Ўзбекистонда касб касалликларини эрта ташхислаш ва ривожланишини олдини олиш | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 30 ноября, печатный экземпляр отправим 4 декабря.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: , ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №40 (330) октябрь 2020 г.

Дата публикации: 29.09.2020

Статья просмотрена: 87 раз

Библиографическое описание:

Адилов, У. Х. Ўзбекистонда касб касалликларини эрта ташхислаш ва ривожланишини олдини олиш / У. Х. Адилов, Г. А. Кабилова, Б. К. Нишонов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 40 (330). — С. 253-255. — URL: https://moluch.ru/archive/330/73815/ (дата обращения: 16.11.2024).

Ўзбекистонда касбий хавф-хатарни баҳолаш тизими қуйидагиларга: иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича шаходатлаш ёрдамида ишчиларнинг меҳнат шароитлари омиллари ва меҳнат жараёни бўйича таҳлил қилиш; зарарли ва хавфли омилларнинг таъсирини уларнинг ҳақиқий қийматларини рухсат этилган миқдорлари ва меҳнат шароитлари синф даражалари билан таққослаш орқали чегаравий баҳолаш; зарарли ва хавфли меҳнат шароитлари бўлган тармоқларда ишлаб-чиқариш муҳит омиллари ва уларнинг ишчилар соғлиғига таъсирининг гигиеник баҳолашга асосланади. Тиббий кўрикларнинг қониқарсиз сифати тиббиёт муассасаларида касб касаллиги бўйича шифокорларнинг тегишли тайёргарлиги йўқлиги, тиббий муассасани лаборатория ва инструментал диагностика воситалари ва усуллари билан етарли даражада жиҳозланмаганлиги, турли корхоналарда ўтказиладиган тиббий кўрикларнинг юзаки тусда ўтказилишига боғлиқдир.

Калит сўзлар: касб касалликлари, меҳнат омили, саломатлик, хавф-хатар.

В Узбекистане система оценки профессиональных рисков основана на: анализе условий труда работающих по отдельным факторам производственной среды и трудового процесса с помощью аттестации рабочих мест по условиям труда; пороговых оценках действия вредных и опасных факторов с помощью сопоставления фактических их величин с установленными предельно-допустимыми концентрациями и уровнями; гигиенических оценках совокупности факторов производственной среды и их влияния на здоровье работающих на производствах с вредными и опасными условиями труда. Неудовлетворительное качество периодических медицинских осмотров связано отсутствием соответствующей подготовки врачей по профпатологии в медицинских учреждениях, недостаточным уровнем оснащения лечебно-профилактического учреждения средствами и методами лабораторно-инструментальной диагностики осмотра, формальным характером медицинских осмотров на различных предприятиях.

Ключевые слова: профессиональные заболевания, фактор труда, здоровье, риск.

Меҳнатга яроқли аҳолининг соғлиғини муҳофаза қилиш ва ишдаги ўлим даражасини пасайтириш нафақат ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда, балки стратегик муҳим масалалар тоифасига ҳам тегишли. Шу муносабат билан, ривожланган саноати бўлган Ўзбекистонда умр кўриш давомийлигини ўрганиш, узоқ умр кўриш ва ишчиларнинг соғлиғини сақлаш масалалари долзарбдир.

Маҳаллий ва хорижий олимларнинг адабиёт маълумотларини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, саноат корхоналари техноген фалокатлар, турли бахтсиз ҳодисалар, жароҳатлар ва атроф-муҳит учун хавф туғдириши мумкин бўлган юқори хатарлар ва ишлаб чиқариш хавфининг объектлари ҳисобланади [1].

Касбий хавф-хатарни бошқариш масалалари ишлаб чиқаришднинг асосий муаммолари бўлган мавжуд хатарларни аниқлаш ва баҳолаш ҳамда уларни минималлаштириш механизмларини ишлаб чиқишни ҳал қилиши керак. Бир қатор олимларнинг фикрига кўра, бугунги кунда ишлаб чиқаришда меҳнат жараёнидаги хавфли вазиятлардан бутунлай қутулиш деярли мумкин эмас, чунки мамлакат бошқарувининг янги шаклларига ўтиш шароитида замонавий ижтимоий-экологик вазиятнинг ўзига хос хусусиятлари меҳнатга яроқли аҳолининг барча касбий ва ёш гуруҳларининг меҳнат фаолияти таркиби ва мотивациясини ўзгартирди [2].

Ишлаб чиқариш муҳитининг кўп компонентли омилларини баҳолашга мажмуавий ёндошиш орқали ишлаб чиқариш омилларини ишчилар саломатлигига таъсири хавфи ўртасидаги этиологик таъсир муносабатларини ўрганиш зарурлигини тақозо этади. Ҳозирги вақтда касб касалликларининг ривожланишини башорат қилиш учун касбий хавфларни баҳолашнинг асосий ёндашувлари ва усуллари, шунингдек Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Халқаро меҳнат ташкилотининг замонавий концепциялари нуқтаи назаридан уларнинг мезонлари ишлаб чиқилган. Касбий хавфни баҳолаш тизими априори (гигиеник мезонларга мувофиқлиги) ва постериори (тиббий ва биологик мезонларга мувофиқ) саломатлик кўрсаткичлари бўйича касалланишларни ўз ичига олади.

Ўзбекистонда касбий хавф-хатарни баҳолаш тизими қуйидагиларга асосланади: иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича шаходатлаш ёрдамида ишчиларнинг меҳнат шароитлари омиллари ва меҳнат жараёни бўйича таҳлил қилиш; зарарли ва хавфли омилларнинг таъсирини уларнинг ҳақиқий қийматларини рухсат этилган миқдорлари ва меҳнат шароитлари синф даражалари билан таққослаш орқали чегаравий баҳолаш; зарарли ва хавфли меҳнат шароитлари бўлган тармоқларда ишлаб-чиқариш муҳит омиллари ва уларнинг ишчилар соғлиғига таъсирининг гигиеник баҳолаш.

Касбий таваккалчилик методологияси касб касалликлар ва ўзига хос бўлмаган касалликлар ривожланиш эҳтимолини тахмин қилишга, иш жойларида ва касбларда иш стажини аниқлашга имкон беради, дастлабки ва даврий тиббий кўрикларнинг аҳамиятини оширади, шу билан хавфли ишлаб чиқариш шароитида ишлаш муддати масалаларини ҳал қилишга ёрдам беради.

Ўзбекистон Республикасида мавжуд соғлиқни сақлаш салоҳияти зарарли ва хавфли меҳнат шароитлари бўлган ишчиларга етарли даражада тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлайди. Шу билан бирга, зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари таъсирида бўлган одамларда касалликларни эрта аниқлаш, даволаш ва профилактика чораларини амалга ошириб, саноат корхоналари ишчиларини тиббий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш зарур.

Тадқиқот мақсади . Ходимга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни баҳолаш — касб касалликларнинг олдини олиш, касб касалликлари туфайли ногиронликни камайтириш ва касаллик туфайли меҳнат қобилиятини йўқотишларини камайтириш бўйича илмий асосланган бошқарув қарорлари орқали соғлиқни сақлаш ва меҳнат қилиш қобилиятини сақлаш.

Тадқиқот натижалари ва мунозара . Соғлиқни сақлаш соҳасидаги замонавий ислоҳотлар профилактика ишларини кучайтиришга қаратилган бўлиб, шу билан боғлиқ равишда касб касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш бўйича ёндашувлар ва усуллар тизимини илмий асослашни ишлаб чиқиш талаб этилади. Шу билан бирга, республикада касб касалликлари сонининг кўпайиши олимлар олдига касбий хавфни ишчилар соғлиғининг ижтимоий аҳамиятли кўрсаткичлари бўйича ўрганиш: даврий тиббий кўрик натижалари; вақтинча ногиронлик билан касалланиш даражаси; ходимнинг ўлими, ногиронлиги, репродуктив саломатлиги муаммолари тўғрисидаги маълумотларга кўра биологик ёш билан паспорт ёшини таққослаш, зарарли ва хавфли меҳнат шароитида ишлайдиган ишчиларни даврий тиббий кўрикдан ўтказиш, уларни ижтимоий ва тиббий реабилитация қилиш лозим.

Ишчиларни тиббий кўрик билан қамраб олиш даражаси нисбатан юқори бўлишига қарамай, касб касаллигининг дастлабки босқичларини аниқлаш учун кўплаб омиллар бевосита касаллик шаклларининг ривожланган ҳолатларига боғлиқ.

Амалиётдан кўриниб турибдики, даврий тиббий кўрикларнинг қониқарсиз сифати кўпинча қуйидагиларга боғлиқ: тиббиёт муассасаларида касб касаллиги бўйича шифокорларнинг тегишли тайёргарлиги йўқлиги; тиббий муассасани лаборатория ва инструментал диагностика воситалари ва усуллари билан етарли даражада жиҳозланмаганлиги; маълум даражада — мамлакатдаги турли корхоналарда ўтказиладиган тиббий кўрикларнинг расмий тусда ўтказилиши.

Юқоридаги муаммолардан келиб чиқиб, 2018–2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институтининг илмий салоҳияти касбий саломатлик соҳасидаги илмий изланишлар билан бир қаторда соғлиқни сақлашни 2030 йилгача ривожлантириш Давлат дастурини амалга ошириш доирасида “Хавфли гуруҳларни эрта аниқлаш ва касб касалликларнинг олдини олиш усуллари”ни ишлаб чиқди:

тадқиқот доирасида меъёрий-ҳуқуқий база, шунингдек, Ўзбекистонда, яқин ва узоқ хориж мамлакатларида касб касалликларига чалинган беморларни тиббий ва ижтимоий реабилитация қилиш масалаларига бағишланган илмий нашрларнинг материаллари таҳлили;

хавф гуруҳларини эрта аниқлаш ва касб касалликларнинг олдини олиш мақсадида ноқулай омилларининг ишчилар соғлиғига таъсири бўйича материаллар тайёрлаш;

касб касалликларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш усулларини, шунингдек касбий касалликларга чалинган беморларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш дастурларини ишлаб чиқиш;

илмий тадқиқот ишлари натижалари бўйича профилактик тиббий кўрик натижаларига кўра ишчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш гуруҳини такомиллаштириш.

Ўрганилган материаллар асосида қуйидагилар ишлаб чиқилди: ишлаб чиқаришда зарарли ва хавфли меҳнат шароитида ишлайдиган ишчиларда касб касалликларнинг хавф гуруҳларини мезонлари белгиланди; беморларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилишнинг кенг қамровли дастури; хавф гуруҳлари ва касбий касалликларни эрта аниқлаш усулларини ташҳислашга киритишнинг илмий асосланди.

«Касб касалликларни аниқлаш ва белгилаш тартиби тўғрисидаги низом» ишлаб чиқилган бўлиб, унда ишчилар саломатлиги учун хавфлар, ишчилар саломатлиги функционал ҳолатининг хусусиятлари, касалликларни ривожланиш хавфини камайтириш бўйича чора-тадбирлар, хавфсизликни таъминлаш ва меҳнат шароитларни яхшилаш соҳасидаги ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатлар такомиллаштирилди. Хавфли гуруҳларга мансуб шахсларни тиббий реабилитациясини ташкил этиш мақсадида ташкилотнинг соғлиқни сақлаш тизимининг бошқа хизматлари билан узлуксизлиги ва ҳамкорлигини таъминлаш, зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш шароитида ишчиларнинг соғлиғи ҳолатини назорат қилиш, шунингдек ўзаро мувофиқлаштириш масалаларини кўриб чиқишга имкон берадиган «Касб касалларини рўйхатга олиш регистрини» жорий этиш таклиф қилинди.

Профилактик даврий тиббий кўриклар ва зарарли меҳнат шароитида ишлайдиган ишчиларни клиник текширувдан ўтказиш сифатини ошириш учун дастлабки ва даврий тиббий кўрикларни ўтказиш тартибини қайта кўриб чиқиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Мамлакат корхоналарида босқичма-босқич соғломлаштириш тизимини тиклаш ва кенгайтириш; касбий хавф-хатарлардан мажбурий ижтимоий суғурта қилиш, касаллик профилактикаси ва реабилитация қилиш қонунчиликда тасдиқланди.

Зарарли ва хавфли меҳнат шароитида ишлаётган ишчиларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлашда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари натижасида етказилган зарар миқдорида белгиланади, аммо хавф гуруҳига кирувчи ишчиларга ижтимоий ёрдамни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари мавжуд эмас.

Хулоса .

  1. Ишчиларни соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларга меҳнат шартномаларидаги зарарли меҳнат шароитларида хавфсиз иш стажи муддатини қайта кўриб чиқиш, ишчиларни профилактик тиббий кўрикдан ўтказиш ва касб касалликлар бўйича ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифатини ошириш зарур.
  2. Иш берувчиларга меҳнат хавфсизлиги ва соғлиғини бошқаришни такомиллаштиришга қаратилган ва ўз вақтида профилактика чораларини кўришга имкон берадиган «Касб касалликлар рўйхати регистри»ни амалиётга киритиш.
  3. Касб касалликларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш бўйича илмий асосланган ёндашув ноқулай ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан келиб чиқадиган тадбирларни амалга ошириш меҳнат хавфсизлигини таъминлашга ва инсон саломатлигига таҳдид эҳтимолини камайтиришга ёрдам беради.

Адабиёт:

  1. Адилов У. Х. “Вопросы методологии оценки и управления профессиональными рисками работников, занятых в неблагоприятных условиях труда”//Universum: медицина и фармакология. январь, 2018, № 1(46).
  2. Хамракулова М. А., Хаширбаева Д. М., Ахмедова Д. Б. “Профессиональные болезни, вызываемые воздействием промышленной пыли (пневмокониозы)”// Сборн. статей IV Международ. научн. медицинской конф. “Современные медицинские исследования”, Кемерова, 2016.-С4–7.
Основные термины (генерируются автоматически): инструментал диагностика, производственная среда, профилактика, реабилитация.

Ключевые слова

касб касалликлари, меҳнат омили, саломатлик, хавф-хатар

Похожие статьи

Ўзбекистон ва хитой ҳамкорлик алоқаларининг асосий жиҳатлари

Мазкур мақолада Ўзбекистоннинг мустақилликка эришганидан кейинги даврда Хитой Халқ Республикаси билан ўзаро ҳамкорлик муносабатларининг ривожланиш тенденциялари таҳлил этилган. Мақолада Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-...

Сузиш бассейнлари сувининг ифлосланиш муаммоларининг замонавий холати

Чўмилиш бассейнларини лойиҳалаштириш, жиҳозлаш ва ишлатилиши бўйича санитария қоидалари ва меъёрлари СанҚваМ № 0306–12 ҳужжат мавжуд бўлиб, сузувчи ва аҳоли ўртасида турли касалликларни тарқалишини олдини олиш бўйича ушбу меъёрий хужжатдан фойдаланил...

Юқори малакали кадрлар тайёрлашда билимлар концепциясини ривожлантириш

Ҳозирги даврда ахборот жамиятида билимлар ҳар қандай давлатни бошқариш ва ривожлантиришнинг асосий омили бўлмоқда. Шунга кўра тақдим этилаётган мақолада муаллиф томонидан билимлар иқтисодиёти ва уларни бошқариш, инсон капитали, интеллектуал капитал, ...

Ҳаким Термизийнинг «Ал-амсол минал-китоб вас-сунна» асари муҳим адабий манба

Бу илмий тадқиқотда Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али Ҳаким Термизийнинг қаламига мансуб «Ал-амсол минал-китоб вас-сунна» китобининг қўлёзма, микрофильм, фото нусхалари ҳамда илмий-танқидий матни ҳақида маълумотлар берилган. Жумладан, асарнинг Париж милл...

Ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилишнинг миллий хусусиятлари

Мазкур мақолада ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилиш усуллари борасида фикр юритилган. Ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилишда асосан, улардаги асосий мазмун ва моҳият ўз софлигини йўқотмаслиги лозимлигига алоҳида аҳамият...

Ўзбекистонда ёшлар сиёсатининг заруратини аниқлаш илмий социологик тадқиқотларнинг масалалари сифатида

Бу мақолада бизнинг талаба ёшларимизнинг ижтимоий аҳамиятга эга гуруҳ эканлиги ҳакида ойтилган. Ёшлар республикамиз аҳолисининг энг кенг демографик гуруҳи ва улар бир қатор ҳал этилмаган объектив ва субъектив муаммоларга дуч келишмоқда. Уларнинг ечим...

Суғориладиган майдонлар учун юмшоқ буғдойнинг F5 авлод дурагайлари селекцияси

Республикамизнинг суғориладиган майдонлари учун маҳсулдор юмшоқ буғдой навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этишда бошланғич материалларни танлаш асосий омил ҳисобланади. Бунда дурагайлаш усуллари ёрдамида яратилган тизмаларни ўсув даври ва маҳс...

Мебель ишлаб чиқариш корхонаcида ишловчиларнинг гигиеник меҳнат шароитларини баҳолаш

Мебел ишлаб чиқариш корхоналари ишловчиларининг меҳнат шароитларини СанҚ ва Н № 0141–03 «Иш жараёнининг оғирлиги ва кескинлиги, ишлаб чиқариш муҳитининг зарарлилик ва ҳавфлилик омиллари кўрсаткичлари бўйича меҳнат шароитларини гигиеник классификациял...

Ўзбекистон Республикасида одил судловни амалга оширишда «Суд назорати» ва «Суд контроли» тушунчаларининг аҳамияти

Суд — ҳуқуқ соҳасида атамаларни тўғри йўлга қуйиб ишлатиш, бу норматив ҳужжатларни тушунарли бўлишини таъминлаб қолмай, балки маъносини аниқ равшан ишлатилишини таъминлаб беради. Суд назорати суд ҳокимиятининг амалга оширишнинг алоҳида функцияси сифа...

Moodle тизими маълумотлар базаси ёрдамида data mining усулларидан фойдаланиб ўқитувчи фаолиятини баҳолаш

Мақолада moodle тизими базаси элементлари кесимида маълумотларни интеллектуал таҳлил қилиш усулларидан фойдаланган ҳолда ўқитувчи фаолиятини баҳолаш классификация масаласини ечиш орқали ҳал қилинган. Moodle виртуал таълим тизимида фойдаланувчилар сон...

Задать вопрос