Марказий банкнинг пул кредит сиёсати ва унинг макроиқтисодий барқарорликни таъминлашдаги роли | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №20 (310) май 2020 г.

Дата публикации: 12.05.2020

Статья просмотрена: 103 раза

Библиографическое описание:

Тохиров, М. М. Марказий банкнинг пул кредит сиёсати ва унинг макроиқтисодий барқарорликни таъминлашдаги роли / М. М. Тохиров, С. С. Собиров. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 20 (310). — С. 689-691. — URL: https://moluch.ru/archive/310/69957/ (дата обращения: 19.12.2024).

Ушбу мақолада Ўзбкистон Республикасининг Марказий банк пул-кредит фаолияти ёритиб берилган ҳамда пул-кредит сиёсатининг макроиқтисодиётда барқарорлигини таъминлай олишидаги асосий мақсади кўриб чиқилган

Калит сўзлар: Марказий банк, пул-кредит, сиёсат, макроиқтисодёт, инфляция

В статье рассматривается денежно-кредитная деятельность Центрального банка Республики Узбекистан и рассматривается основная цель денежно-кредитной политики в обеспечении стабильности макроэкономики

Ключевые слова: Центральный банк, денежно-кредитная политика, макроэкономика, инфляция.

2017 йилда бошланган иқтисодиётни либераллаштириш ва бозор механизмлари ролини оширишга қаратилган иқтисодий ислоҳотларнинг янги босқичи ўрта муддатли истиқболда банк тизими ва пул-кредит сиёсатини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди [1].

Ушбу йўналишдаги муҳим қарорлардан бири миллий валюта алмашув курсининг бозор механизмлари асосида шаклланиш тамойилларини жорий этиш орқали ички валюта бозорини босқичма-босқич либераллаштирилиши билан боғлиқ амалий қадамлар бўлди.

Валюта курси шаклланишида тамомила янги ёндашувдан фойдаланилиши, ўз навбатида, Марказий банкнинг асосий эътиборини ички бозордаги нархлар барқарорлигига қаратиш асносида пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш имкониятини беради.

Айни вақтда валюта бозорини либераллаштириш борасидаги ислоҳотларнинг мувафаққиятли амалга оширилиши кўп жиҳатдан пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш, тижорат банклари фаолиятини мустаҳкамлаш ҳамда банк тизимини ривожлантириш чоралари самарадорлиги билан чамбарчас боғлиқ.

Бу борадаги кейинги муҳим қадамлардан бири Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонининг қабул қилиниши бўлди. Мазкур фармонда нархлар барқарорлигини таъминлаш вазифаси Марказий банкнинг бош мақсади этиб белгиланиб, Марказий банкнинг мустақиллиги ва институционал ривожланишини таъминлаш бўйича тегишли чоралар назарда тутилган [2].

Қайд этиш лозимки, иқтисодий сиёсатни амалга ошириш ёндашувларининг қайта кўриб чиқилиши даврида шаклланаётган янги воқеликларда пул-кредит соҳасидаги ўзгаришларнинг аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан тўғри қабул қилиниши ва қўллаб-қувватланиши муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўрта муддатли истиқболда пул-кредит сиёсатини ривожлантириш ва амалга ошириш Концепцияси коммуникациялар каналининг жамоатчилик фикрини шакллантириш ҳамда инфляцион таргетлаш режимини амалиётга жорий этишдаги етакчи роли инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқилган.

Мамлакатда ички нархлар барқарорлиги таъминланиши макроиқтисодий ва ижтимоий барқарорликнинг кафолати бўлиб, иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш ва ривожлантириш дастурларини муваффақиятли амалга оширишда зарурий шароит ҳисобланади. Бунда инфляциянинг паст ва барқарор кўрсаткичлари мувозанатли иқтисодий ўсишни таъминлаш, ишлаб чиқариш рақобатбардошлиги ва аҳолини яшаш даражасини оширишнинг муҳим омили саналади. Шу нуқтаи назардан, нархлар ўсиш суръатларининг пасайиши ва барқарорлашиши давлат иқтисодий сиёсатининг асосий мақсадларидан бири бўлиши керак.

Ривожланган ва ривожланаётган давлатларнинг марказий банклари тажрибалари ҳамда халқаро молия институтлари изланишлари натижалари пул-кредит сиёсатини амалга оширишда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадининг шак-шубҳасиз устуворлигини кўрсатмоқда. Шу билан бирга, пул-кредит сиёсатини амалга ошириш тартиби ва кетма-кетлиги турли мамлакатларда иқтисодиётнинг хусусиятлари ҳамда таркибий тузилишига қараб фарқланади.

Айни пайтда Марказий банк пул-кредит сиёсатининг асосий мақсадини икки хил тушунилишини олдини олиш ва унинг фаолияти асосий йўналишини аниқ белгилаб олиш мақсадида қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритилиши кўзда тутилган.

Таъкидлаш лозимки, нархлар барқарорлиги дейилганда ноль даражадаги ёки салбий инфляция кўрсаткичлари назарда тутилмайди. Нархлар барқарорлиги дейилганда нархларнинг турғун ҳолатда туриши эмас, балки уларнинг паст даражада ўсиши тушунилади. Бир қарашда нархларнинг турғун туриши мақбул кўринса-да, нархларнинг паст ва барқарор ўзгариши иқтисодиётнинг самарали фаолияти учун энг қулай шароит ҳисобланади.

Шу билан бирга, сўнгги йилларда молия бозорларининг ривожланиши ва янги молиявий инструментларнинг амалиётга жорий этилиши ҳисобига пулга нисбатан талабнинг нобарқарор даражада бўлиши мазкур усул самарадорлигининг пасайишига олиб келди.

Натижада марказий банклар пул массасидаги ўзгаришларга самаралари таъсир кўрсатиш ва инфляциянинг мақсадли кўрсаткичларини таъминлаш имконияти чекланиши кузатилди.

1994 йилдан бошлаб Ўзбекистонда амалга оширилган пул-кредит сиёсати ҳам пул массасининг кескин ўсиб кетишини олдини олиш орқали миллий валюта барқарорлигини таъминлаш мақсадларига қаратилди. Бунда резерв пуллар ва пул массасининг ўзгариши операцион ҳамда оралиқ мўлжаллар сифатида қўлланилди.

Бир вақтнинг ўзида икки мақсадга йўналтирилган алмашув курси сиёсати ташқи шоклар вужудга келган шароитларда самарасиз эканлигини кўрсатди. Бунда бир томондан олтин-валюта заҳираларини ошириш вазифаси қўйилган бўлса, иккинчи томондан сўмнинг алмашув курсини маълум бир даражада ушлаб туриш мақсади кўзланган. Ўз навбатида, мазкур алмашув курси тўлов баланси ҳолати ва ташқи иқтисодий шароитларни ўзида акс эттирмаган.

Бундай сиёсат, ўз навбатида, ички валюта бозорида муаммоларни юзага келтириб, самарали пул-кредит сиёсатини юритиш имкониятларини пасайтирди. Бундан ташқари, пул-кредит инструментларидан фойдаланишнинг пассив режими монетар таргетлашни самарали қўллашда қўшимча қийинчиликлар туғдирди.

Бунда, Марказий банкнинг валюта сиёсати ва интервенция стратегиясининг аниқ белгилаб олиниши, шаффофликнинг таъминланиши ҳамда қабул қилинаётган қарорларни валюта бозори иштирокчилари томонидан тўлиқ тушунилиши муҳим аҳамият касб этади.

Шу муносабат билан, ички валюта бозорини эркинлаштиришда миллий валюта айирбошлаш курсининг шаклланишида бозор шароитларини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларнинг давом эттирилиши Марказий банкнинг мазкур йўналишдаги устувор вазифаси бўлиб қолади.

Халқаро амалиётда валюта бозорида алмашув курсининг эркин ўрнатилишида марказий банкнинг минимал иштироки талаб этилади. Бунда фақатгина инқирозли вазиятлар юзага келгандагина валюта курсининг кескин тебранишларини олдини олиш ва валюта бозорини барқарорлаштириш мақсадида Марказий банк интервенцияни амалга оширади.

Бироқ Ўзбекистон шароитида Марказий банкнинг валюта бозорида мунтазам иштирок этиш зарурияти Марказий банк томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналардан монетар олтин ва бошқа қимматбаҳо металларни бевосита сотиб олиниши билан изоҳланади.

Қимматбаҳо металларнинг бевосита Марказий банк томонидан сотиб олиниши миллий валютадаги маблағларнинг тўғридан-тўғри иқтисодиётга тушишига ва инфляцион хатарлар ошишига олиб келади. Айни вақтда қимматбаҳо металларни сотишдан тушадиган валюта маблағлари эса ички валюта бозорига тушмайди.

Марказий банк томонидан қимматбаҳо металларнинг тўғридан-тўғри харид қилишининг салбий таъсирини олдини олиш ва валюта бозори мувозанатлилигини таъминлаш мақсадида Марказий банк валюта бозорида тегишли миқдорларда хорижий валютанинг мунтазам сотувини амалга ошириб боради.

Халқаро амалиётда ишлаб чиқарувчилардан қимматбаҳо металларни харид қилиш ва валюта тушумларини ички валюта бозорида сотиш борасидаги тўлақонли ва самарали воситачилик функциясини Марказий банк томонидан бажарилиши тўғридан-тўғри интервенция ҳисобланмайди [3].

Бунда Марказий банк томонидан хорижий валютанинг сотилиши фақатгина воситачилик хусусиятига эга бўлиб, Марказий банкнинг валюта бозоридаги фаол иштироки алмашув курсини бошқариш мақсадини кўзламайди ҳамда классик маънодаги интервенция деб ҳисобланмайди.

Бугунги кунда аҳолининг инфляцион кутилмалари кўп жиҳатдан валюта бозоридаги алмашув курсининг динамикаси билан боғлиқлигини инобатга олган ҳолда, қисқа муддатли даврда миллий валюта курсининг барқарорлигини таъминлаш пул-кредит сиёсатининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.

Адабиёт:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пул-кредит сиёсатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори
  2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Пул-кредит сиёсатини амалга ошириш Концепцияси”
  3. Гогохия Д. Ш. Диссертация иши мавзуси “Денежное богатство как движущая сила рыночной экономики” Москва — 2003.
Основные термины (генерируются автоматически): валюта, банк, бунд, денежно-кредитная политика.

Ключевые слова

инфляция, марказий банк, пул-кредит, сиёсат, макроиқтисодёт

Похожие статьи

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакатимиз иқтисодиётидаги ўрни

Мақолада мамлакатимизда кичик бизнесни ривожлантириш масалалари, шунингдек, иқтисодий салоҳиятимизни янада ривожлантиришда кичик бизнеснинг ўрни ва ундаги камчиликларни белгилаб беради.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш жиҳатлари

Ушбу мақолада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишлари, кичик бизнесни миллий иқтисодиётдаги ўрни ва ахамияти иқтисодий кўрсаткичлар орқали ёритилган. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик бозор муҳитига тез мослаша олиши, банд...

Forbes нинг «Бизнес юритиш учун энг яхши мамлакат» рейтинги кўрсаткичларини баҳолаш

Мақолада Forbes рейтинги чўқур ўрганилди. Рейтинг кўрсаткичлари Ўзбекистон мисолида таҳлил қилинди. Таҳлиллар асосида муаллифлар Ўзбекистонда тадбиркорлик ривожланишининг йуналишларини белгилаб чиқди.

Фарғона вилоятидаги диний ташкилотлар фаолияти

Мақолада Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминланиши ҳамда мамлакат сиёсий ҳаётида кўп миллатли фуқароларнинг ижтимоий ҳимояланишини хуқуқий кафолатлари, Фарғона вилоятида фаолият юритаётган диний ташкилотлар тарихи ҳақида...

Фарғона вилоятидаги православ черковлари фаолияти: тарих ва бугунги кун

Мақолада Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминланиши ҳамда мамлакат сиёсий ҳаётида кўп миллатли фуқароларнинг ижтимоий ҳимояланишини хуқуқий кафолатлари, Фарғона вилоятида фаолият юритаётган православ черковлари тарихи ва ...

Экспорт ва импорт муомалалари ҳисобини такомиллаштириш

Мақолада хўжалик юритувчи субъектларнинг экспорт ва импорт муомалалари ҳисобининг амалдаги ҳолатига баҳо берилган ва уни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ишлаб чиқилган.

Шахс касбий йўналганлиги ривожланишида масъулиятлиликнинг аҳамияти

Мазкур мақолада касбий масъулиятлилик, шахснинг мотивлар тизимининг ўзига хослиги, касбий йўналганликда қизиқишлар ва шахсни бирлиги масалари таҳлил қилинган.

Республика Олий таълим тизимида экология фанининг ўқитишда мулоҳазалар

Ушбу мақолада республика ОТМларида экология фанини ўқитиш жараёни, фан сифатида ўқитила бошлагани, дарс соатлари ва эндиликда бу фанга берилаётган эътибор ҳақида маълумотлар келтирилган.

Банк капитали етарлилигига қўйилган талаблар ва унинг етарлилигини таъминлашда хатарли банк активлари аҳамияти

Маколада тижорат банклари капитали таркиби, унинг етарлилиги бўйича Базел талаблари, хатарли банк активлари хакида маълумотлар келтирилган. Шунингдек базел талабларини Ўзбекистон тижорат банкларида қўлланилиши, хатарли ва хатарсиз активлри салмғи орқ...

Миллий ҳисоблар тизимидаги асосий кўрсаткичларнинг ўзаро боғлиқлигини статистик усулларда таҳлил қилиш

Мазкур мақолада, миллий ҳисоблар тизими услубияти асосида асосий кўрсаткичларни турли махсус статистик усуллари кўриб чиқилган ва таҳлил этилган.

Задать вопрос