Психоанализда онгсизлик концепцияси ҳақида | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №45 (335) ноябрь 2020 г.

Дата публикации: 06.11.2020

Статья просмотрена: 277 раз

Библиографическое описание:

Бойдадаев, А. Т. Психоанализда онгсизлик концепцияси ҳақида / А. Т. Бойдадаев. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 45 (335). — С. 369-372. — URL: https://moluch.ru/archive/335/74746/ (дата обращения: 18.12.2024).



Ушбу мақола онгсизлик тушунчасини замонавий психоанализ таълимотида қандай шаклланганлигини таҳлил қилишга бағишланган. Маълумки, психоанализ замонавий фалсафа ва психология фанларида алоҳида ўринни эгаллайди ва унинг фундаментал асосини онгсизлик тушунчаси касб этади.

Калит сўзлар: онг, онгсизлик, психика, психоанализ, фалсафа, психология, психиатрия.

В данной статье будет осуществлен анализ места понятия бессознательного в современном психоанализе. Известно, что психоанализ занимает особое мисто в современной философии и психологии и в нем фундаментальную основу занимает понятие бессознательного.

Ключевые слова: сознание, бессознательное, психика, психоанализ, философия, психология, психиатрия.

Инсон хақидаги психоаналитик тасаввур XX аср бошларида австриялик психиатр олим Зигмунд Фрейд томонидан яратилди ва ўша давр психиатрияси ва Европа маданиятида инқилобий ўзгариш бўлди. Бу таълимот инсоният фаолиятини онгсизлик ва онглилик соҳаларига булиб, бу икки соҳада бир-бири билан кесишмайдиган ҳолда характерланиб, хар икки соҳанинг ўзига яраша тузилмаси ва вазифаси борлиги асосида исботланиб берилди. Бунда устунлик онгсизлик томонига берилди, чунки, Фрейд фикрича, у инсон ҳаракатининг ботиний сабаби вазифасини бажаради, шу орқали инсон психикаси тузилади. Энг умумий маънода, онгсизлик Фрейд томонидан, нафақат инсон психикасини ривожи нуқтаи-назаридан талқин қилинди, балки бу ходиса инсоннинг мазмуний, моҳиятий, табиий, ижтимоий, маданий, тариҳий ҳаётига ҳам татбиқ қилинди. Онгсизлик орқали, ҳаттоки тарих ривожини ҳам очиб беришга ҳаракат қилинди, нафақат тарих, балки цивилизация масалаларига ҳам татбиқ қилинди. Зигмунд Фрейд (1856–1939) йилларда яшаб ижод қилди. Инсон психикаси тузилиши ва ривожланишини ўрганувчи оқим фрейдизм деб аталади. Бу оқим XIX асрнинг охирларида шаклланди. Невроз касали моҳиятини Фрейд янгича талқин қилишга ўринди. Кейинчалик Фрейд ва унинг шогирдлари ижтимоий жараёнларни тушунтиришда психоанализ таълимотини кўллайдилар. Ўз дунёқарашининг шаклланишида Фрейд мураккаб йўлни босиб ўтди. Инсон психикасида Фрейд бир-биридан нисбий мустақил бўлган тузилмани ажратади: булар онг ости — «У»; онгли — «Мен»; олий — «Эго» [1, 36 б.]. Фрейд фикрича, бу уч тузилма ўртасидаги зиддият невроз касаллигига сабабчидир. Инсон туғилгандан бошлаб, бутун ҳаёти давомида унинг барча ҳаракатларининг сабабларини Фрейд онг остида ётган, англанмаган хирсий ҳиссиётлар, яъни «либидо» орқали тушунтирди. Ёш болалардаги хирсий ҳиссиёт ота-она томонидан тақиқланади, натижада болаларда невроз холати пайдо бўлади.

Жамият аҳлокий нормалари томонидан тақиқланган бу хирсий ҳиссиётлар натижада инсон онгида бошка шаклга киради, уларга хос бўлган психик энергия ҳар хил невроз касалликлари орқали юзага чиқишга ҳаракат қилади. Бундай хирсий ҳиссиётлар туғдирган неврозларни Фрейд психик ривожланишнинг нотабиий, зарурий босқичи деб ҳисоблаган. Бундай ҳолатлар катта ёшдаги одамларда ҳам учраши мумкин. Инсон тақиқланган ҳирсий туйғуларини онгли равишда англаса, унинг тузалиши мумкиндир, дейди Фрейд. Кейинчалик Фрейд ўз ижодига янги тушунча «Танатос» (Азроил — бузғунчи, ўлим Худоси) ни киритди. Бу унинг тақиқланган хирсий ҳиссиётларни чегаралашига олиб келди.

Фрейд таълимотида «Эдип комплекси» ниҳоят катта аҳамиятга эгадир. Бу тушунчанинг номи қадимги юнон афсонасидан олинган. Бу афсона бўйича фивалик шох Эдип билмаган ҳолатда ўз онасига ўйланади, «инцест» ҳолатини пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бу афсонани Фрейд бошқача талқин қилади. Унинг фикрича, болалик пайтидан бошлаб, ўғил болани онасига, қиз болани отасига нисбатан хирсий туйғуси шаклланади. Фрейд яшаган даврга келиб антропогенез фани, ҳусусан, Морган, Чарлз Дарвин ва бошқа олимларнинг тадқиқотлари ибтидоий қабилалардаги жинсий алоқаларни ҳар тарафлама ўргана бошлади. Маълум бўлишича, энг қадимги уруғ-қабилаларида инцест ҳолати, яъни, ака ва сингил ўртасидаги жинсий алоқалар кенг тарқалган. Масалан, бунга ўша даврнинг мифлари далолат беради. Қадимги юнон худоси Зевс синглиси Герага ўйланган, Зевснинг болалари гўзаллик худоси Афродита, акаси темирчилик худоси Гефестнинг хотини бўлади ва ҳоказолар. Бундай мисоллар бошқа қадимги замон мифларида кўп учрайди.

Инцест ҳолатлари кенг тарқалган қабилалар вақт ўтиши сайин жисмоний ва руҳий касалликларга кўп учрайдиган бўлиб қолади. Бу қабилаларда касалманд авлоднинг кўпайиши, қабилалар ичидаги жинсий алоқаларнинг тақиқланишига олиб келди ва бир қабиланинг йигитлари бошқа қабиланинг қизларига ўйланиши одат тусига кирди. Бу инсоният тарихида биринчи тақиқланиш, ёки сиқиб чиқариш эди. Бундай тақиқланиш Фрейднинг фикрича, неврозларга олиб келди [2, 103–124 б.]. Масалан, «қабилалар ўртасида урушлар авж олди. Матриархат даврида кўпинча жинсий алоқалар бетартиб бўлган. Бу даврда оила ҳали пайдо бўлмаган эди. Фарзандларнинг фақат онаси маълум бўлган. Она тарафдаги қариндош-уруғчилик кучли ривожланган бўлиб, аксинча, ота тарафдаги қариндош-уруғчилик деярли бўлмаган. Натижада туғилган фарзандлар отаси ким эканлигини билишмаган. Матриархат даврида инцест ҳолати, қисман бўлса ҳам, сақланиб қолган. Натижада жамият тарихида, иккинчи сиқиб чиқариш, патриархат пайдо бўлди [3, 155 б.]. Бу ижтимоий тузимга моногам оила (бир эр, бир хотин) хосдир. Бундай оилаларда боланинг отаси ҳам, онаси ҳам маълум, қон аралашиши жамият томонидан кескин ман этилди. Шундай қилиб, Зигмунд Фрейд жамиятнинг ривожланишида жинсий алоқалар ва уларнинг таъқиқланиши катта аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади.

Патриархат даврида моногам оилаларда кўп хотинлик ва кўп эрлик жамият қонунлари томонидан ман этилган. Бу эса учинчи сиқиб чиқазишга олиб келди, яъни, ғайриқонуний жинсий алоқаларнинг камайишига олиб келди. Бундай алоқалар, Фрейднинг фикрича, ҳозирги жамиятда ҳам айрим ҳолатларда учрайди.

Фрейднинг фикрича, инсон табиатида икки куч ҳукмрондир. Биринчиси барча нарсаларни вайрон этиш, «танатос руҳи»; иккинчиси эса ҳаётга, хурсандчиликка интилиш кучидир. Биринчи куч инсон психикасида некрофилия жараёнига олиб келади. Некрофилларга садомазохизм ҳамда барча ўлик шаклларга қизиқиш, ўлимни куйлаш, ҳаётга ва хаётий жўшқинликка нафрат билан қараш хосдир.

Иккинчи куч — «Эрос» — инсон психикасида кўпрок ривожланган бўлса, уларни гимнафил, ҳаётни севувчилар деб аташади. Уларга ҳаётий жўшқинлик ва оптимизм хосдир. Соф ҳолатда ҳаётда бу иккилик кам учрайди. Улар асосан аралашган ҳолда жамиятда ҳаёт кечиради. Бундай психик хусусиятлар ижтимоий жараёнларга катта таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан, испан файласуфи Мигель де Унамуно фашизмни некрофилия деб атаган. Фашистлар психологиясига инсон ҳаётига жирканч қараш, садизм, кенг миқёсидаги қирғинлар, геноцид хосдир.

Психоанализ динни невроз сифатида талқин қилади. Ана шу фикрларни Фрейднинг «Тотем ва Табу» номли асарида учратишимиз мумкин. Фрейд невроз касалларининг хатти-ҳаракатлари билан диний маросимлардаги ҳаракатларнинг ўхшашлилигини айтиб ўтади. У неврозни шахснинг диндорлиги деб ҳисобласа, динни эса умумий невроз ҳолати деб ҳисоблайди. Диний маросимларга ва ақидаларга, Фрейд фикрича, жуда берилиб кетиш невроз ҳолатидаги қўрқувни эслатади. Лекин қўрқув динда онгли равишда англанган ва бу Худонинг қахри олдидаги қўрқувдир. Невроз ҳолатидаги қўрқув эса онг остида бўлиб англанмайди. Шу билан бирга, диний маросимдаги ҳаракат билан невроз ҳолатидаги ҳаракатнинг ўхшашлиги билан бирга фарқи ҳам бордир.

Фрейд диний афсоналардаги воқеаларни танқид қилиб, уларни невроз ҳолатидаги маниакал ғояларга берилиб кетишга ўхшатади. Бу асабий касаллар — маниакал ҳолатлардан диний афсоналарга ишонишнинг катта фарқи бор. Дин асрлар давомида инсонларни мушкул аҳволларга тушиб қолганларида юпатиб келган. Кейинчалик умидсизлик ҳолатига тушмасликка ёрдам берган.

Инсоният дунёқараши ривожи даври уч босқичдан ўтади: анимистик диний, илмий. Фрейднинг фикрича, дин абадий эмас. У қачонлардир пайдо бўлган, келажакда аста-секин йўқолиб кетади. Лекин Фрейднинг қарашларида зиддият бор. У анимизм, магия ва тотемизмни диний қарашларга қарши қўяди. Ваҳоланки, бу қарашларнинг ўзида ғайритабиий кучларга ишонч ётади. Бу зиддиятнинг сабаби Фрейднинг диний қарашларга изоҳ беришида эди. Фрейд учун дин фақат инсон киёфасига ўхшаш Худоларга ёки Худога ишончдир. Аслида эса диний қарашлар қандай қиёфага эга бўлмасин, бу ғайритабиий илоҳий кучларга ишончдир.

Анимизмни Фрейд табиатдаги барча руҳларга дуолар оркали таъсир этиш, деб ҳисоблайди ва улар дунёвий динлардан фарқ қилади. Динга тотемизм анимизмга кўра яқинроқ туради.

Қадимги жамиятда яшаган инсон ҳаёти оғир шароитларда ўтган ва айниқса,табиий офатлар томонидан у катта талофатлар кўрган, улар олдида қўрқув ҳолатида яшаган. Маданият олдида турган катта вазифалардан бири инсоннинг қўрқув ҳолатидан чиқиб кетишига ёрдамлашиш ва таскин бериш эди. Бу вазифани ҳал этишда биринчи қадам анимистик дунёқарашнинг шаклланиши бўлди.

Анимистик дунёқарашда инсон табиатдаги руҳларга сиғиниб, уларга ҳар хил тортиқлар, курбонликлар келтириб, уларни ўзларига мойил қилиб олиб, ҳар хил хавф-хатардан холи бўладилар.

Руҳлар табиатини тушунтирар экан, Фрейд уларни инсон ичидаги психик ҳолатлар, ҳис-туйғуларнинг кўриниши деб айтади. Инсоннинг салбий фикр ва кечинмалари ёмон, қора руҳлар қиёфасида акс эттирилади. Бошқа ҳис-туйғулар эса бошқа барча руҳлар шаклида кўринади.

Анимизмни Фрейд нарциссизм ҳолатига ўхшатади. Бу ҳолатда инсон «Нарцисс» афсонасидаги қаҳрамонга ўхшаб, ўз-ўзига мафтун бўлади. Анимизм даврида афсунлар орқали инсонларни ўз максадларига эриша олишига бўлган ишончни Фрейд невроз касалларининг ўз фикрлар оламини реал эканлигига бўлган ишончи, деб ҳисоблайди. Лекин Фрейд бу масалада ибтидоий давр одамларини афсунларга, магияга бўлган ишончи билан бирга, уларнинг амалий фаолиятларини инобатга олмайди. Ибтидоий инсон фақат афсунгарлик орқали эмас, балки ўз меҳнати орқали табиатга мослашиб, уни ўзгартириб, маданиятни барпо этади.

Дунёқараш ривожидаги тотемизмни таҳлил қилар экан, Фрейд унга хос бўлган икки хусусиятни ажратди. Биринчиси — ҳар бир қабиланинг бирон-бир ҳайвонга сиғиниши ва унинг руҳини қабиланинг ҳимоячиси деб ҳисоблаш; иккинчиси шу билан бир қаторда бу ҳайвонни ўлдириш ва истеъмол қилиш ман этилган бўлишига қарамай, вақти-вақти билан бу ҳайвонларни ўлдириш, ейиш ва улардан кечирим сўрашдир.

Тотемизмнинг келиб чиқиши, Фрейд фикрича, учта гипотезага асосланади. Биринчиси — бу ибтидоий қабила бўлиб яшаш, бу қабила оқсоқолининг кўпол, чексиз ҳукмига бўйсуниш ҳақидаги гипотезаси. Иккинчиси, Дарвин фикрини ривожлантирган Аткинсон гипотезаси бўйича, оқсоқол ҳукмига қарши чиққан уғиллар ўз отасини ўлдиради ва еб қўйишади. Учинчиси, Робертсон Смитнинг гипотезаси бўйича ғалаба қозонган ўғиллар оқсоқол отаси ўрнатган ҳукмронликдан воз кечишади, ўзаро сулҳ тузиб, қабилада экзожамиятни ўрнатишади, яъни аёллар ҳукмронлигига ўтишади. Нуфузли олимларнинг бу гипотезалардан воз кечишига қарамай, Фрейд уларга асосланди. Бу қарашлар унинг инсон психикаси ғояларини ривожлантиришига яхши хизмат қилди. Диннинг келиб чиқиши масаласи орқали Фрейд инсон психикаси назариясини ривожлантирди.

Шундай қилиб, биз мақоламизда Зигмунд Фрейднинг психоанализ таълимотида онгсизлик тушунчасини қандай шаклланганлигини таҳлил қилиб чиқдик. Бу тушунча унинг таълимотида марказий тушунчалардан бўлиб инсон хатти-ҳаракатларини тушунишга ёрдам беради.

Адабиёт:

  1. Фрейджер, Роберт, Фейдимен, Джеймс. Большая книга психологии. Личность. Теории, упражнения, эксперименты. — Санкт-Перетбург.: Прайм-ЕВРОЗНАК, 2008г.
  2. Ғарб фалсафаси. Қ. Назаров таҳрири остида. — Тошкент: Шарқ, 2004й.
  3. Лейбин В. М. Словарь-справочник по психоанализу. — Москва: АСТ, 2010.
Основные термины (генерируются автоматически): невроз, психоанализ, психика.


Ключевые слова

психология, психика, психоанализ, психиатрия, онг, онгсизлик, фалсафа

Похожие статьи

Карл Ясперснинг тарих ўқи концепциясида тарих фалсафаси масалалари

Мақоламизда машҳур экзистенциализм фалсафасининг вакили Карл Ясперснинг тарих фалсафасига бағишланган тарих ўқи таълимотини таҳлил қиламиз ва унга хос бўлган жиҳатларни ёритамиз.

Бошланғич синфларда Алишер Навоий асарларини ўқитиш усуллари

Ушбу мақолада умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчиларида Алишер Навоий ижодини ўрганиш зарурлиги масалалари, умумтаьлим мактабларида илмий-амалий билимларини чуқурлаштириш таьлим-тарбия самарадорлигини сифат босқичига кўтариш фикрлари баён эти...

Шифокор стоматологларнинг юрак қон-томир тизимида функционал ҳолатни гигиеник баҳолаш

Маълумки, юрак қон-томир тизими организмдаги хилма хил жараёнларга таъсир этади ва шу билан бирга барча орган ва тўқималарни қон билан таъминлайди.

Диний мутаассиблик моҳиятини турли ижтимоий фанларда талқин этилиши

Ушбу мақолада диний мутаассиблик муаммоси, мутаассиб оқимларга янги аъзони жалб қилиш усуллари, унинг ижтимоий-психологик хусусиятлари муҳокама қилинган. Шунингдек, ақидапараст оқимларнинг таъсирига тушиб қолишни сабаблари ёритилган.

Сўз ясаш жараёни ва унинг араб адабий тилининг луғат таркибини шакллантиришдаги роли

Мақолада араб тилида сўз ясашнинг асосий услублари: морфологик ва лексико-семантик соҳалари, лексика билан грамматика ўртасидаги боғланиш, араб сўзларининг ўзагига ва таркибий андозасига кўра таснифи хақида айтилади.

Синхрон таржиманинг ўзига хос хусусиятлари

Мақолада синхрон таржиманинг ўзига хос хусусиятлари, унинг тилшунослик, психолингвистика фанлари билан боғлиқ жихатлари, бошқа таржима турларидан фарқи, синхрон таржимага тайёрлаш методлари, шунингдек, оғзаки таржиманинг куринишлари хақида айтилади.

Табақот жанридаги адабиётлар таснифи

Бу мақолада мусулмон тарихшунослидаги жанрлардан бири бўлган табақот биобиблиографик жанри тадқиқ қилинган. Шунингдек, биобиблиографик луғатлар билан боғлиқ айрим назарий мулоҳазалар келтирилиб, ушбу турдаги адабиётларнинг таърифи ва таснифи кўриб чи...

Яқинийнинг “Ўқ ва Ёй” асарига лингвистик муносабат

Ушбу мақолада мунозара жанрида қалам тебратган ХV асрда ижод қилган Яқинийнинг “Ўқ ва Ёй” асари, унинг қисқача таҳлили ва у ҳақидаги фикрлар келтирилган.

Диний фанатизм ва унинг психологик таҳлили

Мақолада фанатизм тушунчасини пайдо бўлиши ва диний фанатизм тушунчасини юзага келишининг тарихий илдизлари ҳақида қисқача маълумот берилади. Шунингдек шахсдаги диний фанатизмга моилликнинг ижтимоий психологик ҳусусиятларии ҳақида сўз юритилади.

SIN-VIRTUE концептларининг инглиз афоризмларида вербаллашуви

Ушбу мақолада халқнинг турмуш тажрибасига таяниб бир шахс яратган қисқа, образли турғун бирликлар ҳикматли сўзлар яъни афоризмларнинг концептуал белгилари кенг ёритиб берилган

Похожие статьи

Карл Ясперснинг тарих ўқи концепциясида тарих фалсафаси масалалари

Мақоламизда машҳур экзистенциализм фалсафасининг вакили Карл Ясперснинг тарих фалсафасига бағишланган тарих ўқи таълимотини таҳлил қиламиз ва унга хос бўлган жиҳатларни ёритамиз.

Бошланғич синфларда Алишер Навоий асарларини ўқитиш усуллари

Ушбу мақолада умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчиларида Алишер Навоий ижодини ўрганиш зарурлиги масалалари, умумтаьлим мактабларида илмий-амалий билимларини чуқурлаштириш таьлим-тарбия самарадорлигини сифат босқичига кўтариш фикрлари баён эти...

Шифокор стоматологларнинг юрак қон-томир тизимида функционал ҳолатни гигиеник баҳолаш

Маълумки, юрак қон-томир тизими организмдаги хилма хил жараёнларга таъсир этади ва шу билан бирга барча орган ва тўқималарни қон билан таъминлайди.

Диний мутаассиблик моҳиятини турли ижтимоий фанларда талқин этилиши

Ушбу мақолада диний мутаассиблик муаммоси, мутаассиб оқимларга янги аъзони жалб қилиш усуллари, унинг ижтимоий-психологик хусусиятлари муҳокама қилинган. Шунингдек, ақидапараст оқимларнинг таъсирига тушиб қолишни сабаблари ёритилган.

Сўз ясаш жараёни ва унинг араб адабий тилининг луғат таркибини шакллантиришдаги роли

Мақолада араб тилида сўз ясашнинг асосий услублари: морфологик ва лексико-семантик соҳалари, лексика билан грамматика ўртасидаги боғланиш, араб сўзларининг ўзагига ва таркибий андозасига кўра таснифи хақида айтилади.

Синхрон таржиманинг ўзига хос хусусиятлари

Мақолада синхрон таржиманинг ўзига хос хусусиятлари, унинг тилшунослик, психолингвистика фанлари билан боғлиқ жихатлари, бошқа таржима турларидан фарқи, синхрон таржимага тайёрлаш методлари, шунингдек, оғзаки таржиманинг куринишлари хақида айтилади.

Табақот жанридаги адабиётлар таснифи

Бу мақолада мусулмон тарихшунослидаги жанрлардан бири бўлган табақот биобиблиографик жанри тадқиқ қилинган. Шунингдек, биобиблиографик луғатлар билан боғлиқ айрим назарий мулоҳазалар келтирилиб, ушбу турдаги адабиётларнинг таърифи ва таснифи кўриб чи...

Яқинийнинг “Ўқ ва Ёй” асарига лингвистик муносабат

Ушбу мақолада мунозара жанрида қалам тебратган ХV асрда ижод қилган Яқинийнинг “Ўқ ва Ёй” асари, унинг қисқача таҳлили ва у ҳақидаги фикрлар келтирилган.

Диний фанатизм ва унинг психологик таҳлили

Мақолада фанатизм тушунчасини пайдо бўлиши ва диний фанатизм тушунчасини юзага келишининг тарихий илдизлари ҳақида қисқача маълумот берилади. Шунингдек шахсдаги диний фанатизмга моилликнинг ижтимоий психологик ҳусусиятларии ҳақида сўз юритилади.

SIN-VIRTUE концептларининг инглиз афоризмларида вербаллашуви

Ушбу мақолада халқнинг турмуш тажрибасига таяниб бир шахс яратган қисқа, образли турғун бирликлар ҳикматли сўзлар яъни афоризмларнинг концептуал белгилари кенг ёритиб берилган

Задать вопрос