Мазкур мақола жисмоний маданият соҳаси талабаларининг илмий фаолиятини ташкил этиш тизимини муаммолари ва у фаолиятни такомиллаштириш йўллари борасида фикрлар келтирилган.
Калит сўзлар: жисмоний маданият, талаба, педагогика, таълим, тизим, илмий фаолият, хорижий тажриба, касб, жараён.
В статье представлены взгляды на проблемы системы организации научной деятельности студентов в области физической культуры и пути ее совершенствования.
Ключевые слова: физическая культура, студент, педагогика, образование, система, научная деятельность, зарубежный опыт, профессия, процесс.
This article presents the views on the problems of the system of organization of scientific activity of students in the field of physical culture and ways to improve it.
Keywords: physical culture, student, pedagogy, education, system, scientific activity, foreign experience, profession, process.
Жаҳон таълимининг ривожланиш тенденциялари негизида, таълим жараёни субъектлари фаолиятини ташкил этишни мувофиқлаштириш, ҳар томонлама баркамол шахсни вояга етказишда, илмий тадқиқот ишларнинг самарадорлигини такомиллаштириш вазифалари муҳим аҳамият касб этмоқда. Бугунги кунда АҚШ, Англия, Россия, Хитой, Жанубий Корея каби давлатларнинг етакчи олий таълим муассасаларида бўлажак жисмоний тарбия мутахассисларининг илмий тадқиқот ишларини ташкил қилиш орқали юксак салоҳиятли, рақобатбардош кадрларни тайёрлашга оид тадқиқотлар амалга оширилмоқда.
Дунё миқёсида олий таълим муассасалари таҳсил олувчиларининг билим, кўникма, малака эгаллашларини такомиллаштириш, таълим сифатини ошириш, уни инсонпарварлаштириш, таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлиги, ривожлантирувчи ва ижтимоийлаштирувчи мақсадларини таъминлаш [1,2], мутахассисларни, шу жумладан, жисмоний маданият таълим йўналиши талабаларининг креативлиги, ижодкорлигини оширишда илмий тадқиқот функцияларини такомиллаштириш вазифалари қўйилмоқда.
Мамлакатимизда нафақат жисмоний маданият таълим йўналиши балки бошқа таълим йўналишларида ҳам талабалар томонидан олиб бориладиган илмий тадқиқот (реферат, мустақил иш, курс иши, битирув малакавий иши ҳамда педагогик амалиёт) ишларни амалга оширишда талабаллар қатор муаммоларга дуч келмоқдалар. Бунинг асосий сабаби талабалар томонидан бажариладиган илмий ишларни амалга ошириш механизмини тушунмаганликлари боис қандай тартибда расмийлаштириш борасида етарлича билимга эга эмасликларидадир [3]. Шунингдек, талабалар томонидан мустақил бажариладиган реферат, мустақил иш, курс иши ва битирув малакавий ишлари аввало, бирон фан таркибида алоҳида мавзу сифатида ўқув машғулотларини ташкил этиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Чунки, ҳар қандай инсондан ўзи билмаган ва англаб етмаган билим ёки тажрибани сўрашни мантиқсизлик билан тенглаштириш мумкин. Шу боис мазкур жараённи амалга оширишда, талабалар билимини такомиллаштиришда ҳар бир фан мазмунидан келиб чиқиб, реферат, мустақил иш, курс иши ва битирув малакавий ишлари қай тартибда расмийлаштириш ва бажариш жараёнида нималарга эътибор бериш лозимлигини изоҳлаш лозим.
Талабаларинининг илмий фаолиятини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш юзасидан турли фан тармоқларида М.Қаххарова, О.Муминов, К. М. Махкамжонов, Л. Р. Айрапетянц, Т. С. Усмонхўжаев, С. С. Хўжаев, Й.Машарипов Р.Ҳ.Джураев, С. Т. Турғунов, Ж.Ғ.Йўлдошев, Ш.Қурбонов, У. Ш. Бегимқулов, С.С.Ғуломов, Қ.Ўролов, Қ. Н.Абдураҳмоновлар томонидан ўрганилган бўлса, МДҲ мамлакатлари олимларидан А. Чесноков, А. М. Воронин, В. П. Кваша, Н. В. Коноплина, Л. Г. Родионова, М. В. Кларин, В.Беспалько, Л. С. Подимова тадқиқотларида хориж ўқитиш жараёнида илмий фаолиятни ташкил этиш моделлар таҳлиллари келтирилган. Шунингдек, илмий фаолиятни олиб бориш юзасидан хориж мамлакатларда M.O’Maxouny, Metyo Xolms, C. Jenks, P.Skott каби олимларнинг тадқиқотлари талабаларнинг ижтимоийлашуви жараёнида илмий-педагогик, психологик масалалар ўрганилган.
Таҳлилларга кўра, жисмоний маданият соҳаси талабаларинининг илмий фаолиятини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш муаммоси етарлича тадқиқ қилинмаганлиги мазкур жараённи кенг қамровли ўрганиш ва такомиллаштиришни талаб этади.
Бу борада қуйидаги муаммоларни илмий тадқиқот доирасида ўрганишни талаб этади:
— жисмоний маданият соҳаси талабаларинининг илмий фаолиятини ташкил этишнинг методологик-назарий асосларини ва унинг механизмининг таҳлилий жиҳатдан тавсифлаш;
— жисмоний маданият соҳаси талабаларинининг илмий фаолиятини ташкил этишда амалдаги илмий тадқиқот олиб бориш тартибини танқидий ўрганиш асосида унинг педагогик структурасини калцификациялаш;
— жисмоний маданият соҳаси талабаларинининг илмий фаолиятини ташкил этишда ҳар бир параметрларнинг расмийлаштириш тартибини такомиллаштириш;
— жисмоний маданият соҳаси талабаларинининг илмий фаолиятини ташкил этишда амалга оширадиган методикани такомиллаштириш асосида уни амалиётга татбиқ этиш самарадорлигини аниқлаш;
— талабаларни жисмоний маданият соҳасида илмий фаолиятни мустақил олиб боришлари таъминловчи ўқув адабиётларини яратиш;
— жисмоний маданият соҳаси талабаларинининг илмий фаолиятини ташкил этиш бўйича унинг мазмунига қўйиладиган талабларини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш.
Юқорида келтирилган муаммоларни хал этиш натижасида жисмоний маданият соҳаси талабаларинининг илмий фаолиятини ташкил этишда ва таълим самарадорлигини оширишда, жисмоний маданият таълим йўналиши тизимини ривожлантиришда фойдаланилиши билан изоҳланади ҳамда олий таълим муассасалар тизимини янада такомиллаштириш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва чора-тадбирлар дастурларини тайёрлашда, талабалар илмий фаолиятини самарадорлигини оширишга ҳизмат қилади.
Адабиёт:
1. Зиёмуҳаммадов Б. Абдуллаева Ш. Педагогика. -Т.: Ўқитувчи, 2000. -126 б.
2. Слобадчиков В. И. Инновационное образования. //Ж. Школьные технологии. -2005. -№ 2. — 4–12 с.
3. Мкрытичян Г. А. Параметры педагогчиеской экприментальной деятельности. // Ж. Педагогика. -2001. -№ 5. –45–50 с.
4. Подласый.И. П. Педагогика. 2-х томах.-М.: Владос, 2004.-572 с.