Виктор Гюгонинг ўлим жазосига қарши илғор қарашлари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 30 ноября, печатный экземпляр отправим 4 декабря.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №46 (336) ноябрь 2020 г.

Дата публикации: 13.11.2020

Статья просмотрена: 53 раза

Библиографическое описание:

Каршибаева, У. Д. Виктор Гюгонинг ўлим жазосига қарши илғор қарашлари / У. Д. Каршибаева. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 46 (336). — С. 550-553. — URL: https://moluch.ru/archive/336/75088/ (дата обращения: 16.11.2024).

Ушбу мақолада XIX асрда хўрланган халқ дардини В.Гюго «Клод Гё» асари қаҳрамонлари тақдири мисолида очиб бергани ва ўша даврда халқ норозиликлари сабабли жиноятчилик кучайганлиги, унга нисбатан олий жазо ўлимга ҳукум қилиш авж олганини тасвирлаган.

Калит сўзлар: романтизм, ўлим жазоси, абсолют монархия, классицизм, буржуа, жаллод, руҳоний, жамият.

В этой статье речь идёт о страданиях униженных людей, живших в XIX веке, на примере судьбы героев «Клода Гё» В. Гюго. Автор описывает рост преступности из-за народных протестов того времени, в итоге главный герой приговорён к смертной казни.

Ключевые слова: романтизм, смертная казнь, абсолютная монархия, классицизм, буржуа, палач, священник, общество.

Буюк француз ёзувчиси Виктор Гюго XIX асрнинг 20-йилларида шоир ва романист сифатида адабий жараёнга кириб келди. Унинг «Ода ва балладалар» (Odes et Ballades, 1828), «Шарқона оҳанглар» (Les Orientales, 1829) шеърий тўпламлари, «Исландиялик Ган» (Han d’Islande, 1823), «Бюг Жаргал» (Bug Jargal, 1826) каби романлари илк машқлар саналган бўлса-да, адабиёт оламида романтизм сари қўйилган дадил қадам сифатида тан олинган эди. Бу асарлар нафақат ёш Гюго ижодида, балки француз адабиётида романтизм оқимининг шаклланишига асос солди.

1820–30 йиллар давомида француз адабиёти ва санъатида романтизм ақидаларининг тантанаси бевосита Виктор Гюго ижоди билан боғлиқ, десак адашмаган бўламиз. Гарчи XVII-XVIII асрларда француз шеърияти ва дараматургиясида ҳукмрон бўлган абсолют монархияга хизмат қилувчи классицизм санъати ақидалари ўз ўрнини романтизмга осонликча бўшатиб берган эмас.

Айниқса театр санъатида икки оқим ўртасида кураш қизғин тус олади. Виктор Гюго, Александр Дюма-ота, Альфред де Виньи каби ёш қаламкашлар романтизм театрининг ғалабаси учун астойдил курашдилар. Романтиклар драматургияда тарихийлик ва замонавийликни уйғунлаштирувчи мавзуларда асарлар яратиб, ўзлари тарихнавис қиёфасида ҳаётни кузатувчиларга айландилар. Классицизмнинг уч қоидасини рад этишиб, унинг барча қонун ва қолипларидан воз кечдилар. Гюго яратган «Кромвель» (Cromwell, 1827), «Марион Делорм» (Marion de Lorme, 1829), «Эрнани» (Hernani, 1930), «Қиролнинг дилҳуши» (Le Roi s’amuse, 1832), «Рюи Блас» (Ruy Blas, 1838) драмалари классицизм театрига кескин зарба берди, романтизм санъатининг ғалабаси таъминланади, ўз муаллифига шон-шуҳрат келтирди.

Гюгонинг дунёни, жамиятни тушиниши «илоҳийлик», диний ақидалардан жуда узоқ. Рус адабиётшуноси Е. М. Евнина ёзганидек, «Худо»ни англаш Гюго учун «маънавий-ахлоқий идеал» тушунчасининг синонимини англатади; бу ички бир овоз, у инсонга ҳақиқат қаерда ва ёлғон қаердалигини билдиради; бу эзгу-ҳайрлилик боши, у кўзга кўринмайдиган ҳолда бутун оламда, бутун коинотда қоронғулик ва ёвузликка доимий қарши ҳаракатда мавжуд бўлади [3; 208].

Гюгоумрининг якунида: «Биз тараққиётга нишаб сўқмоқ йўл билан бормоқчимиз... Худонинг барча сиёсати ҳам нотекис йўлларни силлиқлашидадир», — деган фикрга келган [1; 15].

Ўлим жазосига қарши илғор қарашлари Виктор Гюгонинг ижодида йирик кўламдаги мавзу ҳисобланган. Чунки у болалигидан бошлаб ўлим жазоси ижросининг шоҳиди бўлган ва ана шу жазо турини бекор қилиш бўйича бутун ижодий ва сиёсий кучни сафарбар этган. Ўлим жазосининг адолатсизлиги, шафқатсизлиги ва бефойдалиги муаллифнинг1834 йилда ёзилган «Клод Гё» («Claude Gueux») ва 1829 йилда ёзилган «Ўлимга ҳукум қилинган кишининг сўнгги куни» («Le dernier jour d`un condamné») асарларида ўз аксини топган.

Виктор Гюгонинг «Ўлимга ҳукум қилинган кишининг сўнгги куни» асари сўз бошиси қуйидаги жумлалар билан якун топган: «Ўтмишдаги ижтимоий тизим учта устунга, яъни, руҳоний, қирол ва жаллодга асосланарди. Худолар ўтарлар, дея қандайдир овоз янграганига анча бўлди. Яқинда эса, қироллар ўтарлар, дея яна қандайдир овоз ўрнидан туриб қичқирди. Учинчи бир овоз туриб, жаллодлар ҳам кетсин, дейиш вақти келди.

Шу аснода эски жамиятнинг тошлари бирин-кетин қулай бошлайди. Худоларга раҳми келганларга -Худо қолади, — дея олишди. Қиролларга раҳми келганларга — Ватан қолар. Жаллодларга раҳми келганларга эса — айтишга гап йўқ. Аммо жаллод билан тартиб ҳам йўқолади, деганига ишонманглар. Келгуси жамият гумбази ушбу даҳшатли калитсиз қуламайди» [5; 227].

Гюго ушбу икки асари қаҳрамонларининг тақдири орқали жамиятдаги ноҳақликларни тасвирлайди. Муаллиф «Ўлимга ҳукум қилинган кишининг сўнгги куни» да содир қилинган жиноятнинг асосан моҳиятини топишга ҳаракат қилса, «Клод Гё»да эса жамиятдаги ноҳақликларнинг ўзи инсонларни жиноят томон бошлаши каби масалалар қўйилган.Асар қҳрамони ҳам камсўқум, виждонли шу билан бирга жуда олийжаноб инсонлигини, унинг бадиий тасвири орқали жуда аниқ кўрсатиб беради. Ушбу қиссада ёзувчи асосий ижтимоий муаммолардан бирини ишчилар синфининг мавқени акс эттиради. Клод Гё исмли 1832 йилда ўлимга ҳукум қилинган ишчининг ҳақиқий ҳикояси. Гюго қатилнинг олдини олишга, жазони енгиллатишга ҳаракат қилди, аммо унинг барча уринишлари муваффақиятсиз бўлди. Муаллиф Клод мисолидан фойдаланган ҳолда, буржуа жамияти инсонни қандай йўқ қилишини кўрсатади.Жамиятдаги ноҳақлик қуйи синф вакиллари учун оғир ҳолатларни келтириб чиқаришини, бу эса инсонлар қанчалик иродали бўлмасин ҳаёт қийинчиликлари одамни букиб қўйишини, Клоднинг ёшига нисбатан анча катта кўринишини, унинг юзидаги ажинлари орқали тасвирлайди.

Гюго халқнинг руҳий, маънавий ва ахлоқий ҳаётини айнан макон белгилаб беради, деб ҳисоблаганига қарамасдан, унинг романлари бадиий дунёсида айнан руҳий, маънавий ва ахлоқий ҳаёт бирламчидир, макон эса фақатгина образ тавсифи холос.

«Клод Гё» асари қаҳрамони қамоққа тушмасдан аввал ҳалол ишчи бўлгани, уни ўғирликда айблаб жазо муддатини ўташи учун Клерво Маркзий қамоқхонсига жўнатилиши, инсон руҳиятига вақт ўтиши билан таъсир қилгани ва ўша макон уни қотил даражасигача олиб келишини кўрсатади.

L’homme fut envoyé faire son temps à la maison centrale de Clairvaux. Clairvaux, abbaye donton a fait une bastille, cellule dont on a fait un cabanon, autel dont on a fait un pilori [4; 5].

Клерво — бу сургунгоҳга айлантирилган ибодатхона, камерага айлантирилган роҳиблар ҳужраси, сазойигоҳга айлантирилган меҳроб [1;22].

Бу макон — асар воқеалари ривожланадиган жой сифатида бутун қаҳрамонлар ҳаётини ўз ичига олган. Асосан қиссадаги воқеалар қамоқхонадан бошланиб, Клоднинг ўлим жазосига ҳукум қилиниб қатил қилинишигача бўлган йўлни ўша ерда босиб ўтади.

Оноре де Бальзак эса, В.Гюгонинг «Клод Гё» ҳикояси ҳақида (унда инсон қадри ерга урилиши, маҳбуснинг ноҳақ ўлимга ҳукм этилиши кескин қораланади) бундай асарда санъаткор, адиб, шоир ўз истеъдодини энг ёрқин намойиш этади, деган эди [2].

Гюгонинг «Клод Гё» асарида қамоқхона бош нозири ва Клод Гё ўртасидаги яширин кураш бир-биридан анча узилган, бир-бирини инкор этади, аммо бу ерда кураш доимий кетмоқда. Қаерда бир-бирига тенг кучлар қаршилик кўрсатса, демакки ўша вазиятлар фожиали якунланиши бежиз эмас. Бироқ бу ердаги кураш жамиятдаги уларнинг ўрни жиҳатидан тенг кучлар ўртасида бормасада, асарнинг макони ҳисобланган қамоқхонада, махбуслар орасида Клод Гёнинг ўрни бош нозирникиданда устин тураётганини англаган қамоқхона бош нозири унга нафрати орқали қарши кураша бошлайди. Улар ўртасидаги кураш атрофдагилар кўз ўнгида бутунлай субъектив ҳолатни кўрсатади.

Асар қаҳрамони ўз ички туғёнларини ичига ютиб қамоқхона бош нозирига ялиниб шундай мурожат қилади:

Claude, le suivant de près, repondit:

«Monsieur, rendez-moi mon compagnon!»

«Impossible!»

«Monsieur», continua Claude, d`une voix qui aurait ému Satan, je «vous implore de me renvoyer Albin;… [4].

Таржимаси:

– Жаноб бош нозир, ўртоғимни ёнимга қайтаринг, — деб гапида давом этди Клод нозирнинг орқасидан эргашиб бораркан.

– Бу мумкин эмас!

– Жаноб бош нозир, деб Клод шундай аянчли овоз билан ёлбора бошладики, агар иблис эшитса, унинг ҳам кўнгли юмшаб кетган бўларди... [1;41].

Асардаги бу вазият инсон ички кечинмасидаги «нафрат» билан ташқи муносабатидаги «инсонийлик» кетма-кетлигидаги узилиш ҳолатини кўрсатиб, инсон руҳий ҳолатидаги антитезани пайдо қилади. Шу тобда у ичидаги нафратини зурға жиловлаб турарди. Атрофдаги махбуслар унинг ниятидан хабардорлиги сабаб, бу мудҳиш вазият юз бермаслигини жуда-жуда хоҳларди. Бу билан муаллиф жамиятдаги ноҳақликлар сабаб яхши, олижаноб, меҳнаткаш халқ қотил ва жиноятчи даражасига чиқиб қолаётганини кўрсатади.

Клод Гёнинг судда сўзлаган нутқи мукаммал муаллиф монологи бўлиб, ўнда ёзувчи буржуа жамиятининг оддий одамларга нисбатан шавқатсиз муносабатига қарши туради. Ҳукумат ва палата қонунларни қабул қиладилар, судялар қамоққа ва ўлим жазосига ҳукум қиладилар, аммо улар халқнинг эҳтиёжини, дардини билмайдилар.

«Très peu», a déclaré Claude. «Je suis un meurtier, je suis un voleur; mais je vous demande messieurs du jury, pourquoi ai-je tué? Pourquoi ai-je volé?» [4].

... Тўғри, мен ўғри ва қотилман, ҳа, мен ўғирлик қилдим ва одам ўлдирдим. Лекин нима учун ўғирлик қилдим? Нега одам ўлдирдим [1;48].

Муаллиф Клоднинг бу сўзлари орқали оддий синф вакиллари ҳарқандай жойда, ҳар қандай вазиятда ҳам саволларига жавоб олалмаслигини ҳукум ўқилгандан сўнг ҳам Клоднинг саволини такрорлаши орқали ифодалаган.

Ушбу асарда бош қаҳрамон Клод Гё бўлишига қарамасдан воқеалар ривожига эътибор қаратилса Клод кичик жинояти учун қамалади. Аммо қамоқхонада бош қаҳрамонга Албин исмли ғамгин маюсгина юрадиган, ўз егулигининг ярмини Клодга берувчи ва шу тариқа унинг меҳрини қозонган бу образ таъсирида Клод қотилга айланганини кузатиш мумкин.

Бунга сабаб асосан қамоқхона бош нозири эди. Клоднинг Албинга бўлган меҳрини сезган ва уларни бир-биридан ажратиш орқали азоб беришга ҳаракат қилган. Муаллиф бу воқеа орқали жамиятдаги ноҳақликлар, одамлар кичик бир жинояти учун ҳам оғир жазога ҳукум қилиниши, камбағал ҳалқнинг хукумрон доиралар таъсирида сабабсиз эзилишини, халқ дардини ҳеч ким тингламаслигини тасвирлайди. Шу сабали жамият ботқоққа ботиб бораётганлигини ҳукуматга қарши курашлардан, норозиликлардан натижа бўлмаслиги, яқин замонларда камбағал халқ озодликка эриша олмаслигини асар қаҳрамонларининг аянчли тақдири орқали кўрсатиб берган.

Хулоса қилиб айтганда XIX аср Европа адабиётида романтизм жанрида ижод қилган инглиз романтиклари тиранияга қарши нафрат, бечора ҳалқни ҳимоя қилиш мотивларида олмон романтизми таъсирида эдилар. Мана шу гуманизм руҳи, халқчиллик тамойили француз романтизмида, хусусан В.Гюго ижодида ёрқин бадиий ифодасини топди. В.Гюго ўз ҳикояларида («Клод Гё») ва романларида хўрланган, эзилган, мазлум, софдил одамларни ҳимоя қилди, ҳамдардлик билдирди.

Адабиёт:

  1. Гюго В. Клод Гё. -Тошкент: «Янги аср авлоди», 2014. — 248 бет.
  2. Гюго В. Собр. сочинений в 10 томах. Том 1, Изд. «Правда», 1972, стр. 380.
  3. Евнина Е. М. Виктор Гюго. — М.: Художественная литература, 1976, — с. 208.
  4. Claude Gueux / В. Гюго — «Public Domain».
  5. PhilippeMalaurie. Droit et littérature. Une anthologie. — Paris: Editions Cujas, 1997. P. 227.
Основные термины (генерируются автоматически): бош, XVII-XVIII, романтизм, француз.

Ключевые слова

романтизм, классицизм, жамият, ўлим жазоси, абсолют монархия, буржуа, жаллод, руҳоний

Похожие статьи

ХХ — аср модернизм адабиёти

Бу мақоланинг мазмуни шундан иборатки, модернизм тушунчасининг адабиётда янги йўналиш сифатида пайдо бўлиши ва бу адабий йўналиш оқимларининг шаклланиши хусусида сўз боради. Мақолада модернизм оқимининг асосий вазифаси инсоннинг ақл ва онгига чуқур к...

Сув омборларидан фойдаланишни яхшилаш мақсадида техник тавсиялар ишлаб чиқиш (Тўдакўл сув омбори мисолида)

Мақолада Тўдакўл сув омборида олиб борилган дала тадқиқотлари асосида унинг техник ҳолати хамда конструктив параметрларига тасир қилувчи салбий омиллар ёритиб берилган. Бу жараёнларни огоҳлантириш (олдини олиш) тадбирлари ишлаб чиқилган.

Нутқ маданиятида миллийлик руҳи

Мазкур мақолада нутқ маданиятини такомиллаштиришда миллийлик масалалари, нутқнинг равон ва мазмундор бўлиши учун инсон ўз устида ишлаши зарурлиги, тинимсиз машқ қилиш орқали мақсадга эришиш йўллари ҳақида сўз боради.

Маҳмуд Замахшарийнинг дунё қўлёзма фондларида сақланаётган асарлари

Ушбу мақолада аллома Маҳмуд Замахшарийнинг юртимиз кутубхоналари ва қўлёзма фондларида мавжуд бўлмаган, лекин шу билан бир қаторда чет эллик олимлар томонидан ўрганилган баъзи асарлари ҳамда унинг қаламига мансуб деб ҳисобланувчи номи маълум бўлган, ...

Сирожиддин Саййид ижодида Ватан тимсоли

Ушбу мақолада Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг Ватан мавзусида яратган шеърлари ижодкорнинг “Қалдирғочларга бер айвонларингни” ва “Онамнинг кулчалари” тўпламларидаги бадиият намуналари мисолида таҳлил қилинади. Ижодкорнинг Ватан тимсолини ...

Чингиз Айтматовнинг «Сарвқомат дилбарим» қиссасининг кино ва театрлардаги талқини

Ушбу мақалада Ч.Айтматовнинг “Сарвқомат дилбарим” қиссасининг кино ва театр саҳнасидаги хилма-хил тақинлари ҳақида сўз юритилади. Асар дунё саҳналарининг намунали ва энг муҳими севимли фильм ва спектаклларини дунёга келишига ўринли сабаб бўла олганли...

Маънавий ва жисмоний соғломлик мустаҳкам оила гарови

Ушбу мақолада жисмонон, маънан, маданий жиҳатдан соғлом авлодсиз катта марраларга эришиб бўлмаслиги тўғрисида гап юритилади. Шунингдек, жамиятимизнинг асоси бўлмиш оила институтини янада ривожлантириш, мавқеини мустаҳкамлаш ва ролини кучайтиришга дои...

Альбер Камюнинг «Бегона» асарида «Абсурд Олам» тасвири

Альбер Камю дунёси — «абсурд дунё" ва «абсурд одам» дунёси. Бу махсус дунё, аниқроғи олам, жозибали ва сирли, чунки Камю ижоди ва образлари билан боғлиқ тортишувлар ва мулоҳазалар шу кунгача сусаймайди. Муаллифнинг абсурд дунёси унинг барча асарлари ...

Этиқодни шаклланишида ижтимоий муҳитни ўрни

Ривожланишни янги босқичида шахдам қадамлар ташлаб бораётган халқимиз рухиятининг кўзгуси бўлган эътиқодни ҳар томонлама илмий асосда таҳлил этиш замонамиз психологларини олдида турган энг долзарб вазифалардан бирдир.

Тафсири Қушайрий Қўлёзмаси

Бу мақолада ҳижрий тўртинчи асрда яшаган Абул Қосим Абдулкарим ибн Ҳавозин Қушайрийнинг ҳаёти ва унинг “Латоифул ишорат би тафсирил Қуръон” (Қуръон тафсир қилишдаги нозик ишоралар) асари ҳақида маълумот берилган. Асарнинг ўзига хос хусусиятлари, услу...

Задать вопрос