Қизириқ тумани тупроқлари ва уларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш йўллари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 23 ноября, печатный экземпляр отправим 27 ноября.

Опубликовать статью в журнале

Библиографическое описание:

Қизириқ тумани тупроқлари ва уларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш йўллари / А. К. Нуруллаев, Н. К. Юсупова, А. З. Шохобидинов [и др.]. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 25 (315). — С. 506-509. — URL: https://moluch.ru/archive/315/71951/ (дата обращения: 15.11.2024).

Ушбу мақолада Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани ҳудудларида тарқалган тупроқлар, уларнинг ҳозирги мелиоратив ҳолати ўрганилиб, таҳлил қилинади ва ушбу ҳудуднинг унумдорлигини ошириш учун амалга ошириладиган агротехник тадбирлар келтириб ўтилади.

Калит сўзлар: тупроқ, мелиоратив ҳолат, унумдорлик, қатлам, Ер, грунт сувлар, тақир тупроқ, чўл.

В данной статье рассматриваются и анализируются почвы, распространенные в районах Кизирикского района Сурхандарьинской области, их мелиоративное состояние, а также принимаются агротехнические меры по повышению плодородности почвы этого региона.

Ключевые слова: почва, мелиоративное состояние, плодородие, слой, земля, грунтовые воды, бесплодная почва, пустыня.

Ҳозирги вактда дунё жамиятида агроэкологик муаммоларнинг ниҳоятда жиддийлашуви, биосферада кечаётган салбий оқибатлар, ўсимлик ва ҳайвонот олами, умуман табиатда бўлаётган ўзгаришларни ўрганиш биз тупроқшунослар олдидаги энг долзарб вазифалардир.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида фойдаланилганда тупроқ табиий шароитидан бутунлай фарқ қиладиган инсон фаолияти таъсиридаги шароитда бўлади. Айниқса, деҳқончиликда сунъий суғориш билан олиб борилганда инсон фаолиятининг тупроққа таъсири янада кучаяди. Инсон фаолиятининг тупроққа таъсирини бир сўз билан «антропоген» омил деб атаса бўлади.

Тупроқнинг асосий хоссаси ва энг муҳим сифати унинг унумдорлигидир, тупроқ ва унинг унумдорлиги туғрисидаги тушунчалар бир-биридан ажралмасдир. Демак, ҳар хил физик, химиявий ва биологик жараён таъсирида ўзгарган ва ўзгараётган ҳамда унумдорлик сифатига эга бўлган ернинг устки ғовак қатлами тупроқ дейилади.

Тупроқларни мукаммал ўрганиш, улардан фойдаланиш усулларини, бериладиган турли ўғитларни тўғри қўллаш, мелиорация ва суғориш каби агротехникавий тадбирларни амалда жорий этиш тупроқ унумдорлигини ошириш йўли билан экинлардан янада кўпроқ ҳосил олиш каби муаммоларни ҳал этиш тупроқшунослик фани олдида турган ҳозирги замоннинг энг муҳим вазифалари ҳисобланади.

В. В. Докучаев биринчи бўлиб тупроқга қуйидаги таърифни беради “Тупроқ, деганда сув, ҳаво ҳамда турли тирик ва ўлик организмлар таъсирида табиий равишда ўзгарган тоғ жинсларига айтилади”.

Замондош агрохимик Х. Х. Зокиров эса тупроққа “Тупроқ — ернинг устки, ўсимликларининг илдиз системаси жойлашган, ғоваклик ва ўтказувчанлик хусусиятига эга бўлган унумдор (донадор), мустақил жисмдир” — деб таъриф беради [1].

Сурхондарё вилояти шароитида, асосан, пахта, ғалла, сабзавот-полиз ва мевали ўсимликлар ўсади. Тупроқ қоплами, биоқатламдаги ҳаётни турли салбий оқибатлардан ҳимоялаш ўзига ҳос экран ролини бажаришдаги вазифалари шулар жумласига киради.

Бугунги кунда Сурхондарё вилоятининг умумий ер майдони 2,1 млн. гани ташкил этади. Сурхондарё вилоятининг жами ерлар 1549.7 минг га бўлиб, вилоят ерларининг умумий балл бонитети 60 баллни ташкил қилади. Шундан суғориладигани 618,4 минг га, экин ерлари 279.5 минг га, кўп йилик дарахтлар билан 32.7 минг га, бўз ерлар 0.3 минг га, пичанзорлар ва яйловлар 776.7 минг гани ташкил қилади.

Қишлок хўжалиги ишлаб чикаришида фойдаланиладиган қисми 1089.2 минг га бўлиб, 272.8 минг. га суғориладиган, томорқалар 57.9 минг га 287,7 минг га деҳқончилик қилинадиган ерлардир (вилоят умумий ер фондининг 14 % га тўғри келади).

Вилоят ерларини узоқ йиллар суғориш ва ўзлаштириш натижасида табиий ландшафтлар компонентларида сезиларли ўзгаришлар содир бўлган, тупроқлар сув-туз балансида салбий ҳолатлар шаклланган, суғориладиган ерларнинг мелиоратив-экологик ҳолати ёмонлашган, грунт сувларининг минераллашганлик даражаси деярли 2 баробарга ошган (ўртача 5–6 г/л), хўжалик ҳудудида ўртача 6.33 г/л га етган, ер юзасига яқин (1,5–2,3 м) кўтарилган, айрим ер майдонлари ишлаб чиқариш оборотидан чиқиб кетган. Содир бўлган негатив ҳолатлар нафақат тупроқ-мелиоратив ҳолатига, балки ҳудуддаги экологик вазиятга ҳам катта путур етказган, тупроқлар пестицид, гербицид ва бошқа заҳарли моддалар билан ифлосланган, ҳаво, ер-сув ва ўсимликлар дунёсининг илгариги соғлом муҳитидаги мувозанат бузилган [2].

Саноат салоҳияти аграр иқтисодиётга ихтисослашган аҳолиси нисбатан тез ўсиб бораётган Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани тупроқларининг агрокимёвий ва агроэкологик хоссаларини ўрганиш орқали экинлар ҳосилини оширишнинг самарали йўлларини излаб топиш зарурати ортиб бормоқда. Шу туфайли Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани тупроқлари таркиби ва ҳоссаларини ўрганиш, уларнинг унумдорлигини ошириш йўлларини излаб топиш ва ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш фермер хўжаликларини янада ривожлантиришда катта аҳамиятга эга.

Сурхондарё вилояти Қизриқ туманининг тупроқ типи тақирли, сур тусли, қўнғир қумли, чул тупроқлари бўлиб, тақирлар ривожланган, вилоятнинг жанубий қисми, ёки паст текисликлардаги чўл зонасига киради.

Қизириқдара даштида ва шунга ўхшаш рельефли унча баланд бўлмаган Боботоғ тизмаларининг жанубий-ғарбий чеккалари ҳудудларида бўз-тақир тупроқлар тарқалган бўлиб, уларда, оч тусли бўз тақирли тупроқларга хос бўлган мофологик белгилар кузатилади. Тақирли тупроқларга қараганда қалин ўсимликлар қопламини мавжудлиги, полигонал ёриқлар кўринишидаги қатқалоқли тақир ҳосил бўлиш белгилари ва карбонатли ажралмаларнинг йўқлиги мазкур тупроқларни тақирларга яқинлигини кўрсатади.

Сурхондарё вилоятида эса шўрланган ерларнинг умумий майдони 128600 гектарни ташкил этади. Биргина Қизириқ туманиининг ўзида умумий суғориш майдони 29605 га ни ташкил қилса, шундан шўрланмаган майдон 4427 га, шўрланган майдон 25178 га, кам шўрланган 14919 га ни, ўртача шўрланган 10024 га ни, кучли шўрланган ерлар эса 235 га ни ташкил қилади.

Қизириқ туманида грунт сувларининг чуқурлиги ва минераллашганлик даражаси кенг оралиқда тебраниб, Қизириқдара дашти ва Бондихон конус ёйилмаси ерларида 258 см. ни ташкил этади, асосий экин майдонларида критик чуқурликдан анча юқори — 200–250 см. атрофида кузатилиб, минераллашув даражаси 1,2–1,5 г/л дан 12–15 г/л гача бўлган миқдорни ташкил этади, қуйи қисм паст қатламликларида 30–35 г/л атрофида, тадқиқот-тажриба объектида 185–240 см ва 3,802–11,240 г/л атрофида тебраниб, ўртача арифметик кўрсаткичлар 205 см ва 6,330 г/л ни ташкил этади. Суғоришдан кейин уларнинг сатҳи 130–145 см гача кўтарилади. Суғориш сувлари кучсиз минераллашган, тузларнинг умумий миқдори 1,216–1,446, шундан хлор миқдори 0,091–0,126; сульфатлар 0,480–0,586 г/л ни такшил этади. Шўрланиш химизми грунт сувларининг минерализация даражасига боғлиқ ҳолда, сульфатли, хлорид-сульфатли ва сульфат-хлоридли шўрланиш типларидан иборат бўлиб, сувнинг концентрацияси ортиб бориши билан тузлар таркибидаги натрий миқдорининг кескин ортиши кузатилади.

Шўрланган ерлар ҳолатини яхшилаш тадбирларининг энг асосийси — ер ости сувларини пасайтириш, яни зовурлар қазиш, эскиларини тозалаш ва шўр ювиш ишларини олиб боришдир [3].

Тупроқ қатламидаги зарарли тузларни йўқотиш учун тупроқ ювилади. Сизот сувларнинг чуқурлиги эса тупроқнинг шўрланиш даражаси сув ўтказувчанлик хусусиятига боғлиқ бўлади ва шунга қараб ҳар қайси дала учун ўзига хос сув нормаси ва ювиш сони белгиланади. Шўрланган тупроқ 1–2 мартадан 10–15 мартагача ювилиши, ҳар ювишда бериладиган сув нормаси гектарига 2–3 минг кубаметрдан 15–20 минг кубаметргача бўлиши мумкин.

Туман тупроқларидан юқори ҳосил олиш учун:

− Органик ва минерал ўғитлардан режа асосида оқилона фойдаланиш;

− Алмашлаб экиш тизимида албатта беданинг салмоғини ошириш;

− Тупроқ зичланишини олдини олиш;

− Эскитдан фойдаланиб келнадиган зовурлар, коллектор ва дренажларни қайта реконструкция қлиш;

− Сув харажатини камайтириш мақсадида амалда ўз исботини топган, томчилатиб, ёмғирлатиб ва тупроқ остидан суғориш тадбирларини йўлга қўйиш зарур.

− Ҳулоса килиб айтганда, Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани чўл ва чала-чўл худудида жойлашганлигини эътиборга олиб, суғориладиган ерлардаги шўрхоклар милиорациясида қуйидаги асосий тадбирларни амалга ошириш мумкин:

Вилоят ер фондларидан тўғри ва оқилона фойдланиш, экин турларидан барқарор юқори ҳосил олиш учун вилоят ҳудудининг мураккаб геоморфологик-литологик тузилиши ва тупроқ-иқлим зоналари шароитларини ҳисобга олган ҳолда, унинг юқори тоғ олди ва тоғ ости қисми бўз тупроқлар минтақаси чала чўл зонасида эҳтиёткорлик (предупредительньй) чора-тадбирларини (агротехникага эътибор қаратиш, алмашлаб ва навбатлаб экиш, суғориш режимларига амал қилиш, сувдан фойдаланишнинг қатъий назорати, сув йўқолишини олдини олиш, экин талабларидан келиб чиқиб суғориш) амалга ошириш, ҳудуднинг қуйи паст текисликлар чўл зонасида эса бевосита мажбурий бўлган мелиоратив тадбирлар комплексини, яъни коллекторлар ва зовурларни қазиш ёрдамида сизот сувлар сатҳини пасайтириб сувнинг капиляр йўллар орқали ер юзасига кўтарилишини тўхтатиш, далалар ва суғориш объектлари атрофида ихота дарахтзорларни барпо этиш, ўғитлаш, тупроқ қатламларида йиғилган, сувда эрийдиган зарарли тузларни ювиш (асосан шўрхокларни ювиш одатда кеч кузда ва қиш мавсумида олиб борилади) тавсия этилади.ҳамда гипслаш қўллаш зарур.

Адабиёт:

  1. Х. Х. Зокиров, Ш.А.Қўлдошева “Ер ресусурсларидан фойдаланиш ва уларни мухофаза қилиш”. Насаф. 2010.
  2. Ч. Р. Бегимқулов “Шеробод чўли тупроқларига узоқ муддатли суғориш жараёнларининг таъсири ва уларнинг унумдорлигини ошириш йўллари” Автореферат, Т.: 2010.
  3. А.Мирзаев “Суғориш ва зах қочириш мелиорацияси” Унуверситет. 1974.
  4. Х. Х. Зокиров, С. К. Аллаяров. Ю. Х. Зокирова “Экология ва тупроқшунослик фанларидан тажриба машғулотлари” Термиз. 2018.
Основные термины (генерируются автоматически): мелиоративное состояние, сува.

Ключевые слова

тупроқ, мелиоратив ҳолат, унумдорлик, қатлам, Ер, грунт сувлар, тақир тупроқ, чўл

Похожие статьи

Маҳмуд Замахшарийнинг дунё қўлёзма фондларида сақланаётган асарлари

Ушбу мақолада аллома Маҳмуд Замахшарийнинг юртимиз кутубхоналари ва қўлёзма фондларида мавжуд бўлмаган, лекин шу билан бир қаторда чет эллик олимлар томонидан ўрганилган баъзи асарлари ҳамда унинг қаламига мансуб деб ҳисобланувчи номи маълум бўлган, ...

Лалмикор майдонларда нўхат экинининг бошланғич манбалари

Ушбу мақолада лалмикор майдонларда етиштирилаётган нўхатнинг бошланғич манбалари билан бир қаторда юқори сифатли дон намуналарини танлаш ва танлаб олинган нав ва намуналарни селекция босқичининг кейинги жараёнларига фойдаланиш бўйича тадқиқот натижал...

Тошкент тиббиёт академияси талабаларининг тиббий фаоллигини ўрганиш

Тошкент тиббиёт академияси талабалари ўртасида ўтказилган сўровнома талабаларининг тиббий фаоллиги бир мунча пастлиги, яъни 43,5 % ўзини жуда ёмон ҳис қилган тақдирдагина тиббий ёрдамга мурожаат қилишини айтган бўлса, 49,7 фоизи эса ўз-ўзини даволаш ...

Сув омборларидан фойдаланишни яхшилаш мақсадида техник тавсиялар ишлаб чиқиш (Тўдакўл сув омбори мисолида)

Мақолада Тўдакўл сув омборида олиб борилган дала тадқиқотлари асосида унинг техник ҳолати хамда конструктив параметрларига тасир қилувчи салбий омиллар ёритиб берилган. Бу жараёнларни огоҳлантириш (олдини олиш) тадбирлари ишлаб чиқилган.

Аҳоли яшаш жойларида чиқиндилар муаммоси ва уларни ечишнинг замонавий йўллари

Нукус шаҳар худуди қаттиқ маиший чиқиндилардан тозалаш тизими тўғри ташкиллаштирилган бўлиб, чиқиндилар йиғиш майдончалари, контейнерлар сони етарли, аммо худуд тупроғининг микробиологик кўрсаткичлар бўйича тозалик даражаси бўйича гигиеник меъёрларга...

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш жиҳатлари

Ушбу мақолада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишлари, кичик бизнесни миллий иқтисодиётдаги ўрни ва ахамияти иқтисодий кўрсаткичлар орқали ёритилган. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик бозор муҳитига тез мослаша олиши, банд...

Савдо корхоналарида қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш тартиби ва улар ҳисобининг долзарб масалалари

Ушбу мақолада савдо корхоналарида қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашнинг ўзига хос хусусиятлари, бухгалтерия ёзувлари олиб бориш тартиби, шунингдек бугунги кундаги долзарб масалалари акс эттирилган.

Республика Олий таълим тизимида экология фанининг ўқитишда мулоҳазалар

Ушбу мақолада республика ОТМларида экология фанини ўқитиш жараёни, фан сифатида ўқитила бошлагани, дарс соатлари ва эндиликда бу фанга берилаётган эътибор ҳақида маълумотлар келтирилган.

Сирожиддин Саййид ижодида Ватан тимсоли

Ушбу мақолада Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг Ватан мавзусида яратган шеърлари ижодкорнинг “Қалдирғочларга бер айвонларингни” ва “Онамнинг кулчалари” тўпламларидаги бадиият намуналари мисолида таҳлил қилинади. Ижодкорнинг Ватан тимсолини ...

Талабалар мустақил ишларини ташкил қилишда инновацион технологияларнинг роли

Талабанинг фан бўйича мустақил таълим жараёнини ташкил қилишда мақсадли йўналтирилган ахборотлашган компьютер технологияларидан фойдаланиш ўқитувчини техникавий ва технологик жиҳатдан қўллаб қувватлайди, ўқувчилар билан жонли мулоқот қилиши учун анча...

Задать вопрос