Битирув малакавий ишлар мавзуларини ташкиллаштириш учун маълумотлар базасини яратиш | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: , ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №23 (313) июнь 2020 г.

Дата публикации: 06.06.2020

Статья просмотрена: 614 раз

Библиографическое описание:

Зарипов, Ф. М. Битирув малакавий ишлар мавзуларини ташкиллаштириш учун маълумотлар базасини яратиш / Ф. М. Зарипов, К. К. Ережепов, Ш. У. Абдиганиев. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 23 (313). — С. 728-730. — URL: https://moluch.ru/archive/313/71258/ (дата обращения: 18.12.2024).



Мақолада битирув малакавий ишлар мавзуларини ташкиллаштириш учун маълумотлар базасини яратиш жараёни қараб чиқилади.

Калит сўзлар: database, dbms, c#, problem base, sqlite.

В статье рассматривается процесс создания базы данных для ведения учета темы дипломных работ.

Ключевые слова: database, dbms, c#, problem base, sqlite.

Ҳозирги кунда Олий таълим муассасаларида битирувчиларнинг битирув малакавий ишлари учун актуал мавзуларни танлаш ОТМ олдида турган муҳим вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади. Мавзуни танлашда унинг соҳага оидлиги, унинг ҳозирги кундаги актуаллиги, уни амалга оширишда самарали натижаларга эришишга эътибор қаратилади. Бунинг учун аввало актуал муаммоларни аниқлаш, уни ўрганиб чиқиш ва мавзуни белгилаш лозим. Муаммоларни бир тўпламга йиғиш мавзуни танлашда қулай усул ҳисобланади. Мавзуларнинг сони ортиши билан улар билан ишлаш, уни назорат қилиш, ундан фойдаланиш фойдаланувчилар учун бир қанча қийинчилик туғдириши мумкин. Муаммолар мавзулари тўпламидан зарур бўлган маълумотни қидириш, уни ўзгартириш, янги маълумот қўшиш ёки ўчириш амалларини бажариш фойдаланувчилар олдида турган вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади. Албатта буни енгиллаштириш учун ҳозирги кунда ахборот коммуникация технологиялари соҳасини қўллаш самарали натижа бериб келмоқда. Бирор бир сохада маълумотлар базасини қўллаш унинг унумдорлигини оширади. Бунда тизим қуйидагилар бажара олиши керак:

– иш бўйича умумий ва аниқ маълумотлар олинишини таъминлаш;

– муҳим кўрсаткичларнинг ўзгариб боришини аниқлаш;

– энг қиска вақт ичида маълумот олишни таъминлаш;

– аниқ қидирув ва маълумотларни таҳлил қилиш имконияти.

Замонавий маълумотлар базасини бошқариш тизими (МББТ) асосан Windows дастурлар бўлиб ҳисобланади, сабаби бу муҳит шахсий ЭҲМнинг имкониятларидан тўлиқ фойдаланишни таъминлайди. Дастурий таъминот ва МББТлари бу тизимларда фойдаланиш қулай.

Юқори тезкорликга эга ШКнинг нархи камайиши билан унга бўлган эҳтиёж кўпайди. Бундан ташқари Windows тизимида ишлаб чиқарувчи ресурсларни бўлиштирилиши ҳақида бош қотирмайди. Современные

Энг кенг тарқал МБББларига: Lotus Approach, Microsoft Access, Borland dBase, Borland Paradox, Microsoft Visual FoxPro, Microsoft Visual Basic, шунингдек Microsoft SQL Server ва Oracle маълумотлар базаси «клиент-сервер» технологияси асосида қурилган тизимларда ишлайди.

Ахборот технологиялари соҳасидан ташқарида маълумотлар базаси тушучаси хоҳлаган боғланган маълумотларни тарифлаш учун ишлатилади, ўлчам ва фойдаланиш талабларини одатда маълумотлар базасини бошқариш тизимлари белгилаб беради [1]. Маълумотлар базаси — бу маълумотлар тўплами бўлиб, узоқ вақт муддатга сақаланади, одатда бир қанча йиллар [2].

Юқорида айтиб ўтилгандан шуни хулоса қилиб айтиш мумкинки хоҳлаган сохани эффектив юритишда АКТ технологияларидан фойдаланиш самарали усул ҳисобланади. Шунингдек маъумлотлар базасидан фойдаланиш маълумотлар билан ишлашда сезиларли даражада унумдорликни оширади ва вақтни тежайди. Биз ишлаб чиққан маълумот базаси ҳам унумдорликни ошириш мақсад қилиб олинган. Бу базада асосан битирув малакавий ишлари мавзулари сақланади. Улар устида амалларни ошириш учун алохида дастур(интерфейс) ишлаб чиқилади. Битирув малакавий ишлари мавзуларини танлаш Олий таълим муассаси битирувчилари олдида турган актуал вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади. Ҳозирги кунда фан ва техниканинг кескин ривожданиб боришида шунга мос равишда битирув малакавий ишлари мавзуларини танланиши лозим. Эскирган мавзулар бўйича битирув лойиҳасини ишлаш самара бермайди.

Энг аввало маълумотлар базасини лойихалаштиришдан олдин битирув малакавий иши мавзуси нималигини белгилаб олиш лозим. Мавзу бу ҳозирги кундаги актуал ҳисобланган фан ва техника соҳасидаги муаммоларнинг номланиши бўлиб ҳисобланади. Ушбу битирув малакавий ишидаги маълумотлар базаси эса айнан шу муаммоларни ўзида сақлайди, яъни муаммолар базаси ёки муаммолар банки деб аталади. Бу муаммолар қандай базага қўшилиб борилишини аниқлаб олиш лозим. Муаммолар базага қуйидаги манбалар орқали қўшилиб борилади:

– Илмий раҳбар тарафидан

– Талаба

– Соҳа корхона

Муаммони базага қўшиш жараёни қандай юз беришини аниқлаш лозим. Базага муаммони қўшиш учун аввал унинг тузилищини аниқлаб олиш зарур. Муаммо қуйидаги тузилишга эга бўлади:

– Муаммонинг номи(кейинчалик мавзу),

– Муаммони базага қўшган муаллиф,

– Муаммонинг йўналиши,

– Калит сўзлар,

– Муаммонинг қисқача аннотацияси.

Демак, муаммонинг тузилиши аниқлаб олинди. Энди муаммо мавзусини базага қандай тилда ёзилишини аниқлаш лозим. Мавзу ўзбекча, қорақалпоқча, русча, инглизча бўлиши мумкин. Санаб ўтилган тиллар ичидан фақат бирини танлаш мумкин эмас, шу сабабли мавзунинг тўрт тилдаги кўринишида базага ёзиб борилади. Бунинг яна бир аҳамиятли жиҳати бу мавзуларнинг қайталанишини олдини олиш. Масалан, бирор бир муаллиф бирор бир мавзуни рус тилида тақдим қилди, кейин эса бошқа муаллиф бундан бехабар шу мавзуни бошқа тилда тақдим этди. Бунинг натижасида бир мавзу базада икки кўринишда ёзилади. Бу эса мавзунинг қайталанишига олиб келади. Ҳар хил тилда мавзуларни сақлаш бунинг олдини олади.

Кейинги масала бу муаммолар базага қўшилгандан кейин ундан қандай фойдаланиш лозимлиги. Базада муаммолар етарлича тўлдирилгандан сўнг улар битирувчиларга тақдим қилинади. Битирувчилар ўзларини қизиқирган бирор-бир мавзуни танлашади, мавзу билан биргаликда унинг муаллифи яъни илмий раҳбари хам танланади. Агар битирувчиларда ўзларининг қизиқиши бўйича битирув малакавий иши мавзуси бўлса уни базага кўшиш мумкин. Бизнинг ишлаб чиққан маълумотлар базаси бу битирувчилар учун мавжуд, актуал муаммоларни тақдим қилиш яъни маслаҳат бериш вазифасини бажаради. Мавзу танланиб ва ҳимоя қилингандан сўнг базага айнан шу мавзу ҳимоя қилинган мавзулар рўйхатига киритилиб қўйилади.

Мавзуларни базага киритиб бориш йил давомида амалга оширилиб борилади. Маълумотлар базасини юритиш тегишли фойдаланувчига юкланади. База билан ишлашиш фақат бир жойдан амалга оширилади. Шу сабабли клиент-сервер усулида ишлаш шарт бўлмайди.

Маълумотлар базаси билан ишлашиш модели 1-расмда кўрсатилган. Расмда IDEF0 модели тасвирланган. Бунда маълумотлар базасига 3 уч хил омил таъсир қилади ва натижа тасвирланади. Ўрта объект яъни маълумотлар базаси. Чап тарафдан маълумот киради яъни муаммолар. Юқори тарафдан ишлаш механизми бу фойдаланувчи. Ўнг тарафдан натижа, яъни актуал ҳисобланган битирув малакавий иши.

1-Расм. IDEF0 model of using database

Базада маълумотлар сони ортиши билан ҳар хил статистикалар юритиш имконияти очилади. Масалан, энг кўп ҳимоя қилинаётган мавзулар йўналиши, энг кўп мавзуси танланаётган муаллиф ва бошқалар. Маълумотлар базасидан фойдаланмасдан одатий усулда бундай статистикаларни юритиш бир қанча қийинчиликга олиб келади.

Маълумотлар базасини лойиҳалашда энг биринчи вазифа бу зарур бўлган маълумотларни йиғиш. Маълумотлар базасини «Problem base» деб аталди. Унда асосан қуйидаги маълумотлар сақланади:

– диплом иши мавзуси

  • мавзунинг ўзбек тилидаги варианти
  • мавзунинг қорақалопқ тилидаги варианти
  • мавзунинг рус тилидаги варианти
  • мавзунинг инглиз тилидаги варианти

– мазвуга оид категория

– мавзуни тақдим қилган муаллиф ҳақида маълумот

  • муаллиф ФИШ
  • муаллиф ишлайдиган кафедра номи
  • муаллифнинг кафедрадаги лавозими
  • муаллифнинг илмий даражаси

– мавзунинг базага қўшилган санаси

– мавзуга оид калит сўзлар

– аннотация

– мавзуни ҳимоя қилинганлиги ҳақида маълумот

  • ҳимоя қилган талаба ФИШ
  • илмий раҳбар
  • ҳимоя қилган сана

Юқори келтирилган маълумотлар асосида маълумотлар базаси лойиҳалаштирилди. Лойиҳалаштиришда нормал форма қоидаларига риоя қилинди. Шу сабабли категория, кафедра, лавозим, илмий даража, муаллифлар учун алоҳида жадваллар ишлаб чиқилиши зарур. Ва бу жадваллар асосий мавзулар жадвали билан логик боғланади. Асосий жадвалда унга боғланган жадваллар ID рақамли сақланади. Бунда қайталанадиган маълумотлар ўрнида рақамлар қўйилади. Натижада маълумотлар базасининг ҳажми бир қанчага камаяди.

Маълумотлар базасини лойиҳалаштирилгандан кейинги босқич бу маълумотлар базасининг ўзини ишлаб чиқиш. Кейинги босқич бизнинг вазиятга мос келадиган маълумотлар базасини танлашдан иборат. Бунда биз маълумотлар базасига бўлган талабларни ҳисобга олган ҳолда яъни базадан фақат бир фойдаланувчи фойдаланишини ҳисобга олган ҳолда биз учун энг қулай ҳисобланган бу SQLite маълумотлар базаси. Бу маълумотлар базаси ўрнатилган маълумот базаси бўлиб ҳисобланади. Маълумотлар базаси учун зарур бўлган маълумотлар аниқланди ва базанинг ўзи яратилди. Маълумотлар базасини MyDb.sqlite деб номланди.

Базани яратгандан сўнг жадваллар яратилди. Жадвалларни яратишда биз SQLite Studio 3.1.1 дастурий воситасидан фойдаланилди. Бу воситанинг бир қанча қулайликлари мавжуд бўлганлиги учун шунга ўхшаш бошқа аналогларидан айнан шу дастурий восита танланди. Бу дастурда жадвалларни яратиш, уларни маълумотлар билан тўлдириш график кўринишдаги усулда ёки SQL буйруқлар асосида амалга оширилиши мумкин. Шунингдек бу дастурий восита маълумотларни кўриш, ўчириш ёки таҳрирлаш, жадвалларни импорт-экспорт қилиш ва бошқа бир қанча имкониятларга эга.

Маълумотлар базасидан интерфейс орқали фойдаланиш бу энг қулай усул бўлиб ҳисобланади. Интерфейсларларнинг турли кўринишлари мавжуд бўлиб улар веб-илова, windows form application, мобил илова ва бошқалар. Биз ишлаб чиқмоқчи бўлган маълумотлар базасидан фақат бир жойдан бир фойдаланувчи фойдаланганлиги сабабли бизга веб-илова ёки мобил илова кўринишидаги интерфейс шарт бўлмайди. Шу сабали интерфейс учун windows form application кўриниши танланди. Буни амалга ошириш учун эса ҳар хил вариантлар мавжуд. Масалан, Delphi, Java, MS Visual Studio ёки бошқа дастур ишлаб чиқиш муҳитларидан фойдаланиш мумкин. Маълумотлар базаси учун SQLite танланганлиги ва интерфейс содда бўлганлиги учун биз MS Visual Studio муҳитида C# дастурлаш тилида windows form application ни танладик.

Маълумотлар базасига дастлабки маълумотлар киритилди ва дастур тестдан ўтказилди. Дастурни тестлаш жараёнида юз берган хатоликлар бартараф қилинди. Дастур университетда битирув малакавий ишларини юритиш бўйича масъул ходимга тақдим қилинди ва дастлабки натижалар олинди.

Адабиёт:

  1. D. U. A First Course in Database Systems / D. U. Jeffrey, Widom Jennifer. — 3 ed. -: Pearson, 2008. — 1240 c.
  2. Hector Garcia-Molina Database Systems: The Complete Book / Garcia-Molina Hector, Ullman Jeff, Widom Jennifer. -: Prentice Hall PTR, 2002. — 1240 c.
  3. Benjamin Perkins, Jacob Vibe Hammer, Jon D. Reid. Beginning C# 6 Programming with Visual Studio 2015. Wiley / Wrox. 2015.
Основные термины (генерируются автоматически): SQL, PTR, интерфейс.


Ключевые слова

C#, DBMS, database, problem base, sqlite

Похожие статьи

Машинали ўқитиш соҳасида skicit-learn кутубхонасининг имкониятлари

Мақолада машинали ўқиш соҳасида кенг қўлланиладиган scikit-learn кутубхонасининг имкониятлари қараб чиқилган.

Спорт ўйинларининг ташкилий асосларида кўп йиллик тайёрлов тизими

Ушбу мақолада спорт ўйинларининг ташкилий асосларида кўп йиллик тайёрлов тизими ва унинг тавсифи келтириади.

Илм-маърифат йўлида инновацион таълим технологияларидан фойдаланиш

Мақола таълим жараёнига педагогик инновацияларни киритиш муаммоларига бағишланган.

Касб-ҳунар коллeжлари ўқув жараёнида модул тизимидан фойдаланишнинг афзалликлари

Ушбу мақолада Касб-ҳунар коллeжлари ўқув жараёнида модул тизимида ўқитишнинг назарий ва амалий жиҳатлари ўрганиб чиқилган ва таҳлил қилинган.

Олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг долзарблиги

Мақолада олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг долзарблигини белгиловчи омиллар, сўнги йиллардаги соҳага оид ўзгаришлар таҳлил қилинган.

Цивилизация тараққиёти ва шахс маънавий қиёфаси

Ушбу мақолада шахс маънавий қиёфасига таъсир ўтказаётган омиллар, глобаллашув жараёни ва “оммавий маданият”нинг ривожланиш сабаблари ўрганилган.

Буюк ипак йўлида жойлашган айрим давлатларга «оммавий маданият» нинг таъсири

Ушбу мақолада айрим давлатларда шахс маънавий қиёфасига таъсир ўтказаётган глобаллашув жараёни ва «оммавий маданият»нинг салбий таъсири ўрганилган.

Mақолларнинг тарихий ва лингвомаданий жиҳатдан ўрганилиши

Халқ оғзаки ижоди фольклор тарихини ўрганувчи мутахассисларда муайян қизиқиш уйғотиб келган. Мақолада мақолларнинг тарихий ва лингвомаданий жиҳатдан ўрганилиши хақида айтилади.

Автомобилсозликнинг истиқболли ривожланиш йўналиши

Мақолада автомобилсозликнинг истиқболли ривожланиш йўналиши бўлган электромобилларнинг яратилиши ва ривожланиши тарихи, шунингдек дунёнинг ривожланган давлатлари томонидан уларни ишлаб чиқарилиши таҳлил қилинган.

Хоразм вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва инвeстиция сиёсатини бошқаришнинг муҳим вазифалари

Ушбу мақолада Ўзбeкистон Рeспубликасида янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ва таҳлил қилинган.

Похожие статьи

Машинали ўқитиш соҳасида skicit-learn кутубхонасининг имкониятлари

Мақолада машинали ўқиш соҳасида кенг қўлланиладиган scikit-learn кутубхонасининг имкониятлари қараб чиқилган.

Спорт ўйинларининг ташкилий асосларида кўп йиллик тайёрлов тизими

Ушбу мақолада спорт ўйинларининг ташкилий асосларида кўп йиллик тайёрлов тизими ва унинг тавсифи келтириади.

Илм-маърифат йўлида инновацион таълим технологияларидан фойдаланиш

Мақола таълим жараёнига педагогик инновацияларни киритиш муаммоларига бағишланган.

Касб-ҳунар коллeжлари ўқув жараёнида модул тизимидан фойдаланишнинг афзалликлари

Ушбу мақолада Касб-ҳунар коллeжлари ўқув жараёнида модул тизимида ўқитишнинг назарий ва амалий жиҳатлари ўрганиб чиқилган ва таҳлил қилинган.

Олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг долзарблиги

Мақолада олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг долзарблигини белгиловчи омиллар, сўнги йиллардаги соҳага оид ўзгаришлар таҳлил қилинган.

Цивилизация тараққиёти ва шахс маънавий қиёфаси

Ушбу мақолада шахс маънавий қиёфасига таъсир ўтказаётган омиллар, глобаллашув жараёни ва “оммавий маданият”нинг ривожланиш сабаблари ўрганилган.

Буюк ипак йўлида жойлашган айрим давлатларга «оммавий маданият» нинг таъсири

Ушбу мақолада айрим давлатларда шахс маънавий қиёфасига таъсир ўтказаётган глобаллашув жараёни ва «оммавий маданият»нинг салбий таъсири ўрганилган.

Mақолларнинг тарихий ва лингвомаданий жиҳатдан ўрганилиши

Халқ оғзаки ижоди фольклор тарихини ўрганувчи мутахассисларда муайян қизиқиш уйғотиб келган. Мақолада мақолларнинг тарихий ва лингвомаданий жиҳатдан ўрганилиши хақида айтилади.

Автомобилсозликнинг истиқболли ривожланиш йўналиши

Мақолада автомобилсозликнинг истиқболли ривожланиш йўналиши бўлган электромобилларнинг яратилиши ва ривожланиши тарихи, шунингдек дунёнинг ривожланган давлатлари томонидан уларни ишлаб чиқарилиши таҳлил қилинган.

Хоразм вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва инвeстиция сиёсатини бошқаришнинг муҳим вазифалари

Ушбу мақолада Ўзбeкистон Рeспубликасида янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ва таҳлил қилинган.

Задать вопрос