Малака ошириш курсида “Можор” таълим методини қўллаш | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №17 (359) апрель 2021 г.

Дата публикации: 28.04.2021

Статья просмотрена: 21 раз

Библиографическое описание:

Саидова, Д. М. Малака ошириш курсида “Можор” таълим методини қўллаш / Д. М. Саидова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2021. — № 17 (359). — С. 395-397. — URL: https://moluch.ru/archive/359/80400/ (дата обращения: 18.12.2024).

Мазкур мақолада малака ошириш курсида “можор” таълим методини қўллаш масаласи таҳлил этилган.

Таянч атамалар: малака ошириш курси, “можор” методи, индивидуал

В статье анализируется использование метода majorв обучении.

Ключевые слова: курс повышения квалификации, major, индивидуальный

This article analyzes the use of «major» teaching methods in the training course.

Keywords : advanced training course, «major» method, individual

Халқ таълим ходимларининг малакасини ошириш жараёнида янгича ёндашувлар, инновацион методларни ўрганишга доимий этиёж мавжуд. Шундай методикалардан бири тадқиқотчи А.Соатов таклиф этган “Можор” системаси таълимда самарали қўллаш мумкин бўлган мураккаб методлардан бири бўлиб, ушбу методни қўллаш жараёнида бажарувчининг барча психик жараёнлари (диққат, сезги, идрок, хотира, тафаккур, хаёл, нутқ) фаол қатнашади.

Методни малака ошириш курсларида қўллаш учун ўртача 40 дақиқадан 60 дақиқагача вақт сарфланиши мумкин. Қанча вақт сарфланиши асосан дарснинг тўғри ташкил қилиниши ва тингловчиларнинг фаоллигига боғлиқ.

Методни тарқатмали материал шаклида ёки ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда қўллаш мумкин. Методни қўллаш жараёнидаги ўзига хослик шундаки, бошқа методларни ўқитувчи тингловчи ва тингловчиларга топшириқ берган ҳолда индивидуал ёки гуруҳий шаклда қўллайди. Улар топшириқни берилган йўриқномага риоя қилган ҳолда бажаришади. Фаоллиги ва натижасига кўра баҳоланади ёки тақдирланишади.

Можор системасини эса мураккаб метод бўлганлиги сабаб дастлаб ўқитувчи ўзида қўллаб кўрсатиши керак. Бу жараёнда тингловчилар берилган вақт давомида метод билан танишиб чиқишади ва унинг аҳамияти ҳақида маълумотга эга бўлишади. Метод самарали қўлланиши учун ўқитувчи томонидан тўлиқ ва пухта ўзлаштирилиши керак. Методни тўрт босқичга бўлиб машғулотда қўллаш мақсадга мувофиқ.

Биринчи босқич. Биринчи босқичда ўқитувчи тингловчиларга хотира тушунчаси, унинг аҳамияти ва имкониятлари ҳақида маълумот бериб ўтади ва тингловчилардан қандай маълумотларни хотирада сақлаб қолиш қийинлигини сўрайди. Тингловчилар шахсий тажриба ва кузатувларига асосланган ҳолда сақлаб қолиш қийин бўлган омилларни санашади. Бундай пайтда хотирада энг сақлаб қолиниши қийин бўлган омиллар сифатида рақамлар кўпроқ тилга олинади.

Шунда ўқитувчи кўпчиликка эслаб қолишда қийинчилик туғдириши мумкин бўлган рақамларни хотирада мустаҳкам сақлаб қолишга хизмат қилувчи мураккаб методни дарсда қўлламоқчи эканлигини айтади. Бу албатта, кўпчилик тингловчиларда қизиқиш уйғотади. Чунки тингловчилар билим олиш жараёнида рақамларни эсда сақлаб қолиш билан боғлиқ муаммоларга кўп бора тўқнаш келишади. Шу боис маъно ифодаламайдиган кўпхонали сонларни қўлланилиши кутилаётган метод орқали қийинчиликсиз эслаб қолиш мумкинлигини билган тингловчиларда уни билишга бўлган иштиёқ янада ортади.

Методни қўллаш учун ўқитувчи томонидан хоҳишига кўра ихтиёрий иккита тингловчи эксперт қилиб танлаб олинади. Эксперт тингловчилар олдинги қатордаги партага бирга ўтирши керак. Ўқитувчи уларга можор системасига киритилган юзта икки хонали сонларнинг ҳар бирига биттадан беркитилган юзта сўз туширилган варақни беради. Варақда аввал ҳар бир ўнлик система учун танланган ундош товушлар қандай ўхшашлигига кўра танлангани жадвал шаклида кўрсатиб ўтилган.

Экспертлар рақамларга беркитилган сўзларни кўздан кечириб чиқишади. Ўқитувчи эса қолган тингловчиларга икки хонали рақамларни ихтиёрий равишда аралаштириб айтишларини ўзи эса айтилган рақамга беркитилган сўзларни ёддан айтиб беришини айтади.

Шу ерда экспертларнинг вазифаси намунадаги қоғозга қараб тингловчилар аралаштириб айтаётган икки хонали сонларга беркитилган сўзларни ўқитувчининг ёддан тўғри айтаётганлигини кузатиб, текшириб бориш. Масалан, Б исмли тингловчи 11 деса, ўқитувчи “терак”, C исмли тингловчи 35 деса ўқитувчи занжир, Д исмли тингловчи 64 деса ўқитувчи бакалавр дейиши керак. Чунки намунадаги қоғозда 11 сонига терак, 35 сонига занжир, 64 сонига эса бакалавр сўзи беркитилган. Экспертлар тингловчилар томонидан тўхтовсиз аралаштириб айтилаётган икки хонали сонларни ўқитувчи эшитган заҳоти ётдан тўғри айтаётганлигини текшириб бориши керак. Экспертлар бу пайтда тингловчилар томонида кетма-кетлик билан тўхтовсиз айтилаётган сўзларни ўқитувчининг қайси сонларга беркитилганини тўғри айтса тўғрилигини тасдиқлаши, нотўғри айтса тўғри сўзни айтиши ёки эслолмай қолса эслатиб юбориши лозим бўлади.

Иккинчи босқич. Шундан кейин ўқитувчи методни қўллашни бошлайди. Бунинг учун тингловчилар ихтиёрий равишда икки хонали сонларни хотирасига келганини оғзаки шаклда айтишлари ўқитувчи эса доскага сонларни ёзиб кетавериши керак бўлади. Бунда ўқитувчи нечта икки хонали сонларни методга боғлаб эслаб қололса шунча икки хонали сонларни тингловчилар томонидан айтилгунича доскага ёзиб бориши керак. Иш фаолиятимда мен кўпроқ дарс жараёнида еттитагача бўлган икки хонали сонларни ёзиб методга боғлаб белгиланган вақтдан кейин ёддан айтиб бераман. Методни қўллаётган ўқитувчи ҳам ўз имкониятини ҳисобга олган ҳолда икки хонали сонларни ёзиши керак. Шундагина белгиланган вақтдан кейин системага солиб чиқилган икки хонали сонларни қийналмасдан айтиб бера олади. Агар ўқитувчи олтита икки хонали сонларни системага жойлаб эслаб қололса олтинчи икки хонали сон айтилгандан кейин сонларни ёзишни тўхташиши керак.

Чунки тўғридан-тўғри эслаб қолиш қийин бўлганлиги учун уни системага солиб олтита икки хонали сонлар кетма-кетлигида ноодатий воқеа тузиш орқали осонлик билан эслаб қолиш мумкинлигини қўллаб кўрсатиши керак. Воқеани қандай тузиш кераклигини юқорида келтириб ўтган эдик. Фақат ўқитувчи икки хонали сонлардан иборат бўлган воқеа ноодатий тарзда тузилиши кераклигини алоҳида таъкидлаши зарур.

Илмий жиҳатдан олганда хотирамизда минглаб одатий воқеалар мавжудлиги учун воқеаларни одатий ҳолда тузишимиз хотирамиздаги унга ўхшаши мумкин бўлган кўплаб шундай воқеаларга чалғиб асосий воқеани эслашга қийналиб қолишимизга сабаб бўлади. Ноодатий воқеалар эса ҳаётда жуда кам учрайди. Мантиқсиз, ғалати ёки фантастик ҳодисаларни ўзида акс эттирган бундай ноодатий воқеалар хотирамизда алоҳида сақланади ҳамда эслаш керак бўлган пайтда қийинчиликсиз хотирада тикланади.

Учинчи босқич. Кейинги босқичда ўқитувчи тингловчиларга доскада ёзилган сонларни системага солган ҳолда эслаб қолиш учун тузилиши лозим бўлган ноодатий воқеани ким тузиши кераклигини таклиф қилади. Ўқитувчи тузадими, тингловчилар билан биргаликда тузадими ёки тингловчиларнинг ўзи тузадими келишиб қарор қабул қилиши керак бўлади. Бундай пайтда ноодатий воқеани ўқитувчи ва тингловчилар биргаликда тузгани маъқулроқ.

Ноодатий воқеа тузиб бўлингандан кейин тингловчилар доскада ёзилган сонлар ва сўзларни дафтарларига ёзиб олишлари керак.

Тўртинчи босқич. Сўнги босқичда ўқитувчи белгиланган вақт етиб келганида аввал ноодатий воқеаларни эслаш орқали сўзларни, унда қатнашган сўзлар орқали сонларни эслаб оғзаки айтади ёки доскага ёзиб кўрсатади. Шу билан мураккаб методни қўллаш жараёни якунига етади. Тингловчилар дарсдан олган таъсуротлари ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдиришади. Ўқитувчи барча билдирилган фикр-мулоҳазаларни хулосалаган ҳолда дарсни якунлайди. Информациялар кўлами ниҳоятда кенгайиб бораётган бугунги ахборот асрида компетентли педагогнинг касбий фаолият жараёнида хотира имкониятларига оид илмий билимлардан хабардор бўлиши ўқувчи ва тингловчиларда фанга оид керакли маълумотларни саралаб олиш ва уларни оқилона йўл билан хотирада сақлаб қолиш кўникмасини шакллантиришга хизмат қилади. Ўқувчи ва тингловчиларнинг хотира имкониятларига оид бундай кўникмаларга эга бўлиши таълим сифатини ошириш билан биргаликда келажакда шуғулланишлари мумкин бўлган касбий фаолият жараёнида ҳам фойда беради.

Тингловчиларда психологик хизмат кўрсатиш кўникмаларини шакллантириш жараёнида биз қуйидаги хулосаларга келдик.

Психологик хизмат кўрсатиш кўникмаларини шакллантириш жараёнида бўлажак педагог-психологлар психологик маслаҳат бериш кўникмаларини шакллантириш бўйича психологик маслаҳат соҳасидаги қуйидаги билимларни ўзлаштиришлари лозим: терминологияни билиш, психологик маслаҳат жараёнининг табиати ва хусусиятларини билиш; психологик маслаҳатда асосий психологик назарияларни билиш; психологик маслаҳат босқичларини билиш; психологик маслаҳатни амалга ошириш технологияси билан боғлиқ асосий назарий ва амалий тушунчаларни билиш.

Педагогик фаолиятда таълим самарадорлигини ошириш учун таълим берувчи педагоглар ўзларида қуйидаги билим кўникма ва малакаларни шакллантиришлари лозим. Маҳоратли педагог касбий, шахсий, умуммаданий ва махсус компетенция турларини билиши, касбий компетенция негизида акс этган сифатларга эга бўлиши, педагогик маҳорат турларини ўзлаштирган бўлиши, хотира имкониятларидан унумли фойдаланган ҳолда таълим олувчиларнинг фанга оид керакли маълумотларни мустаҳкам эсда сақлаб қолишлари учун маслаҳатлар бера олиши, таълим олувчиларга материални осон эсда сақлаб қолишлари учун оддий ва мурраккаб турдаги махсус мнемоник усулларга таянган ҳолда ўзлаштириш қонуниятларини ўргатиши зарур.

Маҳоратли педагог бўлажак педагог-психологларни амалий фаолиятга тайёрлашда хотирага хос мнемоник усул “Можор” технологиясини қўллаш орқали тингловчилар психик жараёнларини фаоллаштира олиши, технологияни қўллаш жараёнида рақамларни хотирада сақлаб қолишнинг аҳамиятини, технологияни қўллаш босқичларини, тингловчиларда “Можор” технологиясини ўзлаштириб амалда қўллаш кўникмасини шакллантира олиш малакасига эга бўлиши лозим.

Адабиёт:

  1. Соатов А. Ж. “МОЖОР” системасини икки соатлик дарс машғулотида қўллаш технологияси. Халқ таълими журнали. 3 махсус сон. Тошкент. 2021.-83 б
  2. Соатов.А. Ж. Бўлажак педагог-психологларда психологик маслаҳат бериш кўникмаларини шакллантириш технологияси. Ўқув қўлланма. Тошкент: Фан ва технологиялар нашриёт-матбаа уйи. 2020.-88 б.
Основные термины (генерируются автоматически): психологик.

Ключевые слова

малака ошириш курси, “можор” методи, индивидуал

Похожие статьи

Бошланғич синфларда Алишер Навоий асарларини ўқитиш усуллари

Ушбу мақолада умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчиларида Алишер Навоий ижодини ўрганиш зарурлиги масалалари, умумтаьлим мактабларида илмий-амалий билимларини чуқурлаштириш таьлим-тарбия самарадорлигини сифат босқичига кўтариш фикрлари баён эти...

Ўт олдириш свечасини такомиллаштиришда “Морфологик таҳлил” методидан фойдаланиш

“Морфологик таҳлил” методи бўйича “Ўт олдириш свечасини тахлил қилиш” мавзусининг ўқитилиши ёритилган. Таҳлил натижасида одатий свеча такомиллаштирилиб, ундаги марказий ва ташқи электродлар Лаваль соплоли электродларга алмаштирилган. Бундай свеча ёни...

Меҳнат шартларини ўзгартириш тушунчаси ва меҳнат шартномасини ўзгартиришнинг асосий қоидалари

Мақолада меҳнат шартларининг ўзгартиришнинг тушунчаларига таъриф берилган. Шунингдек меҳнат шартномасини тузиш, уни ўзгартиришнинг асосий қоидалари юзасидан қонунчиликда ёритилган масалалар очиб берилган.

Араб тилини ўргатишда инфографикадан фойдаланиш

Ушбу мақолада инфографиканинг аҳамияти, чет тилларини, хусусан араб тилини ўрганишда унинг расмли ва ҳаракатли расм турларидан фойдаланиш йўллари ҳақида маълумот берилган.

Малака ошириш жараёнида педагог кадрларнинг лексик компетенциясини интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш

Берилган мақолади педагог кадрларнинг малака ошириш жараёнида лексик компетенциясини интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш шарт шароитлари кўриб чиқилган. Шунингдек, чет тилларни ўқитишда лексик компетенция ўрни ҳақида сўз боради.

Атмосфера ҳавосини чанг билан ифлосланиш холатини гигиеник баҳолаш

2015–2017 йилларда туман аҳолисининг касалланиш ҳолати бевосита атмосфера ҳавосининг ифлосланиши билан боғлиқ бўлиб, болалар, ўсмирлар ва катталар ўртасида асосан нафас аъзолари кўпайганлиги, юқумли ва паразитар, эндокрин, қон тизими касалликлари кам...

Мактаб ёшидаги болаларнинг маънавий шаклланишида ижтимоий педагогикнинг таъсири

Мақолада мактаб ёшидаги ўқувчиларни маънавий шаклланишида ижтимоий педагогларнинг педагогик таъсири хақида сўз юритилади. Бу фаолият ўқувчиларнинг доимий камол топишлари ва таълим олишларига боғлиқ мактабдаги ижтимоий педагогик фаолиятнинг барча жиҳа...

Миллий спорт ўйинларининг соғлом авлод тарбиясидаги ўрни

Мақолада миллий халқ ўйинлари соғлом авлод тарбиясидаги самарали усуллардан бири сифатида тадқиқ қилинган бўлиб, халқ ўйинларини таълим-тарбия жараёнида ташкил қилиш ва самарадорлигини ошириш юзасидан педагогик тавсиялар берилган.

Сўз ясаш жараёни ва унинг араб адабий тилининг луғат таркибини шакллантиришдаги роли

Мақолада араб тилида сўз ясашнинг асосий услублари: морфологик ва лексико-семантик соҳалари, лексика билан грамматика ўртасидаги боғланиш, араб сўзларининг ўзагига ва таркибий андозасига кўра таснифи хақида айтилади.

“Тазкирату-л-авлиё” асарининг туркий таржимаси ва унинг қўлёзма нусхалари

Ушбу мақолада Фариддидин Атторнинг “Тазкирату-л-авлиё” тазкираси ва унинг туркий таржимаси қўлёзма нусхалари манбашунослик нуқтаи назаридан тадқиқ этилиб, асарнинг бир нечта нусхалари қиёсий ўрганилган.

Задать вопрос