Жисмоний тарбия ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашнинг методологик асослари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №52 (342) декабрь 2020 г.

Дата публикации: 25.12.2020

Статья просмотрена: 176 раз

Библиографическое описание:

Махмудов, Б. А. Жисмоний тарбия ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашнинг методологик асослари / Б. А. Махмудов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 52 (342). — С. 459-461. — URL: https://moluch.ru/archive/342/76832/ (дата обращения: 18.12.2024).

Мазкур мақолада бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашнинг параметрларини такомиллаштириш борасида асосли фикрлар келтирилган бўлиб, унда бугунги куннинг жисмоний тарбия ўқитувчисини тайёрлаш юзасидан бажарилиши лозим бўлган маълумотлар баён этилган.

Калит сўзлар: жисмоний тарбия ўқитувчиси, инновация, модернизация, механизм, ғоя, педагог, интулектуал, билим, кўникма, малака, модел, рақобат.

В статье представлены основные идеи по совершенствованию параметров подготовки будущих учителей физической культуры к профессиональной деятельности, описываются действия, которые необходимо сделать по подготовке учителя физической культуры на сегодняшний день.

Ключевые слова: учитель физкультуры, инновации, модернизация, механизм, идея, педагог, интуиция, знания, умение, компетентность, модель, конкуренция.

This article gives a good idea of the improvement of the parameters of the professional activities of future physical education teachers, which outlines the information that must be made to prepare the teacher of today's physical education.

Key words: physical education teacher, innovation, modernization, mechanism, idea, pedagogue, intuitive, knowledge, skill, competence, model, competition.

Дунё миқёсида олий таълим муассасалари таҳсил олувчиларининг билим, кўникма, малака эгаллашларини такомиллаштириш, интеллектуал ва жисмоний камолотини ривожлантириш, таълим сифатини ошириш, уни инсонпарварлаштириш, ўқув предметларига соғломлаштирувчи технологияларни жорий этиш, узвийлиги ва узлуксизлиги, ривожлантирувчи ва ижтимоийлаштирувчи мақсадларини таъминлаш, мутахассисларни, шу жумладан жисмоний тарбия ўқитувчиларининг креативлиги, ижодкорлигини ошириш вазифалари қўйилмоқда.

Мамлакатимизда ўқитувчи таълим ва тарбия жараёнини ташкил қилар экан, уни бошқаради, давлат аҳамиятига молик вазифаларни амалга оширади, давлат мақсадлари асосида янги авлодни жамият учун шакллантиради [1]. Шунга кўра, ўқитувчи ўз фаолиятини янги услубда ташкил қилишга тайёр бўлсагина, ҳали кашф қилинмаган кашфиётларга бой бўлган касбий педагогик жараённи ташкил қилади ҳамда ҳар томонлама баркамол шахс шаклланиши учун зарур педагогик шарт-шароитни яратади. Демак, таълим тизимида сифат ва самарадорликни оширишда илк қадамларидан бири бу — ўқитувчиларни касбий педагогик жараёнга тайёрлигини таъминлашдир.

Республикамизда таълим соҳасида фаолият юритаётган жисмоний тарбия ўқитувчиларининг иш услубини такомиллаштиришда оптимал-педагогик усуллар изланмоқда. Аммо бу уринишлар қуйидаги камчиликлар туфайли натижасиз бўлиб қолмоқда:

— бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашда мутахассислик фанлари блокига кирувчи «Жисмоний тарбия» дарслари замонавий модификациялаштирилмаяпти;

— тадқиқот доирасида педагогик жараён талабалар таълим эҳтиёжларини қондиришга мослаштирилмаган;

— жисмоний тарбия ўқитувчилари талабаларга замонавий билим беришда жисмоний машқларни лойиҳалаш технологиясидан фойдаланиш имкониятларига етарлича баҳо беришмаяпти; талабалар таълим эҳтиёжларини шакллантиришга, уни қониқтириш учун шароитлар яратишга интилиш етарли даражада эмас;

— талабаларга жисмоний йўналишдаги дидактик вазиятли топшириқларидан фойдаланиш тартибли ва мунтазам равишда олиб борилмаяпти; бу мазмундаги аудиториядан ташқари жисмоний -маданий-оқартув ишларининг олиб борилиши талаб даражасида эмас;

— талабаларга келгуси мутахассисликлари бўйича жисмоний маданият соҳасига оид лойиҳалаш технологияси кўпинча, тасодифий машқлардан фойдаланиш эвазига амалга оширилмоқда (уларнинг мазмуни шаклидан ташқарида қаралади, ўзаро боғлиқ ҳолда ифодаланмайди, шакли эса — мазмунидан алоҳида олиб борилиши кузатилади);

— бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчилари — эртанги кун умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчилари мазкур муаммонинг замонавий методологик ҳамда назарий асослари (айниқса, — назарий-педагогик) бўйича тавсияларга эҳтиёж сезадилар [3].

Юқоридагилардан келиб чиқиб, бугунги кунда бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини тайёрлашда касбий фаолиятни ташкил қилиш технологияси алоҳида тадқиқот предмети сифатида ўрганилмаганлигини кўрсатиб ўтиш мумкин.

Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчисини касбий фаолиятга тайёрлаш қуйидагича кечади: мўлжалланган янгиликни ялпи ва унинг алоҳида босқичлари муваффаққиятини башорат қилиш; янгиликни бошқа инновациялар билан қиёслаш, улардан самарадорини танлаб олиш, уларнинг энг аҳамиятли ва аниқлик даражасини аниқлаш; янгиликни татбиқ этишнинг муваффақиятлилик даражасини текшириш. Ўқитувчиларнинг касбий фаолиятга тайёргарлиги уч босқичда амалга оширилади:

  1. Янгиликни педагогик фаолиятда қўллашдан олдинги даврдаги ўқитувчи фаолиятини таҳлил қилиш.
  2. Касбий фаолиятнинг фаол шаклланиш даврини таҳлил қилиш.
  3. Педагогик жараёнга янгилик киритилиб бўлгандан кейинги даврдаги фаолиятни таҳлил қилиш [2].

Касбий фаолиятда ўқитувчи илғор, сермахсул ижодий шахс, кенг қамровли қизиқиш, ички дунёси бой, педагогик янгиликка ўч бўлиши лозим. Касбий фаолият мотивацион, технологик ва рефлексив қисмлардан ташкил топади [4]. Мазкур жараён икки йўналишда амалга оширилади: янгиликни идрок қилишга касбий тайёргарликни шакллантириш ва янгича ҳаракат қилишга ўргатиш. Касбий фаолиятни ташкил этишда таҳсил олувчиларнингг билиш фаолияти ва уни бошқариш алоҳида аҳамиятга эга.

Жисмоний тарбия ўқитувчисининг касбий фаолияти натижасида талабаларнинг жисмоний тайёрлиги, индивидуал-психологик хусусиятлари, уларнинг мотивлар соҳаси атрофлича ўрганилиб чиқилади, мактаб ва синфдан ташқари тадбирларда жисмоний чиниқишга мўлжалланган узлуксиз дидактик тизимни таъминлайдиган методик мажмуалар яратилади; турли мусобақалар, соғлом турмуш тарзини реклама қилувчи тарбиявий тадбирлар: суҳбатлар, кечалар, спорт-шоулар уюштирилиб, ўкувчиларнинг спорт турларига қизиқишлари инобатга олинади, спорт тўгаракларига жалб қилинади, таҳсил олувчиларнинг жисмоний, руҳий ҳамда интеллектуал қобилиятлари ўстирилади; оиладаги, синф ва мактабдаги педагогик ҳамда психологик муҳит атрофлича ўрганилиб, уларнинг ҳамкорлиги ривожлантирилади.

Жисмоний тарбия ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашдан мақсад — ўқитувчининг янгиликка интилувчанлигини, мустақил ўз устида ишлаш кўникмаси ва малакасини шакллантириш, замонавий педагогик технологиялар, интерфаол методлардан фойдаланиб, дарс ва дарсдан ташқари машғулотларни ўтказиш малакасини такомиллаштиришдан иборат экан унда жисмоний тарбия ўқитувчиси касбий фаолиятда қуйидаги қобилиятларини намоён этиши лозим:

— дарс машғулотларида ижодий мотивацияни қўллайди, касбий фаолиятни баҳолайди;

— талабаларнинг ижодий ўзаро фаолиятига ҳамкорлик қилади;

— қатъиятлик, масъулиятлик ва ҳалоллик билан ишини ташкил этади;

— касбий фаолиятга бўлган заруратни аниқлайди;

— ижодий фаолиятга жалб қилишга тайёргарлик кўради;

— шахсий мақсадларни касбий фаолият билан мослаштиради ва бошқалар.

Шунингдек, бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчисини касбий фаолиятга тайёрлашда қуйидаги функцияларни амалга ошириш назарда тутилади:

— миллий ғоя, умуммиллий қадриятларга оид тушунчаларни жисмоний тарбия дарслари таркибига сингдириш;

— бўлажак касбий фаолиятга онгли ёндашув таҳлили, меъёрларга нисбатан танқидий ёндашув;

— касбий янгиликларга нисбатан иштиёқмандлик; ижодкорликни шакллантириш;

— ўз имкониятларини рўёбга чиқариш, соғлом турмуш тарзи ва интилишларини касбий фаолиятида мўжассам қилиш;

— самарали ва аҳамиятли меьёрларни белгилайдиган янги технологияларни топиш; шахснинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ва ўзини ўзи намоён қила олиши асосида ўз ривожланишини таъминлаш;

— таълим ва тарбияни уйғун олиб бориш, ёшларни нафақат жисмонан, балки, маънавий, аҳлоқий жиҳатдан етук шахс сифатида вояга етказиш бўйича таъсирчан педагогик чораларни белгилаш;

— таълим муассасаларида соғлом ижодий муҳитни яратиш, таълим ва тарбия жараёнига илғор касбий, педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш орқали ўқитиш сифатини янги босқичга кўтариш;

— ёшларнинг дунёқараши, тафаккури, мустақил мушоҳада қилиш қобилиятларини ривожлантириш;

— ёшларни диний-экстремистик ғоялар, турли ахборот ҳуружлари таъсиридан ҳимоя қилиш, уларда ватанпарварлик, юртга садоқат ва унинг тақдирига дахлдорлик туйғуларини тарбиялаш;

— мактабдан ташқари таълимнинг шакллари ва мазмунини тубдан янгилаш, ҳудудларнинг хусусиятлари, таҳсил олувчиларнинг қизиқишлари, хоҳиш-истаклари асосида билимларни ўзлаштиришга йўналтириш;

— педагогика соҳасидаги инновациялар кўламини кенгайтириш, педагогик диагностика, талаба шахсига индивидуал ёндашишга доир тадқиқотларга кенг йўл очиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш механизмини жорий этиш;

— педагогик (таълим, тарбия) жараёнида талаба фаолиятини бошқариш учун лойиҳаланган жисмоний тарбия дарсларининг баркамол шахс тарбиясига йўналтириш тенденциясининг кучайтириш.

Ушбу фаолиятни амалиётда қўллаш параметрлари такомиллаштирилса, бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини касбий фаолиятини самарадорлиги ошишига олиб келади.

Адабиёт:

  1. Ш. М. Мирзиёевнинг 2016 йил 8 октябрдаги фармойиши. Lex.uz
  2. Мишагин В. Н., Личностно-ориентированный подход к организации профессиональной подготовки будущего учителя физической культуры. Кан.пед.наук. Дисс. Автореф. Саратов, — 2001. — 190 с.
  3. Холодов Ж. К., Кузнецов В. С. Теория и методика физического воспитания и спорта: Учебное пособие для студентов высших учебных заведений. — М., Академия, 2000. — 480 с.
  4. Эргашев Р. Н. Педагогик техниканинг эстетик хусусиятлари. // Узулсиз таълим тизимида инновацион технологиялар: муаммолар ва ечимлар.Республика илмий-амалий материаллари. — Гулистон: 2010. — 43–44-б.
Основные термины (генерируются автоматически): Педагогика, физическая культура.

Ключевые слова

инновация, модернизация, педагог, механизм, рақобат, жисмоний тарбия ўқитувчиси, ғоя, интулектуал, билим, кўникма, малака, модел

Похожие статьи

Бошланғич синфларда “технология” фанини ўқитиш усул- воситалари

Ушбу мақолада бошланғич синф ўқитувчисини “Технология” фанини кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларга ўқитишга тайёрлашнинг йўллари ва воситаларини аниқлаш ҳақида сўз юритилади.

Компаратив фразеологик бирликлар ва таржима

Ушбу мақолада турли халқларнинг тафаккур йуналиши, ҳаёт тажрибасининг асосан уйғунлиги, уларнинг турли-туман хулк-атвор ва ҳислат-хусусиятларга нисбатан муносабатларинииг аксарият ҳолларда ўхшашлиги турли тиллардаги кўпчилик компаратив фразеологик би...

Arduino платформасида робототехника элементлари

Мақолада Uno Arduino платформаси хақида маълумот ва у ёрдамида ўқувчилар, талабалар, ёшлар ҳамда мутахасислар мустақил равишда электрон қурилмалар ва робортлар яратиш имкони юзага келгани ҳақида фикрлар баён этилган. Шу билан бирга Arduino UNO платфо...

Лалмикор майдонларда нўхатнинг эртапишар ва ҳосилдор нав ва намуналарини танлаш

Мазкур мақолада лалмикор майдонларда етиштирилаётган нўхат экинининг эртапишарлик ва ҳосилдорлик кўрсатгичлари юқори бўлган нав ва намуналарини селекция усули ёрдамида танлаш ишлари олиб борилганлиги тўғрисида маълумотлар келтириб ўтилган.

Жисмоний тарбия бўйича мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлашда компететликнинг ўрни

Ушбу мақола жисмоний тарбия бўйича мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлашда компететликнинг ўрни борасида ёзилган бўлиб, унду жисмоний тарбия бўйича талабаларни келгуси касбий фаолиятга тайёрлашда унинг муҳимлиги ҳамда аҳамият очиб берилган.

Замонавий таълимда физика-технологияни ўқитиш усуллари

Ушбу мақолада мактаб ўқувчиларининг физика фанидан замонавий таълим олишлари учун ва шу орқали олган билимларини ҳайотдга тадқик кила олиш масаласи кўрсатилган. Ўқувчиларнинг назарий ва амалий муўомуоларини ечиш учун оддий усуллар кўрсатилган. Шунинг...

Ер қазиш машиналарининг кесувчи органларини биомеханик изланишлар асосида такомиллаштириш

Мақолада табиат биомеханикасига тақлид қилиш асосида ер қазиш машиналарнинг янги кесиш органларини яратиш кўриб чиқилган. Биомеханик моделлаштиришни қўллаш ва иш шароитида ер қазиш машиналарининг бардошли кесувчи органларини яратиш мақсадида биомехан...

Физикадан лаборатория машғулотларини бажаришда инновацион ёндошувларнинг ўрни

Мақолада таълим жараёнининг «инновацион» лиги талабаларни нафақат ижтимоий–касбий билимлар билан таъминлаши билан бирга касбига хос сифатлар шаклланишига ҳам ёрдам бериши асослаб берилган. Шунингдек, таълим сифати фақат технологияга боғлиқ бўлиб қолм...

Мактабгача таълим соҳаси талабаларида бошқарувчанлик қобилиятларини ривожлантириш

Мақолада олий таълимда мактабгача таълим мутахассисларини бошқарув тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар билан таништириш, мактабгача таълим муассасалари педагог ўртасида ўзаро рақобатни кучайтиради ва таълим жараёнининг самарадорлигини ошириш, монито...

Талабаларнинг оғзаки нутқини ўстириш учун машқлар билан ишлаш

Ушбу мақола инглиз тилини ўрганишда талабаларнинг оғзаки нутқини ривожлантириш муаммосига бағишланган. Чет тилларини ўқитишда нутқни ривожлантиришга ёрдам берадиган бир неча усул мавжуд. Мақолада уларнинг баъзилари муҳокама қилинади ва ушбу усулларни...

Задать вопрос