Макроиқтисодий ва молиявий барқарорликда монетар сиёсат инструментларининг роли | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 23 ноября, печатный экземпляр отправим 27 ноября.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №20 (310) май 2020 г.

Дата публикации: 12.05.2020

Статья просмотрена: 244 раза

Библиографическое описание:

Давронов, Н. Г. Макроиқтисодий ва молиявий барқарорликда монетар сиёсат инструментларининг роли / Н. Г. Давронов, У. Ф. Ортиков. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 20 (310). — С. 678-680. — URL: https://moluch.ru/archive/310/69955/ (дата обращения: 15.11.2024).

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкинин монетар сиёсати ҳамда макроитисодий шароитда унинг вазифаси ёритиб берилган

Калит сўзлар: макроиқтисодиёт, монетар сиёсат, молиявий барқарорлик, марказий банк

В статье рассматривается денежно-кредитная политика и функции Центрального банка Республики Узбекистан в макроэкономических условиях.

Ключевые слова: макроэкономика, денежно-кредитная политика, финансовая стабильность, Центральный банк Республики Узбекистан.

Ҳар бир давлатда иқтисодиёт турли макроиқтисодий сиёсат усуллари орқали бошқарилади. Шу усуллардан бири бўлиб, Марказий банкнинг монетар сиёсати ҳисобланади. Бошқа мамлакатлар сингари Ўзбекистонда ҳам миллий пул бирлиги барқарорлигини таъминлаш ва уни самарали бошқариш, монетар сиёсат воситаларининг мақсадли даражаларига эришиш, банк тизимининг ликвидлигини ҳамда молиявий бозорлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш Марказий банк зиммасига юклатилган [1].

Молия-банк тизимининг ривожланиши, унинг фаолиятини сифат жиҳатдан яхшиланиши, айниқса, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг таъсири доирасида катта аҳамиятга эга. Биринчи Президентимиз И. А. Каримов таъкидлаганларидек, “...бу ўринда гап банкларнинг капиталлашуви ва инвестициявий фаоллигини янада ошириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларнинг устувор йўналишларини қайта тиклаш ва кенгайтириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, теxник ва теxнологик янгилашга қаратилган кредитлаш ҳажмини ошириш ҳақида бормоқда” [2].

Ушбу вазифаларни амалга ошириш кўп жиҳатдан иқтисодиётда амал қилувчи пул-кредит механизмларининг такомиллашув даражасига узвий боғлиқдир. Бу эса, иқтисодиётда вужудга келадиган айрим номутаносибликларни ўз вақтида ва муваффақиятли бартараф этишда, ҳамда монетар сиёсат инструментларининг (қайта молиялаштириш ставкаси ва мажбурий заҳиралар нормаси) таъсирчанлигини оширишда тўсиқ бўла оладиган мавжуд муаммоларнинг аниқланиши ва ҳал қилинишини тақозо этади.

Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида миллий хўжаликнинг самарали фаолият юритиши учун монетар сиёсат орқали пул муомаласини тартибга солиш муҳим аҳамиятга эга. Пул-кредит сиёсати давлат йўли билан молия соҳасини тартибга солиш усулларидан бири бўлиб у жамиятда макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга хизмат қилиб келмоқда. Макроиқтисодий барқарорлик умумий нарх-наво ўсиши суръатларининг пастлиги, ижтимоий хўжаликда ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсиши, меҳнатга қобилиятли аҳолининг иш билан тўлиқ бандлиги, тўлов балансининг қониқарли аҳволдалиги ва миллий валютанинг ташқи бозорлардаги барқарорлиги каби кўрсаткичларда акс этади. Умумдавлат иқтисодий сиёсатини таркибий ва ажралмас қисми сифатида монетар сиёсат мамлакатда нархлар барқарорлигини таъминлаш асосида иқтисодий ўсишга, макроиқтисодий ва молиявий барқарорликка эришиш ва уни янада мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутиши аллақачон жаҳон тажрибасида исботланган.

Аммо жаҳон молиявий инқирози, юзага келган макроиқтисодий муаммоларни, хусусан, ишлаб чиқаришнинг пасайишини тўхтатиш, инфляцияни жиловлаш, ишсизликни камайтириш ва умуман, макроиқтисодий ва молиявий барқарорликка қисқа вақтда эришиб бўлмаслигини кўрсатди. Бунинг учун бир неча йиллар лозимлиги ва ҳукумат томонидан бир қатор жиддий иқтисодий ва тузилмавий ислоҳотлар амалга оширилиши зарурлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатди. Аксарият марказий банклар учун пул-кредит сиёсатининг сўнгги мақсади миллий валютанинг қийматини ички ва ташқи бозорларда сақлаш ҳисобланади.

Миллий иқтисодиёт доирасида бу инфляцияни паст ва барқарор даражада ушлаб туришни англатади. Шу билан бирга либераллашган иқтисодий тизимлар шароитида марказий банклар инфляцияни тўғридан-тўғри назорат кила олмайди; бунинг ўрнига улар фоиз ставкаларига, иқтисодиётдаги пул массаси ёки кредит ҳажмига таъсир қилиш орқали инфляцияни билвосита назорат қилишга ҳаракат киладилар. Пул-кредит сиёсати инструментлари пул-кредит ва молиявий шароитларга таъсир қилиш учун марказий банк тасарруфидаги қурол ҳисобланади. Айтиш жоизки, иқтисодиётни модернизациялаш босқичида мамлакатимиз пул-кредит сиёсатида монетар сиёсатни асос қилиб олиш орқали ислоҳотларни чуқурлаштириш учун шарт-шароит яратиш билан биргаликда хўжалик субъектларини молия, пул-кредит воситалари орқали рағбатлантириш вазифаси туради.

Ўзбекистон бозор иқтисодиётига ўтишнинг ўзига хос йўли танланганлиги, унга монетар сиёсат инструментларидан босқичма-босқич такомиллаштириб бориш зарурлигини тақозо қилади. Мамлакатимизда иқтисодий фаолликни оширишда монетар сиёсат инструментларини кучайтириш муаммоларини комплекс ўрганишга бағишланган илмий ишларининг йўқлиги ушбу жараёнда чуқур илмий изланишларни олиб бориш орқали молиявий инқироз омилларини юмшатишни талаб этади. Монетар сиёсат иқтисодиётни пул-кредит муносабатлари орқали тартибга солиш воситаси сифатида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва мустаҳкамлаш муҳим ўрин тутади. Марказий банк ўзининг монетар сиёсати орқали тижорат банклари кредитларининг фоиз ставкаларини пасайтиради ва уларнинг барқарорлигини таъминлайди. Бу эса, ўз навбатида, хўжалик юритувчи субъектларнинг айланма маблағларга бўлган эҳтиёжини қондириш, инвестиция лойиҳаларини молиялаштитириш ҳажмини кенгайтириш, аҳолининг истеъмол ва ипотека кредитларига бўлган талабларини тўлақўлонли таъминлаш имконини беради.

Пул-кредит сиёсатини амалга оширишнинг ушбу усулида нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида пул агрегатлари, резерв пуллар ва пул массаси ҳажмлари ўзгаришини назорат қилиш назарда тутилади.

Ушбу стратегиянинг самарали қўлланилиши инфляция кўрсаткичлари ва пул агрегатлари ўртасидаги мустаҳкам доимий боғлиқлик бўлишини талаб этади. Бунда инфляциянинг мақсадли кўрсаткичларига пул агрегатлари ҳажмини мақбул даражада ушлаб туриш воситасида эришилади.

Монетар таргетлаш режими 1970-чи ва 1980-чи йилларда АҚШ, Канада, Буюк Британия, Германия, Швейцария ва бошқа ривожланган давлатларда фаол қўлланилган.

Шу билан бирга, сўнгги йилларда молия бозорларининг ривожланиши ва янги молиявий инструментларнинг амалиётга жорий этилиши ҳисобига пулга нисбатан талабнинг нобарқарор даражада бўлиши мазкур усул самарадорлигининг пасайишига олиб келди.

Натижада марказий банклар пул массасидаги ўзгаришларга самаралари таъсир кўрсатиш ва инфляциянинг мақсадли кўрсаткичларини таъминлаш имконияти чекланиши кузатилди.

Пул агрегатлари ва инфляция даражаси ўртасидаги боғлиқликнинг кучсизланиши туфайли кўпчилик марказий банклар томонидан пул агрегатларини таргетлаш амалиётидан воз кечилиб, инфляцион таргетлаш режимини жорий қилинишига сабаб бўлди.

Монетар таргетлаш режими пул таклифи ва талабининг кескин ўзгаришлари кузатилган ривожланаётган ва ўтиш давридаги мамлакатларда иқтисодий ривожланишнинг дастлабки йилларида самарали стратегия сифатида кенг кўлланилган. Бунда инфляция бўйича тегишли кўрсаткичларни белгилашда иқтисодий ўсишни рағбатлантириш мақсадларидан келиб чиқилган.

1994 йилдан бошлаб Ўзбекистонда амалга оширилган пул-кредит сиёсати ҳам пул массасининг кескин ўсиб кетишини олдини олиш орқали миллий валюта барқарорлигини таъминлаш мақсадларига қаратилди. Бунда резерв пуллар ва пул массасининг ўзгариши операцион ҳамда оралиқ мўлжаллар сифатида қўлланилди.

Мазкур режим расман монетар таргетлаш деб таснифланса-да, амалиётда миллий валютанинг алмашув курсини долларга боғлаш орқали босқичма-босқич девальвация қилиб борилганлиги туфайли баъзи халқаро институтлар ва мутахассислар томонидан ушбу режим аралаш турга киритилган [3].

Монетар сиёсат замонавий воситаларнинг кенг қўлланиши ва амалга оширилгани қатъий чоралар натижасида сўнги йилларда мамлакатимизда инфляция ва фоиз ставкалари сезиларли даражада пасайди, валюта курси барқарорлашди ва 7 фоиздан юқори бўлган иқтисодий ўсиш таъминланди. Бундай ижобий натижаларга эришишда монетар сиёсат соҳасида қўлга киритилаётган ютуқлар ўта муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Адабиёт:

  1. «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги қонуни. — Т.: 21 декабр 1995 й.
  2. Каримов И. А. Асосий вазифамиз — Ватанимиз тараққиёти ва xалқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. — Т.: Ўзбекистон, 2010
  3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Пул-кредит сиёсатини амалга ошириш Концепцияси”
Основные термины (генерируются автоматически): пул, банк, денежно-кредитная политика, Узбекистан, Центральный банк Республики.

Ключевые слова

марказий банк, макроиқтисодиёт, монетар сиёсат, молиявий барқарорлик

Похожие статьи

Олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг долзарблиги

Мақолада олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг долзарблигини белгиловчи омиллар, сўнги йиллардаги соҳага оид ўзгаришлар таҳлил қилинган.

Синтактик такрорларнинг бадиий-эстетик имкониятлари

Мақолада синтактик такрорларнинг бадиий матнни ҳосил қилишдаги ўрни, лингвопоэтик жиҳатдан аҳамияти баён этилган.

“Ҳотамтойнинг укаси” афсонасининг бадиияти

Бу мақола инсон саховати, у қандай бўлиши лозимлиги,бундай табиат Худо томонидан берилиши ва шуҳратпарастликнинг оқибати фожиа билан тугаши ҳақида.

Хоразм вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва инвeстиция сиёсатини бошқаришнинг муҳим вазифалари

Ушбу мақолада Ўзбeкистон Рeспубликасида янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ва таҳлил қилинган.

Марказий банкнинг пул кредит сиёсати ва унинг макроиқтисодий барқарорликни таъминлашдаги роли

Ушбу мақолада Ўзбкистон Республикасининг Марказий банк пул-кредит фаолияти ёритиб берилган ҳамда пул-кредит сиёсатининг макроиқтисодиётда барқарорлигини таъминлай олишидаги асосий мақсади кўриб чиқилган

Табиий тил ва унинг функциялари ҳақида

Мазкур мақолада табиий тил ва унинг функциялари ҳамда тилнинг бош вазифаси ҳисобланган коммуникативлик инсонлар ўртасидаги мулоқотнинг асосий механизми эканлиги ёритилган.

Mақолларнинг тарихий ва лингвомаданий жиҳатдан ўрганилиши

Халқ оғзаки ижоди фольклор тарихини ўрганувчи мутахассисларда муайян қизиқиш уйғотиб келган. Мақолада мақолларнинг тарихий ва лингвомаданий жиҳатдан ўрганилиши хақида айтилади.

Касб-ҳунар коллeжлари ўқув жараёнида модул тизимидан фойдаланишнинг афзалликлари

Ушбу мақолада Касб-ҳунар коллeжлари ўқув жараёнида модул тизимида ўқитишнинг назарий ва амалий жиҳатлари ўрганиб чиқилган ва таҳлил қилинган.

Буюк ипак йўлида жойлашган айрим давлатларга «оммавий маданият» нинг таъсири

Ушбу мақолада айрим давлатларда шахс маънавий қиёфасига таъсир ўтказаётган глобаллашув жараёни ва «оммавий маданият»нинг салбий таъсири ўрганилган.

Ҳуқуқий саводхонлик масалалари

Мазкур мақолада ўқувчи-ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлик масалалари, ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятни ривожлантириш усул-воситалари таҳлил этилган.

Задать вопрос