фалсафий, идеалистик, эстетик, композицион

Похожие статьи

Диний фанатизм ва унинг психологик таҳлили

Мақолада фанатизм тушунчасини пайдо бўлиши ва диний фанатизм тушунчасини юзага келишининг тарихий илдизлари ҳақида қисқача маълумот берилади. Шунингдек шахсдаги диний фанатизмга моилликнинг ижтимоий психологик ҳусусиятларии ҳақида сўз юритилади.

ХХ — аср модернизм адабиёти

Бу мақоланинг мазмуни шундан иборатки, модернизм тушунчасининг адабиётда янги йўналиш сифатида пайдо бўлиши ва бу адабий йўналиш оқимларининг шаклланиши хусусида сўз боради. Мақолада модернизм оқимининг асосий вазифаси инсоннинг ақл ва онгига чуқур к...

Карл Ясперснинг тарих ўқи концепциясида тарих фалсафаси масалалари

Мақоламизда машҳур экзистенциализм фалсафасининг вакили Карл Ясперснинг тарих фалсафасига бағишланган тарих ўқи таълимотини таҳлил қиламиз ва унга хос бўлган жиҳатларни ёритамиз.

Инглиз ва ўзбек тилларидаги интернационал мақоллар таржимасидаги ассиметрик ҳолатлар

Ушбу мақолада ўзбек халқ мақолларини инглиз тилига таржима қилишдаги интернационал маъноларнинг сақланиши ва уларнинг иккала тилдаги маъно ва шакл нуқтаи назардан номутаносиб ҳолатлари, шунингдек, таржимага хос контекстуал вазиятларни ва ушбу халқ ми...

SIN-VIRTUE концептларининг инглиз афоризмларида вербаллашуви

Ушбу мақолада халқнинг турмуш тажрибасига таяниб бир шахс яратган қисқа, образли турғун бирликлар ҳикматли сўзлар яъни афоризмларнинг концептуал белгилари кенг ёритиб берилган

Альбер Камюнинг «Бегона» асарида «Абсурд Олам» тасвири

Альбер Камю дунёси — «абсурд дунё" ва «абсурд одам» дунёси. Бу махсус дунё, аниқроғи олам, жозибали ва сирли, чунки Камю ижоди ва образлари билан боғлиқ тортишувлар ва мулоҳазалар шу кунгача сусаймайди. Муаллифнинг абсурд дунёси унинг барча асарлари ...

Чингиз Айтматовнинг «Сарвқомат дилбарим» қиссасининг кино ва театрлардаги талқини

Ушбу мақалада Ч.Айтматовнинг “Сарвқомат дилбарим” қиссасининг кино ва театр саҳнасидаги хилма-хил тақинлари ҳақида сўз юритилади. Асар дунё саҳналарининг намунали ва энг муҳими севимли фильм ва спектаклларини дунёга келишига ўринли сабаб бўла олганли...

Валикли жинлаш машиналар валиги материалини экспериментал тахлили

Валикларга турли хил таркибдаги материалларни ўраб, пахта хом ашёсидан материал толасини яхшироқ илаштириб олиш хусусиятига эга эканлигини аниқлаш бўйича тадқиқот ўтказилди ва ушбу натижа асосида хулоса берилди.

Виктор Гюгонинг ўлим жазосига қарши илғор қарашлари

Ушбу мақолада XIX асрда хўрланган халқ дардини В.Гюго “Клод Гё” асари қаҳрамонлари тақдири мисолида очиб бергани ва ўша даврда халқ норозиликлари сабабли жиноятчилик кучайганлиги, унга нисбатан олий жазо ўлимга ҳукум қилиш авж олганини тасвирлаган.

Бошланғич синфларда Алишер Навоий асарларини ўқитиш усуллари

Ушбу мақолада умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчиларида Алишер Навоий ижодини ўрганиш зарурлиги масалалари, умумтаьлим мактабларида илмий-амалий билимларини чуқурлаштириш таьлим-тарбия самарадорлигини сифат босқичига кўтариш фикрлари баён эти...

Задать вопрос