Шаҳар йўллари қопламаси равонлигини баҳолашга таъсир этувчи омиллар | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №22 (364) май 2021 г.

Дата публикации: 26.05.2021

Статья просмотрена: 65 раз

Библиографическое описание:

Мусаев, М. М. Шаҳар йўллари қопламаси равонлигини баҳолашга таъсир этувчи омиллар / М. М. Мусаев, А. Г. Юнусов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2021. — № 22 (364). — С. 589-592. — URL: https://moluch.ru/archive/364/81584/ (дата обращения: 18.12.2024).

Мақолада шаҳар йўли қопламаси равонлигини баҳолашга таъсир этувчи омиллар ҳамда Халқаро равонлик индекси (IRI) бўйича ўлчаш усули келтирилган. Ўтказилган экспериментал тахлил натижалари асосида, шаҳар йўллари қопламаси равонлигини замонавий усул бўйича баҳолаш орқали равонликка таъсир этувчи омиллар ўрганилган.

Калит сўзлар: шаҳар йўллари , йўл қопламаси юзаси, Roughometer III, IRI.

В статье представлены факторы, влияющие на оценку ровности городского дорожного покрытия, и метод измерения по Международному индексу ровности (IRI). По результатам экспериментального анализа изучены факторы, влияющие на ровность городского дорожного покрытия, путем оценки ровность дорожного покрытия по современной методике.

Ключевые слова: городские дороги, поверхности покрытие, Roughometer.

Одатда қоплама норавонлиги қурилиш давридаги нуқсонлар, эксплуатация давридаги деформациялар ва бузилишлар натижасида юзага келади. Шаҳар йўллари қопламаси юзасининг бўйлама профили, шаҳар ташқарисидаги автомобиль йўллари қопламаси юзасининг профилига нисбатан қуйидаги омиллар ҳисобига фарқланади: шаҳар шароитида бўйлама қияликни бир хиллигини таъминлашнинг имоняти чекланганлик холатларида йўллар қурилиши, баъзи йўл бўлакларида ландшафтни таъминлаш учун бўйлама қияликни назорат қилишни имкони йўқлиги, шаҳар йўлларида қоплама қуриш, уларни мавжуд объектлар (чорраҳалар, тўсиқлар ва проездлар)га мослигини таъминлашни талаб қилади. Бундан ташқари равонликни ўлчаш даврида тезликни бир хиллигини таъминлаш имконияти йўқлиги, қоплама равонлигини баҳолашга таъсир қилди [1].

Хозирги кунда шаҳар йўллари қопламаси равонлигини ўлчаш асосан ГОСТ 30412–96 талаблари бўйича амалга оширилади [2]. Бунда равонликни баҳолашга таъсир этувчи омиллар етарли даражада ҳисобга олинмаган. Шаҳар кўча ва йўллари қопламасининг равонлигига бевосита таъсир этувчи омилларига қувур қопқоғи, темир йўл излари, пиёдалар ўтиш жойлари, светофорлар, тезликни чекланганлиги ва бошқалар киради. Бунда равон йўлда харакатланаётган автомобил қопламада равонликни таъминламаган колодест қопқоғига шинасининг тушиши ёки бир сатҳда темир йўл изи билан кесишиш жойларида қоплама равонлигига тўсатдан салбий таъсир этиши ўлчов тадқиқот ишларимизда ҳисоб-китоб қилиниб график кўринишида акс эттирилган.

Турли хил ҳаракат шароитларида йўл қoплaмaлaрнинг рaвoнлиги Roughometer III [3] қурилмасидан олинган натижаларни таҳлил қилиш ва равонликни баҳолаш учун қуйидaги 1-жaдвaлдаги талаблардан фoйдaланилган [4].

1-жaдвaл

Харакат жадаллиги авт/сут

Йўл тоифаси

Йўл тўшамаси тури

Бўйлама равонликнинг рухсат этилган кўрсаткичи см/км

IRI бўйича бўйлама равонликнинг рухсат этилган кўрсаткичи, м/км

ШНҚ 3.06.03–08 даги 3 метрлик рейка ва қоплама орасидаги тирқишлар сонининг рухсат этилган қийматларини ошиши

% , да

ПКРС-2У

Қурилмаси бўйича

7000 дан кўп

I

Мукаммал

540

3

6

3000–7000

II

660

3,5

7

1000–3000

III

Мукаммал

860

4

9

Енгиллашти

рилган

1100

4,5

12

500–1000

IV

Енгиллашти

рилган

1200

5

14

200–500

Ўтувчи

-

5,5

-

До 200

V

Қуйи

-

6

-

Қоплама равонлини баҳолашнинг бир қатор услублари ва фойдаланиш учун ўлчов қурилмалари комплекси мавжуд. Биз Тошкент шаҳридаги Фарғона йўли, Шота Руставели ва Бобур кўчаларида шаҳар кўча ва йўлларининг қоплама равонлигини Roughometer III қурилмаси ёрдамида ўлчов ишларини олиб бордик.

Бунда Roughometer III қурилмасининг бошқарув функциялари ЕSC – асосий менюга қайтиш, YЕS Саноқ олиш давомида олинган саноқларни ва меню маълумотларини танлаш, Start/Stop маълумотларни йиғишни бошлаш ва тўхтатиш ҳамда Scroll A & B– меню орқали бажариладиган сўровлар каби вазифаларни бажаради. Roughometer III акселерометер, GPS, сасофа ўлчаш қурилмаси ва қувватлаш кабели каби қисмлардан иборат.

1-расм. Roughometer III қурилмаси ва унинг ишчи қисмлари

2-расм. Roughometer III қуриламаси ёрдамида Фарғона йўли кўчасида олинган саноқлар шаҳар йўлининг қопламаси равонлиги ҳолатининг графиги

3-расм.Roughometer III қуриламаси ёрдамида “Шота Руставели”кўчасида олинган саноқлар шаҳар йўлининг қопламаси равонлиги ҳолатининг графиги

4-расм. Roughometer III қуриламаси ёрдамида Бобур кўчасида олинган саноқлар бўйича йўл қопламаси равонлиги ҳолатининг графиги

5-расм. Шаҳар йўллари қопламаси равонлигини ўлчашга таъсир этувчи омиллар (Фарғона йўли ва Шота Руставели кўчаси)

C:\Users\User\Desktop\photo_2021-05-12_16-05-48.jpg C:\Users\User\Desktop\photo_2021-04-17_09-32-54.jpg C:\Users\User\Desktop\photo_2021-05-12_16-10-52.jpg

6-расм. Roughometer III қурилмасини Nexia 2 автомобилига ўрнатиш ва саноқ олиш жараёнлари

Фарғона йўли кўчаси, Шота Руставели кўчаси ва Бобур кўчасида Қоплама равонлигини Roughometer III қурилмасида ўлчанди ва олинган натижалар 2-жадвалда келтирилган. Олинган натижалар орқали шаҳар йўллари қопламаси равонлигига таъсир этувчи қувур қопқоғи, светофор, пиёдалар ўтиш жойи, қатнов қисмида содир бўлаётган тирбандликлар ва бошқа омиллар ҳам эътибордан четда қолмади.

2-жадвал

Йўл номи

Йўл участкаси

км

Равонликка таъсир этувчи омиллар мавжуд жойдаги қийматларб IRI (м /км)

Бутун йўл узунлиги бўйича ўртача равонлик

IRI (м /км)

Қувур

қопқоғи

Чуқурлар

Светофор

Фарғона йўли

2.5–3

3.5

2.5

3

1.9

Шота Руставели

7.8–9.5

14.5, 14

15

9.5

6.1

Бобур кўчаси

3–4.5

10.5, 9.5

8.5

7.5, 8

5.1

Roughometer III қурилмасининг қопламага тегишли ва тегишли бўлмаган омилларини ҳисобга олиб, ўлчаш қурилмасининг А ва В тугмасини босиш орқали қурилманинг ички ҳотирасига сақлаб қўйилди. Бу жараён равонликни ўлчаш билан биргаликда амалга оширилди. Натижада бу белгиланган омиллар шаҳар йўллари қопламаси равонлигига салбий таъсир этиши маълум бўлди. Шаҳар йўллари қопламаси равонлигига таъсир этувчи қувур қопқоғи, светофор, пиёдалар ўтиш жойи, қатнов қисмида содир бўлаётган тирбандликларнинг график кўрсаткичлари бирма-бир ишчи журналдан маълумотлар базасига қабул қилинди ва натижалар график кўринишида акс эттирилди.

Хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, Фарғона йўли кўчасининг 2.5–3 км қисмида қоплама равонлик ҳолати 1.9 км/м, Шота Руставели кўчасининг 7.8–9 км қисмида қоплама равонлик ҳолати 6.1 км/м, Бобур кўчасининг 3–4.5 км қисмида қоплама равонлик ҳолати 5.1 км/м ни ташкил этди.

Адабиёт:

1. Karamihas, S. M. 2012. Simulation Speed and Its Implications to the Relevance of the IRI. American Society for Testing and Materials STP 1555, pp.

2. ГОСТ 30412–96. Дороги автомобильные и аэродромы. Методы измерений неровностей оснований и покрытий. — М.,1996. — 9 с.

3. https://www.arrb.com.au/roughometer-3

4. ИҚН 05–2011. Автомобиль йўлларининг холатини ташхис қилиш ва баҳолаш қоидалари. Ташкент, 2012. — 129 б.

Основные термины (генерируются автоматически): III, IRI, GPS, STP, городское дорожное покрытие.

Ключевые слова

йўл қопламаси юзаси, шаҳар йўллари, Roughometer III, IRI

Похожие статьи

Суғориладиган майдонлар учун юмшоқ буғдойнинг F5 авлод дурагайлари селекцияси

Республикамизнинг суғориладиган майдонлари учун маҳсулдор юмшоқ буғдой навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этишда бошланғич материалларни танлаш асосий омил ҳисобланади. Бунда дурагайлаш усуллари ёрдамида яратилган тизмаларни ўсув даври ва маҳс...

Сопол буюмлари ишлаб чиқариш корхонасида ёритилганлик кўрсаткичларини гигиеник баҳолаш

Кўриш ишларини яхшилаш ва организмни меҳнат фаолиятини активлаштириш мақсадида рационал таббий ва сунъий ёритилганликни таъминлаш мақсадга мувофиқдир. Ўрганилаётган корхонадаги меҳнат жараёни кўзга зўриқишни талаб этади. Бу эса табиий ва сунъий ёрити...

Ўзбекистонда нашриётчилик иши ривожининг тарихий таҳлили

Нашриётчилик иши тараққиётининг ўзига хосликлари танқидий таҳлил қилинади, Ўзбекистонда нашриётчилик иши тараққиёти тарихини ўрганишга муносиб ҳисса қўшган ўзбек ва хорижий тадқиқотчиларнинг ишларига баҳо берилади. Республикада китоб нашр этиш иши ри...

Замонавий таълимда физика-технологияни ўқитиш усуллари

Ушбу мақолада мактаб ўқувчиларининг физика фанидан замонавий таълим олишлари учун ва шу орқали олган билимларини ҳайотдга тадқик кила олиш масаласи кўрсатилган. Ўқувчиларнинг назарий ва амалий муўомуоларини ечиш учун оддий усуллар кўрсатилган. Шунинг...

Ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилишнинг миллий хусусиятлари

Мазкур мақолада ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилиш усуллари борасида фикр юритилган. Ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилишда асосан, улардаги асосий мазмун ва моҳият ўз софлигини йўқотмаслиги лозимлигига алоҳида аҳамият...

Инновацион муҳитни шаклланиш асослари

Ушбу мақолада инновацияни жаҳон иқтисодиёти, жумладан ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида тутган ўрни ва ахамияти ёритилган. Республикамиз шароитида хозирги замон фан сиғимли технологияни ривожлантирувчи, инсон капитали ва бошқа ишлаб чиқариш омилл...

Велосипед йўлаги қопламасининг равонлигини ўлчаш услуби

Қоплама равонлиги йўлнинг муҳим хусусиятидир. Мавжуд ўлчаш усуллари асосан автомобиль йўлларини равонлигини ўлчашга мўлжалланган. Ҳозирги кунда пиёдалар ва велосипед йўлагининг қопламаси равонлигини ўлчашнинг самарали усули мавжуд эмас. Велосипед йўл...

Андижонда ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланилиниш холати

Мақолада Андижон вилоятида табиатни муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтилган. Хусусан Ўзбекистон Республикаси томонидан Ўрмон хўжалигини ривожлантириш юзасидан чиқарилган қарорлар, қарорларни бажарилиши ҳақида сўз ...

Саҳна маданияти ва масъулияти

Мазкур мақола узоқ йиллик изланишлар ва профессионал тажрибадан олинган хулосалар маҳсулидир. Унда берилган кўрсатмалар саҳнада фаолият юритувчилар,бўлғуси ижодкорларнинг театр, телевидение, радио ва дубляж соҳаларида нотиқлик, дикторлик, бошловчилик...

Макроиқтисодий мутаносиблик ва уни таъминлаш жараёни

Мазкур мақолада миллий иқтисодиётда макроиқтисодий мутаносибликни таъминлаш ҳолати, уни акс эттирувчи кўрсаткичлар, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш омиллари ва унинг истиқболлари, макроиқтисодий мутаносибликни таъминлашда кичик бизнес субъектл...

Задать вопрос