Мақолада кураш спорт мусобақаларини ўтказишда қўлланиладиган электрон таблони яратиш ҳақида байён қилинган.
Калит сўзлар: кураш, с++, электрон табло, спорт.
В статье рассматривается процесс создание электронного табло для проведения соревнование по виду спорта кураш.
Ключевые слова: кураш, с++, электрон табло, спорт.
Ҳозирги кунда маълумот алмашишга бўлга талаб ортиб бормоқда, маълумотларнинг инсонларга тақдим қилиниш усулларининг ривожланиб бормоқда. Натижада компьютерлар одатдаги офислардан «кўчага» чиқиб кетмоқда. Ҳақиқатдан ҳам электрон таблолар (монитор, дисплей, экран) инсон умрининг бир бўлагига айланиб бўлди.
Коллектив фойдаланиш таблолари шаҳар кўчаларида, катта экранларда вақт, ҳарорат даражаси, шунингдек атмосфера босимини кўрсатиб туради. Спорт стадионларини электрон таблосиз тасаввур қилиш қийин. Вокзал ва аэропортларда рақамли таблолар орқали йўловчиларга регистрация ва рейснинг аниқ вақти кўрсатилиб турилади.
Лекин коллектив фойдаланиш таблоларида қўлланиладиган замонавий усуллар ва технологиялар тўлиқ ривожланмаган. Ҳозирги кундаги кенг тарқалган таблолар маълумотни ёруғлик тарқатиш орқали тақдим қилади, бу эса кундизги вақт унинг яққол кўринишига таъсир кўрсатади.
Ҳозирги кунда электрон таблолар қўлланилиш соҳалари кенгайиб бормоқда. Масалан реклама, маълумотномалар, вақт, об-ҳаво ва спорт мусобақаларида маълумотларни кўрсатиб туриш учун ишлатилмоқда. Табло орқали маълумотларни аниқ, тўлиқ кўрсатиб туриш мумкин. Бундан ташқари ундаги маълумотлар тез алмаштириш имкони мавжуд. Ҳаттоки спорт мусобақаларида электрон таблони қўллаш бугинги куна одатий ҳолга айланиб улгурган. Таблоларсиз спорт мусобақаларини ўтказиш қийинчилик туғдиради. Шу сабабли спорт мусобақаларида электрон таблолардан фойдаланиш, уларни янада қулайли қилиб ишлаб чиқиш, ривожлантириш бугунги кундаги актуал масалалардан бири бўлиб ҳисобланади. Ушбу мақолада айнан шундай спорт электрон таблоси дастурий таъминотини кураш спорт тури учун ишлаб чиқишга бағишланган.
Ахборот технологияларининг турли хил соҳаларда қўлланилиб келмоқда, шунингдек спорт соҳасида маълумотларни кенг оммага тақдим қилиш учун электрон табло кўринишида кенг қўлланилмоқда. Электрон табло бу катта экран бўлиб, одатда светодиодлардан ташкил топади, ахборот, реклама маълумотларини кўрсатиб туради. Таблоларнинг ҳаракати, рангли, товушли турлари мавжуд. Таблоларнинг валюта курси, спорт таблолари, ахборот таблолар, реклама таблолари ва бошқа турлари ишлаб чиқилган.
Электрон таблолар стадионлар, банклар, кинотеатрлар, магазинлар ва бошқа ўринларга ўрнатилади.Электрон табло эффектив реклама тарқатувчи бўлиб ҳисобланади. Улар орқали товарлар ва хизматлар ҳақида маълумт беришга бўлади. Бундан ташқари бир табло орқали реклама маълумотлари, хабарлар, вақт ва об-ҳаво ҳақидаги маълумотларни кетма-кет кўрсатиб туриш мумкин. Электрон таблоларни маълумотни оператив тез ўзгартириб туриш мумкин.
Таблолар соҳасига қараб ҳар хил турлари ишлаб чиқилган. Стандарт таблолар ва махсус таблолар бўлиши мумкин. Кўрсатиладиган маълумотларнинг тури, унинг ҳажмига қараб таблолар ҳар турли габарит ҳажмларда ишлаб чиқилади. Таблолар рангли ва монотон бўлиши мумкин. Замонавий рангли тўлиқ маълумот майдонли светодиодли электрон таблолар стандарт модуллардан йиғилади. Улар ҳар турли ҳажм ва форматда бўлиши мумкин: вертикал табло, горизонтал табло, тор форматли, кенг форматли ва бошқалар.
Таблолар оригинал форматда ишлаб чиқилиши ҳам мумкин, масалан тиббиёт марказлари учун мўлжалланган тиббиёт символлари кўринишида бўлиши мумкин.
Таблонинг ранги бол бўлган светодиодлар рангидан туриши ёки уларнинг бирикмасидан йиғилиши мумкин. Сифатли таблолар одатда ёруғлик даражаси юқори светодиодлардан ишлаб чиқилади. Замонавий таблоларни ишлаб чиқишда бўлакларга ажратилмайдиган асосий бир модулдан иборат таблоларни ишлаб чиқиш технологияси ишлатилади.
Светодиодли таблоларни ишлаб чиқишдан ташқари плазмали модулли таблолар ҳам фойдаланилиб келмоқда. Улар тўлиқ рангли, матнли маълумотларни, компьютерли динамик маълумотларни кўрсатиб туриши мумкин. Яшил, қизи ва кўк рангли ёруғлик тарқатувчи монохром панеллардан иборат монохром таблолар ҳам фойдаланилади.
Спорт мусобақаларида электрон таблолар спортчиларнинг олган очколари, ўйин вақти ва бошқа кўрсаткичлар кўрсатиб турилади. Бундай таблоларнинг оддийлаштирилган, универсал, заллар учун махсус, тўп орқали ўйналадиган спорт турлари учун махсус турлари, кураш учун махсус турлари ва бошқа турлари ишлаб чиқилган. Спорт таблолари тек бир спорт тури учун махсус ёки бир неча ўхшаш спорт турлари учун ишлаб чиқилган бўлиши мумкин.
Универсал спорт таблоси — бу табло бир неча спорт турлари учун мўлжалланган. Ўнг ва чап тарафдаги модуллар мусобақалашаётган тарафлар учун ажратилган, ҳар тарафда тегишли командаларга тегишли кўрсаткичлар қайд қилиниб борилади. Ўртадаги майдонда вақт ва пастдаги майдонда қўшимча маълумотлар қайд қилинади (1-расм).
1-расм. Универсал спорт таблоси [2]
Ушбу мақолада юқори айтиб ўтилган электрон спорт таблосининг дастурий таъминотини кураш спорт тури учун ишлаб чиқишдан иборат. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш учун Borland C++ Builder 6 муҳити танланди. Дастур учун зарур маълумотларни аниқлаб олинди. Дастурий таъминот спорт мусобақаларини қатта экаранга чиқарилиши мўлжалланган. Электрон таблодан фойдалани учун битта шахсий компьютер ва катта ҳажмдаги LCD монитор талаб қилинади. Якка компьютерда дастурий таъминот ўрнатилади ва уни бошқариш учун фойдаланувчи бекитилади. Китирилган маълумотларни мониторга чиқариш учун эса монитор компьютер билан боғланади.
Шахсий компьютер ва экран учун алоҳида формалар ишлаб чиқилган:
– Form1 — маълумотларни оператив редакторлаш учун
– Form2 — экранга чиқариладиган маълумотларга эга форма
Экранда ва оператор интерфейсида спортчиларнинг маълумотларини ажралиб туриш ва катта экранда залга маълумотлар яққол кўринишини таъминлаш учун ҳар хил ранглардан фойдаланилди. Рангларни танлашда уларнинг яққол кўриниши ҳисобга олиниб, қизил, яшил, кўк ранглари танланди. Барча майдонлар формага қўйиб чиқилди (2-расм).
2 — расм. Оператор интерфейси формаси
Биринчи формада майдонлар оператор тарафидан тўлдирилади ва ўзагартирилиб борилади. Маълумотлар киритиб бўлинганидан кейин улар экранга узатилиб турилади.
Дастурий таъминот ишлаб чиқилгандан сўнг бир неча мусобақаларда фойдаланилди ва ижобий натижаларга эришилди. Ҳозирги кунда таблони янада етилиштириш устида иш олиб борилмоқда.
Адабиёт:
- Архангельский А. Я. Программирование в C++ Builder 6. — М.: ЗАО «Издательство БИНОМ», 2003 г. — 1152 с.
- Комбинированное спортивное табло № 3.-Текст: электронный // Спортивное табло: [сайт]. — URL: https://eltablo.ru/sporttablo/universaltablo/ts210x10_130x3_rbs100_32x8x2.php (дата обращения: 04.06.2020).