Бола ҳуқуқларини ҳимоялаш хусусида | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 30 ноября, печатный экземпляр отправим 4 декабря.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №23 (365) июнь 2021 г.

Дата публикации: 02.06.2021

Статья просмотрена: 58 раз

Библиографическое описание:

Абдурахмонова, Н. С. Бола ҳуқуқларини ҳимоялаш хусусида / Н. С. Абдурахмонова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2021. — № 23 (365). — С. 515-517. — URL: https://moluch.ru/archive/365/81787/ (дата обращения: 16.11.2024).

Мазкур мақолада болалар ҳуқуқларини ҳимоялашнинг ҳуқуқий — тарихий манбалари ёритилган.

Калит сўзлар: бола ҳуқуқи, тарихий тараққиёт, бола тушунчаси.

В статье описаны юридические и исторические источники защиты прав детей.

Ключевые слова: права ребенка, историческое развитие, понятие ребенка.

Ҳуқуқ тушунчаси инсон тафаккурининг маҳсули сифатида пайдо бўлган даврдан буён доимий ўрганиш, ривожланиш, таснифланиш, тадқиқ қилиш, такомиллашиш каби жараёнларнинг таъсирида янада янгича мазмунга эга бўлиб бормоқда. Дастлаб умумий тарзда талқин қилинган ҳуқуқ муҳим ижтимоий қадрият сифатида тарихий тараққиёт босқичида такомиллашиб, табиий ва позитив шаклларга, позитив ҳуқуқлар эса ягона ва мустақил ҳуқуқ тизимларига, ҳуқуқ тизимлари эса ижтимоий ҳаёт жабҳаларига мослашган ҳолда ҳуқуқ соҳалари ва ҳуқуқ институтларига бўлиниш тенденцияси давом этмоқда. Шу нуқтаи назардан бола ҳуқуқлари ҳуқуқ ривожланишининг давомийлиги жараёнида инсон ҳуқуқларининг бир қисми, айни вақтда ҳуқуқ тизимининг алоҳида соҳаси сифатида шаклланаётганлигини қайд этиш мумкин.

Инсон ҳаётини, унинг катта ёшдаги инсон ёки бола эканлигидан қатъи назар, ўз моҳиятини ташкил этган ҳуқуқ ва эркинликлардан холи тасаввур этиб бўлмайди. Бола ҳам, катталардан кам бўлмаган даражада, ўз ҳуқуқ ва эркинликлари эътироф этилишига муҳтож. Шунга қарамай, у асрлар давомида бундай эътирофдан маҳрум бўлиб келди. Бола ҳуқуқларига «инсон ҳуқуқлари»га нисбатан кўпроқ «инсон эҳтиёжлари» нуқтаи назаридан қаралганлиги тўғрисидаги фикрга қўшилмасликнинг иложи йўқ [1]. Бола эҳтиёж ва манфаатлари қанчалик ўзига хос бўлмасин, улар туб моҳиятига кўра инсон табиатига оид эҳтиёжларнинг айнан ўзидир. Шу нуқтаи-назардан бола ҳуқуқларини инсон ҳуқуқларидан айри ҳолда кўриб чиқиш тўғри эмаслигини таъкидлаб ўтиш лозим. Бу борада юридик адабиётларда қайд этилган қуйидаги ёндошувга қўшиламиз, яъни «...бола ҳуқуқларини инсон ҳуқуқлари умумий концепциясидан айри ҳолда кўриб чиқиш мумкин эмас. Бунинг устига, бола ҳуқуқлари инсон ҳуқуқлари концепциясининг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади. Бола ҳуқуқлари концепцияси — мазмунан инсон ҳуқуқлари тўғрисида концепция, лекин ҳали улғаймаган инсон — шу сабабли ўз ҳуқуқлари ва эркинликларини кучлироқ ҳимоя қилинишига айниқса муҳтож инсон тўғрисида концепциядир». [2] Дарҳақиқат, бола ҳуқуқ ва эркинликлари ўз моҳиятига кўра алоҳида эътибор ҳамда кучлироқ ҳимояга муҳтож. Бу борада профессор Ф.Муҳитдинова болалар ёшлиги, қабул қилиш қобилияти ривожланиши, унинг ҳали мустақил ҳаётга тайёр эмаслиги туфайли улар ҳар томонлама ғамхўрлик ва ҳимояга, шу билан бир қаторда ҳуқуқий ҳимояга муҳтож эканлигини қайд этиб ўтган. [3]

Бола ҳуқуқлари ва болаларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш, ушбу соҳадаги ҳуқуқий нормаларни такомиллаштириш билан боғлиқ илмий изланишлар, энг аввало, бола ҳуқуқи, унинг мазмун-моҳияти, ижтимоий табиати, ҳуқуқий мақоми каби тушунчаларни чуқур илмий тадқиқ этиш билан узвий боғлиқ.

Бола ҳуқуқи тушунчаси ўзининг мазмун-моҳиятига кўра бола ҳамда ҳуқуқ тушунчаларининг бевосита бирикувидан ташкил топган. Юридик ва бошқа тегишли адабиётларда бола ҳамда ҳуқуқ тушунчалари мутахассислар томонидан ёритиб ўтилган. Айри ҳолда мазкур тушунчаларнинг ҳар бири алоҳида мазмун моҳият касб этса, бир бутунликда ҳуқуқ тизимининг муҳим соҳаси, яъни бола ҳуқуқлари сифатида тушунилади. Қуйида бу ҳақида батафсилроқ тўхталиб ўтамиз.

Ўзбек тилида «бола» сўзига луғавий жиҳатдан янги туғилган, ҳали кўкракдан, она бағридан ажратилмаган гўдак; ёш, вояга етмаган одам сифатида таъриф берилган3. Мазкур таъриф орқали «бола» деганда инсон ҳаётининг маълум бир даври тушунилади.

Халқаро ва миллий ҳуқуқий ҳужжатларда ҳамда юридик адабиётларда, хусусан, бир қатор ҳуқуқшунос олимларнинг илмий асарларида «бола» ва «бола ҳуқуқи» тушунчалари турли шаклларда баён қилинган.

Юридик фанда «бола» тушунчасига берилган таърифлар, ёндашувлар турли-туманлиги билан фарқланади1. «Бола», «вояга етмаган», «ўсмир» каби кенг қўлланиладиган атамалар кўпроқ инсон ёш ҳолати турли кўринишларининг субъектив идрокини акс эттиради. Мисол тариқасида «бола» тушунчаси оддий турмуш даражасида боланинг гўдаклик ҳолатини билдирса, «ўсмир» унинг нисбатан каттароқ, яъни 14–15 ёшлик даврини англатади. Вояга етмаганлар эса тегишли адабиётларда ўн саккиз ёшга етмаган фуқаролар сифатида таърифланган.

Таъкидлаш жоизки, узоқ вақт давомида ҳуқуқшуносликда «бола» тушунчаси эътибордан четда қолиб келди. Ушбу тушунчага таъриф бериш билан боғлиқ дастлабки қадамлар бола ҳуқуқлари соҳасида халқаро андозалар ривожи билан бевосита боғлиқ. Бу борада халқаро ҳуқуқ нормалари кучига эга бўлган ҳамда келажакка қаратилган энг тўла ва биринчи ҳужжат сифатида Бола ҳуқуқлари тўғрисида конвенцияда «бола» атамасига илк бор ҳуқуқий жиҳатдан таъриф берилди. Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияда «18 ёшга тўлмаган ҳар бир инсон зоти, агар болага нисбатан қўлланиладиган қонун бўйича у эртароқ балоғатга етмаган бўлса, бола ҳисобланади3», — деб белгиланди. Мазкур Конвенцияда қайд қилинган «бола» тушунчасига асосланиб кейинги қабул қилинган халқаро ҳужжатларда ҳам «бола» атамасига изоҳлар келтирилди. Хусусан,Болалар меҳнатининг энг ёмон шакллари тўғрисидаги 182-КонвенциясигаЖамиятда мавжуд ҳар бир ижтимоий муносабат ўзининг келиб чиқиш асоси, тарихига эга. Баъзи ижтимоий муносабатлар жамият учун алоҳида янги воқеълик сифатида яқин ўтмишда ҳуқуқий тартибга солинган бўлса, баъзиларининг келиб чиқиши инсоният тамаддуни билан узвий боғлиқ. Кишилик жамиятининг тараққиёти билан уйғун тарзда ривожланиб келаётган ижтимоий муносабатлар «ҳуқуқ» деб аталадиган тартибга солиш воситаси орқали тартибга солинади. Бу жараёнда ижтимоий муносабатга ном берилади, тааллуқлилигига қараб гуруҳларга, соҳаларга ажратилади.

Бола ҳуқуқлари ижтимоий муносабатларнинг ўзига хос гуруҳи, соҳаси сифатида инсоннинг ер юзида пайдо бўлиши, кўпайиши, ривожланиши билан бевосита боғлиқ. Бола ҳуқуқлари тарихий тараққиётнинг аввалидан мавжуд ижтимоий муносабат бўлсада, уни ҳуқуқ воситасида тартибга солиш, алоҳида ҳуқуқ соҳаси сифатида эътироф этиш, кучлироқ ҳимоя қилиниши заруратидан келиб чиқиб эътибор қаратиш масалалари XX асрнинг 20-йилларидан бошланди. Бунга қадар бола ҳуқуқлари доимий такрорланиши натижасида инсон онгида шаклланган урф-одат ва анъаналар, кейинчалик ёзма қонун-қоидалар асосида тартибга солиб келинди.

Фикримизча, бола ҳуқуқларига оид тарихий-ҳуқуқий манбаларни тўрт даврга бўлиб ўрганишимиз мақсадга мувофиқ, яъни:

– энг қадимги тарихий-ҳуқуқий манбалар;

– ўрта асрларга оид тарихий-ҳуқуқий манбалар;

– бола ҳуқуқлари қайд этилган илк халқаро ҳуқуқий манбалар;

– мустақил Ўзбекистонда бола ҳуқуқларига оид қонунчилик.

Бола ҳуқуқларига оид илк тарихий-ҳуқуқий манба, албатта, ёзма манбаларнинг ҳам энг қадимгиси бўлган «Авесто» ҳисобланади. Луғавий маъносига кўра «Авесто» қатъий белгиланган қонун-қоидалар маъносини англатади. Илк қисмлари милоддан аввалги IX-VIII асрларда пайдо бўлган «Авесто»да одамларни эзгуликка даъват этувчи, борлиқдан куч-қувват олиб ўзини жисмонан бардам бўлишга, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга даъват этувчи ғоялар мужассамланган. «Авесто» инсоннинг табиатга, жамиятга, ҳукмдорларга, бир-бирига бўлган муносабати, хатти-ҳаракати, феъл-атворини тартибга солувчи қомусий ғоялар мажмуидир.

«Авесто»да зинокорлик, ўғрилик, фирибгарлик, аёлни боласини олдириши, оила бошлиғи эркак оиласини, болаларини ташлаб кетса, яшаб турган ҳудуд — Ватанга сотқинлик жинояти бўлишлиги қайд этилган6.

Юқорида қайд этиб ўтилган фикрлардан кўриниб турибдики, Авесто жамиятдаги ижтимоий муносабатларнинг кенг кўламини, жумладан, бола ҳуқуқ ва манфаатларига оид муносабатларни ўзида мужассам этган.

Адабиёт:

  1. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Х. Т. Одилқориев, И. Т. Тультеев ва бошқ. –Т.: «Шарқ», 2009. — Б. 343.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 22 апрелдаги ПҚ–4296-сон қарори. // http://www.lex.uz.
Основные термины (генерируются автоматически): Бола, IX-VIII.

Ключевые слова

бола ҳуқуқи, тарихий тараққиёт, бола тушунчаси

Похожие статьи

Бошқарув қарорларини қабул қилишдаги ҳолатлар таҳлили

Ушбу мақолада бошқарув қарорларини қабул қилишдаги ҳолатлар таҳлили келтирилган. Бошқарув қарорларининг турлари ва уларга қисқача тавсиф берилган.

Тафсири Қушайрий Қўлёзмаси

Бу мақолада ҳижрий тўртинчи асрда яшаган Абул Қосим Абдулкарим ибн Ҳавозин Қушайрийнинг ҳаёти ва унинг “Латоифул ишорат би тафсирил Қуръон” (Қуръон тафсир қилишдаги нозик ишоралар) асари ҳақида маълумот берилган. Асарнинг ўзига хос хусусиятлари, услу...

Маҳмуд Замахшарийнинг дунё қўлёзма фондларида сақланаётган асарлари

Ушбу мақолада аллома Маҳмуд Замахшарийнинг юртимиз кутубхоналари ва қўлёзма фондларида мавжуд бўлмаган, лекин шу билан бир қаторда чет эллик олимлар томонидан ўрганилган баъзи асарлари ҳамда унинг қаламига мансуб деб ҳисобланувчи номи маълум бўлган, ...

«Ат-Таърифот» асарининг Қуръон илмларига оид истилоҳларнинг ўрганилишидаги илмий аҳамияти

Мақолада Саййид Шариф Журжонийнинг илмий даражаси, олимнинг диний истилоҳлар таърифларига бағишланган «ат-Таърифот» номли асари, асарда Қуръон илмларига оид истилоҳлар ёритилиши тадқиқ этилган.

Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчисининг касбий маҳоратларини такомиллаштиришда амалий машғулотларни ташкил этиш методикаси

Мақолада бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини касбий тайёрлашда назарий ва амалий билимларнинг уйғунлиги, тасвирий санъатнинг асоси бўлган қаламтасвирнинг назарий ва амалий машқлар бажаришнинг аҳамияти хақида ишлаш жараёнида сўз боради. Талабаларга...

Навоийда Шоҳимардон

Ушбу мақолада бугунги кунда долзарб мавзулардан бирига айланган зиёратгоҳлар мавзуси хусусан, аҳоли орасида зиёратгоҳ-қадамжолар ва зиёрат маросимлари билан боғлиқ масалалар акс этган. Навоий вилоятидаги Ҳазрат Али ибн Абу Толиб ва Ҳазрати Ҳасан, Ҳус...

Шахс касбий йўналганлиги ривожланишида масъулиятлиликнинг аҳамияти

Мазкур мақолада касбий масъулиятлилик, шахснинг мотивлар тизимининг ўзига хослиги, касбий йўналганликда қизиқишлар ва шахсни бирлиги масалари таҳлил қилинган.

Халқ оғзаки ижодида сўз санъати

Ёш авлодни маънавий тарбиясини мукаммал қилиш, уларнинг қалбида ватанга бўлган муҳаббат, меҳр-оқибат каби инсоний фазилатларни шакллантириш, ҳар томонлама етук қилиб тарбиялашда халқ оғзаки ижоди намуналарининг муҳим жихатлари: бахшиёна достонлар, иб...

«Масъулият» тушунчасининг моҳияти ва унинг ижтимоий талқини

Мақолада “масъулият” тушунчасининг ижтимоий-педагогик талқини, бошланғич синф ўқувчиларида масъулият ҳиссини тарбиялашнинг мазмуни ва ташкилий масалалари, оиланинг ўқувчиларда масъулият ҳиссини тарбиялашдаги имкониятлари ёритилган.

Меҳрдан яралган шеърият (Сирожиддин Саййид ижодида она тимсоли)

Ушбу мақолада етук ижодкор Сирожиддин Саййид шеъриятидан ўрин олган Она тимсолига бағишланган ижод намуналари мисолида шоирнинг бадиий тасвир маҳорати ва поэтик ифодалар яратиш санъати талқин қилинган. Ижодкорнинг ўзига хос бетакрор услуби ёритиб бер...

Задать вопрос