Мақола таълим жараёнига педагогик инновацияларни киритиш муаммоларига бағишланган.
Калит сўзлар : инновация, педагогик инновация, таълим жараёни, таъли олувчилар, таълим берувчилар, таълим технологиялари
Статья посвящена вопросам внедрения педагогических инноваций в учебный процесс.
Ключевые слова : инновация, педагогическая инновация, образовательный процесс, обучаюшие, обучаемые, технология обучения.
The article is devoted to the implementation of educational innovations in the educational process.
Keywords : innovation, pedagogical innovation, educational process, trainees, learning, teaching technology
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг мамлакатимизда илм-фанни янада равнақ топтириш, ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш, рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш борасида ишларни жадал давом эттириш ва янги, замонавий босқичга кўтариш мақсадида юртимизда 2020 йил “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб эълон қилинди.
Бу йилдан бошлаб, тарихимизда илк бора 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлаш тизими жорий қилиниши, бу жараёнда хусусий мактабгача таълим муассасалари ҳам бевосита иштирок этилади.
Мамлакатимиз учун илм-фан соҳасидаги устувор йўналишларни аниқ белгилаб олишимиз керак. Ҳеч бир давлат илм-фаннинг барча соҳаларини бирйўла тараққий эттира олмайди. Шунинг учун биз ҳам ҳар йили илм-фаннинг бир нечта устувор йўналишини ривожлантириш тарафдоримиз.
Илм-фан ютуқларининг электрон платформаси, маҳаллий ва хорижий илмий ишланмалар базасини шакллантириш лозим. Ҳар бир олий таълим ва илмий-тадқиқот даргоҳи нуфузли чет эл университетлари ва илмий марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиши шарт.
Инновация — бу фаолиятнинг турли жабҳаларига, шу жумладан, таълимга янгиликларнинг киритилиш жараёнидир. Жамиятда бундай ўзгаришлар қайтарилиб турадиган илм-фан, жамият ривожининг кўрсаткичидир. Жамиятда, корхона ва муассасалардаги ўзгаришлар, инсон онгидаги ўзгаришлар. илм-фандаги ўзгаришлар янгиликлар сифатида намаён бўлади.
Маълумки, инновациялар — бу назарий асосланган, максадга йўналтирилган ҳамда амалий-мўлжалланган янгилик саналади. Ҳар кандай инновация, киритилган янгилик таълим олувчилардан юқори даржадаги эмоционаллик ҳамда интеллектуалликни талаб килади. Манашу сабабларга кўра таълимда инновациялар ўзига аста-секинлик билан йўл очиб боради.
Агарда анъанавии таълим билан инновацион таълимни солиштирсак, инновацион фаолиятни жорий этишнинг усул, йўлларини аниқласак, бу таҳлил бизни ўқитиш технологияларини алмаштириш керак, деган хулосага олиб келади.
Таълим технологияларининг энг кенг тарқалган талқини: таълим технологияси — бу таълим дастурини тақозо килувчи таълим мазмунини амалга ошириш усули, у таълимнинг маълум шакл, метод ҳамда воситалар тизими бўлиб, бу тизим дидактик мақсадга эришишнинг самарали йўлларини белгилаб беради [1].
Таъкидлаш керакки, бугунги кунда вазият турлича: педагогик назария томонидан қатор самарадор дидактик тизимлар ишлаб чиқилган, лекин бу янгиликларни амалиётга жорий килишда муаммолар мавжуд.
«Инновацион таълим» тушунчаси илмий адабиётларда турлича талкин қилинмоқда: қатор муаллифлар инновацияларни фалсафий-назарий нуктаи назардан карасалар, бошкалари ўкув жараёнида қайсидир омилни, масалан, таълимнинг фаол методлари, ёки таълимнинг техник воситаларини, окилона ишлатишни тушинмокда. Таълимий инновацияларнинг моҳияти уларнинг амалий характерга эгалигида: улар олий таълим битирувчилари, шунингдек малакасини ошириш курслари тингловчиларида инновацион тақфаккур лаёқатини шакллантиришга қаратилган.
Демак, олий таълим инновациялари деганда биз ривожланувчи янги билимлар ҳамда таълимнинг инновацион жўшқинлигини тушунамиз. Инновацион жўшкинлик деганда А. К. Маркова янги билимларнинг технологик ёки ижтимоий реалликка айланиши, илмий билимларнинг товар ёки хизмат кўрсатиш соҳасига айланишини тушунади. Инновацион таълимнинг характерли хоссаси — ўз-ўзини идора қилиш, профессионаллик, марказлашувчанлик (анропоцентризм)дир [3].
Инновацион таълимнинг мақсадлари қуйидагилардан иборат:таълим олувчиларнинг юқори даражадаги маънавий ҳамда интеллектуал-шахсий ривожланишини таъминлаш; таълим олувчиларнинг илмий тафаккур эгаллашга шарт-шароит яратиш;ижтимоий-иқтисодий ҳамда касбий соҳаларга янгиликларни киритиш методологиясини ўргатиш.
Инновацион таълим таълим олувчи ва ўқитувчига мўлжалланган ҳамда улар таълим жараёни субъекти ҳисобланади. Уларнинг қизиқишлари — маънавий, интеллектуал, маданий бўлиб, улар касбий тафаккурни шакллантиришда замин вазифасини ўтайди.
Антропоцентризм инновацион таълимнинг муҳим хусусияти сифатида таълим олувчининг юқори даражадаги мустақиллигига замин тайёрлайди, ўз-ўзини бошқариш лаёқатини оширади, ўқитувчидан юқори даражадаги компетентликни, технологик билимдонлик, ташаббускорликни талаб қилади.
Инновацион таълимнинг таянч тушунчаси бу «профессионализм» тушунчасидир. Профессионализм олий таълим педагогикасида сифат, сифат меъёри, даража эталони сифатида тушунилади [2].
Кўпчилик педагоглар профессионализмни қуйидагича тушунишади: касбий масалалар ечимини топишдаги маҳорат даражаси; ўз касбий фаолиятини юритиш лаёқати; ностандарт ҳолатларга ижодий ёндашув, унимдор ечимни излаш маҳорати; ривожланишнинг интеллектуал-шахсий даражаси;таянч малака ва компетентлтикнинг мавжудлиги.
Маълумки, педагогик инновациялар мутахассисларни янгича шароитда ишлашга тайёрловчи жараён саналади. Унда илгариги эгалланган билим, кўникмалар асосида ижодий самара берувчи янгича ёндашув технологияларини яратиш ва амалиётга жорий қилиш мақсадга мувофиқдир.
Педагогик инновацияларни тайёрлашда таълимнинг мақсади, мазмуни, белгилари, тамойиллари, усулларини танлаш, тўплаш, қўллаш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича услубий тавсиялар яратиш тушунилади. Булар орқали мутахассисларда ижобий ҳислатларни шакллантирувчи таълим-тарбия жараёнларнинг сифат-самарадорлигини такомиллаштириш мумкин.
Педагогик инновациялар кенг қамровли, мураккаб ижодий педагогик фаолият бўлиб, унинг ёрдамида таълим-тарбия жараёнларининг самарали ва истиқболли усуллари ўзига аста-секинлик билан йўл очиб боради.
Узлуксиз таълим-тарбия тизимларига ижобий самара берувчи янгиликларни киритиш, янги концепциялар, ўқув режа ва дастурлари, ўкитишнинг ахборотли технологияларини жорий этиш орқали таълим муассасалари фаолиятини замонавийлаштиришни педагогик инновациялар ўз олдига максад килиб белгилайди.
Педагогик инновациялар баён қилинадиган ўқув материалларини ахборот кўринишига келтириш ва уларда узвийлик ва узлуксизликни саклаган холда ўқув материалларини ўзаро боғлиқ бўлган модуль блоклари шаклида ифадалайди ҳамда ўкув материалларини ўзлаштиришда комплекс ёндашув тадқиқот усулидан, муаммоли ҳамда дастурий таълим методларидан фойдаланади.
Адабиёт:
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. Тошкент, 2020 йил
- Колоченко А. К. Развивающаяся личность и педагогические технологии: Методические рекомендации. СПб: ГУПМ, 1992.
- Ляудис В. Я. Инновационное обучение: стратегия и практика. -М., 1994.
- Маркова А. К. Психология профессионализма. -М., 1996.