Компетентлик ёндашуви назарияси ва унинг педагогик мазмунига доир қарашлар | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №43 (333) октябрь 2020 г.

Дата публикации: 26.10.2020

Статья просмотрена: 1552 раза

Библиографическое описание:

Кадырова, М. Т. Компетентлик ёндашуви назарияси ва унинг педагогик мазмунига доир қарашлар / М. Т. Кадырова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 43 (333). — С. 343-345. — URL: https://moluch.ru/archive/333/74450/ (дата обращения: 18.12.2024).

Бу мақолада компетентлик ёндашув назарияси ва унинг мазмунига доир қарашлар, компетенция тушунчасини келиб чиқиш тарихи ва босқичлари ёритилиб берилган.

Калит с ў злар: компетенция, мотивацион қобилият, ақлий қобилият, компонент

В статье описывается теория компетентностного подхода в образовании и взгляды на её содержание, история и этапы возникновения компетенции.

Ключевые слова: компетенция, компетентность, мотивационная способность, когниктивная способность, компонент

Замонавий даврда педагогик илмлар таснифида айнан мутахассис-кадр компетенцияси масаласи ўз долзарблиги, катта қизиқиш уйғотаётганлиги ва таълим жараёнини ташкил қилиш, унинг самарадорлигини таъминлаш учун муҳимлиги ва заруриятини намоён этмоқда. Фаол ва ҳаракатчан, ташаббус кўрсатиб, ўзининг профессионал мақсадларини аниқ англайдиган, инновацион тафаккурга эга ва таълимда янгиликларни амалга оширишга тайёр ўқитувчи компетенциясини шакллантириш ва таъминлаш, бу масаласини таълим ва тарбия жараёнининг энг муҳим унсурларидан бири эканлигини тарғиб қилиш тақозо этилмоқда.

Мазкур тушунчанинг ижтимоий мазмуни жуда кенг бўлиб, у ишлаб чиқаришнинг қарийб барча йўналишларида қўлланилади. Компетенция турли соҳалар мутахассислари фаолиятига қўйиладиган замонавий талаблар мажмуига тенг бўлиб, унинг келиб чиқиш тарихи бошқарув назарияси, иш жараёнини ишлаб чиқариш мақсадига адекват ва тўлиқ мос тарзда тўғри бошқариш асосида унинг самарадорлиги сўзсиз таъминлаш, менежментлик амалиёти, ишлаб чиқариш жараёнидаги юқори ва пастки ходимлар меҳнат муомаласини қўйилган мақсад ва самарадорликка йўналтириш билан боғлиқдир. Шунга кўра, конкрет ходим компетенцияси ўз фаолияти ва ўз шахсий ресурсларини самарадорликка йўналтира олиш қобилияти билан ҳамоҳангдир.

Компетенцияга асосланган шахсни бошқариш ёндашувининг асосчиси сифатида David Mc Clelland (Дэвид Макклелланд) номини қайд этиш зарур. Олим ишлаб чиқариш жараёни хусусиятларининг психологик аспектларини ўрганган бўлиб, ишлаб чиқаришда мутахассис мотивациясини ишлаб чиқариш жараёни ва мақсадлари билан узвий бирлаштириш назариясининг асосчиси сифатида танилади. Олимнинг фикрига кўра, айнан иқтисодий кескин ривожланиш ва ўсиш кадр компенцияси масаласи зиммасидаги бўлиб, бирор бир иқтисодий ғоя ўз ўзидан эффектив бўлиб қолмайди, балки мана шу ғояни самарали қилувчи кадрлар ва улар компетенцияси мавжуд бўлиши лозим, кадрлар компетенциясини тўғри ва мақсадга мувофиқ шакллантира олган компанияларгина самарадор бўлади. Шунинг учун илмий-тадқиқот фаолияти натижаларининг амалиётга имплементацияси билан узвий бирлаштирилган инновацион таълим, фанлараро таълим, бизнес бошқарув таълими ва ҳ.к лар каби талаблар биринчи ўринга чиқади. Тарихий жиҳатдан таълим тизимида компетентлик тушунчасининг кириб келиши ва унинг аҳамиятининг қабул қилинишига нисбатан куйидаги босқичлар ажратилади:

Биринчи босқичда (1960–1970 йиллар) — илмий доиралар ва муомалага «компетенция» ва «компетентлик» тушунчалари кириб келди ва уларнинг амал қилиш қоидалари, қўлланилиш хусусиятлари белгиланди. Биринчи бор “компетенция” атамаси 1965 йилда Массачусетс университети ўқитувчиси Н.Хомский томонидан ишлатилади. Бу сўзнинг семантик чегараси бугунги кунда жуда кенг бўлиб, аслида бу сўз “келишув”, “келишувчанлик”, “бирор бир нарсага мос келиш”, “мос бўлиш” маъноларини англатади. Бугунги кунда мазкур сўз кўпроқ “фаолият олиб боришнинг универсал, яъни ҳамма учун мос бўлган умумий хусусиятлари ва талаблари мажмуини” англатади. Мазкур компетенциялар турли мутахассисликлар доирасидаги долзраб, ечилиши зарур вазифаларни бажаришга йўналтирилади. Наум Хомский (инглизчаси), ўзи лингвист олим ва психолог бўлганлиги учун, “Синтактик структуралар” китобида бу истилоҳни тил борасидаги интуитив билим сифатида талқин қилади. Бу интуитивлик индивидга она тилини ўзлаштиришда асос бўлиб хизмат қилади ва тўғри жумлаларни нотўғри жумлалардан ажратиш имкониятини яратади. Бинобарин, Н.Хомский таснифида “компетенция” тилга нисбат берилган хусусиятлар мажмуи бўлиб, тилнинг лингвистик моҳиятини англаш учун зарур бўлган индивид хислатлари мажмуини англатади.

Иккинчи босқичда (1970–1990 йиллар) “компетенция” истилоҳининг қўлланилиш доираси кескин ўсади, мазкур сўз махсус истилоҳга айланади ва бирор бир соҳага оид хусусиятлар жамланмасини англата бошлайди ҳамда тил назарияси, менежмент, коммуникацияларни ташкил қилишда қўлланилади. 1984 йили Ж.Равеннинг (инглизчаси)«Competence in modern society: Its Identification, Development and Release»китоби нашр бўлади. Ж.Равен ўзига илмий вазифа қилиб, замонавий жамият нуқтаи назаридан мутахассислик компетенцияси нимага тенг деган масалани қўяди ва эффективликни таъминловчи компетенциянинг 37 та компонентини ажратиб, кўрсатиб беради ва уларни “мотивацион қобилият” деб таъкидлайди.

Маълумки, 1988 йилда Болония университетнинг 900 йиллиги нишонлаш тадбирларида Европанинг 80та университети ректорлари Magna Charta Universitarum (Университетларнинг буюк Хартияси) хужжатига имзо қўйишди. Бу ҳодиса Европа таълим тизими тарихидаги “Болония жараёни” деб номланган энг йирик лойиҳанинг бошланишини бўлди. Кейинчалик Европада яхлит ва ҳамма учун тенг имкониятлар яратувчи “Болония декларацияси” 19 июнь 1999 йилда имзоланди ва унинг мақсади олий таълимнинг Европа мамлакалариаро ягона ва яхлит маконини яратишдан иборат қилиб белгиланди. Компетенция нуқтаи назаридан эса, Болония жараёни давомида Европа меҳнат бозорларида иш берувчилар томонидан анъанавий “билим” парадигмаси “фаолият”, яъни “компетенция” парадигмаси билан тўлдирилди, бунинг натижасида таълим моделларида кадр тайёрлашнинг мақсади мутахассиснинг квалиметрик талаблари миқёсида“компетенция” тушунчасини энг муҳим хусусиятлардан бири даражасига кўтарди.

Учинчи босқичда (1990–2001 йиллар) бутун дунё, МҲД да, хусусан Россияда “Болония декларацияси” ижро ва таълим тараққиёти учун қабул қилинди, таълим ислоҳотларининг мақсадларидан бири мутахассиснинг квалметрик кўрсаткичларининг бош хусусияти қилиб айнан касбий “компетентлик” масаласи қўйила бошлади. Бу даврда Россиянинг қатор олимлари, хусусан А. К. Маркова, Е. Ф. Зеера, А. В. Хуторский ва бошқалар касбий компетентлик тушунчасини психология ва педагогика нуқтаи назаридан илмий-назарий ва методик жиҳатдан ишлаб чиқдилар.

Бинобарин, “компетенция” сўзининг илмий муомалага кириб келиши, лингвистик ўзига хосликни белгилашдан бошланиб, иқтисодий ва менежмент термига айланиши ва ҳозирда барча педагогик жараёнларнинг бош мақсадларидан бири бўлиб бораётгани бу унинг эволюцион ривожини намоён этади.

Агар Я. А. Коменский педагогикаси давридан бошлаб билим бериш ва кадр тайёрлашдаги мақсад индивидларда билим, малака ва кўникмаларни (БМК) шакллантириш жараёнига қаратилган бўлса, ҳозирда профессонал бўлишликнинг бош моҳияти айнан “компетенция”, “компетентлик” тушунчалари билан алоқадорликда талқин қилинмоқда. БМК — бу таълим мақсади ва маданий-ижтимоий қадриятлардир, компетенция ва компетентлик эса улардан фарқли ўлароқ — бу бозор иқтисодиёти ва касбий фаолиятнинг бирликларидир.

Ўзбекистон педагог олимлари томонидан мутахассисларнинг касбий компетенцияларини тарбиялаш жиҳатлари А.Абдуазизов, Л. Т. Аҳмедова, Г.Бакиева, Ж.Жалолов, К.Кораева, Г.Махкамова, К.Рискулова, Ф.Саидова, А.Сатторов, У. Х. Хошимов, Д.Хошимовалар томонидан тадқиқ қилинган.

К. Ж. Рисқулованинг фикрига кўра, “Компетенция” у ёки бу касб эгасига зарур бўлган касбий қонуниятлар, тамойиллар, талаблар, қоидалар, бурч, вазифа ҳамда мажбуриятлар, шунингдек, шахсий деонтологик меъёрлар йиғиндисини англатади. Компетентлик эса — шахс амалий фаолияти билан боғлиқ бўлиб, компетенция меъёрларини жамият талабларидан келиб чиққан ҳолда креативлик асосида иш тажрибасида намоён этиш маҳоратидир. Компетентликнинг асосий мезони самарали фаолият, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш билан белгиланади”.

Илхамова И. Н. ижтимоий-маданий компетенция халқаро тилшунослик, ижтимоий-лингвистик ва маданиятшунослик компетенцияларини ўз ичига олади, деб ҳисоблайди.

Назарий жиҳатидан, компетенция — бу маълум бир соҳада самарали ишлаш учун зарур бўлган ва ўзаро бир-бири билан боғлиқ бўлган шахснинг турли лаёқатлари ва ҳусусиятларининг йиғиндисидир. Компетенция натижадорликни таъминлайдиган алгоритмнинг инсон имкониятлари орқали намоён бўлишидир. Компетенция — инсоннинг мутахассис сифатидаги мақсадга йўналтирилган ва унинг имкониятларини тўла намоён этадиган ҳаракатлари, фаолиятидир. Инсоннинг билиш фаолияти натижаларини тизимлаштириш, унинг тушунча ва ғоялар кўринишида мавжуд бўлган билимлардан фарқли ўлароқ, компетенция фақат амалда аниқланади. Умуман олганда, компетенция мавжуд билим, малака ва кўникмаларни амалда қўллашдир, етишмаётган билимларни таъминлаш қобилияти, ўз имкониятларини намоён этиш билан характерланадиган зарур билим, малака, кўникмаларнинг ҳосиласидир. Шунинг учун билимлардан фарқли ўлароқ, компетенциялар амалий вазифани амалга ошириш имкониятларига тўғри келади.

Умуммаданий ва касбий компетенциялар мавжуддир. Умуммаданий компетенцияларга инструментал, шахслараро, тизимли компетенциялар киради. Инструментал компетенциялар ўз ичига: а) когнитив қобилият, яъни ҳар хил соҳада асосий билим, ғоя ва мулоҳазаларни тушуниш ва қўллаш қобилияти; б) услубий қобилият, яъни атроф оламни тушуниш ва бошқариш, вақтни ташкиллаштириш, ўқитиш стратегиясини олға суриш, масалаларни қабул қилиш ва ҳал этиш, асосий умумилмий усулларни билиш ва уларни қўллаш, ташкиллаштириш ва режалаштириш қобилияти, ахборот бошқаруви кўникмаларини; в) техник қобилият, яъни техникани қўллаш билан боғлиқ бўлган билимлар, копьютер кўникмалари ва ахборот бошқарув қобилияти; г) лингвистик маҳорат, коммуникатив компетенция, она тилидаги саводли оғзаки ва ёзма коммуникацияларни ўз мазмунига қамраб олади.

Шахслараро компетенцияга — муносабатларни ўрнатиш қобилияти, танқидий фикрлаш ва ўз-ўзини танқид қилиш қобилияти, ижтимоий ўзаро муносабатлар ва ҳамкорлик жараёнлари билан боғлиқ ижтимоий кўникмалар, бошқа соҳа мутаҳассислари билан мулоқот қилиш, ижтимоий ва аҳлоқий мажбуриятларни бажариш, хилма-хиллик ва маданиятлараро фарқларни қабул қилиш,халқаро муҳитда ишлаш қобилияти киради.

Тизимли компетенцияга–яхлитлик қисмларини бир-бири билан қандай боғлиқлигини англаш ва тизимдаги таркибий қисмларининг ҳар бирининг ўрнини, тизимни такомиллаштириш ва янги тизимларни қуриш учун ўзгаришларини режалаштириш қобилиятини англашга имкон берадиган тушуниш, муносабат ва билимларнинг йиғиндисидир. Уларга билимларни амалиётда қўллаш, тадқиқот қобилияти, янги шароитларга мослашучанлик қобилияти, янги ғоялар яратиш (креативлик) қобилияти, мустақил ишлаш қобилияти, лойиҳаларни ишлаб чиқариш ва бошқариш, сифат ҳақида ғамхўрликлар киради.

Касбий компетенция — маълум бир ишни бажариш учун зарур бўлган шахсга қаратилган стандартлаштирилган талаблардир.

Компетентликга асосланган ёндашув давлат, жамият ва инсоннинг ўз манфаати учун ҳаётнинг муҳим соҳаларида муваффақиятли ишлаш учун билим ва амалий фаолият усулларини комплекс ўзлаштиришга қаратилган. Компетентликга асосланган ёндашувнинг мақсади замонавий таълим нуқтаи назаридан келиб чиқган ҳолда, талабанинг назарий билимлари ва уни амалий қўллаш ўртасидаги узилишни енгишга интилишдир.

Шунинг учун замонавий ўқув жараёни амалиётда қўлланилиши қийин бўлган билимларни талабаларга беришдан иборат эмас, аксинча шу билимларни долзарб касбий муаммоларни ҳал қилишга намойиш этиш, шунингдек ўқув жараёнида бу каби муаммоларни талабаларнинг ўзлари мустақил равишда ҳал қилишлари учун шароит яратишдан иборат бўлиши керак.

Адабиёт:

  1. Муслимов Н. А., ва бошқалар. Касб таълими ўқитувчиларинингкасбийкомпетентлигини шакллантириш технологияси/ Монография. — Т.: “Фан ва технология” нашриёти, 2013. — 128 б.
  2. Рисқулова К. Ж. Бўлажак инглиз тили ўқитувчилари социолингвистик компетентлигини шакллантириш тизими. Пед.ф.д. (DSc) дисс. автор. — Тошкент: 2017. — Б. 14
  3. Илхамова И. Н. Нофилологик таълим йўналишидаги талабаларнинг ижтимоий-маданий компетентлиги контекстида нутқ кўникмаларини такомиллаштириш. Пед.ф.д. (PhD) дисс. автор. -Тошкент: 2019. — Б. 10
  4. Matibaeva Raziya. (2019) Teoreticheskie osnovi interaktivnix metodov obucheniya. Materials of International scientific-practical conference on the theme Women’s achievements in science, culture and innovational technologies. Jizzakh Polytechnical Institute, 17/05/2019.
  5. Matibaeva, Raziya (2019) «Sacralization and traditionalization of personality abu khanifa in mavarannahr», The Light of Islam: Vol. 2019: Iss. 4, Article 3. Available at: https://uzjournals.edu.uz/iiau/vol2019/iss4/3
  6. Matibayeva, Raziya (2019) «The development of khanaphism in mavarannakhr»,The Light of Islam: Vol. 2019: Iss. 3, Article 16. Available at: https://uzjournals.edu.uz/iiau/vol2019/iss3/16
  7. Matibaeva, R. B. (2019) Redkaya rukopis' po xanafizmu «Manakib Abi Xanifa» / R. B. Matibaeva. — Tekst: neposredstvenniy // Molodoy ucheniy. — 2019. — № 36 (274). — S. 71–74. — URL: https://moluch.ru/archive/274/62293/ (дата обращения: 29.08.2020).
Основные термины (генерируются автоматически): компетенция, Европа, URL, билима.

Ключевые слова

компетенция, компонент, мотивацион қобилият, ақлий қобилият

Похожие статьи

Қарор қабул қилиш бошқарув фаолиятининг психологик мезони сифатида

Қарор қабул қилишнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари таҳлил этилган. Шунингдек, қарор қабул қилишнинг самарадорлигини оширишнинг механизмлари очиб берилган.

Малака ошириш жараёнида педагог кадрларнинг лексик компетенциясини интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш

Берилган мақолади педагог кадрларнинг малака ошириш жараёнида лексик компетенциясини интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш шарт шароитлари кўриб чиқилган. Шунингдек, чет тилларни ўқитишда лексик компетенция ўрни ҳақида сўз боради.

Диний фанатизм ва унинг психологик таҳлили

Мақолада фанатизм тушунчасини пайдо бўлиши ва диний фанатизм тушунчасини юзага келишининг тарихий илдизлари ҳақида қисқача маълумот берилади. Шунингдек шахсдаги диний фанатизмга моилликнинг ижтимоий психологик ҳусусиятларии ҳақида сўз юритилади.

Низоли вазиятларда бошқарув қарорларини қабул қилишнинг ташкилий ва ижтимоий –психологик механизмлари

Мазкур мақолада бошқарув фаолиятида вужудга келадиган низоли вазиятларда қарор қабул қилиш жараёнининг психологик хусусиятлари ва бу борада олиб борилган тажриба-синов ишлари натижалари бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёни самарадорлигини оширишг...

Пайариқ туманидаги қурилиш объектлари мисолида табиий қурилиш материалларининг радиоактивлиги

Мақолада Самарқанд вилояти Пайариқ тумани қурилиш объектларида ишлатилаётган табиий қурилиш материаллари таркибидаги радионуклидларнинг солиштирма активлигини ўлчаш натижалари келтирилган.

Инглиз ва ўзбек тилларидаги интернационал мақоллар таржимасидаги ассиметрик ҳолатлар

Ушбу мақолада ўзбек халқ мақолларини инглиз тилига таржима қилишдаги интернационал маъноларнинг сақланиши ва уларнинг иккала тилдаги маъно ва шакл нуқтаи назардан номутаносиб ҳолатлари, шунингдек, таржимага хос контекстуал вазиятларни ва ушбу халқ ми...

Синхрон таржиманинг ўзига хос хусусиятлари

Мақолада синхрон таржиманинг ўзига хос хусусиятлари, унинг тилшунослик, психолингвистика фанлари билан боғлиқ жихатлари, бошқа таржима турларидан фарқи, синхрон таржимага тайёрлаш методлари, шунингдек, оғзаки таржиманинг куринишлари хақида айтилади.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакатимиз иқтисодиётидаги ўрни

Мақолада мамлакатимизда кичик бизнесни ривожлантириш масалалари, шунингдек, иқтисодий салоҳиятимизни янада ривожлантиришда кичик бизнеснинг ўрни ва ундаги камчиликларни белгилаб беради.

Талабалар мустақил ишларини ташкил қилишда инновацион технологияларнинг роли

Талабанинг фан бўйича мустақил таълим жараёнини ташкил қилишда мақсадли йўналтирилган ахборотлашган компьютер технологияларидан фойдаланиш ўқитувчини техникавий ва технологик жиҳатдан қўллаб қувватлайди, ўқувчилар билан жонли мулоқот қилиши учун анча...

Психоанализда онгсизлик концепцияси ҳақида

Ушбу мақола онгсизлик тушунчасини замонавий психоанализ таълимотида қандай шаклланганлигини таҳлил қилишга бағишланган. Маълумки, психоанализ замонавий фалсафа ва психология фанларида алоҳида ўринни эгаллайди ва унинг фундаментал асосини онгсизлик ту...

Задать вопрос