Табиий-иқлим омилларининг йўл ҳолати ва автомобиль ҳаракат шароитига таъсири | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: , ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №24 (314) июнь 2020 г.

Дата публикации: 15.06.2020

Статья просмотрена: 160 раз

Библиографическое описание:

Нормуродов, Р. Э. Табиий-иқлим омилларининг йўл ҳолати ва автомобиль ҳаракат шароитига таъсири / Р. Э. Нормуродов, Б. У. Хурсандов, Д. Г. Исмоилова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 24 (314). — С. 550-552. — URL: https://moluch.ru/archive/314/71721/ (дата обращения: 18.12.2024).

Ушбу мақолада табиий-иқлим омилларининг йўл ҳолатига ва автомобиль ҳаракат шароитига таъсири, йўлларнинг деформацияси ва уларнинг юзага келиш сабаблари ҳақида сўз юритилади.

Калит сўзлар: йўл ҳолати, деформация, бузилишлар, ҳаракат шароити, турғунлик, нуқсон, ёриқлар, қоплама

В данной статье рассматривается влияние природно-климатических факторов на состояние дорог и условия движения автомобилей, деформацию дорог и причины их возникновения.

Ключевые слова: дорожное состояние, деформация, разрушение, условия движения, застой, дефект, трещины, покрытие

Автомобиль йўлари турли хил таъсирлар ва табиий омиллар остида ишлайди. Иқлим ва об-ҳаво табиат факторларининг асосий қисми бўлиб, йўлнинг транспорт-эксплуатацион кўрсаткичларига, автомобилларнинг ҳаракат режими ва ҳаракат хавфсизлигига ҳамда уларнинг ишлаш қобилиятига ўз таъсирини кўрсатади. Бу таъсир этувчилар икки хил кўринишда бўлади.

− Йўл пойи ва тўшамасини мустаҳкамлик ва хизмат муддатига таъсири;

− Йўлнинг қоплама юзасида бўладиган ўзгаришлари, ғилдирак билан қопламани илашиш хусусиятларини пасайишига олиб келади.

Йўл пойининг мустаҳкамлиги ва турғунлиги, асосан ундаги сув иссиқлик режимига боғлиқ. Сув иссиқлик ҳолати деб, йўл пойини турли нуқталарида температура ва намликни даврий ўзгаришларига айтилади.

Сув иссиқлик режими йўл иқлим зоналари хусусиятларига қараб фарқланибгина қолмай автомобиль йўлларининг жойлашуви, яъни йўл пойи конструкциялари кўтарма ёки ўймадан ўтишга атмосфера ёғинларига, музлаш чуқурлигига ва бошқа факторларга боғлиқ, агар бу кўрсаткичларнинг ўзгариши чегарадан ўтса, йўл пойи ўз мустаҳкамлигини ва турғунлигини йўқотади, у ҳолда кескин ҳаво температуранинг ўзгариши ва намликни ортиши сунъий иншоотларни қуриш зарурлигини кўрсатади.

Қиш вақтида грунт ғовагини тўлдирувчи сув музлаганида ҳажми ошади ва йўл пойини шиширади, бу ҳолат йўл пойида музлашдан кўпчиш, эригандан сўнг бузилишларни юзага келтиради. Йўл пойини юқори қисми грунтини намланиши сув ўтказмайдиган йўл тўшамасини пастки юзасида конденсатцияданадиган буғ ҳолатдаги сув билан намланишларни юзага келтиради. Музлаш даражаси чуқур бўлган жойларда йўл тўшамасининг кўтарилиб қолишига олиб келади.

Йўл тўшамасининг капиляр ва конденсатцияланган сувлар билан намланишдан сақлаш ва йўл пойи турғунлигини таъминлаш учун унга буғ ва сув ўтказмайдиган қатлам қурилади. Органик материал билан ишланган ёки синтетик материаллар кўринишидаги қатламлар сувни капилярлар орқали кўтарилишига ва йўл пойини юқори қатламида ҳамда йўл тўшамасида йиғилишига қаршилик қилади. Йўл тўшамасини сув-исссиқлик тартибини яхшилашга қаратилган ишлар йўл тўшамасини қуриш даврида амалга оширилади. Масалан: дренаж, иссиқлик ўтказмайдиган қатлам ва бошқалар.

Чуқур дренажларни ўтказишдан асосий мақсад — йўл пойи тагидаги грунт сувлари сатҳини шундай чуқурликкачанг тушириш керакки, пасайтирилган грунт сувларини сатҳидан капилляр сувлар йўл тўшамасига етиб чиқмасин Капилляр кўтарилишни баландлиги ҳар хил грунтлар учун ҳар хил бўлади. Дренаж қувурларини 2,5–3 м чуқурликка ётқизиш керак бўлади, шундан номи хам келиб чиққан ва уни қуришда қийинчилик туғдиради. Бошқа ишларда сув тўсувчи дренажларни қуриш бўйича фарқи йўқ.

Автомобиль йўлларини транспорт-эксплуатацион холатини баҳолашда зарур босқичлар бири йўл қопламасини мустаҳкамлик даражасини аниқлаш. Қоплама мустаҳкамлиги йўл қопламасининг равонлигига жиддий таъсир кўрсатиб, ҳаракат тезлигининг таъминланишига ва транспорти воситаларинидан фойдаланиш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатади. Қопламада аста-секин мустахкамлик пасайиши сабабли қопламада ҳар хил деформация ва бузилишлар пайдо бўлади.

Агар йўл қопламаси ҳамма қоидалари ва нормаларга асосан қурилган бўлса, бу йўлда бузилишлар бўлмайди (қоплама эмирилишидан ташқари), лекин замонавий транспортдан тушаётган юк таъсирида ва табиий-иқлим факторлари таъсирида деформациялар хосил бўлади, рухсат этилган холатдан ошмайди.

Йўл қопламасининг деформацияси учта ҳолатда унга тушадиган турли даражадаги юкларга боғлиқ. Биринчи ҳолатда агарда юк юқори даражада катта бўлса, йўл тўшамаси ва йўл пойи яхши мустаҳкамланган бўлса йўл қопламаси бузилмайди, фақат эгилиш бўлади, юк ўтиши билан олдинги ҳолатига қайтади. Иккинчи ҳолатда юкларнинг ошиши ёки вақт ўтиши билан йўл тўшамаси ва пойида мустаҳкамликнинг пасайиб бориши эвазига майда пластик деформацияларни пайдо бўлиши. Учинчи ҳолатда йўл тўшамасининг мустаҳкамлиги об-ҳаво ва транспорт воситасидан келадиган таъсир ҳисобига пасайиши эвазига мустаҳкамликнинг меъёр талабларига жавоб бермаслиги эвазига йўл тўшамасида ва қопламасида деформациялар ва бузилишлар юзага келади.

Жуда катта юк ёки йўл пойи грунтининг мустаҳкамлиги пасайиши ҳисобига деформацияланиш аста-секин йиғилиб боради. Бу деформацияларни ўз вақтида олдини олмаганлиги, зарур чоралар кўрилмаганлиги сабабли йўл тўшамасида бузилишлар юзага келади. Транспорт воситаси ғилдирагини босими таъсирида йўл тўшамасининг қисмида эгилишлар юзага келади.

1-расм. Тўшамасидаги деформация ва бузилишларнинг кўриниши: 1 — чўзилиш оралиғи; 2 — эгилиш; 3 — тўшамани сиқилган жойи; 4 — йўл тўшамасида ёриқлар; 5 — тўшамани юқори кесилишлари; 6 — йўл тўшамасининг деформацияси; 7 — грунтнинг сурилиш йўналиши; 8 — грунтнинг сиқилиш йўналиши; 9 — йўл тўшамасининг асосидаги грунтнинг ҳолати; 10 –грунтга берилаётган босим майдони.

Баҳор ёки куз ойларида грунтнинг намлигини ортиши натижасида мустаҳкамлиги камаяди. Бу даврда оғир юкларни ҳаракатланиши ҳисобига йўл тўшамаларида синишлар, бузилишлар кузатилади. Бундай ҳолатларда бузилиш ва деформацияларнинг олдини олиш учун 2–3 ҳафтага йўлдан оғир юкларни ҳаракатини тақиқлаб қўяди.

Деформацияни қуйидаги гуруҳларга ва турларига бўлинади:

− Об-ҳаво таъсиридан пайдо бўладиган деформациялар. (турли кўринишдаги ёриқлар, паст-баландликлар, уваланиш, эриш ва эскириш);

− Транспортнинг механик таъсиридан пайдо бўладиган деформациялар (емирилиш, из бўлиб қолиш, ишқаланиш, чуқур, чўқиш, эзилиш ва қоплама четининг ажралиб чиқиши);

− Тупроқ ва гидрологик омиллар натижасида пайдо бўладиган деформациялар (қабариш, бикирлик қопламани эгилиши, бўйлама ёриқлар ва чўкиш);

− Ишлаб чиқариш камчиликлари натижасида пайдо бўладиган деформациялар (деформациянинг ҳамма турлари).

Тўшамаларни бузилишлари вақт ўтиши билан ундаги ёриқлар, чўкишлар, бўртиш, чуқурчалар ва бошқа турдаги ўзгаришлар кўринишда содир бўлади.

Чўкиш-етарли даражада қатламнинг зичланмаган қисмида ва грунт намлигини меъёрдан ортиб кетишидан содир бўлиб, грунт хоссаси ва гидрогеологик шароитларга боғлиқ. Қоплама чеккаларида автомобиль ғилдираклари таъсирида намлиги ортиб кетган ва етарли зичланмаган жойларда изли бўйлама чуқурлар ҳосил бўлади.

Деформацияларни пайдо бўлишида транспорт воситаси ғилдирагидан тушадиган оғирлик ва об-ҳаво факторларининг (температура ва намлик) таъсир кучлари ҳисобидандир. Автомобиль йўлининг эксплуатация даврида майда деформациялар ва уларни ўзгаришлари кўринмайди. Деформацияларни ўз вақтида аниқлаш учун йўл тўшамасини мустаҳкамлигини аниқлаш бўйича профилактик назоратлар ўтказиш керак.

Қопламада ишлатилган материалларнинг сифатсизлиги сабабли ҳаракат қатнови таъсирида зарраларни ажралиб кетиш, яъни уқаланиб кетиш содир бўлади. Тўшама лойиҳаланишида қопламанинг юқори қатлами едирилиши инобатга олиниб, унга мос материал танланади. Танланган материал едирилишга чидамли бўлса, ёки қўшимча ғадир-будур юза содир этувчи қатлам қурилса асосий қатлам едирилишини олди олинади. Бу қатлам ҳисобга олинмай қурилган қопламада едирилиш жадаллашиб, унинг ишлаш муддати қисқаради.

Адабиёт:

  1. Ковалев П. В. Мансветов А.Б, Свежинская И.М “Пособие по производственному контролю качества при строительстве автомобильных дорог” М. НИЦ “Инженер” 2000. — 115 б.
  2. Мухаммедов Б. Э. Метрология технологик параметрларни ўлчаш усуллари ва асбоблари. Т.: “Ўқитувчи”, 1991. — 320 б.
  3. Нуриев К. К. Ўзароалмашинувчанлик, метрология ва стандартлаштириш. -Т.: “Авто-нашр”, 2005. — 312 б.
Основные термины (генерируются автоматически): сува, автомобиль, грунт.

Ключевые слова

деформация, нуқсон, йўл ҳолати, бузилишлар, ҳаракат шароити, турғунлик, ёриқлар, қоплама

Похожие статьи

Савдо корхоналарида қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш тартиби ва улар ҳисобининг долзарб масалалари

Ушбу мақолада савдо корхоналарида қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашнинг ўзига хос хусусиятлари, бухгалтерия ёзувлари олиб бориш тартиби, шунингдек бугунги кундаги долзарб масалалари акс эттирилган.

Меҳнат шартларини ўзгартириш тушунчаси ва меҳнат шартномасини ўзгартиришнинг асосий қоидалари

Мақолада меҳнат шартларининг ўзгартиришнинг тушунчаларига таъриф берилган. Шунингдек меҳнат шартномасини тузиш, уни ўзгартиришнинг асосий қоидалари юзасидан қонунчиликда ёритилган масалалар очиб берилган.

Гипноз таъсири остида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсларни жавобгарликдан озод қилиш асослари

Мақолада гипноз таъсири остида жиноят содир этган шахсларни жиноий жавобгарликдан озод қилиш асослари таҳлил қилинган. Ҳозирда гипноздан фойдаланиш ҳолатларни тобора кўпайиб бораётганлиги сабабли, қонун чиқарувчи жиноят содир этишнинг ушбу усулига ал...

Мактаб ёшидаги болаларнинг маънавий шаклланишида ижтимоий педагогикнинг таъсири

Мақолада мактаб ёшидаги ўқувчиларни маънавий шаклланишида ижтимоий педагогларнинг педагогик таъсири хақида сўз юритилади. Бу фаолият ўқувчиларнинг доимий камол топишлари ва таълим олишларига боғлиқ мактабдаги ижтимоий педагогик фаолиятнинг барча жиҳа...

Чет тил дарсларида ўқувчиларнинг индивидуал ҳусусиятлари

Мақола чет тил таълимида укувчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш масалаларига баҳишланган бўлиб, унда мазкур принципнинг моҳияти, аҳамияти тасвирланган, шу соҳага оид турли фикрлар таҳлил қилинган, ўқувчиларнинг индивидуал-психологик хус...

Аёл ва жамият

Ушбу мақолада жамият таянчи бўлган мўътабар зот аёл сиймоси, ҳамда бугунги кунда уларнинг гендер тенглигини таъминлаш глобал муаммолардан бири бўлиб келаётгани ва бу муаммолар ўз ечимини топиш мақсадида амалга оширилаётган кенг қамровли, самарали исл...

Аҳоли яшаш жойларида чиқиндилар муаммоси ва уларни ечишнинг замонавий йўллари

Нукус шаҳар худуди қаттиқ маиший чиқиндилардан тозалаш тизими тўғри ташкиллаштирилган бўлиб, чиқиндилар йиғиш майдончалари, контейнерлар сони етарли, аммо худуд тупроғининг микробиологик кўрсаткичлар бўйича тозалик даражаси бўйича гигиеник меъёрларга...

Сопол буюмлари ишлаб чиқариш корхонасида асосий касбий гуруҳлардаги ишчиларнинг меҳнатини оғирлиги ва кескинлигини баҳолаш

Корхонадаги ишловчиларнинг меҳнати, жисмоний зўриқиш билан ишлаш ва узоқ вақт давомида тик оёқда туриб ишлаш, гавдани олдинга ва ён томонга буккан ҳолда эгилган ҳолатда туриб меҳнат қилишдан иборат. Ишнинг кескинлиги интеликтуал зўриқиш, сенсор нагру...

Қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик суви сифати кўрсаткичлари тахлил натижалари

Ушбу мақолада қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик суви сифати кўрсаткичлари тахлил натижалари, шу билан бирга аҳолининг ичимлик суви билан таъхминланганлик холати маълумотлари келтирилган. Қишлоқ аҳоли яшаш жойларида аҳолини тоза ичимлик суви билан т...

Атмосфера ҳавосини чанг билан ифлосланиш холатини гигиеник баҳолаш

2015–2017 йилларда туман аҳолисининг касалланиш ҳолати бевосита атмосфера ҳавосининг ифлосланиши билан боғлиқ бўлиб, болалар, ўсмирлар ва катталар ўртасида асосан нафас аъзолари кўпайганлиги, юқумли ва паразитар, эндокрин, қон тизими касалликлари кам...

Задать вопрос