Яширин иқтисодиётни кескин қисқартириш йўллари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 30 ноября, печатный экземпляр отправим 4 декабря.

Опубликовать статью в журнале

Библиографическое описание:

Кутбитдинова, М. И. Яширин иқтисодиётни кескин қисқартириш йўллари / М. И. Кутбитдинова, М. Д. Тоджиева, Ю. Д. Баширова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2021. — № 20 (362). — С. 449-453. — URL: https://moluch.ru/archive/362/80991/ (дата обращения: 16.11.2024).



Мазкур мақолада Яширин иқтисодиёт турли шаклларда намоён бўлиши ҳақида фикр юритилган.

Калит сўзлар: Яширин иқтисодиёт, Иқтисодиёт, тармоқ, норматив-ҳуқуқий ҳужжат.

В этой статье рассматриваются различные формы теневой экономики.

Ключевые слова: скрытая экономика, экономика, промышленность, нормативно-правовой документ.

Яширин иқтисодиёт турли шаклларда намоён бўлиши ва мамлакатимизда унинг даражаси юқорилигича қолаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Буни мамлакатимизнинг Иқтисодий эркинлик индексидаги ўрнидан ҳам кўрса бўлади. Хусусан, ушбу рейтингда республикамиз 186 та мамлакат орасида 114-ўринни эгаллайди. Сўнгги йилларда бизнесга қўшимча қулайликлар яратиш орқали яширин иқтисодиёт улушини камайтириш чоралари кўрилмоқда.

Иқтисодиёт тармоқларидаги яширин айланма даражасини кескин пасайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Фармонга кўра:

– бизнеснинг «соядан» чиқишини рағбатлантириш, солиқ режимини соддалаштириш ҳамда нақдсиз тўловларни кенгайтириш учун шарт-шароитлар яратиш;.

– қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бизнес юритишдаги жорий амалиётга мослаштиш;

– солиқ ва божхона маъмуриятчилиги воситалари ҳисоб ва тушумларнинг тўлиқлигига, шу жумладан солиқлардан бўйин товлаган жисмоний ва юридик шахсларни аниқлаш ва жавобгарликка тортишга қаратиш;

– яширин иқтисодиётга таъсир қилувчи омил сифатида коррупцияни қисқартириш;

– турли вазирлик ва идораларнинг яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича ўзаро мувофиқлашган фаолиятини таъминлаш;

– очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, яширин иқтисодиётга қарши курашишга кенг жамоатчиликни, нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситаларини жалб қилиш, жамиятда яширин иқтисодиётга муросасизлик ҳиссини шакллантириш, легал бизнес юритишнинг нуфузини ошириш масалаларига эътибор қаратилди.

Жаҳондаги иқтисодий глабаллашув ва молиявий-иқтисодий инқирозлар, ҳамда иқтисодий хавфсизликка бўлаётган таҳдидлар шароитида миллий иқтисодиётни модернизация қилиш ва ривожлантириш, давлат ўз олдидаги вазифаларини тўлиқ амалга ошириши учун бюджет даромадларини шакллантириш ҳар қайси давлатнинг асосий масалаларидан бири ҳисобланади.

Мамлакат хавфсизлигини таъминлашнинг моддий асоси — унинг иқтисодий салоҳиятидир. Чунки ушбу салоҳиятгина мамлакат мудофаасини, унинг ҳудудий яхлитлигини, халқаро муносабатларда мамлакатимиз манфаатлари ҳимоясини ва жамиятда ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминловчи омил бўлиб ҳисобланади.

Солиқлар аксарият давлатларда бюджет даромадининг асосий манбаи ҳисобланади. Шу билан бирга оқилона солиқ сиёсати ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг умумдавлат, ҳудудий ва маҳаллий дастурларини молиялаштириш воситаси ҳамдир.

Юқоридагидан келиб чиқиб, қуйидаги:

– яширин иқтисодиётга барҳам беришда солиқ назоратини кучайтиришнинг илмий-назарий асосларини тадқиқ қилиш;

– яширин иқтисодиётни юзага келтирувчи омилларни ўрганиш;

– яширин иқтисодиётга барҳам беришда хорижий мамлакатлар тажрибаларини ўрганиш;

– яширин иқтисодиётга барҳам беришда солиқ назоратини ташкил этишнинг амалдаги ҳолатини таҳлил қилиш;

– яширин иқтисодиётга барҳам беришда солиқ назоратини кучайтириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш вазифалар белгиланди.

Солиқ ҳуқуқбузарлигини содир этишга бу реал хўжалик фаолиятига тақлид қилиб, сунъий, ёлғон шартномавий муносабатларни тузишга қаратилган ҳаракатлар мажмуидир. Солиқ ҳуқуқбузарлиги, уни содир этган шахс ўз ҳаракатларининг ноқонуний хусусиятидан хабардор бўлган, бундай ҳаракатлар (ҳаракасизлик)нинг зарарли оқибатлари содир этилишини билган ёки атайлаб йўл қўйган бўлса, қасддан содир этилган ҳисобланади.

Бундай ҳолатларнинг қасдан қилинганлигини аниқлаш учун бевосита далиллар бўлиши лозим ва бу қуйидагиларни ўз ичига олади:

– гувоҳларнинг кўрсатмаси;

– шахснинг ҳақиқий ниятларини очиб берувчи мусодара қилинган ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларни амалга ошириш ("қора бухгалтерия ҳисоби» нинг ёзувлари, ҳужжатлари ёки файллари);

– видео ва аудио ёзувлар;

– телефон ва бошқа суҳбатларни тинглаш натижалари.

Лекин бундай ниятни бевосита далилларсиз исботлаш жуда қийин. Ушбу масала бўйича қуйидаги тўртта холатни кўриб чиқамиз.

  1. Сохта операциялар (солиқларни оптималлаштириш схемалари орқали бир кунлик фирмаларни аниқлаш). Солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг классик схемаси — сотиб олинган товарлар ёки хизматлар қийматини ошириш мақсадида -харажатлар қисмини ошириб кўрсатиш ёки даромад қисмини яшириш мақсадида, яъни товарлар паст нархларда сотилишини қамраб олиш. Унинг контрагентлари ноқонуний солиқ енгилликларни, яъни солиқларни кам тўлаган холда ўз манфати учун кўпроқ даромад олишга қаратилган сохта ҳужжат оқимини яратганлигини исботлаши керак.

Бунинг учун солиқ тўлашдан бўйин товлаш схемаларини аниқлашда солиқ органлари сохта битимларни исботлашлари лозим. Бунда:

а) корхона рахбарларини, товарлар (ишлар, хизматлар) ижроси ва қабул қилиш учун масъул шахсларни, шунингдек солиқ тўловчи ташкилотнинг бухгалтерлари ва унинг пудратчиларни шубҳали шартнома тузиш ва ижро ҳолатларни ҳақида сўроқ қилиш;

б) шубҳали молиявий-хўжалик операцияларини тасдиқловчи бирламчи ҳужжатларни, шу жумладан ихтиёрий ҳужжатларни (ёзишмалар, аризалар, йиғилиш баённомалари, омбор дафтарлари, кириш ва чиқиш журналлари, ўтиш қайдномалари ва бошқаларни) талаб ва тахлил қилиш;

в) ҳужжатларни таҳлил қилиш ва номувофиқликларни топиш учун маълумотларни таққослаш, масалан: шартномада (ёки унинг иловаларида) товарлар донабай миқдор бирлигида берилиб, ҳисобварақ-фактура ва фактураларда эса тоннада кўрсатилиши мумкин. Шунингдек, зарур бўлса, қўл ёзувини экспертизиясини амалга оширишни тайинлаши мумкин, асосий бухгалтерия ҳужжатлар хақиқийлигини текшиш;

г) солиқ тўловчининг контрагентлари орасида риск гуруҳига мансуб ташкилотлар (бир кунлик фирмалар, аффилланган ташкилотлар) аниқланса, улар ушбу ташкилотларни (ўз фаолияти билан шуғулланувчи шахсларни) солиқ тўловчининг мансабдор шахслари билан боғлашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш;

д) хорижий ҳамкорлар мансублиги исбот қилинган тақдирда, Ўзбекистонда хорижий компаниялар манфаатларини ифодаловчи шахслар ҳақида маълумотларни текшириш, сохта ёки йўқ номзод директорлар борлигини аниқлаш. Ҳамда солиқ органлари Марказий банкидан хорижий ҳамкорлар операциялари ҳақида маълумотни талаб қилишлари лозим. Барча схема якуний бенефициар ва битимларнинг ҳақиқий мақсадини аниқлашга қаратилган бўлиши керак;

е) бир кунлик фирмаларнинг муҳрлари, аффилланган ташкилотлар бланкалари, флешдисклар, серверлар, жетонлар, ротокин ва бошқаларни қидиришда биноларни (офисларни) кўздан кечиришни амалга ошириш;

ж) бир контрагентнинг (битта ходим) ўз шартномани бажариш мумкин эмаслигини ҳисобга олиб товарлар харакатини ўрганиш (товарлар етказиб бериш учун) ва маҳсулот ишлаб чиқарувчини, ҳақиқий провайдер ёки хизмат кўрсатувчи пудратчини аниқлаш, омбор бор йўқлигини аниқлаш, ва товарлар ҳаракатини ҳам ҳақиқий ҳолатини ва ҳам бухгалтерия ҳисоботини таҳлил қилиш;

з) маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг етказиб бериш ҳажми ва ҳақиқий ишлаб чиқариш қувватини таҳлил қилиш лозим.

  1. Махсус режимни қўллаш мақсадида бизнесни ажратиш (дробление). Юқори молиявий натижаларга эриши учун қонун тадбиркорлар томонидан бизнесни ажратишни, бўлинишини тақиқламайди, лекин солиқ органлари бизнесни бўлишда, ажратишда бирор бир ғайирли ният борлигини исботлашлари лозим.

Бунинг учун солиқ тўлашдан бўйин товлаш схемаларини аниқлаш керак:

корхона алоҳида-алоҳида бўлгандан сўнг бир хил турдаги фаолиятни амалга оширади, бир хил юридик манзилда жойлашган, бир хил бинолардан, ходимлардан фойдаланади, ягона моддий-техник базага эга, бир хил мижозлар, ягона ишлаб чиқариш жараёнига жалб қилинган ягона комплексдан иборат бўлиши;

– бир киши томонидан солиқ ва бухгалтерия ҳисоботларини юритиш, бир мижозга хизмат кўрсатиш;

– ташкилотлар ходимлари ўз иш вазифаларига мувофиқ бир хил ишни бажариш, ходимлар бир хил логотипли кийимларда бўлиши мумкин;

– корхоналар молиявий-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бухгалтерия ҳужжатлари ва ҳужжатларини биргаликда сақлайдилар ва ягона IP-манзилдан фойдаланадилар;

– бир хил банкларда бир хил шахслар томонидан очилган компанияларнинг жорий ҳисобварақлари;

– инвентаризацияни бошқариш учун ягона таъминот менежери жавобгарлиги;

– ўзаро боғлиқ шахслар гуруҳи корхоналаридан бирида олинган даромад «соддалаштирилган» чегарага яқинлашса, мижозлар билан шартномалар бекор қилинади ёки шу шартлар асосида бошқа бир-бирига боғлиқ корхона билан қўшимча шартномалар тузилади.

Солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг бундай схемасини аниқлаш учун солиқ органлари компанияга текшириш билан келишлари кифоя. Компаниялар битта омборга эга бўлса, албатта, бир хил кийинган ишчилар қайси корхонада ишлашни билмаса — бу бизнес қасддан бўлинган хисобланади.

  1. Имтиёзли солиқ ставкаларини қўллаш. Солиқ тўловчи даромадларни солиқ тўлашдан яшириш учун бино ва ускуналарни 0 % миқдорида даромад солиғи тўлайдиган махсус иқтисодий зона (МИЗ)нинг резидент — компаниясига ўтказилади. Шу билан бирга, солиқ тўловчи МИЗ резидентидан худди шу активларни ижарага олади. Натижада, солиқ тўловчи даромад солиғини камайтирадиган харажатларга эга ва резидент-бенефициар солиқ тўламайдиган даромадга эга.

Солиқ тўлашдан бўйин товлаш схемаларини аниқлаш учун солиқ органлари ижара нархини тахлил қилиб юқорилиги аниқланса, билинки бу ерда даромадларни яшириш ишончи ҳосил бўлади. Қолаверса, компанияларнинг ўзаро боғлиқлиги ва ҳаракатлар изчиллигини исботлаш мумкин бўлади.

  1. Шартномаларни алмаштириш. Амалиётда кўпинча олди-сотди шартномасининг ўрнини алмаштириш мавжуд бўлиб, у шароитга қараб комиссион битим сифатида, лизинг шартномаси сифатида ёки устав капиталидаги акцияларни сотиш шартномаси сифатида тақдим этилади. Аванс бўйича ҚҚСни олдини олиш мақсадида компаниялар кредит шартномасини тузадилар, товарлар жўнатилгандан сўнг эса қарз маблағлари тўлов ҳисобига олинади ёки контрагент билан комиссия шартномаларини тузадилар, гарчи улар аслида товарлар олди-сотиси бўйича операцияларни амалга оширсалар ҳам.

Солиқ тўлашдан бўйин товлаш схемаси белгилари — комиссия шартномаси. Коммитент комиссия агенти томонидан товарнинг якуний сотилишига қадар ҚҚС ва даромад солиғини тўламайди. Бу вазиятда солиқ, бирламчи ҳужжатлар ва битим шартлари таҳлил: комиссия агенти (agent) ҳисоботи, пул ўтказиш санаси, шартнома шартларини ўзгартириш, муайян муддатдан кечиктирмай тўлаш ҳақида шартидан қатъи назар, унинг амалга ошириш қисмларида товарлар учун тўлов ўтказиш шарти. Воситачилик шартномалари бўйича комиссия агенти ҳисоботи (ёки агентнинг Агентлик шартномаси бўйича ҳисоботи) тузилиши керак.

Комиссия шартномаси Коммитетанинг зиммасида бажарилиши керак. Агар жорий ҳисоб-китоблар бўйича пул оқимларини таҳлил қилиш чоғида солиқ органлари мол-мулкни сотишдан олдин пул маблағларининг ўтказмасини топсалар, улар шартнома воситачилик муносабатларининг ҳуқуқий хусусиятига зид бўлган комиссия агенти ҳисобига бажарилади деган хулосага келадилар. Товар тўлаш шартининг шартномада маълум муддатдан кечиктирмай бўлиши ҳам воситачилик битими тушунчасига зид келади.

Лизинг шартномаси. Молиявий ижара шартномаси (лизинг шартномаси) бўйича лизинг берувчи лизинг олувчи томонидан белгиланган мол-мулкка эгалик ҳуқуқини ўзи белгилаган сотувчидан сотиб олиш ва лизинг олувчига бу мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Олди-сотди шартномалари лизинг шартномалари билан алмаштирилган ҳолларда, тўлов аслида узилишларда амалга оширилади ва лизинг тўловлари сифатида белгиланади.

Лизинг шартномасининг асосий фойдаси шундан иборатки, унинг қўлланилиши солиқ тўловчига тезлаштирилган амортизациядан фойдаланиш имконини беради, яъни асосий воситалар қиймати даромад солиғи харажатлари сифатида икки баробар тезроқ ҳисобдан чиқарилади.

Солиқ органлари нималарга эътибор бериши керак:

– лизинг шартномаси мол-мулкнинг тўлиқ эскириши давридан анча қисқа муддатга тузилганлиги;

– шартномада лизинг шартномасига хос шарт-шароитлар мавжуд эмаслиги. Барча таркибий қисмлар ва шартлар (буюм, сотувчи, муддат, йиғим, шартлар) лизинг шартномасида акс еттирилиши керак. Бундан ташқари, шартномада кимнинг балансида мулк ҳисобга олиниши кўрсатилиши керак.

Бундай ҳолатлар мавжуд бўлганда лизинг шартномаси тўлов шартлари бўйича олди-сотди шартномаси сифатида қайта таснифланиши мумкин.

Юқоридагидан келиб чиқиб қуйидагилар таклиф этилади:

Кадастр маълумоти асосида субъектнинг юридик манзилини оператив-бир кун ичида ўрганиш;

Сохта таъсисчиларнинг аниқлаш критерийларини ишлаб чиқиш ва қора рўйхатини шакллантириш ва беш йил мобайнида рахбарлик лавозимларидан четлаштириш.

Банк ҳисоб рақамини очиш ва пул айланмасини амалга ошириш жараёнида хавф профилини жорий этиш ва уни сигментлаш.

“Бир кунлик фирмалар”дан мижози кўп бўлган банкларнинг “қора рўйхати”ни шакллантириш.

Йирик пул айланмаларининг чегара миқдоридан ошган субъектларнинг ҳисоб рақамидаги пул айланмалари тўғрисида тўлиқ маълумотларни кунлик онлайн тарзда олиш ва тезкорлик билан комерал назорат ўтказиб текширишни ташкил этиш.

Харидоргир товарлар ишлаб чиқарадиган “бир кунлик” фирмалар пул кўчирадиган йирик корхоналарни рўйхатини шакллантириш.

“Бир кунлик” фирмалар, уларнинг ҳақиқий эгалари, уларга келиб тушаётган маблағларнинг манбаларини аниқлаш.

Камерал назорат натижасида солиқ орган томонидан солиқ тўлаш мажбурияти бўйича берилган талабнома юбориш ҳолатлари билан биргаликда мазкур ҳолат бўйича бир вақтнинг ўзида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан хабарнома юбориш амалиётини жорий этиш.

Учинчи шахс орқали божхона тўловларини амалга ошириб, товарлар импорти билан шуғулланаётган субъектлар рўйхатини шакллантириш.

Божхона ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнида солиқ қарзини ундириш механизмини йўлга қўйиш.

Яширин иқтисодиётни юзага келтирувчи омиллар сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:

– солиқ юки;

– давлат секторининг хизматлари;

– меҳнат бозорининг тартибга солиниши;

– пул ўтказмалари назорати;

– солиқ маданияти ва х. к.

Юқоридагилардан келиб чиқиб қўйидагича хулоса қилиниб, нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизими чакана савдо ва аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасида ҳамон етарли даражада ривожланмаган. Мазкур йўналишдаги ишларни рағбатлантириш мақсадида аҳолига сервис хизмати кўрсатишнинг жаҳон стандартларига мос келадиган, маҳсулот сотиш ва кўрсатилган хизматлар ҳажмини ошириш учун шарт-шароит яратадиган пластик карточкалардан фойдаланишни рағбатлантириш бўйича турли хил дисконт, бонус ва совринли лойиҳаларни жорий этиш лозим.

Шунингдек, пул маблағларини банкдан ташқари муомаласини қисқартириш бўйича кўчмас мулк ва транспорт воситалари савдоси юзасидан хужжатларни нотариуслар томонидан расмийлаштиришда ўзаро ҳисоб-китоблар фақат электрон шаклдаги тўловлар воситасида амалга оширилгандагина рухсат бериш тартибини жорий этиш лозим.

Адабиёт:

  1. Айдарханов М. Основы экономической теории. Учебник. М.: Фолиант. 2017. 432 с.
  2. Бойко Мария Азы экономики. Учебник. М.: Книга по Требованию. 2015. 472 с.
  3. Борисов Е. Ф., Петров А. А., Березкина Т. Е. Экономика. Учебник для бакалавров. М.: Проспект. 2020. 272 с.
  4. Васильев В. П., Холоденко Ю. А. Экономика. Учебник и практикум. М.: Юрайт. 2020. 298 с.
  5. Глухов В., Балашова Е. Экономика и менеджмент в инфокоммуникациях. СПб.: Питер. 2012. 272 с.
  6. Горелов Н. А., Кораблева О. Н. Развитие информационного общества: цифровая экономика. Учебное пособие для вузов. М.: Юрайт. 2019. 242 с.
Основные термины (генерируются автоматически): лизинг, пул, бухгалтерия, комиссия.


Ключевые слова

иқтисодиёт, Яширин иқтисодиёт, тармоқ, норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Похожие статьи

“Ҳотамтойнинг укаси” афсонасининг бадиияти

Бу мақола инсон саховати, у қандай бўлиши лозимлиги,бундай табиат Худо томонидан берилиши ва шуҳратпарастликнинг оқибати фожиа билан тугаши ҳақида.

Хоразм вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва инвeстиция сиёсатини бошқаришнинг муҳим вазифалари

Ушбу мақолада Ўзбeкистон Рeспубликасида янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ва таҳлил қилинган.

Танбур чизғиларининг яратилиш тарихи ва унинг илмий асослари

Мақолада танбур чизғилари номи билан машҳур бўлган нота ёзуви ҳақида фикр юритилади.

Олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг долзарблиги

Мақолада олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг долзарблигини белгиловчи омиллар, сўнги йиллардаги соҳага оид ўзгаришлар таҳлил қилинган.

Mақолларнинг тарихий ва лингвомаданий жиҳатдан ўрганилиши

Халқ оғзаки ижоди фольклор тарихини ўрганувчи мутахассисларда муайян қизиқиш уйғотиб келган. Мақолада мақолларнинг тарихий ва лингвомаданий жиҳатдан ўрганилиши хақида айтилади.

Ибн Халдуннинг фалсафий ва ахлоқий қарашлари

Мақолада Ибн Халдуннинг фаолияти, ҳаёт йўли ва ул зотнинг машҳур асарлари акс эттирилган. Унинг ахлоқий ва фалсафий қарашлари ўрганилган.

Ҳуқуқий саводхонлик масалалари

Мазкур мақолада ўқувчи-ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлик масалалари, ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятни ривожлантириш усул-воситалари таҳлил этилган.

Синтактик такрорларнинг бадиий-эстетик имкониятлари

Мақолада синтактик такрорларнинг бадиий матнни ҳосил қилишдаги ўрни, лингвопоэтик жиҳатдан аҳамияти баён этилган.

Касб-ҳунар коллeжлари ўқув жараёнида модул тизимидан фойдаланишнинг афзалликлари

Ушбу мақолада Касб-ҳунар коллeжлари ўқув жараёнида модул тизимида ўқитишнинг назарий ва амалий жиҳатлари ўрганиб чиқилган ва таҳлил қилинган.

Буюк ипак йўлида жойлашган айрим давлатларга «оммавий маданият» нинг таъсири

Ушбу мақолада айрим давлатларда шахс маънавий қиёфасига таъсир ўтказаётган глобаллашув жараёни ва «оммавий маданият»нинг салбий таъсири ўрганилган.

Похожие статьи

“Ҳотамтойнинг укаси” афсонасининг бадиияти

Бу мақола инсон саховати, у қандай бўлиши лозимлиги,бундай табиат Худо томонидан берилиши ва шуҳратпарастликнинг оқибати фожиа билан тугаши ҳақида.

Хоразм вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва инвeстиция сиёсатини бошқаришнинг муҳим вазифалари

Ушбу мақолада Ўзбeкистон Рeспубликасида янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ва таҳлил қилинган.

Танбур чизғиларининг яратилиш тарихи ва унинг илмий асослари

Мақолада танбур чизғилари номи билан машҳур бўлган нота ёзуви ҳақида фикр юритилади.

Олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг долзарблиги

Мақолада олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг долзарблигини белгиловчи омиллар, сўнги йиллардаги соҳага оид ўзгаришлар таҳлил қилинган.

Mақолларнинг тарихий ва лингвомаданий жиҳатдан ўрганилиши

Халқ оғзаки ижоди фольклор тарихини ўрганувчи мутахассисларда муайян қизиқиш уйғотиб келган. Мақолада мақолларнинг тарихий ва лингвомаданий жиҳатдан ўрганилиши хақида айтилади.

Ибн Халдуннинг фалсафий ва ахлоқий қарашлари

Мақолада Ибн Халдуннинг фаолияти, ҳаёт йўли ва ул зотнинг машҳур асарлари акс эттирилган. Унинг ахлоқий ва фалсафий қарашлари ўрганилган.

Ҳуқуқий саводхонлик масалалари

Мазкур мақолада ўқувчи-ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлик масалалари, ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятни ривожлантириш усул-воситалари таҳлил этилган.

Синтактик такрорларнинг бадиий-эстетик имкониятлари

Мақолада синтактик такрорларнинг бадиий матнни ҳосил қилишдаги ўрни, лингвопоэтик жиҳатдан аҳамияти баён этилган.

Касб-ҳунар коллeжлари ўқув жараёнида модул тизимидан фойдаланишнинг афзалликлари

Ушбу мақолада Касб-ҳунар коллeжлари ўқув жараёнида модул тизимида ўқитишнинг назарий ва амалий жиҳатлари ўрганиб чиқилган ва таҳлил қилинган.

Буюк ипак йўлида жойлашган айрим давлатларга «оммавий маданият» нинг таъсири

Ушбу мақолада айрим давлатларда шахс маънавий қиёфасига таъсир ўтказаётган глобаллашув жараёни ва «оммавий маданият»нинг салбий таъсири ўрганилган.

Задать вопрос