Сўз ясаш жараёни ва унинг араб адабий тилининг луғат таркибини шакллантиришдаги роли | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №45 (335) ноябрь 2020 г.

Дата публикации: 10.11.2020

Статья просмотрена: 210 раз

Библиографическое описание:

Махамадходжаев, Б. Х. Сўз ясаш жараёни ва унинг араб адабий тилининг луғат таркибини шакллантиришдаги роли / Б. Х. Махамадходжаев. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 45 (335). — С. 372-373. — URL: https://moluch.ru/archive/335/74915/ (дата обращения: 18.12.2024).

Мақолада араб тилида сўз ясашнинг асосий услублари: морфологик ва лексико-семантик соҳалари, лексика билан грамматика ўртасидаги боғланиш, араб сўзларининг ўзагига ва таркибий андозасига кўра таснифи хақида айтилади.

Калит с ў злар: морфология, лексика, грамматика, ўзак, тасниф, араб тили

В статье рассматриваются основные способы образования слова в арабском языке: морфологический и лексико-семантический способы, связь лексики и грамматики, классификация арабских слов.

Ключевые слова: морфология, лексика, грамматика, корень, классификация, арабский язык

Сўз ясаш — лексика соҳасидаги тил тараққиётининг асосидир. Сўз ясаш деганда тилда мавжуд бўлган лексик ва грамматик элементларни бир-бирига қўшиш, мослаштириш орқали янги сўзларни ҳосил қилиш тушунилади. Бошқа сўзлардан уларнинг негизлари тузилишига боғлиқ бўлмаган ҳолда ҳосил қилинган сўзлар ҳосила сўзлар деб аталади. Уч ҳарфли ўзакли бўлган арабча янги ҳосила сўзларнинг кўпчилик қисми кенгайтирилган асосга, тўрт ҳарфли ўзаклилари эса содда асосга эга. Сўз ясалиш муносабатлари — бу грамматик эмас, балки лексик ҳодисадир [1]. Араб тилида сўз ясаш “иштиқоқ» деб аталади. Араб тили бу борада энг сермаҳсул ва жаҳон тиллари ичида иштиқоқ қонуниятлари бойлиги нуқтаи назаридан барчасидан ажралиб туриши ажаб эмас [2].

«Ал-иштиқоқ» атамаси икки хил турли маънога эга бўлган. Биринчи ҳолда сўзнинг маъносини талқин қилиш, унинг келиб чиқишини аниқлаш, унинг сўз ўрни билан ягона ўзак орқали бирлаштирилган генетик алоқаларни аниқлаш мақсадларида сўзнинг ўзак асосини аниқлаш назарда тутилган. Мазкур терминнинг кейинчалик бошқа маънода қўлланилиши эса тўғридан-тўғри янги лексик маъноли янги сўзларни ҳосил қилиш билан боғлиқ бўлиб, “сўзнинг иккинчи бир сўздан сўз ясовчи ва ҳосиланинг ўртасидаги шакл ва маъно жиҳатдан алоқаларини сақлаб қолган ҳолда ясалишини англатган». Биринчи марта Ибн Жинний асарида берилган ушбу кенг таъриф сўз ясалишининг тўрт турини белгилаш учун назарий асос сифатида хизмат қилади [3].

Сўз ясашнинг асосий услублари: морфологик ва лексико-семантик. Улардан биринчиси сўз ясаш «الاشتقاق العام» деб ҳам номланадиган, кичик ва содда сўз ясаш «الاشتقاق الصغير» бўлиб, у бир сўзнинг иккинчи бир сўздан сўзларнинг шакл ва маънолари ўртасидаги алоқаларини, туб ундош ҳарфларнинг ўхшашлиги ва уларнинг жойлашиш тартибини сақлаб қолган ҳолда ўзгартириш сифатида тушунилган.

Иккинчи тури лексик субтитуция (яъни биринчи товушни бошқа товуш билан алмаштириш) «الابدال اللغوي» деб ҳам юритиладиган катта сўз ясаш الاشتقاق الكبير усулидан фойдаланилган ҳолда ясалган сўзлар. Бу турга бошқа сўзлардан ўзгармас ундошлари ўхшаш бўлган туб негиздош ундошларнинг бирини алмаштириш йўли билан ясалган сўзлар киради. Бошқача қилиб айтганда, бу ҳолда товуш шакли ва маъно жиҳатидан бир-бирига яқин жуфт сўзлар ўзаро алоқадор деб талқин этилади. Масалан:

مده — مدح — “мақтамоқ»,

ختر — ختل — “алдамоқ»,

سرب — زرب — “оқмоқ» (сув ҳақида),

“оқиб кетмоқ»,

حشب — هشب — “(нарсаларни) йиғмоқ»,

سفح — سفك — “қуймоқ (суюқликни)»,

فلج — فلق — “ёрмоқ»,

جدث — جدف — “қабр», “гўр».

Ибн Жинний ўзининг «كتاب الإبدال» асарида мазкур назарияни фонетик жиҳатдан асослаб берган.

Учинчи тур — янада каттароқ сўз ясаш «الاشتقاق ألأكبر» усули орқали ҳосил бўлган сўзлар, ёки бошқача қилиб айтганда, лексик метатезалар القلب اللغوي яъни бир сўзни иккинчи сўзнинг туб негизи таркибига кирувчи ундошлар ўрнининг таркибини ўзгартириш билан шарҳланади. Бунда ҳарфлар ва маъноларнинг ўхшашлиги сақлаб қолинади. Ушбу тур Ал-Ҳалилнинг «كتاب العين» луғатида алоҳида кўрсатилган. مدح — حمد — “мақтамоқ», غبر — غرب — “кетмоқ», أيس — يئس — “умидсизланмоқ», سبك — سكب — “қуймоқ», بعزق- زعبق — “сочмоқ», بعض- بضع — “маълум миқдор». Биринчи марта Ибн Жинний ўзининг “ал-Хасоис» асарида 3 ёки 4 ундошни уларнинг жойлашиш тартибидан қатъий назар териш орқали ҳосил қилинган сўзларнинг маъноларида умумийлик бўлиши мумкин эканлигини таъкидлаган эди. Масалан جبر، نجد ўзакларининг иштирокида ҳосил қилинган ҳар қандай бирикма (ҳар қандай 3 ҳарфли ўзак ҳарфларининг ўрнини 6 хил кўринишда алмаштириш имконини беради) куч-қудрат тушунчасини берса, قول нинг вариантлари эса иккита “тезкорроқ» ва ҳаракатчанлик» маъноларини англатади ва ҳоказо. Мазкур фикрни исботлаш учун ўхшаш маънолари ажратиб кўрсатилиши мумкин бўлган тегишли ўзакка эга бўлган алоҳида сўзлардан фойдаланилган. Метатезанинг сўз ясовчилардан биттаси сифатида кўрсатилиши ҳар бир ҳарф (товуш)нинг алоҳида маънога эга эканлиги ҳақидаги маълумотига асосланади, ундошларнинг ўрнини туб ўзак доирасида алмаштириш мазкур бирликларнинг умумий маъносининг ўзгаришига олиб келмаслиги ҳақидаги қоиданинг асосида ҳам шу фикр ётади. Бундан анча вақт олдин луғатшунос Ал-Ҳалил метатезадан «كتاب العين» асарида сўзларни уялаштириш учун юзаки усул сифатида фойдаланган эди.

Ва ниҳоят тўртинчи тур — энг катта сўз ясаш الاشتقاق الكبير ёки бошқача қилиб айтганда «النحت» — “кесиш» тури икки ва ундан ортиқ сўзлардан янги сўз ясашдан иборат, бунда ҳар бир сўз ясовчи бирикмалардан битта ёки ундан ортиқ ҳарф “кесилади», қолганлари эса ўзаро бирлашиб, тилда мавжуд бўлган андозаларга мувофиқ равишда вокализацияланган битта сўзни ташкил этадилар. Мазкур назариянинг изчил тарафдори Ибн Форис 4 ҳарфдан кўпроқ ўзакдан ҳосил қилинган сўзлар 2 та 3 ҳарфли ўзакнинг бирлашиши орқали ҳосил қилинади, деб таъкидлаган ва «مقايس اللغة» асарида, унинг фикрига кўра 2 уч ҳарфли сўзлардан ҳосил қилинган 4 ҳарфдан иборат ўзакли сўзлардан 300 тага яқинини мисол қилиб келтиради. У масалан, қуйидаги دحرج — “думалатмоқ» феълини دحر — “итармоқ» ва جرى — “югурмоқ» феълларига, هرول — “шошилмоқ» феълини هرب — “қочмоқ» ва ولَّى — “айлантирмоқ, бурмоқ» феълларига, صهصلق — “ўткир», “баланд» (овоз ҳақида)ни صهل — “кучли овоз» ва صلق — “баланд овоз» сўзига қиёслайди.

Замонавий муаллифнинг фикрича, Ибн Форис ўзининг 4 ва 5 ҳарфли арабча ўзакларнинг таркибий хусусиятлари ҳақидаги назариясини хорижий (мазкур ўринда форсча) сўз ясаш қоидаларининг таъсири остида яратилган деб тахмин қилади. “Нахт» қоидасини биринчи бўлиб мисрлик тилшунос Абдуллоҳ Аминнинг ҳозирги замонавий асарларида кенг шарҳлаган.

Ўзак ва андоза тилнинг фақат мустақил бирлик — сўзнинг таркибидагина мавжуд бўлган маълум маънога эга, лексик мустақил бўлмаган тил бирикмаларидан иборат ва улар бир вақтнинг ўзида (сўз ясовчи суффиксларни ҳисобга олмаганда) сўз негизи морфологик бўлакларнинг кам маънога эга бўлган бирликлари ҳисобланади.

Ўзакнинг тури, ундаги туб бирикмаларнинг сони сўз ясаш андозасининг турини белгилаб беради. Қадимий сўзлар ўзининг таркибида 5 тадан ортиқ бўлмаган туб ундошларни ўз ичига олган. Уларнинг бу хусусияти энг қадимги араб грамматиклари томонидан қайд этилган. Улардан 3 ҳарфли ўзаклар, андозаларнинг энг кўп сонли андозалари турларга бўлинган. 4 ҳарфли андозалар сон жиҳатдан кам бўлиб, бунда улардан баъзилари 3 ҳарфли ўзакка эга бўлган кенгайтирилган негизлар учун хос бўлган типлари вариантлашади.

Феъл ва исмларнинг кўпчилик қисми 3 ҳарфли, озроқ қисми эса 4 ҳарфли ўзакка эга. Бундан ташқари, исмлар 5 ҳарфли ва айрим ҳоллардагина 2 ҳарфли ўзакка эга бўлишлари мумкин. Юкламалар учун 1 ва 2 ҳарфли ўзаклар характерлидир. Ҳақиқий маъноли ўзак ва андозаларга эга бўлмаган юкламалар أب — “ота», يد — “қўл», سنة — “йил», ابن — “ўғил», أخت — “опа» ва бошқалар шу каби 2 ҳарфли отлар ҳамда морфологик жиҳатдан ишлов берилмаган ўзлаштирма сўзлар андозалаштириш тизимидан ташқари туради [4].

Адабиёт:

  1. Ахманова О. С. О фонетических и морфологических вариантах слова. М. Изд-ва. АH СССР.1956.
  2. Белкин В. М. Арабская лексикология. М.:1975. с. 25–33.
  3. ابن جني أبو الفتح «الخصائص» القاهرة 1956
  4. Гранде Б. М. Арабская грамматика в сравнительно-историческом освещении. М.: 1963. с. 10.
  5. Матибаева, Р. Б. (2019) Редкая рукопись по ханафизму «Манакиб Аби Ханифа» // Молодой ученый. — 2019. — № 36 (274). — S. 71–74.
Основные термины (генерируются автоматически): лексика, араб, арабский язык, грамматик, туба.

Похожие статьи

Бадиий матнларда ибораларнинг қўлланилиши хусусида (Теодор Драйзернинг «Бахтиқаро Керри» ва Чўлпоннинг «Кеча ва Кундуз асарлари мисолида)

Мақолада ўзбек ва инглиз бадиий матнларида қўлланилган фразеологик иборалар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўз боради.

Нутқ маданиятида миллийлик руҳи

Мазкур мақолада нутқ маданиятини такомиллаштиришда миллийлик масалалари, нутқнинг равон ва мазмундор бўлиши учун инсон ўз устида ишлаши зарурлиги, тинимсиз машқ қилиш орқали мақсадга эришиш йўллари ҳақида сўз боради.

Араб тилини ўргатишда инфографикадан фойдаланиш

Ушбу мақолада инфографиканинг аҳамияти, чет тилларини, хусусан араб тилини ўрганишда унинг расмли ва ҳаракатли расм турларидан фойдаланиш йўллари ҳақида маълумот берилган.

Инглиз ва ўзбек тилларидаги интернационал мақоллар таржимасидаги ассиметрик ҳолатлар

Ушбу мақолада ўзбек халқ мақолларини инглиз тилига таржима қилишдаги интернационал маъноларнинг сақланиши ва уларнинг иккала тилдаги маъно ва шакл нуқтаи назардан номутаносиб ҳолатлари, шунингдек, таржимага хос контекстуал вазиятларни ва ушбу халқ ми...

Араб тилшунослигида шаклдошлик ҳодисаси

Мазкур мақолада араб лексикологиясида ўзига хос ҳодиса саналувчи шаклдош-талаффуздош сўзлар (омоним, пароним ва вариантдош сўзлар)га бағишланган луғатлар ва уларнинг манбалари тадқиқ этилган.

ХХ — аср модернизм адабиёти

Бу мақоланинг мазмуни шундан иборатки, модернизм тушунчасининг адабиётда янги йўналиш сифатида пайдо бўлиши ва бу адабий йўналиш оқимларининг шаклланиши хусусида сўз боради. Мақолада модернизм оқимининг асосий вазифаси инсоннинг ақл ва онгига чуқур к...

Хорижий тилларни ўқитишда ахборот технологиялар ва инновацион методларнинг ўрни

Ушбу мақола узлуксиз таълим тизимининг асосий бўғинларида фанлараро бағлиқликни ташкил этишдаги ахборот коммуникацион технологияларининг роли ҳамда ўқитиш мазмунини касбга йўналтиришдаги моҳияти масалаларини ўз ичига олган.

Бошланғич синфларда Алишер Навоий асарларини ўқитиш усуллари

Ушбу мақолада умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчиларида Алишер Навоий ижодини ўрганиш зарурлиги масалалари, умумтаьлим мактабларида илмий-амалий билимларини чуқурлаштириш таьлим-тарбия самарадорлигини сифат босқичига кўтариш фикрлари баён эти...

«Ал-Мусаллас» – биринчи шаклдош сўзлар луғати

Ушбу мақола араб лексикографияси тарихида ўзига хос ўрин тутувчи шаклдош сўзлар (омоним, пароним ва вариантдош сўзлар)га бағишланган уржуза луғатлар ва уларнинг илк манбалари ҳақида баҳс юритади.

SIN-VIRTUE концептларининг инглиз афоризмларида вербаллашуви

Ушбу мақолада халқнинг турмуш тажрибасига таяниб бир шахс яратган қисқа, образли турғун бирликлар ҳикматли сўзлар яъни афоризмларнинг концептуал белгилари кенг ёритиб берилган

Задать вопрос