Ҳозирги кунда дунёда 1,77 миллиард киши чуқурли ҳожатхоналардан фойдаланмоқда. Ҳар йили дунёда, жумладан Ўзбекистонда ва Россияда ҳожатхона газидан заҳарланиш натижасида одамлар вафот этмоқда. Ҳожатхонадаги газни сўриб олиш ва уни тўплаб, ёнилғи сифатида ишлатиш таклиф этилди. Бу газдан биноларнинг қозонхоналарида ва транспорт воситаларининг двигателларида фойдаланиш мумкин.
Калит сўзлар: ҳожатхона, ер ости чуқури, кичик тешикли пол, кабина, одамнинг нажаси, чуқур, озиқ-овқат, касаллик, диарея, ичак қурти, метан, углерод-2 оксиди, водород, қозонхона, двигатель.
1,77 миллиарда человек в мире в настоящее время пользуются ямными туалетами. Ежегодно люди во всем мире, в том числе в Узбекистане и России, умирают от отравления туалетным газом. Было предложено всасывание, сбор газа в туалете и использование его в качестве топлива. Этот газ можно использовать в котлах зданий и в двигателях транспортных средств.
Ключевые слова: туалет, подземная яма, пол с отверстием, кабина, человеческий кал, яма, еда, болезнь, диарея, кишечные глисты, метан, угарный газ, водород, котельная, двигатель.
Ташқи ҳожатхона ёки чуқурли ҳожатхона- бу одамнинг нажаси ерга қазилган чуқурга йиғиладиган ҳожатхонанинг бир туридир. Бундай ҳожатхоналарда сув умуман ишлатилмайди ёки ҳожатхона сув тармоғига уланган бўлса ҳар бир кишидан кейин бир литрдан уч литргача сув ишлатилади [1]. Аслида тўғри қурилган ва ишлатиладиган бундай ҳожатхоналар одамнинг нажасини атрофга очиқ дефекация қилишга нисбатан касалликни тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради. Бундай ҳожатхоналардаги пашшалар нажасга ўтириб, кейин ахолининг озиқ-овқатларига ўтириши натижасида юқтирадиган касалликларни, жумладан юқумли диарея ва ичак қуртларининг кўпайишини келтириб чиқаради. Ҳар йили дунёда юқумли диарея натижасида 0,7 миллионта 5 ёшгача бўлган болалар вафот этади ва касаллик туфайли мактабдаги 250 миллион ўқув соатлари йўқотилади [2]. Чуқурли ҳожатхоналар одамларнинг нажасдан ҳимоя қилишнинг энг арзон усули ҳисобланади.
Ҳозирги кунда дунёда 1,77 миллиард киши чуқурли ҳожатхоналардан фойдаланмоқда [3]. Улар ривожланаётган мамлакатларда, шунингдек, қишлоқ жойларида ва ёввойи табиатга мансуб кам аҳолили пунктларда кўп тарқалган. Тахминан 2,5 миллиард киши тўғри жиҳозланган ҳожатхоналардан фойдалана олмайди ва бир миллиардга яқин одам атроф муҳитга- яъни очиқ ҳавода дефекация қилади. Энг жиддий ҳожатхона муаммоси Жанубий Осиё ва Африкада учрайди. Ривожланаётган мамлакатларда оддий чуқурли ҳожатхонанинг баҳоси 25–60 АҚШ долларини ташкил этади. Хизмат кўрсатиш харажатлари киши бошига йилига 1,5 дан 4 долларгача тўғри келади ва кўпинча ҳисобга олинмайди. Ҳиндистоннинг баъзи қишлоқ жойларида ҳожатхоналарни тарғиб қилиш мақсадида аёллар "Ҳожатхонаси йўқ эркакга келин йўқ" акциясини ўтказмоқдалар [4].
Чуқурли ҳожатхона одатда учта асосий қисмдан иборат: ер ости чуқури, кичик тешикли пол ва кабина. Чуқур одатда камида 3 метр чуқурлик ва 1 метр кенгликда бўлади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти чуқурли ҳожатхоналарни ахолиниг яшаш уйига қулай масофада, яъни тез киришга қулай ва ҳидни тарқалмасликни таъминлайдиган масофада қуришни тавсия қилади. Ифлосланиш хавфини камайтириш учун ҳожатхонани ер ости ва ер усти сувларидан иложи борича каттароқ масофада бўлиши керак. Болаларнинг ҳожатхона ичига тушиб кетиши хавфини олдини олиш учун пол тешигининг диаметри 25 сантиметрдан ошмаслиги керак. Чуқурга ёруғлик тушмаслиги керак, чунки бу пашшаларни ўзига тортади. Пашшалар сонини камайтириш учун, полдаги тешикни ҳожатхонадан фойдаланишларнинг орасида қопқоқ билан ёпиш мумкин.
Агар чуқур юқоридан 0,5 метр қолунгача тўлган бўлса, уни тозалаш ёки янги чуқур ва кабина қуриш (ёки эски кабинани янги жойга кўчириш) керак. Чуқурдан чиқарилган нажас билан ишлаш жуда қийин вазифадир. Нотўғри ёндашув соғлиқ ва атроф-муҳит учун хавф туғдиради.
Ўзбекистонда ҳожатхонадан уяли телефон олмоқчи бўлган уч киши вафот этган. Бу ҳақда 2017 йил 17-июль куни мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берган [5].
Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида яшовчи аёл (мамлакат шарқида) икки кишидан уйидаги туалетга тушиб кетган уяли телефонни олиб беришларини сўради. Улар телефонни топишга интилган пайтидан ҳушидан кетишди ва ташқарига чиқа олишмади. Шунингдек ёрдамга чақирилган шифокор чуқурга тушиш пайтида ҳушидан кетган.Аввал чуқурга тушган икки киши шу ернинг ўзида вафот этган, шифокор эса касалхонага олиб бориш пайтида вафот этган. Ўлим сабаби нажас газидан заҳарланиш деб номланган.
Шу йилнинг 3-июль куни Россиянинг Казань шаҳрида ҳожатхона чуқурининг ичидан қутқарувчилар газ билан заҳарланган эр- хотин ва уларнинг ўғилларининг жасадларини топишгани ҳақида хабар берилган эди. Уй эгаси ҳожатхонанинг тиқилиб қолган қувурини тозалаш пайтида, ундан чиққан газ билан заҳарланиб, ҳушини йўқотган. Уни қутқаришга уринган рафиқаси ва ўғли ҳам заҳарланиб вафот этишган.
2020 йилда эса Россиянинг Воронеж вилоятида ҳожатхона газидан заҳарланиш натижасида 5 киши вафот этган, жумладан 2 та бола (2 ва 8 ёшли), 2 та эркак (23 ва 35ёшли) ва 1 та аёл 35 ёшли [6].
Стандарт чуқурли ҳожатхонани бир неча усул билан такомиллаштириш мумкин. Улардан бири шамоллатиш қувурини ўрнатишни ўз ичига олади. Бунда қувурнинг бир учи чуқурга уланади, иккинчиси эса кабинадан юқорига чиқарилади. Бу ҳаво айланишини яхшилайди ва ҳожатхона ҳидини камайтиради.
Такомиллаштиришларнинг яна бир усули- ҳожатхонадаги газни сўриб олиш ва уни тўплаб, ёнилғи сифатида ишлатишдир. Маълумки бу газнинг таркибида 60- 68 % метан, 30–35 % углерод-2 оксиди, 2 % гача водород ва бошқа газлар мавжуд. Бу газдан иссиқлик олиш миқдори 5500 ккал/нм³ ни ташкил этади. Агар бу газ углерод-2 оксидидан тозаланса, у яхши ёнилғига, яъни ундаги метан газининг миқдори 85 % гача ошади ва иссиқлик миқдори 6900 ккал/нм³ ни ташкил этади. Бу газдан биноларнинг қозонхоналарида ва транспорт воситаларининг двигателларида фойдаланиш мумкин.
Адабиёт:
- Tilley E., Ulrich L., Lüthi C., Reymond Ph. and Zurbrügg C. Compendium of Sanitation Systems and Technologies (англ.)- 2- Dübendorf, Switzerland: Swiss Federal Institute of Aquatic Science and Technology (Eawag), 2014. — ISBN 9783906484570.
- Walker C. L., Rudan I., Liu L., Nair H., Theodoratou E., Bhutta Z. A., O'Brien K. L., Campbell H., Black R. E. Global burden of childhood pneumonia and diarrhoea (англ.) // The Lancet: journal.- Elsevier, 2013.- 20 April (vol. 381, no. 9875). — P. 1405–1416. — doi:10.1016/s0140–6736(13)60222–6. — PMID 23582727.
- Graham J. P., Polizzotto M. L. Pit latrines and their impacts on groundwater quality: a systematic review (англ.) // Environmental health perspectives (англ.): journal.- 2013.- May (vol. 121, no. 5).- P. 521- 530.- doi:10.1289/ehp.1206028.- PMID 23518813.
- Global Problems, Smart Solutions: Costs and Benefits- Cambridge University Press, 2013.- С. 623.- ISBN 9781107435247.
- В Узбекистане три человека погибли при попытке достать телефон из выгребной ямы//https://ria.ru/20210424/pushkov-1729729278.html.
- Пять человек погибли в выгребной яме в Воронежской области// https://moe-online.ru/news/incidents/1072529.