Мутахасислик фанларини хорижий тилларда ўқитишда ахборот технологиялар ва инновацион методларни ўрни | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 23 ноября, печатный экземпляр отправим 27 ноября.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №20 (310) май 2020 г.

Дата публикации: 12.05.2020

Статья просмотрена: 173 раза

Библиографическое описание:

Алимова, Д. А. Мутахасислик фанларини хорижий тилларда ўқитишда ахборот технологиялар ва инновацион методларни ўрни / Д. А. Алимова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 20 (310). — С. 676-678. — URL: https://moluch.ru/archive/310/69954/ (дата обращения: 15.11.2024).

Ушбу мақолада хорижий тилларни ўқитишда ахборот ва инновацион методлар ўрни очиб берилган.

Калит сўзлар: Хорижий тил, ахборот технологияси, инновацион метод, дарс, интерфаол усул

В статье рассматривается роль ИКТ и инновационных методик в обучении иностранным языкам.

Ключевые слова: иностранный язык, информационные технологии, инновационные методики, урок, интерактивные методики.

ХХI асрдан бошлаб технологоялар асри бошланди десак муболаға бўлмайди. Оламнинг турли хил чеккаларида олимлар инсон ҳаётида, унинг ишлари ва уй юмушларини енгиллаштириш учун мўлжалланган технологик машиналар ихтиро этишмоқда. Шунингдек, технологиялар билан биргаликда бир-биридан қизиқарли ва фойдали дастурларни ҳам яратишмоқда. Буларга мисол қилиб кундалик турмушда ишлатиладиган компюьтер ва мобил алоқаларни ҳам олишимиз мумкин. Шу дастурларимизнинг кўпчилигини чет тилларда ишлашига албатта кўзимиз тушади. Чунки, хозирги кунда хорижий тилларга ҳам катта эътибор қаратилган.

Халқимизнинг «Тил билганни эл билар» деган нақли кундан-кун ўз тасдиқини топмоқда. Шахримизнинг кўпчилик олийгоҳларида мутахасисилик фанлари, хорижий (рус, инглиз, француз, корейс, италиан) тилларда ўргатилмоқда, ҳамда уларни ўргатиш учун махсус методикалар ҳам ўйлаб чиқилиб, амалда қўлланилмоқда. Бу турдаги методикаларда айниқса компюьтер технологиялари (компютерлар, электрон китоблар, ва бошқалар) кўп ишлатилади. Инновацион методларга кўра ўқувчилар янги маълумотни яхшироқ эслаб қолишлари учун улар орасида шу мавзуга оид турли хил интерактив ўйинлар, мантиқий тренажерлар ва шунга ўхшаш қизиқарли машғулотларни мунтазам равишда олиб боришлари лозим [1]. Бундай қизиқарли ўйинлар вақтида ўқувчилар бир-биридан ўзиш учун, одатдагига нисбатан кўпроқ маълумот олишга ва уни рақиб жамоага нисбатан қўллашга интиладилар. Ўқувчилар маълумотларни бундай йўл билан билиб олганда кўпроқ ва узоқ вақтгача эслаб қолади.

Фанлардаги ўзаро боғлиқликни ташкил этиш учун эса айнан шу жараён жуда қўл келади. Масалан, кимё ёки физика фанини оладиган бўлсак. Фанга доир харакатли видео жараёнини тасвирлаш учун инглиз тилидан фойдаланилса, ўқувчи видео харакатга қандай таъриф берилаётганилигини билиш учун ҳам изланишга тушади. Шу аснода бирданига икки ва учта фанлараро боғлиқликни юзага келтириш мумкин. Биринчидан, фанга доир видео харакат қўйилса, иккинчидан уни ўқувчи эътиборига хавола этиш учун АКТдан фойдаланилади. Учинчидан эса, тасвирни таърифлашда чет тилидан фойдаланилса, дарс қизиқарли бўлиб ўз мақсадига эришади.

Шу даврнинг халқаро вазияти, ахборот “портлашини” келтириб чиқарган илмий-техник инқилоб ҳамда маданий ҳамда амалий алоқалар доирасининг кенгайиши билан содир бўладиган халқаро илмий-техник алоқаларни бевосита амалга оширувчи фан ва техника турли соҳаларида мутахассисларнинг сони ўсиб бориши буларнинг барчаси чет тилини билиш зарурати, хусусан, чет тилларини билиш хусусиятига ўз талабларини қўйди ва бу билан таълимда янги методларнинг баъзи тамойиллари ва кўрсатмаларини бирлаштирди.

Чет тили мулоқот, билиш, ахборот олиш ва тўплаш воситаси ҳисобланган чет тилида муносабатлар шартлари нутқ фаолияти барча турларини билиш зарурлигини белгилаб беради [2].

Янги методлар бошқа яқин ва аралаш фанлар хусусан, тилшунослик, психолингвистика, психогигийена тажриба ва билимларидан фойдаланадилар.

Интернет материалларида сўзлашиш кўникмаларини амалга оширилиши шарти сифатида сўз бойлигига, тил материаллари ҳажмига унчалик катта талаблар қўйилмайди. Бироқ сўзлашиш мулоқот жараёнида шахс сифатида тўлақонли иштирок этиши учун фойдаланувчи эгаллаб олиши керак бўлган сўз ва умуман, тил материаллари ҳажми зарур минимумини белгилайди.

Узлуксиз таълим тизимининг асосий бўғинларидан бири бўлган академик лицей, касб хунар коллежларида ўқитиладиган инглиз тили ўқув фани умумий ўрта таълим мактабларидаги инглиз тили ўқув фанининг узвий давоми ҳисобланади. Академик лицей, касб хунар коллежларида ўқитиладиган чет тили ўқув фани ўқувчиларнинг умумий ўрта таълим мактабларида инглиз тилидан ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларни умумлаштириб, хулоса ясаш ва тизимлаштиришни амалга оширади.

Академик лицей, касб ҳунар коллежларида ўқувчиларнинг мустақил билим олиши, мантиқий тафаккурни ривожлантириш, уларни касбий йўналтириш масаласи ўқитувчининг диққат марказида бўлиши лозим.

Ўқувчиларни касбий йўналтириш мақсадида ўқитувчи аввало педагогик фаолият кўрсатаётган таълим муассасасининг тайёрлайдиган ихтисослигини эътиборга олган интеграциялашган дифференциал ўқитишни амалга ошириш лозим [3].

Ўқитиш мазмунини касбга йўналтириш деганда, ўқувчи томонидан ўзлаштирилаётган билимларни унинг келгуси фаолиятида тутган ўрни, назарий ва амалий аҳамияти, таълим тарбиянингт узвийлигини амалга ошириш орқали шахснинг баркамоллигини таъминлаш тушунилади. Шу мақсадларни кўзлаб инглиз тили ўқитувчиси ўқитиш жараёнида замонавий методлар ва ахборот технологиялардан фойдаланиб, ўқув муаммоларига асосланган вазиятларни вужудга келтириши ва амалий машғулот, бахс мунозара, суҳбат, конференция, муаммоли дарсларида уларни мувафақиятли ҳал этишини таъминлаши талаб этилади.

Педагогик технологияларнинг дарснинг технологик харитаси, интерфаоллик воситалари, интерфаол дарс ишланмасинингсхемаси, кичик гуруҳларда ишлаш, интерфаол технологиялардан намуналар, ақлий хужум, бумеранг технологияси ва уни ўтказиш босқичлари, блиц сўров технологияси, блиц ўйин технологияси ва ўтказиш босқичлари, бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун методи, ўқувчиларнингмустақил тайёргарлигидан кейинги лекция, ажурли арра методи, ўқувчиларнинг мустақил тайёргарлигидан кейинги лекция, думалоқ стол методи, мунозара методи, билиб олдим методи, зигзаг методи, кейс стади технологияси каби турли хил методлар ва технологиялар мавжуд бўлиб, улардан дарсларда фойдаланиш дарснинг савиясини ошириб, ўқувчининг ёдида тез ҳамда узоқ муддатга сақланиб қолишига хизмат қилади.

Интерфаол усул нима? Анъанавий таълимда “нимани, қачон ва қайерда” муаммоларига асосий эътибор қаратилган бўлса, замонавий ҳамкорликка асосланган таълим технологияларида “қандай қилиб ўргатиш керак?” деган муаммо муҳим ўринни эгаллайди. Бу масаланинг ҳам ечими осон. Бунинг учун албатта дарс жараёнида визуал (кўргазмали) воситалардан фойдаланиш керак бўлади.

Кўргазмали воситалар педагогик технология жараёнидаўқувчилар кўз билан кўришлари учун мўлжалланган барча воситаларни ўз ичига олади. Буларга хонадаги ёзув ва бошқа тасвирлар, қитоблардаги ёзув ва тасвирлар, тарқатма материалллар, ўқув плакатлари фото суратлар, тасвирий санъат асарлари, видео, кино тасвирлар, жониворлар, ўсимликлар, табиат объектлари, турли буюмлар ва бошқалар киради.

Кўргазмали воситалари чет тили фанига оид педагогик технологияда кўлланилишиўқувчиларга ўргатиш керак бўлган ахборотга тегишли мазмунни турли шакл ва усулларда кўрсатиш орқали тез, аниқ ва тўғри тушунтириш имконини беради [4].

Аудио воситалар эшитиш орқали ахборотни ўрганиш, ўзлаштириш имкониятини беради.

Хозирда кўпроқ аудиовизуал воситалар, яъни бир вақтда эшитиш ва кўришга хизмат қилувчи воситалар: кино ва бошқа овозли видео тасвирлардан фойдаланилади.

Аслида эса амалиётда мавжуд шароит ва вазиятдан келиб чиққан холда, ижодий ёндашув асосида мавжуд воситалардан комплекс фойдаланиш энг яхши самара бериши мумкин.

Адабиёт:

  1. Ў.Н.Мурадов, Г. Н. Тухлиева, З. Р. Абдужабборова. “Инлиз тили фанини касбий соҳаларга йўналтириб ўқитиш методикаси”. Тошкент 2012 йил
  2. Ж. Ж. Жалолов, Т. Б. Умирзаков, Ф. И. Икромхонова. “Инглиз тили амалий фонетикаси” Тошкент 2010 йил
  3. Ў.Қ.Толипов, М. С. Усмонбоева. “Педагогик технологияларни татбиқий асослари” Тошкент 2006
  4. Б.Ходиев, Л.Голиш. “Мустақил ўқув фаолиятини ташкил этиш услуб ва воситалари” Тошкент 2008.
Основные термины (генерируются автоматически): чет, видео, педагогика.

Ключевые слова

хорижий тил, ахборот технологияси, инновацион метод, дарс, интерфаол усул

Похожие статьи

Хорижий тилларни ўқитишда ахборот технологиялар ва инновацион методларнинг ўрни

Ушбу мақола узлуксиз таълим тизимининг асосий бўғинларида фанлараро бағлиқликни ташкил этишдаги ахборот коммуникацион технологияларининг роли ҳамда ўқитиш мазмунини касбга йўналтиришдаги моҳияти масалаларини ўз ичига олган.

Лалмикор майдонларда нўхат экинининг бошланғич манбалари

Ушбу мақолада лалмикор майдонларда етиштирилаётган нўхатнинг бошланғич манбалари билан бир қаторда юқори сифатли дон намуналарини танлаш ва танлаб олинган нав ва намуналарни селекция босқичининг кейинги жараёнларига фойдаланиш бўйича тадқиқот натижал...

Талабалар мустақил ишларини ташкил қилишда инновацион технологияларнинг роли

Талабанинг фан бўйича мустақил таълим жараёнини ташкил қилишда мақсадли йўналтирилган ахборотлашган компьютер технологияларидан фойдаланиш ўқитувчини техникавий ва технологик жиҳатдан қўллаб қувватлайди, ўқувчилар билан жонли мулоқот қилиши учун анча...

Республика Олий таълим тизимида экология фанининг ўқитишда мулоҳазалар

Ушбу мақолада республика ОТМларида экология фанини ўқитиш жараёни, фан сифатида ўқитила бошлагани, дарс соатлари ва эндиликда бу фанга берилаётган эътибор ҳақида маълумотлар келтирилган.

Миллий спорт ўйинларининг соғлом авлод тарбиясидаги ўрни

Мақолада миллий халқ ўйинлари соғлом авлод тарбиясидаги самарали усуллардан бири сифатида тадқиқ қилинган бўлиб, халқ ўйинларини таълим-тарбия жараёнида ташкил қилиш ва самарадорлигини ошириш юзасидан педагогик тавсиялар берилган.

Малака ошириш жараёнида педагог кадрларнинг лексик компетенциясини интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш

Берилган мақолади педагог кадрларнинг малака ошириш жараёнида лексик компетенциясини интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш шарт шароитлари кўриб чиқилган. Шунингдек, чет тилларни ўқитишда лексик компетенция ўрни ҳақида сўз боради.

Валикли жинлаш машиналар валиги материалини экспериментал тахлили

Валикларга турли хил таркибдаги материалларни ўраб, пахта хом ашёсидан материал толасини яхшироқ илаштириб олиш хусусиятига эга эканлигини аниқлаш бўйича тадқиқот ўтказилди ва ушбу натижа асосида хулоса берилди.

Сув омборларидан фойдаланишни яхшилаш мақсадида техник тавсиялар ишлаб чиқиш (Тўдакўл сув омбори мисолида)

Мақолада Тўдакўл сув омборида олиб борилган дала тадқиқотлари асосида унинг техник ҳолати хамда конструктив параметрларига тасир қилувчи салбий омиллар ёритиб берилган. Бу жараёнларни огоҳлантириш (олдини олиш) тадбирлари ишлаб чиқилган.

Миллий ҳисоблар тизимидаги асосий кўрсаткичларнинг ўзаро боғлиқлигини статистик усулларда таҳлил қилиш

Мазкур мақолада, миллий ҳисоблар тизими услубияти асосида асосий кўрсаткичларни турли махсус статистик усуллари кўриб чиқилган ва таҳлил этилган.

SIN-VIRTUE концептларининг инглиз афоризмларида вербаллашуви

Ушбу мақолада халқнинг турмуш тажрибасига таяниб бир шахс яратган қисқа, образли турғун бирликлар ҳикматли сўзлар яъни афоризмларнинг концептуал белгилари кенг ёритиб берилган

Задать вопрос