Ушбу мақолада биология фанини ўқитишда фанлараро интеграциянинг афзалликлари тўғрисида маълумотлар келтирилган
Калит сўзлар: педагогик технология, биология, физика, кимё
В этой статье представлена информация о преимуществах междисциплинарной интеграции в преподавании биологии.
Ключевые слова: педагогическая технология, биология, физика, химия
Замонамиз таълим-тарбия жараёнини тобора такомиллаштириш, ўқувчиларни таълимга бўлган фаолликларини барқарор ривожлантиришликни талаб қилмоқда. Бу вазифаларни самарали бажариш аввало, ўқитувчиларни ўз иш фаолиятларини қайтадан кўриб чиқиш, таълимда янги педагогик технологиялардан ижодий фойдаланишни талаб қилмоқда. Ўқитувчининг ижоди таълимда узоқ йиллардан бери қўлланиб келинаётган ўқитиш тизимини қайта кўриб чиқиш, унга янги самарали ўқитиш тизимлари, методлари, воситаларини жорий этиш кабиларни ўз ичига олади.
Таълим жараёнига ижодий ёндашиш эндиликда ўқитувчи ва ўқувчиларни ўзаро ҳамкорликларига эришиш, ўқувчиларни илм ўрганишларига бўлган қизиқишлари, мустақилликларини ривожлантиришни, ўрганилаётган мавзу бўйича ёшларни қизиқишлари, фикр-мулоҳазаларини ҳам ҳисобга олишликни тақозо қилмоқда. Бу вазифаларни бажаришда таълимда предметлараро боғланишлардан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади
Биология фанини ўқитишда фанлараро боғланишлардан фойдаланиш ўқувчиларнинг бошқа фанлардан ўзлаштирган билимларини яна эсга тушириш, уларни биологиядан ўрганилаётган мавзуларга қўшган ҳолда атрофлича идрок этиш, илмий дунёқараш, политехник ва экологик йўналишларда тарибияланишларига ҳам хизмат қилади [1].
Табиий фанларни ўқитишдаги энг муҳим вазифалардан бири- ўқувчилар онгида дунёнинг табиий-илмий манзараси тўғрисида умумлашган илмий билим, малакаларини ҳосил қилиш ва шакллантириш саналади.
Дунёнинг табиий-илмий манзараси эса физика, биология, кимё ва география фанлари мазмунлари, қонуниятлари туфайли намоён бўлади. Биология фанлари тирик организмлар тузилишилари, уларда борадиган физикавий жараёнлар тўғрисидаги билимлар, қонуниятлари асосида физика фани билан биргаликда дунёнинг табиий-илмий манзарасини янада мукаммалроқ тушунишга имкон беради.
Маълумки, физика фани табиатда рўй берадиган механик, иссиқлик,электр,ёруғлик каби хилма-хил ходисаларни ўрганади. Шундай ҳодисалар тирик организмларда ҳам сувни поя бўйлаб ҳаракатланиши, қонни томирлар бўйлаб оқиши, нерв толалари орқали турли органларга сигналлар берилиши, жониворларнинг кўриш, эшитиш, сувда ва қуруқликда ҳаракатланишлари каби масалалар ҳам физик қонунлар асосида ўтадиган жараёнлар сифатида рўй беради. Бу эса таълим жараёнида предметлараро фойдаланиш масалаларини ижобий уддалашга хизмат қилади.
Кейинги йилларда турли фанларни ўқитишда предметлараро боғланишлар масаласига эътибор кучайиб бормоқда. Масалага оид бир қатор илмий изланиш натижалари, услубий қўлланмалар эълон қилинмоқда.
Предметлараро боғланишлар предмет ичида ва турли предметлар билан боғланишлар каби икки йўналишда олиб борилади.
Одам ва унинг саломатлиги фанини ўқтишда аввал ўрганилган ботаника, зоология фанлари материалларидан фойдаланиш предмет ичидаги боғланишларга киради. Жумладан, одам гавдасининг тузилиши, ҳужайралари, тўқималари жараёнида пайдо бўлган тузилмалар эканлиги тушунтирилиб, ўқувчиларни фан тўғрисидаги материалларни, яъни ботаникадаги ўсимликлар ҳужайрасининг тузилиши, зоологиядан бир ҳужайрали, кўп ҳужайрали ҳайвонлар, ҳайвонларнинг суяк-мускул тизимилари тўғрисидаги материаллар эсга туширилиб, инсонлар танаси ҳам ҳайвонлар танасига ўхшаш тизимлардан иборат эканлиги, бу эса тирик организмларнинг тарихий ривожланиши илмий дунёқараши ривожлантирилади.
Биология дастурида фанлараро боғланишлардан фойдаланишга оид талабларни бажариш ўқитувчидан тирик организмларни морфологик, анатомик, физиологик, экологик тушунчаларни кимё, физика ва география каби фанларда берилган мавзулар билан муштаракликда ўрганишликни талаб қилади [2].
Шу сабабли ўқитувчи дарсларида предметлараро боғланишлардан фойдаланиш учун қуйидагича тайёргарлик қилиши керак. Ўқитувчи ўқув дастуридаги предметлараро боғланишлардан фойдаланиб ўтиш учун қуйидагича тайёргарлик қилади [3].
- 1.Ўқув дастуридаги предметлараро боғланишларга оид материалларни ўрганади.
- Ўқув йили учун тақвимий режа тузишда, ўқитувчи мактабдаги турли фан ўқитувчилари билан ўзаро ҳамкорликда, ўз фани дастурда кўрсатилган мавзуларни предметлараро боғланишлар воситасида ўтказишга мўлжалланган ишчи дастур тузади.
- Ўрганилиши керак бўлган мавзуда предметлараро боғланишларини амалга оширишнинг методлари ва воситаларини ишлаб чиқади
- Предметлараро боғланишларни амалга ошириш учун ўқув ишларининг турли шакллари тизими (дарс, экскурсия, синфдан ташқари ишлар) белгилайди.
- Мазкур машғулотларда ўқувчиларнинг билим ва малакаларни аниқлаш йўллари, воситаларни кўрсатади.
Юқоридаги мулоҳазаларга таянган ҳолда биз «Одам ва унинг саломатлиги (8-синф)» фанини ўрганишда предметлар аро боғланишларнинг баъзи масалаларига доир фикр-мулоҳазаларимизга тўхталамиз. Одам ва унинг саломатлиги фанидаги дастлабки ўрганиладиган бўлим «Одам организми тўғрисида умумий маълумот» деб номланган. Ушбу бўлимда одам гавдасининг ҳужайравий тузилиши, тўқималар каби мавзуларни ўрганиш кўрсатилган. Шу сабабли юқоридаги мавзуларни ўрганишда предмет ичидаги боғланишлар сифатида ботаникадаги ўсимликлар ҳужайрасининг тузилиши, зоологиядан бир ҳужайрали, кўп ҳужайрали ҳайвонлар, ҳайвонларнинг суяк-мускул тизимилари тўғрисидаги материаллар эсга туширилиб инсонлар танаси ҳам ҳайвонлар танасига ўхшаш тизимлардан иборат эканлиги, бу эса тирик организмларнинг тарихий ривожланиши жараёнида пайдо бўлган тузилмалар эканлиги тушунтирилиб, ўқувчиларни илмий дунёқараши ривожлантирилади [4].
Кейинги бўлим — таянч-ҳаркатланиш системасидаги «Скелетни тузилиши ва вазифаси» мавзусини ўрганишда ўқитувчи ўқувчиларга 7-синф зоология дарслигида ўрганилган сут эмизувчи ҳайвонларнинг скелети тузилиши тўғрисида саволлар беради. Албатта саволга ўқувчилар тўла жавоб беролмайди. Шунинг учун ўқитувчи сут эмизувчи ҳайвонларнинг скелетини акс эттирувчи жадвал ёрдамида уларнинг скелети тузилиши хусусиятлари тўғрисида қисқача ахборот беради.Сўнгра одам гавдаси скелети тузилиши ўрганилади. Мавзуда одам гавдасидаги найсимон, ясси, ғовак ва ғалвирсимон суяклар бўлади (нега найсимон бўлишини физика фани йўналишда ўрганиш лозим).
Суякларннг кимёвий таркиби тўғрисидаги материалларни эса кимё фанидаги сувнинг хоссалари, суякнинг кимёвий таркиби, органик, анорганик моддалар тўғрисидаги тушунчалар воситасида амалга оширилиши лозим. Бўғимлар, улардаги суяклар ҳаракати физика дарслигидаги «Жисмларнинг ҳаракатланиши, траекторияси» мавзуси билан боғланиб ўрганилишида механик ҳаракат, ҳаракат пайтида жисмлар ўзларидан қандайдир кўринар, кўринмас из қолдиришлари, бу излар эса жисм ҳаракатининг траекторияси эканлиги, траектория тўғри ва эгри чизиқли бўлиши тўғрисидаги тушунчалардан фойдаланиш мумкин. Мазкур мавзуда одамнинг тик туришига мос равишда унинг оёқ, қўлларининг турли ҳаракатлари- спортчи, заргар, рассом, раққос, хайкалтарош кабиларнинг ҳаракатларини кўрсатилади. Бундай ҳаракатларнинг аксарияти оёқ ва қўллар воситасида бажарилади. Айниқса турли-туман ҳаракатлар қўл, бармоқлар воситасиада кўпроқ бажарилади. Хўш, нега қўл турли –туман ҳаракатлар қила олади(ушбу саволга ҳам физика фани материалларидан фойдаланиб жавоб топилади. Ундан ташқари, одамнинг тик туришга ўтиши муносабати билан унинг чаноқ суягининг ривожланганлиги, оёқларининг ҳайвонларннг орқа оёқларига нисбатан кучли ривожланганлиги (тик турганда гавданинг барча оғирлиги оёққа тушганлиги туфайли) каби материаллар ҳам мавзу моҳиятини ўқувчилар атрофлича ўрганиб олишларига имкон беради [5].
«Қон» мавзусини ўрганишда ўқитувчи ўқувчиларга «Нега жисмоний мехнат қилган пайтларимизда одам танаси қизиб, терлаб, ундан кўплаб энергия ажралиб чиқади?» деган муаммо саволини бериш мумкин. Бу муаммо саволига мускуллардан қайтаётган веноз қони харорати мускулларга келаётган артериал қонга нисбатан ҳарорати анча паст бўлишини кимё фанидаги экзо ва эндотермик реакциялар мазмунидан, физикадаги бир хил энергиянинг иккинчи хил энергияга айланиши каби материаллар муштараклигида тушунтиришга эришилади. Ўпка ва тўқимларда газларнинг алмашинуви, қоннинг транспорт вазифаси ҳам кимё фанидаги оксидланиш, диффузия ходисалари билан қўшиб ўрганилади. Кимё фанидаги катализаторлар, муҳитнинг ишқорий,кислотали холатлари каби материллардан одам танасидаги пластик ва энергия алмашинуви мавзусини ўрганишада яхши натижалар беради. Ундан ташқари, одамнинг нафас олиши, нафас чиқариши, қон босими каби ҳаётий жараёнларни тушунтиришда тўқималарда суюқлик ва газларнинг ҳарактланиши механизмларига асосланиб тушунтирилиши ўқувчиларни мавзуни анчайин мустаҳкам ўзлаштириб олишларига имкон беради [6].
Предметлар аро боғланишлардан фойдаланиш таълим жараёни мазмунининг энг муҳим элементлари, тушунчаларини, етакчи ғояларини, ўқув жараёни тизимининг тўғри белгилаш имконини беради.
Таълимда предметлар аро боғланишлардан фойдаланиш ўқувчиларнинг дарс материаллларини турли предметлардан эсланган материаллар уйғунлигида анализ,синтез қилиш орқали ўзлаштиришларига, мустақилликларини ривожланишига, илмли, билимли, замон талаблари асосида тарбияланган ёшлар тайёрлашга хизмат қилса, иккинчи томондан, бу технологиялар, турли фанларнинг ўқитиш услубиёти тараққиётига ҳам улкан ҳисса қўшади.
Адабиёт:
- Максимова В. Н., Груздева Н. В. Межпредметные связи в обучении биологии.- М.: Просвещение, 1987.
- Ильченко В. Р. Перекрестки физики, химии и биологии. — М.: Просвещение, 1986.
- Зверев И. Д., Мягкова А. Н. Общая методика преподавания биологии. — М.: Просвещение,1985.
- «Зоғора балиқнинг яшаш муҳити ва ташқи тузилиши» мавзусини (8 синф) ўрганиш физик тушунчаларидан фойдаланиш. «Фарғона водийсининг ўсимлик ҳайвонот дунёси ва улардан оқилона фойдаланиш муаммолари» регионал анжуман материаллари. Андижон 1999 й.
- Хабибуллаев П., Бойдадаев А., Баҳрамов А., Бурхонов С. Физика -7синф дарслиги.»Ўзбекистон Миллий энциклопедияси» Тошкент-2017.
- Асқаров И., Тўхтабоев Н., Ғофуров К. Кимё 7-синф дарслиги. «Шарк»нашриёт –матбаа акциядорлик компанияси Бош тахририяти Тошкент-2017.