Мақолада инглиз адабиётининг ёркин намоёндаси Лорд Жорж Байроннинг «Манфред» драматик поэмаси бош қ ахрамонлари Мафред ва Астарта образлари таҳлил килинган.
Калит сўзлар: романтизм, драматик поэма, аслият, трагедия, эгоизм .
Встатье анализируются образы Мафреда и Астарты, главных героев драматической поэмы «Манфред» лорда Джорджа Байрона, яркого представителя английской литературы.
Ключевые слова: романтизм, драматическая поэма, оригинальность, трагедия, эгоизм.
Байроннинг «Манфред» драматик поэмаси жаҳон романтизм шеъриятининг намуналаридан биридир. Кўп йиллар давомида олимлар уни хилма-хил шарҳлаб келадилар. Поэма матнининг таг мазмунини ечишга бағишланган илмий тадқиқотлар ҳам бор. Биринчидан, поэмада чексиз эгоизм руҳияти, яккаҳокимлик; иккинчидан, муросага келмайдиган «мағрур адоват»; учинчидан, тушкунлик, абадий ҳаётга ишончнинг йўқлиги тасвирланади. Профессор И. Г. Неупокоеванинг таъкидлашича, поэма кучли фалсафий ғояга эга; «Манфред» ўзининг метафизик услуби ва мазмуни билан характерлидир. Доимо ўзига хос шеърий тузилма ва жўшқин колорит ҳар бир шоир ҳақида ахлоқий хулосага келиш, дастлабки «асос» уларни яқиндан кузатиш, мавжуд тартиб уларни қониқтирмаслиги, инсон ишончининг йўқолиши, унга қарши қайтариб бўлмайдиган турли хил ғалаёндир [1]. «Манфред» поэмасининг машҳур шоир И.Бунин томонидан қилинган рус тилидаги таржимасида шеърнинг романтик ва фалсафий руҳи иложи борича сақлаб қолинган. Таржимон ва таржимашунос Н.Любимовнинг ёзишича, шоир И.Бунин таржимаси билан асл нусха ўртасида ажойиб ўхшашлик бор. Биринчидан, таржимон аслиятдаги мақсадга урғу беради, таржимон руҳи ва аслият руҳи бир-бирига таъсир этади, бир-бирини бойитади, шоир ижодининг иккинчи ҳаёти бошланади. И.Бунин шеърий таржимасида исталган турдаги бадиий безаклар — таъсир- чанлик ва мутаносиблик, оқиллик ва ўзига хос гўзаллик ётади [2]. Морис Ж.Квинлан Байроннинг «Манфред» ва «Зардуштийлик» номли [3] мақоласида шоирнинг зардуштийликка катта эътибор берганлигини айтади, лекин бизнингча драмада зардуштийлик қарашлари етарли даражада ифодаланмаган, муаллиф оламни бошқараётган ёвузлик кучлари қиёфаларини тасвирлашда Ахриман қиёфаси билан чегараланиб қолган.
У Манфред образи орқали такаббур инсонларнинг умумлашган фалсафий образини яратишга ҳаракат қилган. Рауф Парфи ҳам бу образ орқали ана шундай кенг оламни кўрмоқда. Шунинг учун ўз таржималарида у чуқур фалсафий умумлашмаларга эришмоқда. Поэмада пок табиат олдида инсон кучининг ожизлиги қарама-қарши қўйилган. Табиатга мафтун бўлган Манфред барча одамзотни ифодаламасдан, балки ҳаётдан кўнгли қолган ва ундан нафратланган, у билан видолашаётган бир шахсдир:
Аслиятда:
My mother Earth!
And thou fresh breaking Day, and you, ye Mountains,
Why are ye beautiful? I cannot love ye.
And thou, the bright eye of the universe,
That openest over all,and unto all
At a delight- thou shin’stnot on my heart. (Р. 472)
Иван Бунин таржимасида:
Мать Земля!
Ты, юная денница, вы, огоры,
Зачем вы так прекрасны? — Не могу
Я вас любить. — И ты, веселенной око,
На целый мир отверстое с любовью.
Ты не даешь отрады только мне! (С. 470)
Ўзбек тилида ҳам Рауф Парфи қаҳрамоннинг ана шундай оғир ва фожиали руҳий кайфиятини аниқ етказиб бера олган:
О, онам, Ерим!
О, сен ёш кун! Тоғлар бунчалар нечун
Гўзалсиз! Сева олмайман сизни! (88-бет)
Поэмада қаҳрамон ҳақида М. С. Кургинян «Манфред фақатгина ўз даврининг қурбони эмас, балки унинг қаҳрамони ҳамдир» деб аниқ баҳо берган. Унда худбинлик, қалби нопок, ҳукмдорликка интилиши, иккинчи томондан, инсон шахсиятида «озодлик туфайли пайдо бўлган ҳурфикрликнинг салбий оқибатлари ҳақида аниқ тафсилотлар берган» [5]. Ўзбек таржимони жамият ва қаҳрамон ўртасидаги фожиавий муносабатларни ва Манфред образини нуқсонсиз, аниқроғи, забардаст шахс сифатида шу тариқа ҳаммадан нафратланишга ҳаққи борлигини кўрсатган.
«Шарқона поэмалар қаҳрамонларига монанд худбинлик ва ўзини яхши кўриш каби хислатлар Манфред қиёфаси орқали янада аниқроқ тасвирланган. Инсон руҳиятидаги худбинлик, бошқалар бахтини ўйламаслик, ўзгаларни сева олмаслик Манфреднинг фожиали томонларидан биридир» [5]. Манфред қиёфасидаги нуқсонлар умумфалсафий маънода бўлиб, шоир шу образ орқали инсонларга хос камчиликларни қоралайди. Поэмада романтик шеъриятга хос сирли қиёфалардан бири кузатилади. Бу сирли образ Астартадир. Шумер ва Бобил мифологиясида Астарта, Иштар (ёки Ишрат)–севги маъбудаси ҳисобланади. Астарта — шоир ва қаҳрамоннинг юксак орзуси. У севги ва инсонийлик тимсоли. Ўзбек шоири таржимасида ҳам бу романтик образда кўп сирлар борлиги сезилмоқда. Бунин таржимаси ва Рауф Парфи таржимасидаги мисраларни таққослаганимизда, Фея (Астарта) бу Манфреднинг беғубор йиллари, унинг юксакликка интилишидир, деган фикрга келамиз. Иван Бунин таржимасидабу инсоний фазилатлар аниқ-равшан, нозик- нафис сўзлар билан ифодаланган:
Но ей не чуждо было и другое:
Участье к людям, слезы и улыбки, —
Которых я не ведаю — смиренье,
Моей душе не сродное, — и нежность
Что только к ней имел я…. (С 480)
Бу мисралар ўзбек тилида ҳам сирли янграйди.
Менда йўқ туҳфалар бор эди унда-
Табассум, ғамхўрлик, шафқат, мен ёлғиз
Унга меҳр илтифот қилардим фақат.
Мутечилик руҳимдан мутлоқ бегона
Рауф Парфи таржимасидаги охирги мисралар ғализ чиққан. Масалан, «смиренье» сўзини ўзбек шоири узоқ уйламасдан «раболепие» («муте») деб таржима қилган ва шу билан аслиятдаги туб маънони ўзгартириб юборган. Тангрига итоат христианлар ва мусулмонларда яхши фазилатлар ҳисобланади. Астарта — худо олдида беозор, одамларга меҳр-шафқатли, худпарастликни билмайдиган аёл — шоирнинг эстетик идеалидир. Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, Байрон романтизмининг юксак чўққиларидан бири «Манфред» трагедиясида лирик трагик қахрамоннинг воқеликка, жамият ҳаётига, замондошларига салбий муносабати ҳам Тангрига қарши исённинг ёрқин кўринишидир.
Адабиёт:
- Неупокоева И. Г. Революционно-романтическая поэма первой половина XIX века // Опыт типологии жанра.-М.: Наука. 1971. Стр 520
- Любимов Н. Золотое сечение //Золотой диск. Стихи зарубежных поэтов в переводе Иван Бунина.-М.: Худож.лит-ра, 1975.-с.11.
- Quinlan M. I. «Manfred» and Zoroastrians // L. Engl.Germ. Phil.1958. Vol. 57 № 4
- «Manfred». George Gordon. (Lord), Lord Byron — introduction. Nineteenth century Literary Criticism. Edited by Edna M. Hedblad Russel Whitaker. Vol.109. Gale Cengage — 2002. e Notes.com. — 2006. 25 sep. — 2010.
- Курганян М.С. Джордж Байрон. Критико-биографический очерк.-М., ГИХЛ. 1958